𝗩𝗜𝗥𝗗.𝗨𝗭 DONIYOR bin OZOD masjidi
1.35K subscribers
4.32K photos
2.34K videos
3 files
4.48K links
Дониёр бин Озод жоме масжиди имом хатиби:
Дилмурод домла Султоновнинг телеграмдаги расмий саҳифаси
Download Telegram
БИР ЖОЙДА МУҚИМ БЎЛИБ ТУРГАН ШАХСНИНГ ЎША ЕРДАН САФАР МАСОФАСИГА БОРИБ КЕЛИШИ НАМОЗГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#намоз #сафар

❓2138-САВОЛ: Маккада муким бўлиб турган вақтида Қизил денгизга бориб келган ҳожи намозни қаср қилиб ўқийдими ёки тўлиқми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатдаги ҳукм Макка шаҳри билан бориладиган манзил ўртасидаги масофанинг қанчалигига қараб белгиланади. Агар ўртадаги масофа 90 км ва ундан узоқ бўлса ҳамда ҳожи Маккага қайтгандан кейин бу ерда 15 кундан кам турадиган бўлса, Макка шаҳридан чиққанидан бошлаб, йўлда ҳам, қизил денгизда ҳам, Маккага қайтиб келганида ҳам мусофирга айланади ва намозларини қаср қилиб ўқийди.
Агар орадаги масофа 90 км дан кам бўлса, бу ҳолатда муқимлигича қолади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#Ашуро

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗓 9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба
⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:01
⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05

🗓 10 Муҳаррам - 25 июнь - пайшанба
⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:01
⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05


🍃Бизни кузатиб боринг 🔻

Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok
👍8❤4
#Qurondan_bir_oyat

Ey, iymon keltirganlar! Ahdnomalarga vafo qiling! (Moida, 1)

Tafsir:

Oyati karimadagi «ahdnomalar» so'zidan ikki tomon o'zaro kelishib tuzadigan va imzolab tasdiqlaydigan hozirgi urfdagi ahdnomalarni tushunmaslik kerak. Bu yerda keng ma'nodagi ahdnomalar nazarda tutilgan. Avvalo, bu
ahdnomalar insonning banda sifatida Alloh taolo huzuridagi ahdnomalaridir. Buni iymon ahdnomasi deyiladi va u o'z ichiga Allohning yagona ilohligini, Robbligini va Hokimligini e tirof etishni, Unga banda bo'lish, itoat qilish va taslim bo'lishni oladi.
Bu ahdnomani Alloh taolo birinchi inson Odam
Atodan boshlab ola boshlagan. Yana, ahdnoma Odam Atoning zurriyotidan ham olingan.
Bunday umumiy ahdnomalarga inson o'zi o'ziga gilgan shaxsiy ahdlari ham kiradi. Nazr ataganmi, biror ishni Alloh yo'lida qilishga ahd etganmi yoki boshqa ahdlarimi - hammasi kiradi.

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2
Forwarded from Islom.uz
#Ҳикматлар

Шайтон иймон ўғриси

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Шайтон иймон ўғриси. Ўғри обод жойни кўзлайди. Хароб жойдан эса бирон нарса топа олишига умид қилмайди. Шунинг учун ундай ерни кўзламайди».

 «Ҳилол» журнали 9 (78) сонидан.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 мартдаги 03-07/2375-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Муҳаббат-оилавий бахтнинг пойдевори
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ko'z tegishidan saqlanish | 1-dars

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
👍1
Forwarded from Muslim.uz
#savol_javob #hadis #ashuro
📚 ҲАДИСДАГИ КЕНГЛИКДАН МУРОД НИМА?

❔1737-САВОЛ: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти).

💬 Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Ассалому алайкум.

Жумъа айёми муборак бўлсин!

Аллоҳумма солли ъала
саййидина Муҳаммад

🍃Бизни кузатиб боринг 🔻

Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok

@VIRD_UZ

https://t.me/DoniyorbinOzod
❤5🥰2
Forwarded from Islom.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб

Киши отасини исми билан чақирмайди...

عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ؛ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ أَبْصَرَ رَجُلَيْنِ، فَقَالَ لِأَحَدِهِمَا: مَا هَذَا مِنْكَ؟ فَقَالَ: أَبِي، فَقَالَ: لَا تُسَمِّهِ بِاسْمِهِ، وَلَا تَمْشِ أَمَامَهُ، وَلَا تَجْلِسْ قَبْلَهُ.

Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:

«Абу Ҳурайра икки кишини кўриб қолиб, улардан бирига:

«Бу киминг бўлади?» деди.

«Отам бўлади», деди у.

«Ундай бўлса, уни исмини айтиб чақирма, олдига тушиб юрма ва ундан олдин ўтирма», деди».


Шарҳ: Ота-онанинг ҳурмати ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсаларда ҳам зоҳир бўлар экан. Фарзанд отасига «Ота», деб ёки бошқа бир эҳтиром маъносидаги сўзларни айтиб мурожаат қилиши яхши экан. Лекин бошқаларнинг исмини айтгандек, отасининг исмини айтиб чақириш мусулмончилик одобига тўғри келмайди.
Шунингдек, йўлда юрганда ҳам отадан кейин юриш керак, олдинга ўтиш мумкин эмас. Ўтиришда ҳам аввал ота, кейин эса бола ўтириши лозим.

Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:

1. Катта ёшдаги ва олим кишилар пайтини топиб, ёшларга таълим беришлари, одобли бўлишга чорлаб туришлари кераклиги.
2. Мусулмончилик одоби бўйича, фарзанд ота-онасининг исмини айтиб чақириши тўғри эмаслиги.
3. Мусулмончилик одоби бўйича, фарзанд ота-онасининг олдига тушиб юриши тўғри эмаслиги.
4. Мусулмончилик одоби бўйича, фарзанд ота-онасидан олдин ўтириши тўғри эмаслиги.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4380-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
САЛОМ БЕРИБ БЎЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР
#салом

❓2141-САВОЛ: Салом бериб бўлмайдиган ҳолатларни айтиб берсангиз?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Салом бериш суннат амал бўлса-да, бир неча ҳолатларда салом бериш макруҳ эканлигини фуқаҳолар санаб ўтганлар. Шунга кўра
(1) намоз ўқиётганга,
(2) Қуръони карим тиловат қилаётганга,
(3) ҳадис айтаётганга,
(4) ваъз қилаётганга,
(5) уларнинг ҳар бирига қулоқ тутиб турганга,
(6) фиқҳ илмини такрор қилиб турганга,
(7) ҳукм чиқариш учун ўтирган қозига,
(8) фиқҳ борасида илмий баҳс олиб бораётганларга,
(9) азон ёки иқомат айтаётган муаззинга,
(10) беҳуда ўйин-кулгу билан банд бўлиб турганларга,
(11) аврати очиқ инсонга,
(12) қазои ҳожатда ўтирганга ва
(13) овқат еяётган одамга салом бериш макруҳ саналади. Чунки мазкур ҳолатларда салом бериш алик олувчининг ўз ишидан чалғитади ҳамда жавоб бера олмайди. Намоз ўқиётган инсон алик ололмайди, зикр қилаётган инсон ҳам шундай. Оғзида луқмасини чайнаётган ҳам овқат билан машғуллиги туфайли, у ҳам жавоб бера олмайди. Қолганлари ҳам шундай. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from Islom.uz
#Уламолар

Уламоларнинг Имом Мотуридий ҳақидаги мақтовлари

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳини уламолар жуда ҳам юқори баҳолаганлар ва у киши Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабининг икки имомидан бири эканини бутун Ислом уммати тан олган.

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақларида Тамимий қуйидагиларни ёзади:

«У киши тенгдошларидан устун бўлган. Замон у билан зийнатланган эди. Унинг таълифотлари кенг тарқалган, унинг таснифотлари ҳар тарафга сайр этган эди. Унга мувофиқ бўлган ҳам, мухолиф бўлган ҳам унинг қадри олийлигига ва ўрни буюклигига иттифоқ қилган эди. У киши илмига иқтидо қилинадиган ва нуридан ҳидоят топиладиган катта ва машҳур уламолардан эди».

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
Forwarded from Islom.uz
#Саҳобалар_ҳаёти

Хандақ

Ҳижратнинг бешинчи йили, Шаввол ойи эди.

Аллоҳнинг динига қарши бўлган барча аҳзоблар тўпланиб, Исломни таг-томири билан қўпориб, ер юзидан супуриб ташлаш мақсадида Абу Суфён ва Уйайна ибн Ҳисн бошчилигида кўп сонли аскар билан Мадинаи Мунавварага бостириб келдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромлар билан маслаҳатлашдилар ва шаҳар атрофига хандақ қазиб, шаҳарни унинг ортидан туриб ҳимоя қилишга қарор қилдилар.

Хандақ қазиб бўлингач, душманлар ҳам кўрина бошлади. Қурайшликлар Румаҳ номли сел тўпланадиган жойга келиб тушдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_suhbati #halol #mehnat
🗣 Мавзу: ҲАЛОЛ МЕҲНАТ – ФАРОВОНЛИК КАЛИТИ!

🎙 Абдуллоҳ домла Ғуломов – Чилонзор тумани “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from Islom.uz
#Кун_дуоси

Меҳмон қилган кишини дуо қилиш ...

- رَوَينَا فِي «صَحِيحَيِ «البُخَارِيِّ وَ«مُسْلِمٍ» عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: (جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِيُضَيِّفَهُ، فَلَمْ يَكُنْ عِنْدَهُ مَا يُضَيِّفُهُ، فَقَالَ: «أَلَا رَجُلٌ يُضّيِّفُ هَذَا رَحِمَهُ اللهُ؟» فَقَامَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ فَانْطَلَقَ بِهِ ...) وَذَكَرَ الحَدِيثَ [خ 4889، م 2054/173].
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зот мени меҳмон қилармикинлар деб келди. У зотнинг ҳузурларида уни меҳмон қилиш учун ҳеч нарсалари йўқ эди. Шунда у зот: «Буни меҳмон қиладиган одам борми? Уни Аллоҳ раҳм қилсин!» дедилар. Шунда ансорлардан бўлган бир киши туриб, уни уйига олиб кетди...», деб ҳадиснинг қолгани зикр қилинди.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

 Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга қаттиқ очлик етди», деди. У зот уни ўз аёлларига юборган эдилар, уларнинг ҳузурида ҳам ҳеч нарса топилмади. Шунда у зот: «Бу кеча (манави) Аллоҳ раҳм қилгурни меҳмон қиладиган киши борми?» дедилар. Ансорийлардан бир киши туриб: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У аҳлининг ҳузурига бориб, аёлига: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонлари, ундан ҳеч нарсани аяма», деди. У: «Аллоҳга қасамки, ҳузуримда болаларнинг овқатидан бошқа ҳеч нарса йўқ», деди. «Болалар кечки овқатни исташса, уларни ухлатиб қўй‑да, бу ёққа келиб, чироқни ўчир. Бу кеча қорнимизни боғлаб ола қоламиз», деди. У шундай қилди. Эрталаб ҳалиги киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борган эди, у зот: «Батаҳқиқ, Аллоҳ фалончи ва фалон аёлдан ажабланди [ёки мамнун бўлди]», дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «...ва гарчи ўзларида йўқчилик бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар...» оятини нозил қилди».

