КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир гуноҳни Аллоҳ Ўзи хоҳлаган тарзда қиёмат кунига кечиктиради. Магар ота-онага оқ бўлиш бундан мустасно. Зеро, Аллоҳ таоло уни соҳибига ўлимдан олдин мана шу ҳаётда тезлаштиради» Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Абу Бакра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..... жаннат онанг оёғи остидадир»
Ҳоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... бир киши келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «....... Ким отасидан бошқани (отам деб насабини) даъво қилса ... унга қиёматгача Аллоҳнинг узилмас лаънати бўлгай...»
Термизий ривояти
Абу Умома (р.а)дан

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар пайшанбадан жумъага ўтар кечаси инсонларнинг амаллари Аллоҳ таолога кўрсатилади. Шунда силаи раҳмни (қариндошлар билан алоқани) узган одамнинг амали қабул қилинмайди»
(Ал-адаб ал-муфрад)
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Савобни энг тез қўлга киритишга сабаб бўладиган яхшилик бу ўзгаларга яхшилик қилиш ва силайи раҳмдир. Жазоси, азоби энг тез келадиган ёмонлик эса бу бировга зулм қилиш ва қариндошликни узишдир»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло қариндошлик риштасига: «Ким сенга етишса, Мен ҳам етишаман. Ким сендан алоқани узса, Мен ҳам алоқани узаман», деб айтди»
Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ризқи кенг бўлишини ҳамда умри узун бўлишини яхши кўрса, қариндошлари билан борди-келди қилсин»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули! Менга бир амалнинг хабарини берингки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирсин», деди. Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳга ибодат қиласан, Унга бирор нарсани шерик қилмайсан, намозни адо этасан, закотни берасан ҳамда силаи раҳм қиласан», деб айтдилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошларга етишинг (алоқа қилинг). Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло икки тоифа кишига қиёмат куни қарамайди:
1.қариндошлик алоқаларини узувчига
2.ёмон қўшнига»
Дайламий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ га «Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» дейилди. «Онангга, отангга, опасинглингга, ака-укангга. Сўнгра уларга яқин келадиган яқинингга. Бу вожиб ҳақдир ва силаи раҳмдир», дедилар»

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»
Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди..»
Ҳоким ва Баззор ривояти
(Али (р.а) .дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса жаннат конларидандир:
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи
Имом Хатиб ривояти
(Али (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда уч хислат бўлса, Аллоҳ қиёматда унинг савол жавобини осонлаштиради ва уни Ўз раҳмати билан жаннатга киритади....
1. Сени маҳрум қилганга сен илтифот кўрсатасан.
2. Сен билан қариндошлик риштасини ўзганларга силаи раҳм қиласан.
3. Сенга зулм қилганларни кечирасан»
Баззор ва Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло жазосини бу дунёда тезлатиб ва охиратга ҳам олиб қўядиган гуноҳларнинг энг лойиғи – қариндошлик алоқасини узиш ва боғийликдир»
Бухорий (Ал-адаб ал-муфрад)
(Абу Бакр (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қариндошлик алоқаларини узган бўлса ёки гуноҳ ишни қилишга қасам ичган бўлса, бу ишларинин балосини шу дунёда кўрмасдан ўлмайди»
Байҳақий ривояти

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ён қўшнисининг очлигини била туриб, қорни тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди»
Баззор ва Табароний ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёмонликлардан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди»
Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар қўшниларингиз сиз ҳақингизда яхши фикр билдирсалар, билингки, сиз яхши одамсиз, агар улар сиз ҳақинггизда ёмон фикр билдирсалар, билингки, сиз ёмон одамсиз»
Ибн Можа ривояти

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни ери бўлиб уни сотмоқчи бўлса, аввал қўшнисига таклиф қилсин»
Ибн Можа ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қўшнини ҳаққи,
1.агар касал бўлса зиёрат қиласан,
2.вафот этса (қабристонгача) кузатасан,
3.қарз сўраса берасан,
4.айби очилиб қолса беркитасан,
5.яхшилик етса табриклайсан,
6.мусибат етса ҳамдардлик билдирасан,
7.бинойингни биноси устидан кўтармайсан, агар шундай қилсанг шамолни тўсиб қўясан,
8.қозонингни ҳиди билан озор бермайсан, лекин овқатингдан сузиб берсанг зарари йўқ»
Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, банда то ўзи учун яхши кўрган нарсани қўшнисига ҳам яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди»

📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга жаннатга дохил этадиган амални ўргатинг», деган эди, «Муҳсин (яхшилик қилувчи) бўл», дедилар. «Муҳсинлигимни қандай биламан?» деб сўраган эди, у зот ﷺ «Қўшниларингдан сўра, агар сени муҳсин дейишса, демак, муҳсинсан. Борди-ю сени ёмон дейишса, демак ёмонсан», дедилар»
Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дан сўрашди: Ё Расулуллоҳ фалончи аёл кечалари туриб намоз ўқийди, кундузлари рўзадор юради. Бироқ уни тили жуда узун қўни – қўшниларига озор беради. у зот ﷺ Унда яхшилик йўқ. У аёл дўзахда бўлади – дедилар ....»
Аҳмад ва Ҳоким ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»
Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб бориб, туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб шу ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Кимки (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади»
Имом Термизий ривояти
(Зубайр ибн Аввом (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади...»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Молингни эҳсон қил. Уни санама. Агар санайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқни санаб беради. Молингни ўзингда сақлаб ушлаб турма. Агар сақлайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқингни бермасдан ушлаб туради»

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бир дона хурмо қиймати баробаридаги ҳалол касби орқали топган нарсасини садақа қилса – чунки Аллоҳ фақат ҳалол нарсанигина қабул қилади – албатта, Аллоҳ ўнг томони билан, яъни ниҳоятда хурсандлик ила қабул қилади. Кейин унинг эгасини худди сизлардан бирингиз тойчоғини тарбия этганидек тарбия қилади. Ҳаттоки у тоғ каби бўлади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир яхшилик садақадир»
Имом Бухорий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор мусулмон киши кўчат ўтқазадиган бўлса, ундан ейилса ҳам, ўғирланса ҳам, камайтирилса ҳам, эгасига садақа бўлади»,
Муслим ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Адий ибн Ҳотам (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қирқта хислат бор, уларнинг энг олийси – сутини соғиб ичиш учун эчкисини бермоқликдир. Кимки мана шу хислатлардан бирортасига савоб умидида ва ваъда қилинган нарсага ишонган ҳолда амал қилса, Аллоҳ таоло жаннатга киритади»
Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ Ҳар бир мусулмонга садақа (қилиш) лозим», деганларида, «Агар уни топа олмаса-чи?» деб айтишди. Расулуллоҳ ﷺ «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Ёмонликдан ўзини тийсин. Шундай қилиши ҳам садақадир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Мусо (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади»
Байҳақий ривояти
(Уқба ибн Омир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одам боласи, ўзингдан ортиб қолган молингни сарф қилсанг, ўзинг учун яхшидир. Сарф қилмасанг, ўзинг учун ёмондир. Етарли молинг бўлса шикоят қилма. Сарфни оилангдан бошла. Бергувчи баланд қўл олгувчи паст қўлдан яхшироқдир»

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Махфий ҳолатда берилган садақа Оллоҳнинг ғазабини қайтаради»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мол-дунёингизни закот бериш билан сақлаб қолинглар! Беморларингизга садақа бериб даво истанглар!...»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Учта нарса устида қасам ичиб айтаман:
1.Садақа берган одамнинг моли камайиб қолган эмас.
2.Зулмга сабр қилган кишининг обрўсини Оллоҳ зиёда қилади.
3.Бошқалардан сўраган одамга Оллоҳ камбағаллик эшигини очиб қўяди»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа 70 та ёмонликнинг эшигини ёпади»

