Кун Хадислари
3.86K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу жим юриш ва гўзал хулқ!»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб деди: Мени жаннатга киритадиган амални айтинг. У зот ﷺ Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни тий, дедилар»
Ибн Абу Дунё ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидандир»
Имом Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бир садақа Аллоҳга яхши сўздан кўра маҳбуброқ эмас»
Имом Байҳақий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Токи тилини сақламагунича бирортангиз ҳам иймоннинг ҳақиқатига ета олмайсизлар»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қалбни қаттиқ қилади. Албатта, Аллоҳдан энг узоқ киши қалби қаттиқ кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман»

Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)

📚Мен у зот (Расулуллоҳ ﷺ ) нинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар:
1. Урушда;
2. Кишилар орасини ислоҳ этишда;
3. Эри хотинига ва хотини эрига
(бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида»
Имом Термизий ривояти
(Умму Кулсум бинти Уқба (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир:
1.Омонат берилса, хиёнат қилади.
2.Гапирса, ёлғон сўзлайди.
3.ваъда қилса, унга хилоф қилади
4.Хусуматлашилса, бузуқлик қилади»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга кабира гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар-ку», деб умид қилдик»

Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!»

«Сунан» эгалари ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади»
Ибн Можа ва Ҳоким ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Албатта яхшилик жаннатга етаклайди. Киши рост сўзлар экан, ҳаттоки сиддиқлардан бўлиб қолади. Албатта ёлғон ёмонликка етаклайди. Ёмонлик эса дўзахга етаклайди. Киши ёлғон сўзлар экан, Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи деб ёзиб қўйилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар 6 та нарсага кафил бўлинглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман:
1.сўзлаганда рост гапиринглар,
2.ваъда берсангиз, вафо қилинглар,
3.омонат қўйилса, уни адо этинглар,
4.фаржларни
(ҳаромдан) сақланглар,
5.кўзларингизни
(фаҳшдан) тийинглар,
6.қўлларингизни
(бировларга озор беришдан) тўхтатинглар»
Имом Аҳмад ва Хоким ривояти
(Убода ибн Сомит (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон ризқни камайтиради»
Ибн Ҳиббон ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ёлғон қасам ичса, дўзахдаги жойини танлайверсин»
Абу Довуд ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ рози бўладиган кимса бўла туриб,
(уни ўрнига) жўрасини лавозимга тайинлаган одам Оллоҳга, унинг Росулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади»
Ҳоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонат ризқни жалб қилса, хиёнат камбағалликни жалб қилади»
Дайламий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Ибн Можа ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»
Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатдорлиги бўлмаган кишининг иймони йўқдир. Шунингдек, аҳди-паймони бўлмаган кишининг дини йўқдир»
Имом Аҳмад ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Қиёмат куни Мен уч киши билан хусуматдадирман.
1.Бир киши Менинг номим билан бир кишига аҳд беради-да, кейин хиёнат қилади.
2.Бир киши озод кишини сотиб юбориб, пулини ейди.
3.Яна бир киши ишчини ёллаб ишлатадида, унинг ҳаққини адо этмайди»

Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Берган нарсасини қайтариб олувчи киши қусиғини қайта (еган) ит кабидир»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мардикорнинг (иш) ҳаққини унинг териси қуримасидан олдин беринглар»
Ибн Можа ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ваъда қарздир»
Имом Табароний ривояти
(Али (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга аҳли жаннат кимлар эканлигини айтайми? Улар ҳар бир заиф ва одамлар назарига илмайдиган бечораҳол кишилардир. Агар бу заиф киши Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичса қасамининг устидан чиқади...»,
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳориса ибн Ваҳб.дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Адолатли бўлган
(бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир»
Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши жаннат аҳлидир:
1. Адолатли подшоҳ;
2. Қариндошлари ва мусулмон биродарларига раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;
3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўласада тиланчилик қилмайдиган киши»

Муслим ривояти
(Иёз ибн Ҳимор .дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман...»

