Кун Хадислари
3.85K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ Менга 9 нарсани насиҳат қилдилар:
1. Аллоҳга ҳеч бир нарсани асло шерик қилма! Агарча қийма-қийма қилинсанг ҳам, ёки оловда куйдирилсанг ҳам.
2. Ҳаргиз фарз намозни қасддан тарк қилма! Чунки фарз намозни ким қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммасидан маҳрум бўлади.
3. Асло хамр
(ароқ) ичма! Чунки у барча ёмонликларнинг калитидир.
4. Ота-онагга итоат қил! Агарча улар дунёингдан чиқиб кетишга буюрсалар, улар учун чиқиб кет.
5. Ишбошилар билан мансаб талашма! Агарча ўзингни ўша лавозимга лойиқ билсанг ҳам.
6. Жангдан орқа қилиб қочма! Агарча ҳалок бўлсанг ё дўстларинг ташлаб қочган бўлса ҳам.
7. Топганингдан аҳлингга нафақа бер!
8. Асоингни аҳлингга кўтарма!
9. Аҳлингни Аллоҳдан қўрқит!

Ибн Можа ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни дўзахдан узоқлашиши ва жаннатга кириши хурсанд қилса, вафот этадиган пайтда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб вафот этсин. Ҳамда ўзига қилинишни яхши кўрган муомалани ўзига ҳам, бошқаларга ҳам раво кўрсин»
Муслим ривояти
(Ибн Амр ибн Осс (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир аъробий: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг яхшиси ким?» деди. Расулуллоҳ ﷺ «Умри узун, амали гўзал бўлган одам», дедилар»

Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Буср (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларнинг Аллоҳга энг севимлиси – бошқаларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир»
Имом Табароний ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамлардан яхшилик калити ва ёмонлик қулфи бўладиган одамлар бор. Одамлардан ёмонлик калити ва яхшилик қулфи бўладиган одамлар бор. Икки қўлига яхшилик калитлари берилганларга жаннат бўлсин! Икки қўлига ёмонлик калитлари берилганларга вайл бўлсин»
Имом Абу Довуд ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан тақво қил. Ëмонлик ортидан яхшилик қилки, уни ўчириб юборсин. Одамлар билан гўзал муомалада бўл»
Имом Термизий ривояти
(Абу Зарр (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта амаллар ният биландир»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Умар ибн Хаттоб (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар икки мусулмон бир-бирига қиличлари билан дуч келсалар, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахдадир», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг расули, ўлдирувчи-ку тушунарли. Ўлдирилган нимага (дўзахга тушади)?» десам, у зот: «Чунки у дўстини ўлдиришни хоҳлар эди»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: кимки бир яхши амални қасд қилса-ю адо эта олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар қасд қилса-ю адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхши амалдан етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача ажр берур. Агар бирор ёмон амални қасд қилса-ю уни бажармаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзади. Агар ёмонликни қасд қилса-ю бажарса, Аллоҳ таоло унга битта ёмонлик ёзади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚«... Эй Аллоҳнинг Расули, менга тавсия беринг», дедим. У зот ﷺ «Динингда холис бўл, шунда озгина амал ҳам сенга кифоя қилади», дедилар»

Ҳоким ривояти
(Муоз ибн Жабал (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат Куни бўлганида бу дунё келтирилади. Унда Оллоҳ розилиги учун бўлганлари ажратилади. Кейин Оллоҳдан ўзгаси учун бўлганлари ажратилиб, уларни дўзахга ташланади»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Билингларки, сизлардан бирортангиз амали билан ҳам нажот топа олмайди», «Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Ҳаттоки мен ҳам. Фақатгина Аллоҳ раҳмати ва фазлига олганларгина нажот топишади»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта Аллоҳ таоло фақат холиc ва Ўзини розилиги учун бўлган амалнигина қабул қилади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бирор
(яхши) амални одамлар эшитиши ва кўриши учун бажарса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни шарманда қилади...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Жундуб ибн Абдуллоҳ (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «3 тоифа жаннатга кирмайди:
1.
(ота-онасига) оқ бўлган
2. сурункали ароқ ичган
3. миннат қилувчи.

Имом Насоий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шошилмаслик ‒ Аллоҳдан, шошилиш ‒ шайтондан»

Имом Термизий ривояти
(Саҳл ибн Саъд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мунзир ал-Ашажжига: «Сенда Аллоҳ хуш кўрадиган икки хислат: ҳалимлик ва шошмаслик бор»
Имом Термизий ривояти
(Зореъ ал-Қайсий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гўзаллик ҳайъати, шошмаслик ва иқтисод нубувватнинг йигирма тўрт жузидан бир жуздир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар банда шошилишмаса, дуосига ижобат бўлади...»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.... Эй одамлар! Сокин бўлинглар! Яхшилик шошилиш ила ўлмас!»
Имом Бухорий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллохнинг розилиги ота-онанинг розилигида ва Аллохнинг ғазаби ота–онанинг ғазабидир»

