Кун Хадислари
3.86K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши дўстининг динида бўлади. Шундай экан, у ўзига дўст тутаётган кимсасига қараб қўйсин»

Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир иш қилишни хоҳлаб мусулмон киши билан маслаҳатлашса, Аллоҳ уни ишларни энг тўғрисига мувофиқ қилиб қўяди»
Тобароний ривояти
(Ибн Аббос (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ўртада туриб, биродарига ишини битириб берса ва бу ишига ҳадя берилганида, уни қабул қилса, демак, рибо эшикларидан катта эшикни очибди»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Нафл намоз ўқиш, нафл рўза тутиш ва нафл садақа беришдан ҳам фазилатли бир амални хабарини айтайми?" деб сўрадилар. Саҳобалар: «Албатта (айтинг)", дейишди. Шунда ул Зоти ﷺ дедилар: "Икки киши орасини ислоҳ қилишдир. Икки киши орасини бузулиши динни асосини йўқотади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳеч бирингиз биродарининг буюмини ҳазиллашиб ҳам, чиндан ҳам олиб қўймасин»

Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Соиб (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қишлоқдами, саҳродами, уч киши бўлса-ю, улар ичида жамоат намози қоим қилинмаса, албатта, шайтон уларга эга чиқар. Жамоатни лозим тут. Айрилганни бўри ер»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч гуноҳ борки, ким уларга қўл урмаса, улардан бошқасини Аллоҳ хоҳлаган кишисидан кечириб юборади.
1. Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай вафот этган одам;
2. Сеҳргар бўлмаган ёки сеҳргарга эргашмаган одам.
3. Биродарига ҳасад-адоват қилмаган одам»

Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад»да
(Ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ва хусуматчи мустаснодир»
Табароний ва Байҳақий ривояти
(Муоз (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дўстингни севишда ўртача бўлгин, балки бир кун келиб сенга душман бўлиб қолар. Душманингни ёмон кўришда ҳам ўртача бўл, балки бир кун келиб у сенга дўст бўлиб қолар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аёлларнинг энг яхшиси назар солганингда сени хурсанд қиладиган, буюрганингда сенга итоат қиладиган ва сен йўғингда ҳам нафсини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиган аёлдир»
Табароний ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хотинлар тўрт нарсанинг бири учун никоҳга олинади: мол-дунёси, насл-насаби чирой-жамоли ва дин-диёнати учун. Сен дин-диёнати учун никоҳингга олиб муваффақият қозонгин...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хотинларга яхши муомалада бўлинглар, деб айтган васиятимни қабул қилинглар. Чунки аёл қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи юқорисидир. Агар сен уни тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан. Агар шундай қолдирсанг, эгри бўйича қолади. Шундай экан, хотинлар ҳақидаги васиятимни қабул қилинглар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнин ҳақлари нима?» десам, у зот ﷺ «Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоқлигинг ва юзига урмаслигинг, ...сўкмаслигинг ҳамда уйингдан ташқари жойда аразлашмаслигинг», дедилар»

Абу Довуд ривояти
(Муовия ибн Ҳайда (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Сизларнинг яхшиларингиз аёллар билан яхши бўлганларингиздир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дунё ўзи бир матодир. Унинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир»
Муслим ривояти
(Амр ибн Осс (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар кишининг кишига сажда қилиши мумкин бўлганида, хотинларни ўз эрларига сажда қилишга буюрган бўлар эдим»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир хотин вафот этса ва эри ундан рози бўлса, ўша хотин жаннатга киради»
Имом Термизий ривояти
(Умму Салама (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ўзимдан кейин кишиларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмадим»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Усома ибн Зайд (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ҳалол нарса талоқдир»
Ибн Можа ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой
(рамазон) рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: "жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг – киравер", дейилади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абдурраҳмон ибн Авф (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса кишининг бахтли бўлишидан далолатдир»
1.Солиҳа аёл
2.Кенг уй жой
3.Яхши қўшни
4.Ёқимли маркаб»

Хоким ва Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мўминга Аллоҳ таоло солиҳа хотин насиб қилган бўлса, демак, динининг ярмига ёрдам қилибди. Қолган иккинчи ярми учун унинг ўзи ҳаракат қилсин!»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эри рози бўлмагунча аёлнинг намозлари ва хеч бир яхшилиги қабул булмайди»
Табароний ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эрининг рухсатисиз кўчага чиққан аёлга эри рози бўлгунга қадар қуёш ва ой нури тушадиган барча нарса лаънат айтади»

Дайламий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди»
Имом Термизий ривояти
(Убайдуллоҳ ибн Миҳсан (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эрнинг аёли устидаги ҳақи:
1.тўшагидан ажралмаслик,
2.қасамининг устидан чиқиш,
3.буйруғига итоат қилиши,
4.изни билан уйдан чиқиш
5.эри ёмон кўрган кишиларни уйига киритмаслик»

