Кун Хадислари
3.85K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади»
(Табароний ривояти).
(Ҳусайн ибн Али (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан (қурбонлик қилаётган бандани) ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади»
(Табароний ривояти).
(Абу Саъийд Худрий (р.а)дан)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РЎЗА ХАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда “Раййон” деган эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради....»
Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман”»
Имом Бухорий ривояти
📚Абу Умома (р.а) дедилар: "Мен: "Ё Расулуллоҳ, мени жаннатга киришимга сабаб бўладиган амалга йўллаб қўйсангиз", деганимда: (У зот) "Рўзани риоя қил! Зеро, унинг мисли йўқдир", дедилар".
Насоий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан 70 йиллик (масофага) узоқ қилади»
Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳни рухсатисиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас»
Имом Бухорий ривояти
ЗАКОТ ВА САДАҚА ОЯТЛАРИ
📖«Аллоҳ йўлига
(молларингизни) сарфланглар! Ва (бахиллик қилиш билан) ўзингизни ҳалокатга ташламанг!..»
(Бақара сураси 195 оят)
📖«..Олтин кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг! У кунда (Қиёматда) ўша (олтин-кумушни) жаҳаннам ўтида қизитилиб, ўша билан уларнинг пешоналари, ёнбошлари ва орқаларига тамға қилиб босилади.....»
(Тавба сураси 34,35 оятлар)
📖«(дўзах аҳлига): "Сизларни нима Сақар (дўзах)га киритди?", (деганларида) Улар айтурлар: "Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик ва Мискин-камбағалга таом бергувчи ҳам бўлмадик»
(Муддассир сураси 42,44 оятлар)
📖«Суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз»
(Оли Имрон сураси 92 оят)
ЗАКОТ ВА САДАҚА ХАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «каттага ҳам, кичикка ҳам, ҳурга ҳам, қулга ҳам арпадан ҳам, хурмодан ҳам бир соъ фитр садақаси бериш вожибдир»
Имом Бухорий ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ кимга мол берса-ю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга икки каллали улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади.....»
Бухорий  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ « (камбағалларга) таом бериш.... », дедилар
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради....»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаё ва иймон бир-бирларига яқиндирлар. Агар уларнинг бири кетса, иккинчиси ҳам кетади»
Ҳоким ва Тобароний ривояти
(Ибн Умар (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комилроғи уларнинг хулқи гўзалроғидир»
Абу Довуд   ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а) .дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Поклик иймоннинг ярмидир»
Имом Муслим ривояти
(Абу Молик ал-Ашъарий (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон
(рўзаси)ни тутасан», дедилар. У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди. У қайтиб кетаётган эди, Расулуллоҳ ﷺ «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин» дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Яхши ишларингиз сизни шодлантирса ва ёмон ишларингиз сизни қайғуга солса, билингки, сиз мўмин бандасиз»
Имом Аҳмад  ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир, Ундан кейин ачитқининг уруғича ҳам иймон қолмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саъийд Худрий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида хабар беринг», деганда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳга ибодат қил. Унга бирон нарсани шерик қилма, намозни адо эт. Закотни ҳақдорларга бер. Ва қариндошчилик ришталарини боғлагин», дедилар.
Бухорий ва Муслим  ривояти
(Абу Аюб (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарса бор. Ким уларни жамласа, батахкик, иймонни жамлабди:
1.адолат-инсофда бўмоқлик,
2.олам
(муслимларига) салом бермоклик
3.қийинчиликда хам инфок-эхсон қилмоқлик»
Имом Бухорий ривояти
(Аммор ибн Ёсир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, савоб уларга вожиб бўлиб иймони комил бўлади.
1.Инсонлар ичида яшаладиган хулқ,
2.Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўсувчи тақво
3.жоҳилни жаҳолатини қайтариб турувчи ҳалимлик»
Имом Баззор ривояти.
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман этса, демак, у кишиннг иймони мукаммал бўлибди»
Имом Абу Довуд ривояти
(Умома (р.а) .дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ғазабини уни ижро этишга қодир бўла туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қалбини омонлик ва иймонга тўлдиради»
Ибн Абу Дунё ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло айтди: «Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у (назар)ни тарк қилса, бадалига шундай иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади»
Табароний ва Ҳоким ривояти
(ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ билан сафарга чиққан эдим. Кетаётганимизда у зотга яқинларида бўлиб қолдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим. «Батаҳқиқ, мендан буюк нарса ҳақида сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон (рўзаси)ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан, – дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
Имом Муслим  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Аллоҳдан тақво қилинглар. Беш вақт намозни адо қилинглар. Рўза ойининг рўзасини тутинглар. Молларингиз закотини беринглар. Бошлиқларингизга итоат қилинглар. Шунда Раббиларингизнинг жаннатига кирасизлар»
Имом Термизий  ривояти
(Абу Умома (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Лаззатларни кетказувчи ўлимни эслашни кўпайтиринглар»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, ҳалол очиқ-равшандир. Албатта, ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Икковининг ўртасида шубҳали нарсалар бўлиб, уни кўп инсонлар билишмайди. Кимки шубҳадан тақво қилса, дини ва обрўсини покиза сақлабди. Кимки шубҳали нарсани қилса, ҳаром нарсага йўлиқибди. У худди ҳайвонларни боқувчи чўпонга ўхшайдики, ҳайвонлари ўтлатиш ман этилган жойларга кириб ўтлаб қолиши мумкин. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг кириш ман этилган қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, жасаднинг барчаси ислоҳ бўлади. Агар у фасод бўлса, жасаднинг барчаси фасод бўлади. Огоҳ бўлинг, ўша бир парча гўшт қалбдир»
