СИЗ ҚИЛА ОЛАДИГАН 20 ИШ
Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:
1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
11. Спорт билан шуғулланинг.
12. Табассум қилинг.
13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
20. Фақат яхши ният қилинг.
«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
@Vaqtqadri

🔥36👍35💯3❤🔥2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Аллоҳ таоло хонадонларингизга доимий тинчлик ва барака ато этсин.
Ўзингиз ва аҳли яқинларингизни Ўз мағфиратига мушарраф айласин.
Ҳар бир тонгингизни саодат ва ҳидоят ила қарши олишингизни насиб этсин.
Ҳайрли тонг!

👍23❤🔥3💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍22❤🔥3👏1
ИСРОФ
Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
"Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.
Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда (араб давлатларида) ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.
Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".
Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда ёки ғусл қилганимизда ёки электр, газ, сув ва ҳаказоларни ишлатаётганимизда эслашимиз керак. Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати. Агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз тайин. Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”, (Аъроф, 31).
Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли

👍49❤🔥5💯3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рoҳматуллоҳ
Ҳайрли кун!
Бугун — сиз кеча орзу қилган ҳаётга яна бир қадам яқинлашиш имконияти.
Ҳар бир дақиқани қадрланг, чунки вақт қайта келмайди.
Яхшилик қилинг, ҳаракатдан тўхтаманг — албатта, самарасини кўрасиз.
@vaqtqadri

👍35
ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ
Бадавлат киши кибр ила унга:
- Пойафзалимни тозала, - деб буюрди.
Болакай:
- Ҳоп бўлади, жаноб, - деди.
Киши:
- Тезроқ бўл, тезроқ! - деди жиркиб.
Болакай:
- Қаерга шошаяпсиз, жаноб? - деди.
Киши менсимай:
- Сен бир ҳашоратсан. Ҳашоратлар эса хўжайинларга гапирмайдилар, - деди, афтини бузмай.
Болакай:
- Лекин, мен Аллоҳнинг яратган бандасиман. Гўзал суратда яратилганман, жаноб! - деди, маъюслик билан.
Киши:
- Ярамас бола экансан! - деди, баланд овозда.
Болакай:
- Катта кетманг! Аллоҳ Улуғроқ, жаноб! - деди, хотиржам.
Киши:
- Ҳой бола, ҳозироқ жим бўлмасанг, шапалоқ тушираман! - деди, асаби бузилиб.
Болакай ҳазин овозда:
- Ҳоп бўлади, жаноб! Лекин оддий бир саволим бор эди... - деди, аста.
Киши:
- Тезроқ сўра, шошиб турибман! - деди, қошини чимириб.
Болакай:
- Мен билан тенг болаларингиз йўқми? - деди, секин боқиб.
Киши:
- Сен билан борабар фарзандим бор эди, лекин бир неча йил илгари уни йўқотиб қўйганман... - деди, ўйга толиб.
Болакай:
- Уни яхши кўрармидингиз? - деди.
Киши:
- Қалбимдаги эски яраларимни тирнама... - деди, маҳзун бўлиб.
Болакай иккинчи марта:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - дея сўради.
Киши:
- Сенга нима?! - деди, энсаси қотиб.
Болакай учинчи бор сўради:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - деди.
Киши:
- Қаниди уни учратсам, - деди.
Болакай:
- Мен сизнинг болангизман, - деди.
Киши:
- Болаларим сен каби иркит ҳаёт кечирмайдилар, - деди, истеҳзоли кулиб.
Болакай:
- Аллоҳ номига қасам ичаман! Мен сизнинг болангизман! - деди, ёлвориб.
Киши болакайни оёғи билан итариб юборди:
- Бошқа бу гапинги такрорлама!!! - деди, ўшқириб.
Болакай кўзлари жиққа ёш бўлиб:
- Сиз дадамсиз... ахир, дада -а -ам, - деди.
Киши:
- Бу гапни қаердан олдинг, аҳмоқ бола? - деди, жаҳли чиқиб.
Болакай:
- Бир йил олдин онам вафот этди. Ўлимидан олдин мени мана шу уйнинг олдига олиб келиб, «шу ерда даданг яшайди» деди. Мен ҳар куни тонгда келиб сизни уйдан чиқишингизни кутиб турар, чиқсангиз оёқ кийимингизни тозалаб қўйиб, сизга яхшилик қилмоқчи бўлиш илинжида бўламан, - деди, йиғлаб.
Киши:
- Онанг ким? - деди, ҳайратланиб.
Болакай:
- Менга ҳомиладор бўлганини эшитиб, ярим кечаси кўчага қувганингиз ўша аёл менинг онам эди, бечора онам, жаннатим - онам! - деди, кўзларидан кўзёшларини тинмай оқизиб.
Киши:
- А? - деди, ажабланиб.
Болакай:
- Отажон елкангизда чандиқ, бир из бор, - деди, ишонишига умиб қилиб
Киши:
- Сен... Се-е-ен, - деди - ю, тиз чўкиб қолди.
Болакай:
- Исмим нима биласизми? - деди.
Киши:
- Исминг нима, бо...о...о..лам?! - деди.
Болакай:
- Исмим, сизнинг исмингиз, дада! - деди.
Киши:
- Нима учун, менинг исмим сенга қўйилди? - деди, таъажжубланиб.
Болакай:
- Онам одамлар мени сизнинг исмингиз билан чақиришлари ва кун келиб сизга йўлиқишимни жуда умид қилганди, - деди, бошини эгиб.
Киши:
- Онанг қаерда? - деди, саволга тутиб.
Болакай:
- Онам вафот этган. У менга «отангни қидириб топ, унга яхшилик қил! Хизматини қил, шояд шу сабаб жаннатга кирсанг» деб васият қилган, - деди, илтижо қараш қилиб.
Киши чидаб туролмай ҳаммани олдида йиғлаб юборди. Кўз ёшлари юзини ювди. Болакайни маҳкам қучди ва:
- Болажоним сени қанчалар соғинганимни билсайдинг... - деди.
Болакай:
- Онамни ҳеч ҳам соғиндингизми?! - деди...
Киши жим бўлиб қолди, ҳатто юзи қизариб кетти.
Болакай:
- Нимага жимсиз, дада? Онам менга айтган эдилар, иккинчи хотинингиз онамни талоқ қилишингизни ва шу пайтгача бирон марта кўрмаган фарзандингиздан воз кечишингизни шарт қилган экан, шунинг учун биздан кечдингизми? Онам қанчалар қийналганини билганингизда эди... шунда ҳам мени сизга нисбатан меҳр билан улғайтирди. Сизни ёмонламасди... - деди.
Киши афсус надомат ичра сукут сақларди...
Бир яқинингизни деб, бошқа яқинингиздан асло кечманг! Уларга бир хил муносабатда бўлинг! Бу ишингизда Аллоҳ ёрдам беришини сўранг!
Ўз ҳирсингизни деб, бошқаларнинг умрини, бахтини зое қилишдан қўрқинг!
©Умму Амина таржимаси