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... садақага муҳтож қариндошлари бўла туриб, бегонага қилинган садақани Оллоҳ қабул қилмайди»
Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо»
Муслим ривояти
(Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тиламчиликда қанчалик ёмонлик борлигини билганингизда эди, бирор киши биров олдига бориб, ҳеч нарса сўрамаган бўларди»
Насоий ривояти
(Оиз ибн Амр (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Худди сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз ибн Жабал (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шубхасиз, садақа Аллоҳнинг ғазабидан ва ёмон ўлимдан сақлайди»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг соғломлигида берган бир дирҳам садақаси, ўлими пайтида берадиган юз дирҳам садақасидан яхшироқдир»
Абу Довуд ривояти
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа ҳужжат ва далилдир (яъни имони борлигига)»
Имом Термизий ривояти
(Абу Молик Ашъарий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар! Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳга тавба қилинглар. Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳ таолони кўп зикр қилишлик, Яширин ҳамда ошкора садақани кўпайтириш ила Аллоҳ билан ўзларингизни ўрталарингизни боғлаб олинглар. Шундай қилсангиз; ризқланасизлар, ёрдам бериласизлар ва мукофотланасизлар»
Ибни Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Киши молининг қанчасини инфоқ қилган бўлса, ўша ўзиникидир. Инфоқ қилмай йиғиб қўйгани эса меросхўрлариникидир»
Имом Бухорий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. бахиллик ва хасисликдан сақланинглар. Чунки у сизлардан аввалги умматларнинг ҳалокатга учрашига ва қон тўкишларига ҳамда ҳаром нарсаларни ҳалол қилиб олишларига сабаб бўлган эди»
Муслим ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда тонг оттирганида икки фаришта тушади. Улардан бири: «Аллоҳим, инфоқ қилувчиларга ўрнини қоплайдиган нарса ато эт», дейди. Иккинчиси: «Аллоҳим, хасис, зиқналарга талофот бергин», дейди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ бир қавмга яхшиликни хоҳлаб қолса, у қавмнинг ишларини Оллоҳ ҳаким кишиларга топшириб қўяди. Мол дунёларини эса саховатли кишилар қўлида қилиб қўяди. Шунингдек, Оллоҳ бир қавмга ёмонликни хоҳлаб қолса, Оллоҳ уларнинг ишларини бефаҳм кишиларнинг қўлига топшириб қўяди. Мол-дунёларини эса бахил кишиларнинг қўлларида қилиб қўяди»
Абу Довуд ривояти
(Ҳасан (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Саховатли инсон Оллоҳга, инсонларга ва жаннатга яқин, дўзахдан эса узоқ бўлади. Бахил инсон эса Оллоҳдан, инсонлардан ва жаннатдан узоқ, дўзахга эса яқин бўлади. Саховатли жоҳил кимса бахил обид кимсадан Оллоҳга маҳбуброқдир»

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ сенга мол ато этса, Аллоҳнинг сенга берган неъмати ва каромати устингда кўринсин»
Хоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаққимни барчасини оламан ундан бирор нарса қолдирмайман», деб айтиш кишини бахил эканига кифоя қилади»
Дайламий ривояти
(Абу Умома (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ сенга мол ато этса, Аллоҳнинг сенга берган неъмати ва каромати устингда кўринсин»
Хоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаққимни барчасини оламан ундан бирор нарса қолдирмайман», деб айтиш кишини бахил эканига кифоя қилади»
Дайламий ривояти
(Абу Умома (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сахийлик жаннат дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни жаннатга етаклайди. Бахиллик дўзах дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни дўзахга бошлайди»
Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хеч бир бузғунчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки хислат мўминда жам бўлмайди: бахиллик ва бадхулқлик»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ кимга мол берса-ю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга икки каллали улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади сўнгра икки чаккасидан тишлаб туриб мен молингман мен сен тўплаган хазинангман дейди»

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга одамларнинг энг ёмони хақида хабар берайми? у шундай киши-ки Аллохни номи билан (бирор нарса) сўралса бермайдиган кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир банданинг ичида бахиллик билан иймон жамъ бўлмайди»
Имом Насиой ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ «Ҳалокатга олиб борувчи етти нарсадан қочинглар!», дедилар. «Улар нима, эй Расулуллоҳ?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: «Аллоҳ таолога ширк келтирмоқ, бахиллик, ноҳақ бировни ўлдирмоқ, судхўрлик, етимнинг ҳаққини емоқ, жанг майдонидан қочмоқ, покиза мўмина аёлларга зино билан туҳмат қилиш», дедилар»
Имом Насиой ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишидаги энг ёмон сифат – бахиллик ва қўрқоқликдир»,
Имом Аҳмад ривояти