Кун Хадислари
3.86K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Боланинг ота устидаги ҳаққи:
1.исмини чиройли қилиши
2.одобини чиройли қилиши
3.ёзишни ўргатиши,
4.сузишни ўргатиши,
5.отишни ўргатиши
6.ҳалол ризқ билан боқиши
7.ақли кирганда уйлантириб қўйиши»

Имом Ҳоким ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар фарзанд ўнг қўли билан чап қўлини таниса, намозга буюринг»
Абу Довуд ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки икки қизни турмушга чиққунларича вояга етказиб тарбияласа, Қиёмат куни мен ва у мана бу иккисига ўхшаб келади», деб бармоқларини бир-бирига қўшиб кўрсатдилар»
Имом Муслим ривояти
(Анас (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирса, намозни тўкис адо этса ва Рамазон рўзасини тутса, Аллоҳ йўлида жиҳод қиладими ёки ўз туғилган ерида ўтирадими, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади»

Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, элчиларига, Охират кунига, қадарни яхшиси ва ёмонига ишониш иймондир»
Имом Муслим ривояти
(Умар (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди;
1. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига
2 Мен Аллоҳнинг Расулиману, У зот мени ҳақ ила юборганига шаҳодат беради.
3.Ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтиради.
4.Қадарга иймон келтиради»

Имом Термизий ривояти
(Али (р.а) .дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаё ва иймон бир-бирларига яқиндирлар. Агар уларнинг бири кетса, иккинчиси ҳам кетади»
Ҳоким ва Тобароний ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комилроғи уларнинг хулқи гўзалроғидир»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Поклик иймоннинг ярмидир»
Имом Муслим ривояти
(Абу Молик ал-Ашъарий (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон
(рўзаси)ни тутасан», дедилар. У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди. У қайтиб кетаётган эди, Расулуллоҳ ﷺ «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин» дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Яхши ишларингиз сизни шодлантирса ва ёмон ишларингиз сизни қайғуга солса, билингки, сиз мўмин бандасиз»
Имом Аҳмад ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир, Ундан кейин ачитқининг уруғича ҳам иймон қолмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саъийд Худрий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида хабар беринг», деганда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳга ибодат қил. Унга бирон нарсани шерик қилма, намозни адо эт. Закотни ҳақдорларга бер. Ва қариндошчилик ришталарини боғлагин», дедилар.

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Аюб (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарса бор. Ким уларни жамласа, батахкик, иймонни жамлабди:
1.адолат-инсофда бўмоқлик,
2.олам
(муслимларига) салом бермоклик
3.қийинчиликда хам инфок-эхсон қилмоқлик»

Имом Бухорий ривояти
(Аммор ибн Ёсир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, савоб уларга вожиб бўлиб иймони комил бўлади.
1.Инсонлар ичида яшаладиган хулқ,
2.Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўсувчи тақво
3.жоҳилни жаҳолатини қайтариб турувчи ҳалимлик»

Имом Баззор ривояти.
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман этса, демак, у кишиннг иймони мукаммал бўлибди»
Имом Абу Довуд ривояти
(Умома (р.а) .дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ғазабини уни ижро этишга қодир бўла туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қалбини омонлик ва иймонга тўлдиради»

Ибн Абу Дунё ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло айтди: «Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у (назар)ни тарк қилса, бадалига шундай иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади»
Табароний ва Ҳоким ривояти
(ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ билан сафарга чиққан эдим. Кетаётганимизда у зотга яқинларида бўлиб қолдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим. «Батаҳқиқ, мендан буюк нарса ҳақида сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон (рўзаси)ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан, – дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз ибн Жабал (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарса иймоннинг аслидандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз... Ва қадарларга иймон келтириш», дедилар»
Абу Довуд ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса,
(Рамазон ойи) рўзасини тутса, закотини берса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга салом ила кир, дейилур»
Имом Насоий ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Имон икки қисмдан иборат. Унинг ярми сабрда, (қолган) ярми шукрдадир»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дан сўрадилар «Ё Расулуллоҳ, амалларнинг энг афзали қайси?» У зот ﷺ «Шаксиз иймон ......» дедилар.
Имом Насоий ривояти
(Абдуллох Хубший (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Аллоҳдан тақво қилинглар. Беш вақт намозни адо қилинглар. Рўза ойининг рўзасини тутинглар. Молларингиз закотини беринглар. Бошлиқларингизга итоат қилинглар. Шунда Раббиларингизнинг жаннатига кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Умома (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Лаззатларни кетказувчи ўлимни эслашни кўпайтиринглар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, ҳалол очиқ-равшандир. Албатта, ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Икковининг ўртасида шубҳали нарсалар бўлиб, уни кўп инсонлар билишмайди. Кимки шубҳадан тақво қилса, дини ва обрўсини покиза сақлабди. Кимки шубҳали нарсани қилса, ҳаром нарсага йўлиқибди. У худди ҳайвонларни боқувчи чўпонга ўхшайдики, ҳайвонлари ўтлатиш ман этилган жойларга кириб ўтлаб қолиши мумкин. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг кириш ман этилган қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, жасаднинг барчаси ислоҳ бўлади. Агар у фасод бўлса, жасаднинг барчаси фасод бўлади. Огоҳ бўлинг, ўша бир парча гўшт қалбдир»