Табароний ривояти
(Тамим Дорий (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар аёллар бўлмаганида, Аллоҳга ҳақиқий ибодат қилинар эди»
Дайламий ривояти
(Анас (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эркаклар аёлларга итоат қилган пайтда ҳалок бўлишади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Бакр (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизни аҳли дўзахнинг кўпи эканингизни кўрдим..»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, аёл қовурғадан яратилган. Уни ҳечам тўғрилай олмайсан. Ундан фойдаланмоқчи бўлсанг эгрлигича фойдалан. Агар уни тўғрилайман десанг, синдириб қўясан. Унинг синиши талоқидир»
Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар......»
Ибн Можжа ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шукр қилувчи қалб, зикр айтувчи тил ҳамда дунё ва дин ишларингда сенга ёрдам берувчи солиҳа аёл(ингни бўлиши) одамлар хазина қилиб жамлайдиган нарсалардан яхшидир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Умома (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Боланинг ота устидаги ҳаққи:
1.исмини чиройли қилиши
2.одобини чиройли қилиши
3.ёзишни ўргатиши,
4.сузишни ўргатиши,
5.отишни ўргатиши
6.ҳалол ризқ билан боқиши
7.ақли кирганда уйлантириб қўйиши»

Имом Ҳоким ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар фарзанд ўнг қўли билан чап қўлини таниса, намозга буюринг»
Абу Довуд ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки икки қизни турмушга чиққунларича вояга етказиб тарбияласа, Қиёмат куни мен ва у мана бу иккисига ўхшаб келади», деб бармоқларини бир-бирига қўшиб кўрсатдилар»
Имом Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирса, намозни тўкис адо этса ва Рамазон рўзасини тутса, Аллоҳ йўлида жиҳод қиладими ёки ўз туғилган ерида ўтирадими, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади»

Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, элчиларига, Охират кунига, қадарни яхшиси ва ёмонига ишониш иймондир»
Имом Муслим ривояти
(Умар (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди;
1. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига
2 Мен Аллоҳнинг Расулиману, У зот мени ҳақ ила юборганига шаҳодат беради.
3.Ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтиради.
4.Қадарга иймон келтиради»

Имом Термизий ривояти
(Али (р.а) .дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаё ва иймон бир-бирларига яқиндирлар. Агар уларнинг бири кетса, иккинчиси ҳам кетади»
Ҳоким ва Тобароний ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комилроғи уларнинг хулқи гўзалроғидир»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Поклик иймоннинг ярмидир»
Имом Муслим ривояти
(Абу Молик ал-Ашъарий (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон
(рўзаси)ни тутасан», дедилар. У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди. У қайтиб кетаётган эди, Расулуллоҳ ﷺ «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин» дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Яхши ишларингиз сизни шодлантирса ва ёмон ишларингиз сизни қайғуга солса, билингки, сиз мўмин бандасиз»
Имом Аҳмад ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир, Ундан кейин ачитқининг уруғича ҳам иймон қолмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саъийд Худрий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида хабар беринг», деганда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳга ибодат қил. Унга бирон нарсани шерик қилма, намозни адо эт. Закотни ҳақдорларга бер. Ва қариндошчилик ришталарини боғлагин», дедилар.

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Аюб (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарса бор. Ким уларни жамласа, батахкик, иймонни жамлабди:
1.адолат-инсофда бўмоқлик,
2.олам
(муслимларига) салом бермоклик
3.қийинчиликда хам инфок-эхсон қилмоқлик»

Имом Бухорий ривояти
(Аммор ибн Ёсир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, савоб уларга вожиб бўлиб иймони комил бўлади.
1.Инсонлар ичида яшаладиган хулқ,
2.Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўсувчи тақво
3.жоҳилни жаҳолатини қайтариб турувчи ҳалимлик»

Имом Баззор ривояти.
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман этса, демак, у кишиннг иймони мукаммал бўлибди»
Имом Абу Довуд ривояти
(Умома (р.а) .дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ғазабини уни ижро этишга қодир бўла туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қалбини омонлик ва иймонга тўлдиради»

Ибн Абу Дунё ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло айтди: «Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у (назар)ни тарк қилса, бадалига шундай иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади»
Табароний ва Ҳоким ривояти
(ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ билан сафарга чиққан эдим. Кетаётганимизда у зотга яқинларида бўлиб қолдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим. «Батаҳқиқ, мендан буюк нарса ҳақида сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон (рўзаси)ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан, – дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз ибн Жабал (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарса иймоннинг аслидандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз... Ва қадарларга иймон келтириш», дедилар»
Абу Довуд ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса,
(Рамазон ойи) рўзасини тутса, закотини берса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга салом ила кир, дейилур»
Имом Насоий ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Имон икки қисмдан иборат. Унинг ярми сабрда, (қолган) ярми шукрдадир»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дан сўрадилар «Ё Расулуллоҳ, амалларнинг энг афзали қайси?» У зот ﷺ «Шаксиз иймон ......» дедилар.
Имом Насоий ривояти
(Абдуллох Хубший (р.а).дан)