Абу Довуд ривояти
(Савбон (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Имом Термизий ривояти
(Савбон (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишига тўлаши учун муҳлат берса ёки кечиб юборса, Аллоҳ таоло бирор соя йўқ кунда (қиёмат кунида) Аршдаги Ўз сояси ила соялантиради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким одамларнинг молларини
(қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шаҳидларнинг олган қарзидан ўзга ҳар қандай гуноҳи мағфират қилинади»
Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни зиммасида динор ёки дирҳамдан қарзи бўлиб вафот топса, унинг савобларидан олиб берилади. У ерда (Қиёмат куни) ) динор ҳам дирҳам ҳам йўқ»
Ибн Можжа ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фақир қарздорга қарзини тўлаши учун енгиллик кўрсатган кишига ҳар кун шу қарз миқдори қадар садақа савоби берилади»
Имом Ахмад ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир кимса қарзини тўлай оладиган вақтга қадар фақирга муҳлат берса, гуноҳларига тавба этиши учун Аллоҳу таоло ҳам унга муҳлат беради»
Табароний ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир куни Расулуллоҳ ﷺ менинг олдимга кирдилар. Шунда кўзлари тўкилган урвоқларга тушиб қолиб, дарҳол уларни териб олдилар. Сўнгра дедилар: «Эй Ойша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўл, зеро, камдан-кам ҳолларда
(неъматларга ношукр бўлган) хонадонларга неъматлар қайта берилади» дедилар
Ибн Можа ривояти
(Оиша (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор овқатни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ таоло албатта рози бўлади»
Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳнинг озгина берган ризқига рози бўлса, Аллоҳ ҳам унинг озгина амалига ҳам рози бўлади»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукр қилиш, уни тарк қилиш куфрони неъматдир. Ким оз нарсага шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди...»
Имом Байҳақий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Модомики банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом бўлади»

Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Камбағаллик билан куфр (ношукрлик)нинг ораси бир қадамдир»
Абу Нуъайм ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бир бандасига неъмат берса, банда “Алҳамдулиллаҳ”, деб айтса, неъмат шукрини адо этган бўлади. Агар у буни иккинчи марта айтса, Аллоҳ таоло унинг савобини унга янгилайди. Агар банда учинчи бор “Алҳамдулиллаҳ”, деб айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради»
Имом Байҳақий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади...»

Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳни зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик билан ўликнинг мисоли кабидир»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Мусо Ашъарий (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлганини ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» деганларида, саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳни зикр қилиш» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб юрадиган кимсадир»

Имом Табароний ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга Аллоҳ бир неъмат берса, Аллоҳга ҳамд айтсин! Кимнинг ризқи кечикса, Аллоҳга истиғфор айтсин! Кимнинг бошига кулфат тушса: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, десин!»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, Ислом шариат-қонунлари менга кўпайиб кетди. Сиз менга бир нарсани ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилай, - деди. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: Тилинг ҳеч қачон Аллоҳнинг зикридан тўхтамасин».
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Буср (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир»

Имом Насоий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади"
Имом Термизий ривояти
(Жобир(р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Надомат тавбадир»

Имом Аҳмад ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гуноҳдан тавба қилувчи киши гуноҳи йўқ кишига ўхшайди. Гуноҳига истиғфор айтиб, ўша гуноҳни яна давом эттирувчи Раббисини масхара қилган кишига ўхшайди»
Имом Байҳақий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир»
Ибн Можа ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бандасининг тавбасини ғарғара
(ўлим) келгунича қабул қилади»
Имом Термизий ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки истиғфор (айтиш)ни кўпайтирса, Аллоҳ у (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўли (пайдо) қилиб, уни ўйламаган томонидан ризқлантиради»
Абу Довуд ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
КУН ҲАДИСИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сени гуноҳингга аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй одам боласи, агар Менга ер тўлалигича гуноҳ билан келиб, сўнгра Менга бирор нарсани ширк келтирмасанг, ернинг тўлалигича мағфират билан бораман», деб айтди»

Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан, модомики, гапирмасалар ёки қилмасалар, кўнглидан ўтказганини кечиб юборди»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)