Кун Хадислари
3.85K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади»

Имом Термизий ривояти
(Оиша (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат Куни Оллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёдаги мусибатларга сабр қилганларига савоблар берилаётганида: «Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди», деб орзу қилиб қоладилар»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазабини амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва унга истаган ҳурини танлаш ихтиёрини беради»
Имом Термизий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ учун ғазабини ютган банда ичини, Аллоҳ уни омонлигу иймон билан тўлдиради»

Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман...»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мухтожлик етса, у ўша мухтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан мухтожлик аримайди. Кимки ўша мухтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато этилади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Албатта нусрат
(ғалаба) сабр билан бирга, албатта шодлик ғам билан бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади»
Бухорий ва Муслим ривоятри
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, Аллоҳ уларга Ўз ёнидан бошпана бериб, раҳматини сочади ва жаннатига киритади.
1.У кишики, бирор нарса берилса миннатдорчилик билдиради.
2. Агар азоблашга қодир бўлса ҳам, кечириб юборади.
3. Агар ғазаби келса ҳам ўзини тинч тутади»

Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа, азобини бу дунёдаёқ тезлатади. Қачон Аллоҳ бандасига ёмонликни хоҳласа, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмонга етадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто унга кирадиган тиканни ҳам Аллоҳ унинг хатоларига каффорат қилади
»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот ﷺ “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг»
Имом Термизий ривояти
(Убода ибн Собит (р.а).дан)

📚Бир киши Набий ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ходимни қанча афв қиламиз?» деди. Ул зот индамадилар. У ўз каломини қайтарди. Ул зот индамадилар. Учинчисида: «Ҳар куни етмиш марта», дедилар».
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бандаларни Аллоҳ таолога энг яхшиси – мусибат келганда, сабр қилгувчи ва неъмат берилганда, шукр қилгувчисидир»
(Имом Аҳмад ривояти)
📚Абу Дардо (р.а)дан ривоят қилинади Мен айтдим: “Эй Расулаллоҳ, мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг?”. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: "Ғазаб қилма ва сен учун жаннат бордир"
(Табароний ривояти)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... ғазаб худди ачитқи асални бузгандек, иймонни бузади»
Имом Термизий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен фақат гўзал ахлоқни камолига етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим»

Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сув музни эритиб юборгани каби гўзал хулқ ҳам хатоларни йўқ қилиб юборади. Шунингдек сирка асални фосид қилгани каби, ёмон хулқ амални ҳам фосид қилади»
Имом Байҳақий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар

Ибн Ҳаббон ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
Абу Довуд ривояти
(Оиша (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир...»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»
Муслим ривояти
(Жарир (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дан «Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган қамал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: « Оғиз ва жинсий аъзолар орқали қилинган гуноҳ», деб айтдилар

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир..»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир...»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, унга дунё ва охират яхшилигидан насибаси берилибди...»
Имом Аҳмад ривояти
(Оиша (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Абу Зар, белинга енгил ва тарозуда бошқаларидан оғирроқ бўлган икки хислатга сени йўллаб қўяйми? - деганларида,
(Абу Зар): - Ҳа, ё Расулуллоҳ, - деди. - у зот ﷺ "Ҳусни хулқ ва камгаплик"... дедилар»
Абу Яъло ва Байҳақий ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўрадир...»
Имом Муслим ривояти
(Оиша (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «4 хислат бор агар улар сенга берилган бўлса, сенга дунёда булардан бошқа нарса берилмаган бўлса зарар қилмайди»
1 Хусни хулқ
2 Таом халоллиги
3 Ростгўйлик
4 Омонотдорлик

Бухорий «Ал-адаб-ал-муфрад»
(Абдуллох ибн Амр (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир»
Имом Муслим ривояти
(Наввос ибн Самъон (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга дўзах ҳаром бўладиган кишини айтайми?», дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», ‒ дейишди. У зот: «Оғир¬босиқ, мулойим, кўнгли яқин, муомаласи осон киши» дедилар
»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (камбағалга бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар. Кимки яримта хурмони топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда Аллоҳнинг ғазабига оид бир калимани гапиради. Унга эътибор ҳам бермайди. Аммо у билан дўзахга қулайди»
Имом Бухорий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсанинг ёмонликдан тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг кўп қўрқадиган нарсангиз нима?» дедим. У зот ﷺ қўллари билан тилларини ушлаб туриб: «Мана бу!» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Суфён ас-Сақафий (р.а).дан)

📚Эй Аллоҳнинг Расули, нажот недир?» дедим. У зот ﷺ «Тилингни тий. Уйингга сиғ. Хатоингга йиғла», дедилар».
Имом Термизий ривояти
(Уқба ибн Омир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тилига эгалик қилган, уйи сиғдирган ва хатоларига йиғлаган кишига жаннат бўлсин»
Табароний ривояти
(Савбон (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмасдир. Илло, амри маъруф ва наҳйи мункар ёки Аллоҳнинг зикри бундан мустасно»

