КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ учун ғазабини ютган банда ичини, Аллоҳ уни омонлигу иймон билан тўлдиради»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ учун ғазабини ютган банда ичини, Аллоҳ уни омонлигу иймон билан тўлдиради»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман...»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мухтожлик етса, у ўша мухтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан мухтожлик аримайди. Кимки ўша мухтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато этилади»
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Албатта нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта шодлик ғам билан бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади»
1.У кишики, бирор нарса берилса миннатдорчилик билдиради.
2. Агар азоблашга қодир бўлса ҳам, кечириб юборади.
3. Агар ғазаби келса ҳам ўзини тинч тутади»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Албатта нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта шодлик ғам билан бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади»
Бухорий ва Муслим ривоятри📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, Аллоҳ уларга Ўз ёнидан бошпана бериб, раҳматини сочади ва жаннатига киритади.
1.У кишики, бирор нарса берилса миннатдорчилик билдиради.
2. Агар азоблашга қодир бўлса ҳам, кечириб юборади.
3. Агар ғазаби келса ҳам ўзини тинч тутади»
Имом Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа, азобини бу дунёдаёқ тезлатади. Қачон Аллоҳ бандасига ёмонликни хоҳласа, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмонга етадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто унга кирадиган тиканни ҳам Аллоҳ унинг хатоларига каффорат қилади»
(Анас (р.а).дан)
Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот ﷺ “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти
(Убода ибн Собит (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен фақат гўзал ахлоқни камолига етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен фақат гўзал ахлоқни камолига етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим»
Имом Аҳмад ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сув музни эритиб юборгани каби гўзал хулқ ҳам хатоларни йўқ қилиб юборади. Шунингдек сирка асални фосид қилгани каби, ёмон хулқ амални ҳам фосид қилади»
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
Имом Байҳақий ривояти📚Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар
Ибн Ҳаббон ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир...»
(Оиша (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»
(Абу Дардо (р.а).дан)
Муслим ривояти
(Жарир (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дан «Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган қамал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: « Оғиз ва жинсий аъзолар орқали қилинган гуноҳ», деб айтдилар

Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир..»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир...»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, унга дунё ва охират яхшилигидан насибаси берилибди...»
(Жобир (р.а).дан)
Имом Аҳмад ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Абу Зар, белинга енгил ва тарозуда бошқаларидан оғирроқ бўлган икки хислатга сени йўллаб қўяйми? - деганларида, (Абу Зар): - Ҳа, ё Расулуллоҳ, - деди. - у зот ﷺ "Ҳусни хулқ ва камгаплик"... дедилар»
(Оиша (р.а).дан)
Абу Яъло ва Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўрадир...»
(Анас (р.а).дан)
Имом Муслим ривояти
(Оиша (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга дўзах ҳаром бўладиган кишини айтайми?», дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», ‒ дейишди. У зот: «Оғир¬босиқ, мулойим, кўнгли яқин, муомаласи осон киши» дедилар»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга дўзах ҳаром бўладиган кишини айтайми?», дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», ‒ дейишди. У зот: «Оғир¬босиқ, мулойим, кўнгли яқин, муомаласи осон киши» дедилар»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (камбағалга бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар. Кимки яримта хурмони топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин»
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда Аллоҳнинг ғазабига оид бир калимани гапиради. Унга эътибор ҳам бермайди. Аммо у билан дўзахга қулайди»
Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсанинг ёмонликдан тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман»
Бухорий ва Муслим ривояти📚Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг кўп қўрқадиган нарсангиз нима?» дедим. У зот ﷺ қўллари билан тилларини ушлаб туриб: «Мана бу!» дедилар»
Имом Термизий ривояти📚Эй Аллоҳнинг Расули, нажот недир?» дедим. У зот ﷺ «Тилингни тий. Уйингга сиғ. Хатоингга йиғла», дедилар».
(Суфён ас-Сақафий (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тилига эгалик қилган, уйи сиғдирган ва хатоларига йиғлаган кишига жаннат бўлсин»
(Уқба ибн Омир (р.а).дан)
Табароний ривояти
(Савбон (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмасдир. Илло, амри маъруф ва наҳйи мункар ёки Аллоҳнинг зикри бундан мустасно»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмасдир. Илло, амри маъруф ва наҳйи мункар ёки Аллоҳнинг зикри бундан мустасно»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди»
(Умму Ҳабиба (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тили тўғримас кишининг қалби ҳам тўғри бўлмас, қалби тўғри бўлмаса, унинг иймони ҳам тўғри бўлмас»
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
Имом Аҳмад ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сен узун сукутни лозим тут. Фақат хайрни гапир. Чунки, узун сукут сендан шайтонни қувади, динингнинг ишида сенга ёрдам беради»
(Анас (р.а).дан)
Имом Аҳмад ва Хоким ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бало гапга боғлаб қўйилгандир..»
(Абу Зарр (р.а).дан)
Имом Хатиб ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...эй, Муъоз! Одамларни жаҳаннамга юзлари билан ағдарадиган нарса тилларининг ҳосиллари-да»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким сукут сақласа, нажот топади»
(Муоз ибн Жабал (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти
(Ибн Амр (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу жим юриш ва гўзал хулқ!»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу жим юриш ва гўзал хулқ!»
Бухорий ва Муслим ривояти📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб деди: Мени жаннатга киритадиган амални айтинг. У зот ﷺ Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни тий, дедилар»
Ибн Абу Дунё ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидандир»
Имом Табароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бир садақа Аллоҳга яхши сўздан кўра маҳбуброқ эмас»
Имом Байҳақий ривояти.📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Токи тилини сақламагунича бирортангиз ҳам иймоннинг ҳақиқатига ета олмайсизлар»
Имом Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қалбни қаттиқ қилади. Албатта, Аллоҳдан энг узоқ киши қалби қаттиқ кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман»
1. Урушда;
2. Кишилар орасини ислоҳ этишда;
3. Эри хотинига ва хотини эрига (бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида»
1.Омонат берилса, хиёнат қилади.
2.Гапирса, ёлғон сўзлайди.
3.ваъда қилса, унга хилоф қилади
4.Хусуматлашилса, бузуқлик қилади»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти📚Мен у зот (Расулуллоҳ ﷺ ) нинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар:
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
1. Урушда;
2. Кишилар орасини ислоҳ этишда;
3. Эри хотинига ва хотини эрига (бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади»
(Умму Кулсум бинти Уқба (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир:
1.Омонат берилса, хиёнат қилади.
2.Гапирса, ёлғон сўзлайди.
3.ваъда қилса, унга хилоф қилади
4.Хусуматлашилса, бузуқлик қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга кабира гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар-ку», деб умид қилдик»
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»

Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!»
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»
Имом Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
«Сунан» эгалари ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади»
Ибн Можа ва Ҳоким ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Албатта яхшилик жаннатга етаклайди. Киши рост сўзлар экан, ҳаттоки сиддиқлардан бўлиб қолади. Албатта ёлғон ёмонликка етаклайди. Ёмонлик эса дўзахга етаклайди. Киши ёлғон сўзлар экан, Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи деб ёзиб қўйилади»
(Ибн Умар (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлар 6 та нарсага кафил бўлинглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман:
1.сўзлаганда рост гапиринглар,
2.ваъда берсангиз, вафо қилинглар,
3.омонат қўйилса, уни адо этинглар,
4.фаржларни (ҳаромдан) сақланглар,
5.кўзларингизни (фаҳшдан) тийинглар,
6.қўлларингизни (бировларга озор беришдан) тўхтатинглар»