Бухорий ва Муслим ривоятлари
(Нўъмон ибн Башир (р.а) дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ маҳлуқотларидан тақдирларини осмону ерларни яратишининг 50 минг йил олдин ёзиб қўйгандир... »

Имом Муслим ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Умматларим ичида хорланиб халокатга учраганлари ва бошқа хунук суратларга айлантириб қўйилганлари бўлади. Бу қадарни ёлғонга чиқарувчилар ичида бўлади»
Имом Абу Довуд ривояти
(Ибн Умар (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир нарса, ҳатто ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а) .дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қадария (такдирни инкор қилувчи) ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар»
Имом Абу Довуд ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки «агар» сўзи шайтон амали учун йўл очади»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сизлар бир тоғни ўз ўрнидан зоил (йўқ) бўлипти, деб эшитсаларингиз, бас уни тасдиқланглар. Ва агар бир кишини ўз хулқидан ўзгарибди деб эшитсаларингиз, бас, унга ишонманглар. Зеро (инсон) яратилганлигига кўра бўлади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф-табиат) ила туғилади. Бас ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади... »
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайр (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дан «Қайси амал афзал?» деб сўрасам, у зот: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар.....»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ширк ва куфр орасидаги фарқ намозни тарк қилишдир»
Имом Муслим ривояти
(Жобир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биз билан уларнинг (мушрикларнинг) орасидаги фарқ намоздир. Бас, кимки уни тарк қилса, батаҳқиқ кофир ҳолича қолибди»
Имом Термизий ривояти
(Бурайда (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир....»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин. Чунки Аллоҳ кимни аҳдини зое қилган ҳолда топса, уни юзи ила жаҳаннам оловига ташлайди»

Имом Муслим ривояти
(Жундуб ибн Абдуллоҳ (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар....»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аср намозини қазо қилиб қўйган киши худди аҳли оиласи ва мол-дунёсидан айрилган кабидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен ўтин териб келишни буюришга қасд қилсам. Бас, ўтин териб келинса. Кейин намоз ўқишга буюрсам, у намозга азон айтилса, кейин бир кишига буюрсам, у одамларга намоз ўқиб берсаю мен бунга хилоф қилиб, жамоатга келмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мунофиққа бомдод ва хуфтондан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда бир хона бор. Уни ичидан усти устидан ичи кўринади. Аллоҳ ўша хонани очларга таом улашганларга, сўзини мулойим қилганларга, рўза тутиб юрувчиларга, кечаси одамлар ухлаганида намоз ўқувчиларга тайёрлаб қўйган»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошлар билан алоқани боғланглар. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Намоз диннинг устунидир. Намоз барча яхшиликни калитидир»

Имом Тобароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин.
1.Намозни вақти кирганда,
2.жанозани ҳозир бўлганда
3.эрсиз аёл, тенгини топганда»

Имом Термизий ривояти
(Али (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Намоз жаннатнинг калитидир»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳузайфа (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қирқ кун “такбири таҳрима”ни имом билан топиб жамоат билан намоз ўқиса, унга иккита омонлик ёзилади: дўзахдан омонлик ва мунофиқликдан омонлик”

Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сиздан бирортангиз ухласа, шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни уриб: «Сенга узун кеча бор, ухла!» дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, ўзи тетик, руҳи пок бўлади. Агар ундай қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб, ўрнидан туради»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади»
Муслим ривояти
(Усмон ибн Аффон (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Жаброил алайҳиссалом Набий ﷺга: «Мўминнинг шарафи тунги қиём
(таҳажжуд намози), иззати одамлардан беҳожат бўлишидир», деди
Имом Хоким ривояти
(Саҳл ибн Саъд (р.а).дан

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қачон масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли эканига гувоҳлик беринглар.....»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саид Худрий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ вафот этган касалликларида: «Намоз ва қўл остингиздагилар (га эътибор беринг)», деб шу даражада кўп айтдилар ҳатто ўша сўзлар билан оғизлари тўлиб тошди»
Ибн Можжа ривояти
(Умму Салама (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар тунги қиём (таҳажжуд намози) ўқинглар. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоратдир. У гуноҳларни қайтарувчидир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Умома (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким нидо қилувчи, (муаззинни) эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар». «Узр нимадир?» дейилди. «Хавф ва беморлик», дедилар»
Имом Абу Довуд ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир" (Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Солиҳ
(яхши) амалларга шошинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин ҳолатида тонг оттириб, кофир ҳолатида кечлатади. Ва мўмин ҳолатида кечлатиб, кофир ҳолатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг озгина матосига сотиб юборади»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:
1. умрини қандай ўтказгани,
2. ёшлигида қандай ишлар қилгани,
3. бойликни қаердан топгани,
4. бойликни қаерга сарфлагани
5. билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «... Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан», деди»
Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло «Агар банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар Менга юриб келса, Мен унга тез югуриб бораман» , деди»

Бухорий ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги зиён топиб, бебаҳра қолишади. Сиҳат-саломатлик ва бўш вақт»
Бухорий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ўлган одамга уч нарсаси – аҳли, моли ва амали эргашади. Иккитаси – аҳли ва моли қайтиб келиб, амали (у билан бирга) қолади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар банда касал ёки мусофир бўлиб (бажараётган амалларини қила олмаса), унга муқим ва соғломлик пайтида амал қилганидек савоб ёзилади»
Бухорий ривояти
(Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а).дан)