Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
3K photos
922 videos
504 files
3.96K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Чекланган нархлар реестри 06.05.2025.pdf
2.6 MB
🟣 Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Самарқанд ва Навоийда 600 га яқин ўлчаш воситалари текширувдан ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги “Тиббиётда қўлланиладиган ўлчаш воситалари, лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик текширувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 313-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Метрология хизмати томонидан ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан жорий йил бошидан буён Самарқанд ва Навоий вилоятларида республика миқёсидаги 5 та тиббиёт муассасаси, шунингдек, 27 та хусусий клиникада метрология хизматлари кўрсатилди. Қиёслаш ишлари жараёнида жами 579 дона ўлчаш воситаси ҳамда 40 та синов ускунаси қиёслаш кўригидан ўтказилди. Техник жиҳатдан яроқсиз деб топилган 7 та ўлчаш воситаси фойдаланишдан чиқарилди.


Метрология хизмати мутахассислари айни пайтда Навоий вилоятидаги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида қиёслаш ишларини олиб бормоқда. Бу ерда 24 та ўлчаш воситаси ва 1 та синов ускунаси қиёслаш текширувидан ўтказилмоқда.

Метрология соҳасида амалга оширилаётган ушбу ишлар тиббиётда аниқ ташхис қўйиш ва хавфсиз муолажаларни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4👏2🔥1
💬 30-савол:

Ҳамма дори воситаларининг қадоғида рақамли маркировкаси бўлиши керакми ёки маркировка қилинмайдиганлари ҳам мавжудми?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими бошлиғи Бахтияр Алимухамедов жавоб берди.

💳 Жавоб:

Албатта, барча дори воситалари ҳам мажбурий рақамли маркировкаланмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситаларининг идентификация кодлари рўйхати тасдиқланган бўлиб, мазкур рўйхатга мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди 3003, 3004 бўлган дори воситаларигина мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган.

Дори воситасининг ТИФ ТН кодини қаердан билиш мумкин?


Дори воситаларининг ТИФ ТН кодларини уларнинг мувофиқлик сертификатларидан ёки Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогида шаклланган МХИК кодидан билиш мумкин. МХИК кодининг дастлабки 2 — 5-рақамлари маҳсулотнинг ТИФ ТН коди (мисол учун: 03004452002280001) ҳисобланади.

Демак, ТИФ ТН коди позицияси 3003, 3004 бўлмаган дори воситаларини рақамли маркировкасиз сотиш мумкинми?


Ҳа, ТИФ ТН коди позицияси 3003, 3004 бўлмаган дори воситаларини рақамли идентификациялаш воситаларисиз реализация қилиш мумкин.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤2
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6❤3
📰📰📰📰📰📰📰

Жараён: Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи гиёҳвандликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда


Марказий Осиёда гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олдини олиш бўйича Европа Иттифоқининг "CADAP" дастури доирасида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларига махсус техника ҳамда ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари, "CADAP" дастури раҳбарлари ва мутахассислари, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамғармаси ҳамда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази вакиллари иштирок этди.


Иштирокчилар синтетик гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг кескин ошганлиги ва ушбу соҳада интернет тармоғи, мессенжерлар ҳамда аноним тўлов тизимларидан актив фойдаланилаётганлиги билан боғлиқ замонавий таҳдидларга алоҳида эътибор қаратдилар.


Тадбир якунида томонлар "CADAP" дастури доирасидаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, трансмиллий гиёҳвандлик жиноятчилигига қарши самарали курашишга имкон яратишига ишонч билдиришди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Как известно, вчера под председательством главы нашего государства Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное приоритетным задачам дальнейшего повышения качества услуг в первичном звене здравоохранения и специализированных учреждениях, регулирования потребления лекарственных средств и совершенствования медицинского образования.


Подробности этой встречи широко освещались на телеканале "Узбекистан 24."

Также в программе Центр безопасности фармацевтической продукции Алишер Темиров высказал свое мнение по важным направлениям в сфере, задачам, поставленным Президентом, а также о предстоящей работе.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥3👏3
📰📰📰📰📰📰📰

USP билан ҳамкорлик янги босқичда: Марказ делегацияси “USP Конвенцияси – 2025”да иштирок этмоқда


Шу кунларда АҚШнинг Мэриленд штати, Роквилл шаҳрида “USP Конвенцияси–2025” халқаро анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директор ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигида Марказ делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Маълумот учун, 50 га яқин мамлакатдан 450 дан зиёд ташкилот вакилларини бирлаштирган мазкур анжуман дори воситаларининг сифати, хавфсизлиги, самарадорлиги ва оммабоплиги билан боғлиқ глобал муаммоларни муҳокама қилиш, ҳамкорликда ечимлар ишлаб чиқишга қаратилган.

Анжуманда USP Конвенциясига овоз берувчи аъзо делегат сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Ҳабибулла Жалиловнинг таъкидлашича конвенция йиғилиши давомида қабул қилинган резолюциялар 2025-2030 йилларда стандартлар ва тартибга солиш амалиётини стратегик ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади, глобал фармацевтика сиёсати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга таъсир кўрсатади.

Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва USP ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб, 2023 йилда қатор шартнома ва меморандумлар имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясида USP монографияларини жорий этиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда — жумладан, сўнгги нашрда 31 та замонавий USP мақолалари қамраб олинган.


Анжуман сифатли дори воситалардан тенг фойдаланишни таъминлаш, инновацион таҳлилий ёндашувларни ишлаб чиқиш, илмий ютуқларни стандартларга интеграция қилиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал инқирозларга жавоб беришда фармакопеяларнинг ролини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥10👍9❤4
🔴 🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари Россияда ишлаб чиқарилган биопрепаратини ўрганишда
иштирок этди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияси мутахассислари Россия фармзаводида ишлаб чиқарилган тери остига юбориш учун мўлжалланган дори воситасининг таркибий ва сифат кўрсаткичлари бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.

Маълумот учун мазкур дори воситасини фаол моддаси кальций надропарини бу паст молекуляр гепарин (ПМГ) бўлиб, антитромботик таъсирга эга. Препаратнинг ёрдамчи моддалари сифатида кальций гидроксид эритмаси ёки хлорид кислотаси эритмаси ва инъекция учун сув қўлланилади.


Марказ мутахассислари биопрепаратларни назорат қилиш гуруҳи билан ҳамкорликда идентификация, миқдорий аниқлаш (хромоген-кинетик усул), молекуляр масса тақсимоти кўрсаткичлари бўйича лаборатор синовларни ўтказди.

Ушбу ўрганишлар препаратининг биоаналог сифатидаги хусусиятларини чуқур таҳлил қилиш, унинг хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолашга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Тошкент шаҳрида 1 млрд сўмлик яроқсиз ҳолатдаги тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “N.M.” МЧЖ раҳбари А.А. ҳамда фуқаролар Х.Ш. ва И.Р. фуқаро Б.Г.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 574 560 дона яроқсиз ҳолатдаги “Система инфузион” тиббий буюмларини 55 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ушбу тиббий буюмларнинг умумий баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этиши ҳамда қўлланишга яроқсиз эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
👍6❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 🟦🟦🟦

Хотира абадий, қадрлаш азиз: Марказда маърифий тадбир ўтказилди


9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда марказ жамоаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги катта журналисти Муҳайё Тошқараева ҳамда фахрий ходимларимиз иштирок этди.

Тадбирни марказ директори ўринбосари Шоядбек Васиев очиб берди. Ўз нутқида у эл-юрт тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар доимо халқимиз эътиборида бўлиши, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан машаққатларни енгиб ўтган онахон ва бувиларимизни ёдга олиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, шунингдек, тирикларига ғамхўрлик кўрсатиш мустақиллик йилларида янги мазмун касб этганини алоҳида таъкидлади.


Тадбир давомида марказда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрий ходимлар ҳақидаги махсус видеоролик намойиш этилиб, улар хотираси ёдга олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👏3
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Эътибор ва эҳтиром — улуғ қадрият

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Мирзоҳиджон Қодиров ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигида марказда кўп йиллар давомида самарали фаолият юритган фахрий ходимларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ҳамда устозларнинг фармацевтика соҳаси ривожига қўшган муносиб ҳиссаси юксак эътироф этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏20🔥9👍7❤3
Cooperation with USP is at a new stage: the delegation of the Center participates in the "USP Convention - 2025"

These days, the international conference "USP Convention-2025" is being held in Rockville, Maryland, USA. The Center's delegation, headed by Nozim Berdiev, Deputy Director of the Center for Pharmaceutical Products Safety, is participating in the event.

For information, the conference, which brought together representatives of more than 450 organizations from about 50 countries, is aimed at discussing global problems related to the quality, safety, effectiveness and popularity of medicines, and developing joint solutions.


According to Dr. Khabibulla Djalilov, Editor-in-Chief of the State Pharmacopoeia of the Republic of Uzbekistan, who participated in the conference as a delegate voting member of the USP Convention, the resolutions adopted during the convention meeting will serve as a basis for the strategic development of standards and regulatory practice in 2025-2030, will influence global pharmaceutical policy and public health protection.

For information, in recent years, cooperation between the Ministry of Health of Uzbekistan and the USP has been strengthened, and a number of agreements and memorandums were signed in 2023. Work is also underway to introduce USP monographs into the State Pharmacopoeia of the Republic of Uzbekistan - in particular, the latest edition covers 31 modern USP articles.


📝 The conference pays special attention to ensuring equal access to high-quality medicines, developing innovative analytical approaches, integrating scientific achievements into standards, and strengthening the role of pharmacopoeias in responding to global health crises.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤6🔥3
🔴 🟦🟦🟦

Пойтахтимизда USP ҳамкорлари билан навбатдаги йиллик учрашув бўлиб ўтади


USP - АҚШ Фармакопеяси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамкорлигида USP ҳамкорларининг навбатдаги йиллик учрашув бўлиб ўтади.

