Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
2.99K photos
921 videos
504 files
3.95K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Янги Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
—
В Новом Ташкенте состоялся открытый диалог Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с предпринимателями.

#Mirziyoyev #muloqot #tadbirkorlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍4
Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан ишлаш ҳолати ўрганилди

Вазирлик томонидан тасдиқланган “2025 йилда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар фаолияти бўйича лицензиатларда ўтказиладиган ўрганиш ишлари ва сайёр семинарлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси вакиллари Хоразм вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤3👍3🔥1
🟦🟦🟦

Марказнинг Урганч ҳудудий филиали ўлчов воситалари қиёслаш назоратидан ўтказилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Урганч ҳудудий филиали лабораториясида Метрология хизмати мутахассислари томонидан жами 10 турдаги 41 та ўлчаш воситаларининг техник ҳолати бўйича қиёслаш ишлари олиб борилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥1
⭕️⭕️⭕️

Қалбаки дори ишлаб чиқарётган ноқонуний цех фаолияти фош қилинди


Божхона қўмитаси маълумотига кўра, Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари тайёрлашда ишлатиладиган салкам ярим тонна оғирликдаги турли хил кукунсимон хом ашё, 180 кг оғирликда ва салкам 3 минг қути таблетка ҳамда капсула кўринишида, 133 дона флаконда қўлбола тарзда ишлаб чиқарилган дори воситалари қонунбузарлардан мусодара қилиб олинган.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3❤1
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Дорихона шароитида инекцион ва инфузион дори воситаларини тайёрлашга қандай талаблар қўйилган? - Жавоб

🦠 Турли дори воситаларини аралаш қабул қилиш хавфли ножўя таъсирларни келтириб чиқарадими? - Жавоб

🦠 Дорихонада тайёрланган стерил эритмалар сифатини назорат қилишга доир қандай талаблар қўйилган? - Жавоб

🦠 Тайёрланадиган ва тайёрланган дори воситаларининг сифати қандай назорат қилинади? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2
Чекланган нархлар реестри 22.08.2025.pdf
2.2 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази жамоаси ушбу тадбирларда фаол иштирок этиб, ҳашар давомида маҳалла ва кўчаларни тозалаш, яшил ҳудудларни парваришлаш ишларида иштирок этди. Ҳамда ҳудудларни ободонлаштиришга ўз ҳиссасини қўшди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18❤2👏2
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, инвестицияларни жалб қилиш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётгани, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган тадбиркорлар Президент фармонига мувофиқ давлат мукофоти билан тақдирланди

😎 Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров “Ўзбекистон 24” телеканалига интервью бериб, “Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ва унинг соҳа ривожидаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди

😎 Янги Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

😎 Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан ишлаш ҳолати ўрганилди

😎 Марказнинг Урганч ҳудудий филиали ўлчов воситалари қиёслаш назоратидан ўтказилди

😎 Қалбаки дори ишлаб чиқарётган ноқонуний цех фаолияти фош қилинди

😎 Юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

🇺🇿 Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2🔥1
⭕️⭕️⭕️

Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш жараёнлари такомиллаштирилади


“Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–137-сон, 19.08.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан:

👍 маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” миллий сертификатига эга бўлиши талаб этилади;

👍 дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларга амал қилиш муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади.

👍 Бунда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга илгари муддатсиз берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддати мазкур Фармон кучга кирган санадан эътиборан 5 йил этиб белгиланади;

👍 дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш уларнинг ҳуқуқ эгасининг буюртмаси асосида тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар томонидан шартнома орқали амалга оширилиши мумкин;

👍 тиббий жиҳозларни чакана реализация қилиш фаолияти учун лицензия талаби бекор қилиниб, ушбу фаолият ваколатли органни хабардор қилиш орқали амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1
⭕️⭕️⭕️

Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни рўйхатдан ўтказиш тартиби халқаро талабларга мослаштирилади


Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг муомаласи қуйидагича тартибда амалга оширилади:

👍 тиббий буюм ва тиббий техникалар тиббий жиҳозлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади;

👍 тиббий жиҳозлар инсон ҳаёти билан боғлиқ бўлган эҳтимоли юқори хавфларни ҳисобга олган ҳолда 4 та хавфсизлик даражасига кўра таснифланади;

👍 тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

👍 Шунингдек, дори воситалари ва тиббий жиҳозлар учун мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда қуйидагилар талаб қилинади:

👍 дори воситалари учун – 2027 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчининг дори воситалари турига “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” миллий сертификати;

👍 тиббий жиҳозлар учун – 2027 йил 1 июлдан ишлаб чиқарувчининг “ISO: 13485” миллий стандартига мувофиқлик сертификати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍3
🇺🇿 Қонунчиликка кўра, фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қуйидаги қўшимча шартлар киритилади:

👍 фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги;

👍 дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👏2👍1
⭕️⭕️⭕️

“ZIYNAT FARM” МЧЖга қарашли дорихона лицензияси бекор қилинди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториялари таҳлиллари натижасига кўра, мазкур дорихонадан олинган 9 номдаги дори воситаси давлат рўйхтидан ўтказилмаганли ва 8 номдаги дори воситасининг сифатини тасдиқловчи мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤3
⭕️⭕️⭕️

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди


Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.T.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.М. харидорга тегишли кирим ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 50 дона “Омнадрен 250” дори воситасини 3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3
Чекланган нархлар реестри 26.08.2025.pdf
2.4 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥3❤2
🟦🟦🟦🟦

Қандай ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади?

Даволовчи шифокор томонидан инфографикада кўрсатилган ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади.

👍 Асос: Cоғлиқни сақлаш вазирининг
2020 йил 1 июлдаги 121-сон буйруғи

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️

Тошкент шаҳрида ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган


Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда яширин цехда қонунга хилоф тарзда қалбаки дори воситалари тайёрланиши ва шаҳар дорихоналари орқали сотувга чиқарилгани маълум бўлди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🔥4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Марказда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида тадбир ўтказилди


Халқимиз тиббиётдан тўлақонли рози бўлиши учун соҳа коррупциядан бутунлай холи бўлиши шарт! Ҳозир бу йўналишда тизимли ишлар бошланган. Дастлабки ижобий натижалар ҳам бор. Аммо олдинда ҳали ўз ечимини кутаётган муаммоли масалалар талайгина.

Президентимиз қўйган талаблар эса қатъий: шу йил 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланганидек, эндиликда тажриба тариқасида 5 та вазирлик ва идорада “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилади. Бу рўйхатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам бор.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида коррупцияга қарши курашиш мавзусида ўтказилган йиғилишда шу хусусда алоҳида тўхталиб ўтилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍4