Forwarded from Islom.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб
Киши отасини исми билан чақирмайди...
Шарҳ: Ота-онанинг ҳурмати ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсаларда ҳам зоҳир бўлар экан. Фарзанд отасига «Ота», деб ёки бошқа бир эҳтиром маъносидаги сўзларни айтиб мурожаат қилиши яхши экан. Лекин бошқаларнинг исмини айтгандек, отасининг исмини айтиб чақириш мусулмончилик одобига тўғри келмайди.
Шунингдек, йўлда юрганда ҳам отадан кейин юриш керак, олдинга ўтиш мумкин эмас. Ўтиришда ҳам аввал ота, кейин эса бола ўтириши лозим.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Катта ёшдаги ва олим кишилар пайтини топиб, ёшларга таълим беришлари, одобли бўлишга чорлаб туришлари кераклиги.
2. Мусулмончилик одоби бўйича, фарзанд ота-онасининг исмини айтиб чақириши тўғри эмаслиги.
3. Мусулмончилик одоби бўйича, фарзанд ота-онасининг олдига тушиб юриши тўғри эмаслиги.
4. Мусулмончилик одоби бўйича, фарзанд ота-онасидан олдин ўтириши тўғри эмаслиги.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4380-рақамли хулосаси
🕋 @islomuz
Киши отасини исми билан чақирмайди...
عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ؛ أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ أَبْصَرَ رَجُلَيْنِ، فَقَالَ لِأَحَدِهِمَا: مَا هَذَا مِنْكَ؟ فَقَالَ: أَبِي، فَقَالَ: لَا تُسَمِّهِ بِاسْمِهِ، وَلَا تَمْشِ أَمَامَهُ، وَلَا تَجْلِسْ قَبْلَهُ.
Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:
«Абу Ҳурайра икки кишини кўриб қолиб, улардан бирига:
«Бу киминг бўлади?» деди.
«Отам бўлади», деди у.
«Ундай бўлса, уни исмини айтиб чақирма, олдига тушиб юрма ва ундан олдин ўтирма», деди».
Шарҳ: Ота-онанинг ҳурмати ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсаларда ҳам зоҳир бўлар экан. Фарзанд отасига «Ота», деб ёки бошқа бир эҳтиром маъносидаги сўзларни айтиб мурожаат қилиши яхши экан. Лекин бошқаларнинг исмини айтгандек, отасининг исмини айтиб чақириш мусулмончилик одобига тўғри келмайди.
Шунингдек, йўлда юрганда ҳам отадан кейин юриш керак, олдинга ўтиш мумкин эмас. Ўтиришда ҳам аввал ота, кейин эса бола ўтириши лозим.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Катта ёшдаги ва олим кишилар пайтини топиб, ёшларга таълим беришлари, одобли бўлишга чорлаб туришлари кераклиги.
2. Мусулмончилик одоби бўйича, фарзанд ота-онасининг исмини айтиб чақириши тўғри эмаслиги.
3. Мусулмончилик одоби бўйича, фарзанд ота-онасининг олдига тушиб юриши тўғри эмаслиги.
4. Мусулмончилик одоби бўйича, фарзанд ота-онасидан олдин ўтириши тўғри эмаслиги.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
САЛОМ БЕРИБ БЎЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР
#салом
❓2141-САВОЛ: Салом бериб бўлмайдиган ҳолатларни айтиб берсангиз?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Салом бериш суннат амал бўлса-да, бир неча ҳолатларда салом бериш макруҳ эканлигини фуқаҳолар санаб ўтганлар. Шунга кўра
(1) намоз ўқиётганга,
(2) Қуръони карим тиловат қилаётганга,
(3) ҳадис айтаётганга,
(4) ваъз қилаётганга,
(5) уларнинг ҳар бирига қулоқ тутиб турганга,
(6) фиқҳ илмини такрор қилиб турганга,
(7) ҳукм чиқариш учун ўтирган қозига,
(8) фиқҳ борасида илмий баҳс олиб бораётганларга,
(9) азон ёки иқомат айтаётган муаззинга,
(10) беҳуда ўйин-кулгу билан банд бўлиб турганларга,
(11) аврати очиқ инсонга,
(12) қазои ҳожатда ўтирганга ва
(13) овқат еяётган одамга салом бериш макруҳ саналади. Чунки мазкур ҳолатларда салом бериш алик олувчининг ўз ишидан чалғитади ҳамда жавоб бера олмайди. Намоз ўқиётган инсон алик ололмайди, зикр қилаётган инсон ҳам шундай. Оғзида луқмасини чайнаётган ҳам овқат билан машғуллиги туфайли, у ҳам жавоб бера олмайди. Қолганлари ҳам шундай. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

❤1
Forwarded from Islom.uz
#Уламолар
Уламоларнинг Имом Мотуридий ҳақидаги мақтовлари
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳини уламолар жуда ҳам юқори баҳолаганлар ва у киши Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабининг икки имомидан бири эканини бутун Ислом уммати тан олган.
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақларида Тамимий қуйидагиларни ёзади:
«У киши тенгдошларидан устун бўлган. Замон у билан зийнатланган эди. Унинг таълифотлари кенг тарқалган, унинг таснифотлари ҳар тарафга сайр этган эди. Унга мувофиқ бўлган ҳам, мухолиф бўлган ҳам унинг қадри олийлигига ва ўрни буюклигига иттифоқ қилган эди. У киши илмига иқтидо қилинадиган ва нуридан ҳидоят топиладиган катта ва машҳур уламолардан эди».
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси
🕋 @islomuz
Уламоларнинг Имом Мотуридий ҳақидаги мақтовлари
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳини уламолар жуда ҳам юқори баҳолаганлар ва у киши Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабининг икки имомидан бири эканини бутун Ислом уммати тан олган.
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақларида Тамимий қуйидагиларни ёзади:
«У киши тенгдошларидан устун бўлган. Замон у билан зийнатланган эди. Унинг таълифотлари кенг тарқалган, унинг таснифотлари ҳар тарафга сайр этган эди. Унга мувофиқ бўлган ҳам, мухолиф бўлган ҳам унинг қадри олийлигига ва ўрни буюклигига иттифоқ қилган эди. У киши илмига иқтидо қилинадиган ва нуридан ҳидоят топиладиган катта ва машҳур уламолардан эди».
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
Forwarded from Islom.uz
#Саҳобалар_ҳаёти
Хандақ
Ҳижратнинг бешинчи йили, Шаввол ойи эди.
Аллоҳнинг динига қарши бўлган барча аҳзоблар тўпланиб, Исломни таг-томири билан қўпориб, ер юзидан супуриб ташлаш мақсадида Абу Суфён ва Уйайна ибн Ҳисн бошчилигида кўп сонли аскар билан Мадинаи Мунавварага бостириб келдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромлар билан маслаҳатлашдилар ва шаҳар атрофига хандақ қазиб, шаҳарни унинг ортидан туриб ҳимоя қилишга қарор қилдилар.
Хандақ қазиб бўлингач, душманлар ҳам кўрина бошлади. Қурайшликлар Румаҳ номли сел тўпланадиган жойга келиб тушдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-рақамли хулосаси

👍2
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_suhbati #halol #mehnat
🗣 Мавзу: ҲАЛОЛ МЕҲНАТ – ФАРОВОНЛИК КАЛИТИ!
🎙 Абдуллоҳ домла Ғуломов – Чилонзор тумани “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🎙 Абдуллоҳ домла Ғуломов – Чилонзор тумани “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from Islom.uz
#Кун_дуоси
Меҳмон қилган кишини дуо қилиш ...
- رَوَينَا فِي «صَحِيحَيِ «البُخَارِيِّ وَ«مُسْلِمٍ» عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: (جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِيُضَيِّفَهُ، فَلَمْ يَكُنْ عِنْدَهُ مَا يُضَيِّفُهُ، فَقَالَ: «أَلَا رَجُلٌ يُضّيِّفُ هَذَا رَحِمَهُ اللهُ؟» فَقَامَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ فَانْطَلَقَ بِهِ ...) وَذَكَرَ الحَدِيثَ [خ 4889، م 2054/173].
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зот мени меҳмон қилармикинлар деб келди. У зотнинг ҳузурларида уни меҳмон қилиш учун ҳеч нарсалари йўқ эди. Шунда у зот: «Буни меҳмон қиладиган одам борми? Уни Аллоҳ раҳм қилсин!» дедилар. Шунда ансорлардан бўлган бир киши туриб, уни уйига олиб кетди...», деб ҳадиснинг қолгани зикр қилинди.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга қаттиқ очлик етди», деди. У зот уни ўз аёлларига юборган эдилар, уларнинг ҳузурида ҳам ҳеч нарса топилмади. Шунда у зот: «Бу кеча (манави) Аллоҳ раҳм қилгурни меҳмон қиладиган киши борми?» дедилар. Ансорийлардан бир киши туриб: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У аҳлининг ҳузурига бориб, аёлига: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонлари, ундан ҳеч нарсани аяма», деди. У: «Аллоҳга қасамки, ҳузуримда болаларнинг овқатидан бошқа ҳеч нарса йўқ», деди. «Болалар кечки овқатни исташса, уларни ухлатиб қўй‑да, бу ёққа келиб, чироқни ўчир. Бу кеча қорнимизни боғлаб ола қоламиз», деди. У шундай қилди. Эрталаб ҳалиги киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борган эди, у зот: «Батаҳқиқ, Аллоҳ фалончи ва фалон аёлдан ажабланди [ёки мамнун бўлди]», дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «...ва гарчи ўзларида йўқчилик бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар...» оятини нозил қилди».
Имом Бухорий ривояти.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси

👍2🔥1
Ассалому алайкум
29.06.2026-йил учун
Ғазалкент шахри
Дониёр бин Озод
жоме масжидида
Намоз вақтлари:
Тақвим Жоме
асосида: масжидида:
«Ас-солату хойрум минан-навм»
03:04-04:49 Бомдод: 04:00
----------------------------------------------------
12:24 Пешин: 13:05

17:39 Аср: 17:50

20:04 Шом: 20:05

21:41 Хуфтон 21:50
--------------------------------------------------
Дониёр бин Озод масжиди

🍃Бизни кузатиб боринг 🔻
Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok

🔥6❤4👏1
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob
📖 #Илмнинг_фойдалари 🟢 13-сон
📚 ИЛМ ОЛИШДА ШЕРИК ТАНЛАШ ОДОБЛАРИ
🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
📹 Дарслар: 1🟢 2 🟢 3🟢 4🟢 5🟢 6🟢 7🟢 8🟢 9🟢 10🟢 11🟢 12
✅ Улашинг: @diniysavollar
😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1
Forwarded from Islom.uz
#Саҳобалар_ҳаёти
Ҳудайбия
Ҳижратнинг олтинчи йили Зулқаъда ойининг бошида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умрани ният қилиб, сафарга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом Мадина аҳлини ва атрофдаги аъробий қабилаларни ҳам сафарга бирга чиқишларини сўрадилар. Кўпчилик бўлиб боришни афзал кўрдилар. Чунки Қурайшга ишониб бўлмас, Пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлларини тўсишлари ёки қарши уруш очишлари ҳам мумкин эди.
Мадина аҳли Муҳаммад алайҳиссаломнинг чақириқларига жавоб бериб, у зот билан биргаликда Макка йўлини тутдилар.
Шундай қилиб, Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга муҳожир ва ансорий мусулмонлар, мадиналик араблар, ҳаммаси бўлиб, бир минг тўрт юз киши умрага чиқдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

КЕЛИН-КУЁВЛАР БОШЛАРИНИ ҚИБЛАГА ҚАРАТИБ ЁТИШЛАРИ ЖОИЗМИ??
#оила
❓2145-САВОЛ: Биз томонларда келин-куёвлар бошларини қиблага қаратиб ётишлари мумкин эмас, деган гап бор. Бу борада динимизнинг кўрсатмаси қандай?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фуқаҳолар инсон ухлаши ёки бошқа ҳолатида онгли равишда, қасддан оёғини қиблага узатишини макруҳ, лекин мажбурликдан ёки унутган ҳолатда у томонга чўзишлигини макруҳ эмас деганлар. Чунки бир нарсага оёқ узатиш унга нисбатан беҳурматлик белгиси ҳисобланади. Шу сабабли қибла, Мусҳаф, фиқҳий китоблар, ёши ва илми улуғ инсонларга оёқ узатмаслик мусулмонлик одобларидан саналади. Аммо у томонга бошни қаратишда ҳеч қандай кароҳият ёки одобсизлик йўқ. Чунки бирор муқаддас нарса томонига бош қаратиш беҳурматлик деб баҳоланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#оила
❓2145-САВОЛ: Биз томонларда келин-куёвлар бошларини қиблага қаратиб ётишлари мумкин эмас, деган гап бор. Бу борада динимизнинг кўрсатмаси қандай?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фуқаҳолар инсон ухлаши ёки бошқа ҳолатида онгли равишда, қасддан оёғини қиблага узатишини макруҳ, лекин мажбурликдан ёки унутган ҳолатда у томонга чўзишлигини макруҳ эмас деганлар. Чунки бир нарсага оёқ узатиш унга нисбатан беҳурматлик белгиси ҳисобланади. Шу сабабли қибла, Мусҳаф, фиқҳий китоблар, ёши ва илми улуғ инсонларга оёқ узатмаслик мусулмонлик одобларидан саналади. Аммо у томонга бошни қаратишда ҳеч қандай кароҳият ёки одобсизлик йўқ. Чунки бирор муқаддас нарса томонига бош қаратиш беҳурматлик деб баҳоланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#маҳр
📹 Аёл ўз хоҳиши билан маҳрдан воз кечса...
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#маҳр
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1
Forwarded from Islom.uz
#Саҳобалар_ҳаёти
Хайбар
Хайбар Мадинаи Мунавварадан етмиш милча узоқликдаги жой бўлиб, у жойни яҳудийлар босиб олишган эди. Ислом зоҳир бўлганидан кейин мусулмонларга хиёнат қилган яҳудийлар ҳам қочиб келиб, шу ерга жойлашган эдилар. Хайбар яҳудийлар томонидан Ислом жамиятига доимий таҳдид солиб турадиган ҳарбий истеҳкомга айлантирилган эди. Мадинаи Мунавварадан сургун қилинган Бани Назир яҳудийлари ҳам Хайбарга жойлашган эдилар. Улар атрофдаги қабилаларни, хусусан, Ғатафон қабиласини ўзлари билан Мадинаи Мунавварага ҳужум қилиб, мусулмонларни йўқ қилиб ташлашга чорлаётган эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу режалардан хабар топганларидан кейин еттинчи ҳижрий сананинг Муҳаррам ойи охирларида Хайбарни фатҳ қилишга қарор қилдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-рақамли хулосаси
🕋 @islomuz
Хайбар
Хайбар Мадинаи Мунавварадан етмиш милча узоқликдаги жой бўлиб, у жойни яҳудийлар босиб олишган эди. Ислом зоҳир бўлганидан кейин мусулмонларга хиёнат қилган яҳудийлар ҳам қочиб келиб, шу ерга жойлашган эдилар. Хайбар яҳудийлар томонидан Ислом жамиятига доимий таҳдид солиб турадиган ҳарбий истеҳкомга айлантирилган эди. Мадинаи Мунавварадан сургун қилинган Бани Назир яҳудийлари ҳам Хайбарга жойлашган эдилар. Улар атрофдаги қабилаларни, хусусан, Ғатафон қабиласини ўзлари билан Мадинаи Мунавварага ҳужум қилиб, мусулмонларни йўқ қилиб ташлашга чорлаётган эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу режалардан хабар топганларидан кейин еттинчи ҳижрий сананинг Муҳаррам ойи охирларида Хайбарни фатҳ қилишга қарор қилдилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Муҳаббат-оилавий бахтнинг пойдевори
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Муҳаббат-оилавий бахтнинг пойдевори
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Forwarded from Islom.uz
#Мўъжизалар
Илон балиқлар ҳақида қизиқарли маълумот
Унинг инглизча номи viperfish
Бу балиқ шўр сувда яшовчи балиқлардан бўлиб, 250 дан 5000 фут (1524 метр)гача чуқурликда умр ўтказади. Балиқнинг узунлиги 30 сантиметрдан 60 сантиметргача бўлади.
У денгиз тубида топилган энг шафқатсиз йиртқичлардан бири ҳисобланади. У ўз қурбонини умуртқа поғонасининг охирида жойлашган «фотофорлар» орқали ўзига жалб қилади ва ўлжасини фалаж қилиш учун ўткир тишларини ишлатади. Бу балиқлар 30, 40 йилгача яшайди ва уларнинг ранглари яшил, кумуш ва қора рангда фарқ қилади.
Бу балиққа ўлжасини овлаш учун «фотофор», яъни чироқдан фойдаланишни ким ўргатди? 1500 метр сув тубидаги босимга чидаш қувватини бу балиққа ким берди? Албатта, буларнинг ҳаммасини унга Аллоҳ таоло берган!
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 январдаги 03-07/666-рақамли хулосаси

👍3❤2🔥1
Ассалому алайкум
02.07.2026-йил учун
Ғазалкент шахри
Дониёр бин Озод
жоме масжидида
Намоз вақтлари:
Тақвим Жоме
асосида: масжидида:
«Ас-солату хойрум минан-навм»
03:06-04:51 Бомдод: 04:00
----------------------------------------------------
12:24 Пешин: 13:05
----------------------------------------------------
17:40 Аср: 17:55

20:03 Шом: 20:05

21:40 Хуфтон 21:50
--------------------------------------------------
Дониёр бин Озод масжиди
--------------------------------------------------
🍃Бизни кузатиб боринг 🔻
Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok
02.07.2026-йил учун
Ғазалкент шахри
Дониёр бин Озод
жоме масжидида
Намоз вақтлари:
Тақвим Жоме
асосида: масжидида:
«Ас-солату хойрум минан-навм»
03:06-04:51 Бомдод: 04:00
----------------------------------------------------
12:24 Пешин: 13:05
----------------------------------------------------
17:40 Аср: 17:55
----------------------------------------------------
20:03 Шом: 20:05
----------------------------------------------------
21:40 Хуфтон 21:50
--------------------------------------------------
Дониёр бин Озод масжиди
--------------------------------------------------
🍃Бизни кузатиб боринг 🔻
Instagram |Telegram |You tube |Tik Tok
❤8👍3
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
БИР ОЁҒИ ГИПСЛАНГАН КИШИ ИККИНЧИ ОЁҒИГА МАҲСИ КИЙИБ, УНГА МАСҲ ТОРТИШИ ЖОИЗМИ?
#таҳорат #масҳ
❓ 2149-САВОЛ: Битта оёғига гипс боғланган киши иккинчи оёғига маҳси кийиб, унга масҳ тортиши жоизми? Шунда таҳорат қилишда гипс бўлган оёғининг устига масҳ тортади, иккинчи оёғига масҳ кийиб, унинг устига ҳам масҳ тортади. Шундай қилиши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир оёғидаги гипсга масҳ тортиб, иккинчи оёғига маҳси кийиб, унинг устига масҳ тортиш жоиз эмас, бундай қилса, таҳорати тўлиқ бўлмайди. Бундай ҳолатдаги шахс таҳорат олишда гипс устидан масҳ тортиб, соғлом оёғини ювади.
Агар соғлом оёғини ювиб ва гипслангани устидан масҳ тортгандан кейин, бир иложини қилиб ҳар икки оёғига ҳам маҳси кийиб олса, шунда икки оёғида ҳам маҳси бўлгани учун ҳар иккисига масҳ тортиши жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#таҳорат #масҳ
Агар соғлом оёғини ювиб ва гипслангани устидан масҳ тортгандан кейин, бир иложини қилиб ҳар икки оёғига ҳам маҳси кийиб олса, шунда икки оёғида ҳам маҳси бўлгани учун ҳар иккисига масҳ тортиши жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍1
Forwarded from Islom.uz
#Жамият
Орзу ҳаваснинг меъёри
Кишилик жамияти тарихининг барча даврларида одамлар(нинг аксарияти) молу давлатга, бойлигу ҳашаматга интилиб яшаган.
Бугунги кунда яхши кийиниб, яхши еб-ичиш, яхши жойда ишлаб, оила аъзолари билан бирга қулай шароитларга эга уйда умргузаронлик қилиш, узоқни яқин қилувчи улов хизматидан фойдаланиш ҳар бир инсоннинг бирламчи мақсадларига айланган, десак адашмаймиз. Шунингдек, айрим замондошларимиз – нафс, виждон, имконият, дунёқараш, фаросат ва тафаккурларидан келиб чиққан ҳолда ҳаётларининг бошқа жабҳаларига ҳам эътибор қаратишни асосий мақсадлари қаторига киритадилар. Хусусан, кимдир ўзининг руҳий ҳолатини яхшилашга, тоату ибодатини жойига қўйишга аҳамият берса, яна кимдир кўпроқ таълим олиш, билимини ошириш пайида бўлади. Кимдир фарзанд тарбиясини биринчи ўринга қўйса, бошқаси дунё кезишни, имкон қадар кўпроқ жойларни бориб кўриб, саёҳат қилишни хоҳлайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
«Ҳилол» журнали 10 (80) сонидан.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03/07/2866-рақамли хулосаси

Forwarded from AlQuranuz-Shayx Alijon qori
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5🔥1
Forwarded from Islom.uz
#Кун_дуоси
Салом бериш, изн сўраш акса урганга жавоб қайтариш...
قَالَ اللهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى: {فَإِذَا دَخَلْتُمْ بُيُوتاً فَسَلِّمُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِنْ عِنْدِ اللهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً} [النور: 61] وَقَالَ تَعَالَى: {وَإذَا حُيِّيْتُمْ بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا بِأَحْسَنَ مِنْهَا أَوْ رُدُّوهَا} [النساء: 86] وَقَالَ تَعَالَى: {لَا تَدْخُلُوا بُيُوتاً غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا} [النور: 27] وَقَالَ تَعَالَى: {وَإِذَا بَلَغَ الأَطْفَالُ مِنْكُمُ الحُلُمَ فَلْيَسْتَأْذِنُوا كَمَا اسْتَأذَنَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ} [النور: 59] وَقَالَ تَعَالَى: {وَهَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ ضَيْفِ إِبْرَاهِيمَ الْمُكْرَمِينَ * إِذْ دَخَلُوا عَلَيْهِ فَقَالُوا سَلَاماً، قالَ سَلامٌ} [الذاريات: 24].
وَاعْلَمْ: أَنَّ أَصْلَ السَّلَامِ ثَابِتٌ بِالْكِتَابِ وَالسُّنَّةِ وَالإِجْمَاعِ، وَأَمَّا أَفْرَادُ مَسَائِلِهِ وَفُرُوعِهِ.. فَأَكْثَرُ مِنْ أَنْ تُحْصَرَ، وَأَنَا أَخْتَصِرُ مَقَاصِدَهُ فِي أَبْوَابٍ يَسِيرَةٍ إِنْ شَاءَ اللهُ تَعَالَى، وَبِهِ التَّوْفِيقُ وَالهِدَايَةُ وَالإِصَابَةُ وَالرِّعَايَةُ.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло айтди: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни, «Ассалому алайкум», денглар) (Нур сураси, 61-оят).
«Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо сураси, 86-оят).
«Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизгача кирмангиз. Мана шу сизлар учун яхшироқдир» (Нур сураси, 27-оят).
«Қачон гўдакларингиз балоғатга етсалар, бас, улар ҳам худди улардан илгари (балоғатга етганлар) каби изн сўрасинлар!» (Нур сураси, 59-оят).
«(Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб, «Салом», дейишган эди, у ҳам: «Салом, (Булар) нотаниш қавм-ку», деди» (Ваз-Зориёт сураси, 24-оят).
Билингки, саломнинг асли Қуръон, суннат ҳамда ижмоъда собитдир. Аммо унинг масала ва фуруъларини иҳота қилиш даражасидан ҳам юқоридир. Шунинг учун енгил бобларда мақсадни қисқа ҳолда, иншааллоҳ, баён этдим. Аллоҳ ҳидоят, тўғриси топиш ва риоя этишда муваффақ қилсин.

❤2👍2
Forwarded from Asror Matlibov tuman kotibi
YouTube
ОТА-ОНА РОЗИЛИГИ АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИДИР
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ,ПАЙАРИҚ ТУМАНИ “ИМОМ БУХОРИЙ” МАСЖИДИ