Имом Бухорий ривояти.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
Ассалому алайкум
29.06.2026-йил учун
Ғазалкент шахри
Дониёр бин Озод
жоме масжидида
Намоз вақтлари:                                                              
Тақвим                                 Жоме
асосида:            масжидида:
«Ас-солату хойрум минан-навм»
03:04-04:49 Бомдод:    04:00  
----------------------------------------------------
12:24 Пешин:     13:05   
----------------------------------------------------
17:39 Аср:         17:50 
----------------------------------------------------
20:04 Шом:         20:05
----------------------------------------------------
21:41 Хуфтон      21:50
--------------------------------------------------
Дониёр бин Озод масжиди
--------------------------------------------------

🍃Бизни кузатиб боринг 🔻

Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok
🔥6❤4👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob

📖 #Илмнинг_фойдалари 🟢13-сон

📚  ИЛМ ОЛИШДА ШЕРИК ТАНЛАШ ОДОБЛАРИ

🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 

😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.


📹 Дарслар: 1🟢2 🟢3🟢4🟢5🟢6🟢7🟢8🟢9🟢10🟢11🟢12

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1
Forwarded from Islom.uz
#Саҳобалар_ҳаёти

Ҳудайбия


Ҳижратнинг олтинчи йили Зулқаъда ойининг бошида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умрани ният қилиб, сафарга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом Мадина аҳлини ва атрофдаги аъробий қабилаларни ҳам сафарга бирга чиқишларини сўрадилар. Кўпчилик бўлиб боришни афзал кўрдилар. Чунки Қурайшга ишониб бўлмас, Пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлларини тўсишлари ёки қарши уруш очишлари ҳам мумкин эди.

Мадина аҳли Муҳаммад алайҳиссаломнинг чақириқларига жавоб бериб, у зот билан биргаликда Макка йўлини тутдилар.

Шундай қилиб, Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга муҳожир ва ансорий мусулмонлар, мадиналик араблар, ҳаммаси бўлиб, бир минг тўрт юз киши умрага чиқдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
КЕЛИН-КУЁВЛАР БОШЛАРИНИ ҚИБЛАГА ҚАРАТИБ ЁТИШЛАРИ ЖОИЗМИ??
#оила

❓2145-САВОЛ: Биз томонларда келин-куёвлар бошларини қиблага қаратиб ётишлари мумкин эмас, деган гап бор. Бу борада динимизнинг кўрсатмаси қандай?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фуқаҳолар инсон ухлаши ёки бошқа ҳолатида онгли равишда, қасддан оёғини қиблага узатишини макруҳ, лекин мажбурликдан ёки унутган ҳолатда у томонга чўзишлигини макруҳ эмас деганлар. Чунки бир нарсага оёқ узатиш унга нисбатан беҳурматлик белгиси ҳисобланади. Шу сабабли қибла, Мусҳаф, фиқҳий китоблар, ёши ва илми улуғ инсонларга оёқ узатмаслик мусулмонлик одобларидан саналади. Аммо у томонга бошни қаратишда ҳеч қандай кароҳият ёки одобсизлик йўқ. Чунки бирор муқаддас нарса томонига бош қаратиш беҳурматлик деб баҳоланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#маҳр

📹 Аёл ўз хоҳиши билан маҳрдан воз кечса...
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1
Forwarded from Islom.uz
#Саҳобалар_ҳаёти

Хайбар


Хайбар Мадинаи Мунавварадан етмиш милча узоқликдаги жой бўлиб, у жойни яҳудийлар босиб олишган эди. Ислом зоҳир бўлганидан кейин мусулмонларга хиёнат қилган яҳудийлар ҳам қочиб келиб, шу ерга жойлашган эдилар. Хайбар яҳудийлар томонидан Ислом жамиятига доимий таҳдид солиб турадиган ҳарбий истеҳкомга айлантирилган эди. Мадинаи Мунавварадан сургун қилинган Бани Назир яҳудийлари ҳам Хайбарга жойлашган эдилар. Улар атрофдаги қабилаларни, хусусан, Ғатафон қабиласини ўзлари билан Мадинаи Мунавварага ҳужум қилиб, мусулмонларни йўқ қилиб ташлашга чорлаётган эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу режалардан хабар топганларидан кейин еттинчи ҳижрий сананинг Муҳаррам ойи охирларида Хайбарни фатҳ қилишга қарор қилдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1