Имом Термизий ривояти
(Умму Ҳабиба (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тили тўғримас кишининг қалби ҳам тўғри бўлмас, қалби тўғри бўлмаса, унинг иймони ҳам тўғри бўлмас»
Имом Аҳмад ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сен узун сукутни лозим тут. Фақат хайрни гапир. Чунки, узун сукут сендан шайтонни қувади, динингнинг ишида сенга ёрдам беради»

Имом Аҳмад ва Хоким ривояти
(Абу Зарр (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бало гапга боғлаб қўйилгандир..»
Имом Хатиб ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...эй, Муъоз! Одамларни жаҳаннамга юзлари билан ағдарадиган нарса тилларининг ҳосиллари-да»
Имом Термизий ривояти
(Муоз ибн Жабал (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким сукут сақласа, нажот топади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Амр (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу жим юриш ва гўзал хулқ!»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб деди: Мени жаннатга киритадиган амални айтинг. У зот ﷺ Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни тий, дедилар»
Ибн Абу Дунё ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидандир»
Имом Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бир садақа Аллоҳга яхши сўздан кўра маҳбуброқ эмас»
Имом Байҳақий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Токи тилини сақламагунича бирортангиз ҳам иймоннинг ҳақиқатига ета олмайсизлар»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қалбни қаттиқ қилади. Албатта, Аллоҳдан энг узоқ киши қалби қаттиқ кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман»

Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)

📚Мен у зот (Расулуллоҳ ﷺ ) нинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар:
1. Урушда;
2. Кишилар орасини ислоҳ этишда;
3. Эри хотинига ва хотини эрига
(бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида»
Имом Термизий ривояти
(Умму Кулсум бинти Уқба (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир:
1.Омонат берилса, хиёнат қилади.
2.Гапирса, ёлғон сўзлайди.
3.ваъда қилса, унга хилоф қилади
4.Хусуматлашилса, бузуқлик қилади»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ОЯТИ
📖«Ёлғон сўзларни ҳам фақат Оллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқирлар, ана ўшалар ёлғончилардир»

(Наҳл сураси 105 оят)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга кабира гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар-ку», деб умид қилдик»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!»

«Сунан» эгалари ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади»
Ибн Можа ва Ҳоким ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Албатта яхшилик жаннатга етаклайди. Киши рост сўзлар экан, ҳаттоки сиддиқлардан бўлиб қолади. Албатта ёлғон ёмонликка етаклайди. Ёмонлик эса дўзахга етаклайди. Киши ёлғон сўзлар экан, Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи деб ёзиб қўйилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар 6 та нарсага кафил бўлинглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман:
1.сўзлаганда рост гапиринглар,
2.ваъда берсангиз, вафо қилинглар,
3.омонат қўйилса, уни адо этинглар,
4.фаржларни
(ҳаромдан) сақланглар,
5.кўзларингизни
(фаҳшдан) тийинглар,
6.қўлларингизни
(бировларга озор беришдан) тўхтатинглар»
Имом Аҳмад ва Хоким ривояти
(Убода ибн Сомит (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон ризқни камайтиради»
Ибн Ҳиббон ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ёлғон қасам ичса, дўзахдаги жойини танлайверсин»
Абу Довуд ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ рози бўладиган кимса бўла туриб,
(уни ўрнига) жўрасини лавозимга тайинлаган одам Оллоҳга, унинг Росулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади»
Ҳоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонат ризқни жалб қилса, хиёнат камбағалликни жалб қилади»
Дайламий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Ибн Можа ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»
Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатдорлиги бўлмаган кишининг иймони йўқдир. Шунингдек, аҳди-паймони бўлмаган кишининг дини йўқдир»
Имом Аҳмад ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Қиёмат куни Мен уч киши билан хусуматдадирман.
1.Бир киши Менинг номим билан бир кишига аҳд беради-да, кейин хиёнат қилади.
2.Бир киши озод кишини сотиб юбориб, пулини ейди.
3.Яна бир киши ишчини ёллаб ишлатадида, унинг ҳаққини адо этмайди»

Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Берган нарсасини қайтариб олувчи киши қусиғини қайта (еган) ит кабидир»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мардикорнинг (иш) ҳаққини унинг териси қуримасидан олдин беринглар»
Ибн Можа ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ваъда қарздир»
Имом Табароний ривояти
(Али (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга аҳли жаннат кимлар эканлигини айтайми? Улар ҳар бир заиф ва одамлар назарига илмайдиган бечораҳол кишилардир. Агар бу заиф киши Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичса қасамининг устидан чиқади...»,
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳориса ибн Ваҳб.дан)