Имом Бухорий ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга Тубо-(Жаннат) бўлсин, Аллоҳ азза ва жалла унинг умрини зиёда қилсин»
Имом Бухорий ривояти
(Муоз ибн Жабал (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кабира – Катта гуноҳлар:
1.Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш,
2.ота-онага оқ бўлиш,
3.одам ўлдириш,
4.ёлғон қасам ичиш»

Имом Бухорий ривояти
(ибн Амр ибн Осс (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шак-шубҳасиз, уч хил дуо ижобат қилингандир:
1.мазлумнинг дуоси,
2.мусофирнинг дуоси,
3.отанинг фарзандига қилган дуоси»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта Аллоҳ таоло сизларга ҳаром қилди:
1.ота-оналарга оқ бўлишни,
2.берилиши шарт бўлган эҳсонларни ушлаб қолишни,
3.ҳаққи бўлмаган нарсаларни талаб қилишни,
4.қиз болаларни тириклайин кўмишни,
5.тайини йўқ заиф сўзларни гапиришни,
6.кўп савол беришни
7.молни ноўрин жойларга сарф қилишни»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота – онасини зиёрат қилса Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади»
Бухорий ривояти (Ал-адаб ал-муфрад)
(Ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар банда ота-онаси ҳаққига дуо қилишни тарк қилса, ундан ризқи узилади»
Дайламий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: « ….Ота(она) жаннат эшикларининг марказидир. Агар хоҳласанг, бу эшикни зое қил. Ёки муҳофаза қил»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «миннат қилувчи, (ота-онасига) оқ бўлган, сурункали хамр(ароқ) ичган жаннатга кирмайди»
Насоий ва Аҳмад ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ота-оналарга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади»

Табароний ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)

📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг Расулисиз деб гувоҳлик бердим, беш маҳал намозни ўқидим, молимнинг закотни бердим, Рамазон (рўзаси)ни тутдим», деди. Шунда Набий ﷺ «Ким шу ҳолатда ўлса, қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана бундай бирга бўлади. Модомики ота-онасига оқ бўлмаса», деб икки бармоқларини тик тутдилар»
Имом Аҳмад ривояти
(Амр ибн Мурра Жуҳаний (р.а).дан)

📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, мен бир ёмон гуноҳ қилдим, қандай тавба қилсам бўлади?» деб сўради. У зот: «Онанг борми?» деб сўрадилар «Йўқ», деди. «Холанг борми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар»
Имом Термизий ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)

📚Бир киши «Ё Расулуллоҳ, менинг мол-мулким ва болаларим бор. Отам эса мол-мулкимни олиб қўймоқчи», деган эди, у зот: «Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир», дедилар»
Ибн Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир гуноҳни Аллоҳ Ўзи хоҳлаган тарзда қиёмат кунига кечиктиради. Магар ота-онага оқ бўлиш бундан мустасно. Зеро, Аллоҳ таоло уни соҳибига ўлимдан олдин мана шу ҳаётда тезлаштиради»
Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Абу Бакра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..... жаннат онанг оёғи остидадир»
Ҳоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... бир киши келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «....... Ким отасидан бошқани (отам деб насабини) даъво қилса ... унга қиёматгача Аллоҳнинг узилмас лаънати бўлгай...»
Термизий ривояти
Абу Умома (р.а)дан
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар пайшанбадан жумъага ўтар кечаси инсонларнинг амаллари Аллоҳ таолога кўрсатилади. Шунда силаи раҳмни
(қариндошлар билан алоқани) узган одамнинг амали қабул қилинмайди»
(Ал-адаб ал-муфрад)
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Савобни энг тез қўлга киритишга сабаб бўладиган яхшилик бу ўзгаларга яхшилик қилиш ва силайи раҳмдир. Жазоси, азоби энг тез келадиган ёмонлик эса бу бировга зулм қилиш ва қариндошликни узишдир»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло қариндошлик риштасига: «Ким сенга етишса, Мен ҳам етишаман. Ким сендан алоқани узса, Мен ҳам алоқани узаман», деб айтди»
Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ризқи кенг бўлишини ҳамда умри узун бўлишини яхши кўрса, қариндошлари билан борди-келди қилсин»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули! Менга бир амалнинг хабарини берингки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирсин», деди. Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳга ибодат қиласан, Унга бирор нарсани шерик қилмайсан, намозни адо этасан, закотни берасан ҳамда силаи раҳм қиласан», деб айтдилар
.
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошларга етишинг (алоқа қилинг). Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло икки тоифа кишига қиёмат куни қарамайди:
1.қариндошлик алоқаларини узувчига
2.ёмон қўшнига»

Дайламий ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ га «Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» дейилди. «Онангга, отангга, опасинглингга, ака-укангга. Сўнгра уларга яқин келадиган яқинингга. Бу вожиб ҳақдир ва силаи раҳмдир», дедилар»
Абу Довуд ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»

Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди..»
Ҳоким ва Баззор ривояти
(Али (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса жаннат конларидандир:
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи

Имом Хатиб ривояти
(Али (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда уч хислат бўлса, Аллоҳ қиёматда унинг савол жавобини осонлаштиради ва уни Ўз раҳмати билан жаннатга киритади....
1. Сени маҳрум қилганга сен илтифот кўрсатасан.
2. Сен билан қариндошлик риштасини ўзганларга силаи раҳм қиласан.
3. Сенга зулм қилганларни кечирасан»

Баззор ва Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло жазосини бу дунёда тезлатиб ва охиратга ҳам олиб қўядиган гуноҳларнинг энг лойиғи – қариндошлик алоқасини узиш ва боғийликдир»
Бухорий (Ал-адаб ал-муфрад)
(Абу Бакр (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қариндошлик алоқаларини узган бўлса ёки гуноҳ ишни қилишга қасам ичган бўлса, бу ишларинин балосини шу дунёда кўрмасдан ўлмайди»
Байҳақий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ён қўшнисининг очлигини била туриб, қорни тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди»

Баззор ва Табароний ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёмонликлардан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди»
Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар қўшниларингиз сиз ҳақингизда яхши фикр билдирсалар, билингки, сиз яхши одамсиз, агар улар сиз ҳақинггизда ёмон фикр билдирсалар, билингки, сиз ёмон одамсиз»
Ибн Можа ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни ери бўлиб уни сотмоқчи бўлса, аввал қўшнисига таклиф қилсин»

Ибн Можа ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қўшнини ҳаққи,
1.агар касал бўлса зиёрат қиласан,
2.вафот этса
(қабристонгача) кузатасан,
3.қарз сўраса берасан,
4.айби очилиб қолса беркитасан,
5.яхшилик етса табриклайсан,
6.мусибат етса ҳамдардлик билдирасан,
7.бинойингни биноси устидан кўтармайсан, агар шундай қилсанг шамолни тўсиб қўясан,
8.қозонингни ҳиди билан озор бермайсан, лекин овқатингдан сузиб берсанг зарари йўқ»

Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, банда то ўзи учун яхши кўрган нарсани қўшнисига ҳам яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди»
Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга жаннатга дохил этадиган амални ўргатинг», деган эди, «Муҳсин
(яхшилик қилувчи) бўл», дедилар. «Муҳсинлигимни қандай биламан?» деб сўраган эди, у зот ﷺ «Қўшниларингдан сўра, агар сени муҳсин дейишса, демак, муҳсинсан. Борди-ю сени ёмон дейишса, демак ёмонсан», дедилар»
Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дан сўрашди: Ё Расулуллоҳ фалончи аёл кечалари туриб намоз ўқийди, кундузлари рўзадор юради. Бироқ уни тили жуда узун қўни – қўшниларига озор беради. у зот ﷺ Унда яхшилик йўқ. У аёл дўзахда бўлади – дедилар ....»
Аҳмад ва Ҳоким ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»
Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб бориб, туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф
(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб шу ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Кимки (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади»
Имом Термизий ривояти
(Зубайр ибн Аввом (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади...»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Молингни эҳсон қил. Уни санама. Агар санайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқни санаб беради. Молингни ўзингда сақлаб ушлаб турма. Агар сақлайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқингни бермасдан ушлаб туради»
Бухорий ва Муслим ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бир дона хурмо қиймати баробаридаги ҳалол касби орқали топган нарсасини садақа қилса – чунки Аллоҳ фақат ҳалол нарсанигина қабул қилади – албатта, Аллоҳ ўнг томони билан, яъни ниҳоятда хурсандлик ила қабул қилади. Кейин унинг эгасини худди сизлардан бирингиз тойчоғини тарбия этганидек тарбия қилади. Ҳаттоки у тоғ каби бўлади»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир яхшилик садақадир»
Имом Бухорий ривояти
(Жобир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор мусулмон киши кўчат ўтқазадиган бўлса, ундан ейилса ҳам, ўғирланса ҳам, камайтирилса ҳам, эгасига садақа бўлади»,
Муслим ривояти
(Жобир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Адий ибн Ҳотам (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қирқта хислат бор, уларнинг энг олийси – сутини соғиб ичиш учун эчкисини бермоқликдир. Кимки мана шу хислатлардан бирортасига савоб умидида ва ваъда қилинган нарсага ишонган ҳолда амал қилса, Аллоҳ таоло жаннатга киритади»

Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ Ҳар бир мусулмонга садақа (қилиш) лозим», деганларида, «Агар уни топа олмаса-чи?» деб айтишди. Расулуллоҳ ﷺ «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Ёмонликдан ўзини тийсин. Шундай қилиши ҳам садақадир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Мусо (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади»
Байҳақий ривояти
(Уқба ибн Омир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одам боласи, ўзингдан ортиб қолган молингни сарф қилсанг, ўзинг учун яхшидир. Сарф қилмасанг, ўзинг учун ёмондир. Етарли молинг бўлса шикоят қилма. Сарфни оилангдан бошла. Бергувчи баланд қўл олгувчи паст қўлдан яхшироқдир»
Муслим ривояти