🔥44👍14👏3❤🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋
Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…
Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад…
Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг!

❤🔥13👍6😍1
🌙 Жума куни Расулуллоҳга кўп салавот айтиш суннатдир. 🤍
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўша салавоти сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга ўша салавоти сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга ўша салавоти сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди».

❤🔥28💯12
Нурлардан яратди фаришталарни,
Мўминларга атади гўзал жаннатни.
Азон садосидан мамнундир фалак,
Меҳрибон диндошим жума муборак!
@Vaqtqadri
Мўминларга атади гўзал жаннатни.
Азон садосидан мамнундир фалак,
Меҳрибон диндошим жума муборак!
@Vaqtqadri
🔥26👍8😍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рoҳматуллоҳи
Хайрли кун!
Кунни қандай бошлаш — унинг қандай ўтишига асос бўлади. Ниятлар пок, ҳаракатлар оқилона бўлса, ҳар бир иш ўз мевасини беради. Инсон учун энг катта ютуқ — вақтни бекорга сарфламай, уни фойдали ишлар билан тўлдиришдир.

👍30
Чирой
Оилавий муносабатларда чирой муҳимми?
Албатта муҳим. Лекин чирой фақат юзда ёки қоматда бўлади деб ўйламаслик керак. Баъзиларнинг чиройи юзида бўлса, баъзиларники сўзида бўлади. Баъзиларники қоматида бўлса, бошқаларники ахлоқида бўлади.
Ҳамма инсон чиройли. Уни кўра олиш керак.

Икром Шариф
@Vaqtqadri
👍54💯11❤🔥4😍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤Aссалому алайкум. Янги тонги муборак бўлсин😊
Бугун уйқудан уйғондикми, демак биз яна бир бор неъматлар ичидамиз...
Неъматларни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ.
Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!
Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

❤🔥21👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ
Ҳайрли кун!
Сизга бугунги кунингиз қувонч, барака ва яхши кайфият олиб келсин. Ҳар бир бошлаган ишингиз омад билан якунлансин, ниятларингиз ижобат бўлсин. Атрофингиз меҳрибон инсонлар билан тўлиб, қалбингиз хотиржамликка тўлсин. Кунингиз файзли ва самарали ўтсин!

👍27