Бухорий ва Муслим ривоятлари
(Нўъмон ибн Башир (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки «агар» сўзи шайтон амали учун йўл очади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сизлар бир тоғни ўз ўрнидан зоил (йўқ) бўлипти, деб эшитсаларингиз, бас уни тасдиқланглар. Ва агар бир кишини ўз хулқидан ўзгарибди деб эшитсаларингиз, бас, унга ишонманглар. Зеро (инсон) яратилганлигига кўра бўлади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф-табиат) ила туғилади. Бас ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади... »
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайр (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дан «Қайси амал афзал?» деб сўрасам, у зот: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар.....»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ширк ва куфр орасидаги фарқ намозни тарк қилишдир»
Имом Муслим ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биз билан уларнинг (мунофиқларнинг) орасидаги фарқ намоздир. Бас, кимки уни тарк қилса, батаҳқиқ кофир ҳолича қолибди»
Имом Термизий ривояти
(Бурайда (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир....»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин. Чунки Аллоҳ кимни аҳдини зое қилган ҳолда топса, уни юзи ила жаҳаннам оловига ташлайди»
Имом Муслим ривояти
(Жундуб ибн Абдуллоҳ (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар....»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аср намозини қазо қилиб қўйган киши худди аҳли оиласи ва мол-дунёсидан айрилган кабидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен ўтин териб келишни буюришга қасд қилсам. Бас, ўтин териб келинса. Кейин намоз ўқишга буюрсам, у намозга азон айтилса, кейин бир кишига буюрсам, у одамларга намоз ўқиб берсаю мен бунга хилоф қилиб, жамоатга келмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мунофиққа бомдод ва хуфтондан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»
Бухорий ва Муслим  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда бир хона бор. Уни ичидан усти устидан ичи кўринади. Аллоҳ ўша хонани очларга таом улашганларга, сўзини мулойим қилганларга, рўза тутиб юрувчиларга, кечаси одамлар ухлаганида намоз ўқувчиларга тайёрлаб қўйган»
Имом Термизий  ривояти
(Али (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошлар билан алоқани боғланглар. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Намоз диннинг устунидир. Намоз барча яхшиликни калитидир»
Имом Тобароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин.
1.Намозни вақти кирганда,
2.жанозани ҳозир бўлганда
3.эрсиз аёл, тенгини топганда»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Намоз жаннатнинг калитидир»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳузайфа (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Солиҳ
(яхши) амалларга шошинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин ҳолатида тонг оттириб, кофир ҳолатида кечлатади. Ва мўмин ҳолатида кечлатиб, кофир ҳолатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг озгина матосига сотиб юборади»
Муслим  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:
1. умрини қандай ўтказгани,
2. ёшлигида қандай ишлар қилгани,
3. бойликни қаердан топгани,
4. бойликни қаерга сарфлагани
5. билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «... Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан», деди»
Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло «Агар банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар Менга юриб келса, Мен унга тез югуриб бораман» , деди»
Бухорий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги зиён топиб, бебаҳра қолишади. Сиҳат-саломатлик ва бўш вақт»
Бухорий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ўлган одамга уч нарсаси – аҳли, моли ва амали эргашади. Иккитаси – аҳли ва моли қайтиб келиб, амали (у билан бирга) қолади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар банда касал ёки мусофир бўлиб (бажараётган амалларини қила олмаса), унга муқим ва соғломлик пайтида амал қилганидек савоб ёзилади»
Бухорий ривояти
(Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳидоятга чақирса, эргашувчи кишининг савобидек унга ҳам ажр бўлади.
(Бу билан амал қилган кишининг) савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. (Бу билан амал қилган кишининг) гуноҳидан бирор нарса камаймайди»
Муслим  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.... Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан ўзингни сақла, энг яхши ибодат қилувчилардан бўласан. Аллоҳ таоло сенга бўлиб берган нарсасига рози бўл, бой одамлардан бўласан. Қўшнингга яхши муомала қил, чин мўмин бўласан. Ўзинг учун яхши кўрган нарсаларни бошқалар учун ҳам яхши кўргин, чин мусулмон бўласан. Кўп кулишга одат қилма, кўп кулги қалбни ўлдиради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ Пок, У покликни ёқтиради. Оллоҳ Озода, У озодаликни ёқтиради. Оллоҳ олижаноб, олижанобликни ёқтиради. Оллоҳ мурувватли. У мурувватни ёқтиради. Уй-жойларингизни покиза тутинглар. Уй-жойингизларни ифлос тутишингларда яҳудийларга ўхшаб қолманглар!»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менга олти нарсага кафил бўлсаларинг, мен сизларга жаннатга кафил бўламан.
1.Гапирсаларинг тўғри сўзланглар,
2.ваъда қилсанглар вафо қилинглар,
3.сизларга омонат берилса, адо қилинглар,
4.жинсий аъзоларингни
(гунох ишлардан) сақланглар,
5.кўзларингни
(гуноҳ нарсаларга тушишидан) асранглар
6.қўлларингни
(бошқага озор етказишдан тийинглар».
Имом Ахмад ривояти
(Убода ибн Собит (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дан, қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. У зот ﷺ «Агар оз бўлса ҳам давомлиси», дедилар»
Бухорий ва Муслим  ривояти
(Оиша (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, одамлар ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди»
Имом Байҳақий ривояти
(Ибн Амр ибн Осс (р.а)дан)