Имом Аҳмад ва Хоким ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёлғон ризқни камайтиради»
(Убода ибн Сомит (р.а).дан)
Ибн Ҳиббон ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ёлғон қасам ичса, дўзахдаги жойини танлайверсин»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Абу Довуд ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ рози бўладиган кимса бўла туриб, (уни ўрнига) жўрасини лавозимга тайинлаган одам Оллоҳга, унинг Росулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ рози бўладиган кимса бўла туриб, (уни ўрнига) жўрасини лавозимга тайинлаган одам Оллоҳга, унинг Росулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади»
Ҳоким ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонат ризқни жалб қилса, хиёнат камбағалликни жалб қилади»
Дайламий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
Ибн Можа ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»
Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатдорлиги бўлмаган кишининг иймони йўқдир. Шунингдек, аҳди-паймони бўлмаган кишининг дини йўқдир»
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)
Имом Аҳмад ривояти
(Анас (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Қиёмат куни Мен уч киши билан хусуматдадирман.
1.Бир киши Менинг номим билан бир кишига аҳд беради-да, кейин хиёнат қилади.
2.Бир киши озод кишини сотиб юбориб, пулини ейди.
3.Яна бир киши ишчини ёллаб ишлатадида, унинг ҳаққини адо этмайди»

Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Берган нарсасини қайтариб олувчи киши қусиғини қайта (еган) ит кабидир»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мардикорнинг (иш) ҳаққини унинг териси қуримасидан олдин беринглар»
Ибн Можа ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ваъда қарздир»
Имом Табароний ривояти
(Али (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир»
1. Адолатли подшоҳ;
2. Қариндошлари ва мусулмон биродарларига раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;
3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўласада тиланчилик қилмайдиган киши»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир»
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши жаннат аҳлидир:
1. Адолатли подшоҳ;
2. Қариндошлари ва мусулмон биродарларига раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;
3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўласада тиланчилик қилмайдиган киши»
Муслим ривояти
(Иёз ибн Ҳимор .дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман...»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман...»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
(Савбон (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади»
(Савбон (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишига тўлаши учун муҳлат берса ёки кечиб юборса, Аллоҳ таоло бирор соя йўқ кунда (қиёмат кунида) Аршдаги Ўз сояси ила соялантиради»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шаҳидларнинг олган қарзидан ўзга ҳар қандай гуноҳи мағфират қилинади»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Муслим ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир куни ﷺ менинг олдимга кирдилар. Шунда кўзлари тўкилган урвоқларга тушиб қолиб, дарҳол уларни териб олдилар. Сўнгра дедилар: «Эй Ойша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўл, зеро, камдан-кам ҳолларда (неъматларга беписанд бўлган) хонадонларга неъматлар қайта берилади» дедилар

Ибн Можа ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор овқатни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ таоло албатта рози бўлади»
(Оиша (р.а).дан)
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди»
(Анас (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳнинг озгина берган ризқига рози бўлса, Аллоҳ ҳам унинг озгина амалига ҳам рози бўлади»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукр қилиш, уни тарк қилиш куфрони неъматдир. Ким оз нарсага шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди...»
Имом Байҳақий ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади...»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади...»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳни зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик билан ўликнинг мисоли кабидир»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлганини ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» деганларида, саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳни зикр қилиш» дедилар»
(Абу Мусо Ашъарий (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб юрадиган кимсадир»
(Абу Дардо (р.а).дан)
Имом Табароний ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Надомат тавбадир»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Надомат тавбадир»
Имом Аҳмад ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гуноҳдан тавба қилувчи киши гуноҳи йўқ кишига ўхшайди. Гуноҳига истиғфор айтиб, ўша гуноҳни яна давом эттирувчи Раббисини масхара қилган кишига ўхшайди»
Имом Байҳақий ривояти.📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир»
Ибн Можа ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан»
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бандасининг тавбасини ғарғара келгунича қабул қилади»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бандасининг тавбасини ғарғара келгунича қабул қилади»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки истиғфор (айтиш)ни кўпайтирса, Аллоҳ у (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўли (пайдо) қилиб, уни ўйламаган томонидан ризқлантиради»
(ибн Умар (р.а).дан)
Абу Довуд ва Аҳмад ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)КУН ҲАДИСИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сени гуноҳингга аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй одам боласи, агар Менга ер тўлалигича гуноҳ билан келиб, сўнгра Менга бирор нарсани ширк келтирмасанг, ернинг тўлалигича мағфират билан бораман», деб айтди»