Мамлакатимиз фармацевтика соҳасини халқаро стандартлар асосида янада ривожлантириш, дори воситаларининг сифати, хавфсизлигини ва самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида ўтказиладиган мазкур тадбирга соҳа вакиллари ва барча тадбиркорларини таклиф этамиз.


Маълумот учун, йиғилиш кун тартибида USP ва маҳаллий ҳамкорлар ўртасида тажриба алмашиш, илғор амалиётларни жорий этиш, ҳамда фармацевтик назоратни такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама этилади. Шу билан бирга тадбирда АҚШ Фармакопеяси экспертлари томонидан долзарб мавзулар бўйича тақдимотлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Вақти: 2025 йил 28 май. Соат 08:00 - 16:30

Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Боғзор кўчаси, "Tashkent Pharma Park" фармацевтика кластери
Қўшимча маълумот учун: emea@usp.org

Иштирокчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔵 🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Дорихоналарда рақамли маркировкалаш тизими қандай жорий этилиши ҳақида маълум қилинди

😎 Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех аниқланди

😎 Маркировкаланган дори воситаларини хатловдан ўтказиш жараёнлари ўрганилди

😎 Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси мутахассислари Наманган вилоятида бўлди

😎 Фармацевтика соҳасида коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди

😎 Самарқанд ва Навоийда 600 га яқин ўлчаш воситалари текширувдан ўтказилди

😎 Марказий Осиёда гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олдини олиш бўйича Европа Иттифоқининг "CADAP" дастури доирасида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларига махсус техника ҳамда ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди

😎 USP билан ҳамкорлик янги босқичда: Марказ делегацияси “USP Конвенцияси – 2025”да иштирок этмоқда

😎 Марказ мутахассислари Россияда ишлаб чиқарилган биопрепаратини ўрганишда иштирок этди

😎 Тошкент шаҳрида 1 млрд сўмлик яроқсиз ҳолатдаги тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди

😎 Хотира абадий, қадрлаш азиз: Марказда маърифий тадбир ўтказилди

😎 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

😎 Пойтахтимизда USP ҳамкорлари билан навбатдаги йиллик учрашув бўлиб ўтади

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
✨✨✨✨

Соғлиқни сақлаш вазирининг “Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 3-сон буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами, 3242-1-сон, 12.05.2025)


Унга мувофиқ:

✅ Чекланган нархларни қайд этиш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда ахборот тизимининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази масъул ҳисобланади.

✅ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги доимий тарзда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида хронологик тартибда қайд этилган ва қайта қайд этилган чекланган нархлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боради.

Ариза берувчи (маҳаллий дори воситалари учун) ахборот тизими орқали ишчи органига дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида белгиланган чекланган нархларни (ҚҚСни қўшмаган ҳолда) ахборот тизимига киритади.


Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган рецепт билан бериладиган дори воситаларининг референт нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ариза берувчининг тегишли ариза тақдим этишидан қатъи назар қайд этилади.


✅ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази чекланган нархлар реестрида кўрсатилган рецепт билан бериладиган импорт дори воситаларининг чекланган нархларини ҳар йили 1 январь ва 1 июль саналарида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига автоматик тарзда индексация қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Дорихоналарда дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш ишлари ўрганилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими томонидан Тошкент шаҳридаги йирик дорихона тармоқларида ўрганиш-таҳлил ишлари амалга оширилди.

Бўлим мутахассислари жойларга чиққан ҳолда дорихоналарда маркировкаланган дори воситаларини қабул қилиш, якуний истеъмолчига реализация қилишни тўғри ташкил этиш ҳамда маркировкаланган дори воситаларини хатловдан ўтказиш жараёнлари атрофлича таҳлил қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2👏2❤1
В столице состоится очередная ежегодная встреча с партнерами USP

USP - в сотрудничестве с Фармакопеей США, Агентством по развитию фармацевтической отрасли и Центром безопасности фармацевтической продукции пройдет очередная ежегодная встреча партнеров USP.

Представителей отрасли и всех предпринимателей приглашаем принять участие в данном мероприятии, которое проводится в рамках проводимой работы по дальнейшему развитию фармацевтической отрасли нашей страны на основе международных стандартов, обеспечению качества, безопасности и эффективности лекарственных средств.


Для справки, в повестке дня встречи будут обсуждаться вопросы, направленные на обмен опытом между USP и местными партнерами, внедрение передовых практик и совершенствование фармацевтического контроля. Вместе с тем, на мероприятии запланированы презентации экспертов Фармакопеи США по актуальным темам.

Дата: 28 мая 2025 года. 08:00 - 16:30

Адрес: Ташкентская область, Зангиатинский район, ул. Богзор, Фа "Tashkent Pharma Park"

Участников просят зарегистрироваться по ссылке.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌍🌍🌍🌍🌍🌍

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан ишлаш ҳолати ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 27 декабрда тасдиқланган “2025 йилда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар фаолияти бўйича белгиланган ҳудудларда ўтказиладиган ўрганиш ишлари ва сайёр семинарлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси мутахассислари Наманган вилоятида бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1👏1