Кун Хадислари
3.85K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ёмон мақомдаги киши шундай кишики, у ўз хотини билан жинсий алоқада бўлиб, бир-бирларининг аъзоларига назар ташлаб, кейин хотинидаги сирларни тарқатади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саид ал-Худрий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ халок бўлгувчидир»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
ҚУРБОНЛИК ХАҚИДА ХАДИСЛАР
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса намозгоҳимизга келмасин»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади»
(Табароний ривояти).
(Ҳусайн ибн Али (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.... (Қурбонликнинг) юнгдаги ҳар бир тук учун биттадан ҳасана бор»
(Табароний ривояти).
(Зайд ибн Арқам (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан (қурбонлик қилувчини) ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади»
(Табароний ривояти).
(Абу Саъийд Худрий (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бошқа бир кишини кофир ёки Аллоҳ душмани, деб айтса-ю, ўша нарса у кишида бўлмаса, айтувчининг сўзи ўзига қайтади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Зарр (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда бир кимсани лаънатласа..., лаънат айтилганга боради, агар у лойиқ бўлса унга тегади, лойиқ бўлмаса, айтган кимсага тегади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарини айбласа, то ўзи ҳам ўша айблаган нарсани қилмагунича вафот этмайди»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах ташига назар солгандек бўлади»
Абу Довуд ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гап пойлаган одамнинг қулоғига Қиёмат куни эритилган қўрғошин қуйилади»
Табароний ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Чақимчи жаннатга кирмайди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳузайфа (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Кимки уларнинг (мусулмонларнинг) камчилигини қидирса, Аллоҳ ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Барза Асламий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Бир киши сенинг айбингни билиб олиб, юзингга солса, сен унинг айбини билсанг ҳам, юзига солмагин. Қўйиб бер, балоси ўзига, ажри сенга. Ҳеч нарсани сўкмагин...»
Бухорий ривояти
📚Росулуллоҳ ﷺ сафарда эканларида ансорлардан бир аёлнинг туяси қайсарлик қилганида у туясини лаънатлади. Расулуллоҳ ﷺ буни эшитиб қолиб: «Туянинг устидаги юкларни олинглар ва ўзини қўйиб юборинглар, чунки у малъун бўлди» дедилар
Муслим ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминни қарғаган уни ўлдирган билан бир хил»
Бухорий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ бандани худди ажали қидирганидек қидиради»
Ибн Ҳиббон ва Баззор ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одамлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва (ризқни) чиройли суратда изланглар! Зеро, бирон нафс токи ризқини тўла олмагунича ўлмайди...»
Ибн Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарсага қасам ичаман...:
1.банданинг моли садақа билан камаймайди,
2.бир бандага зулм қилинса ва ўшанга сабр қилса, албатта Аллоҳ унинг обрўсини зиёда қилади.
3.Агар банда ўзига тиланчилик эшигини очса, албатта Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Кабша Анморий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ таоло ўша берган ризқига қаноатли этиб қўйган бўлса, батаҳқиқ ўша киши нажот топибди»
Имом Муслим ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга муҳтожлик етса, у ўша муҳтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан муҳтожлик аримайди. Кимки ўша муҳтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато қилинади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тежамкор бўлган (киши) камбағал бўлмайди»
Имом Аҳмад ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг баракаси ундан олдин
(икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир»
Имом Термизий ривояти
(Салмон (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг қорни очса ёки (бирон нарсага) эҳтиёж сезсаю, буни одамлардан яшириб, Аллоҳга ошкор қилса, у банда учун бир йиллик ҳалол насиба (келадиган йўл) ни очиш Аллоҳ зиммасида бўлади»
Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ташвиши охират бўлса, Аллоҳ унинг қалбида бойлик пайдо қилади ва хотирини жам этади. (Мол-)дунё унга судралиб келади. Кимнинг ғами дунё бўлса, Аллоҳ унинг икки кўзи олдига фақирлигини келтиради, хаёлини паришон қилади ва унга (мол-)дунёдан фақат ўзига тақдир қилинганигина етади»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жам бўлиб овқат енглар. Фирқа бўлиб еманглар. Чунки барака тўпланиб еганлар билан биргадир»
Ибн Можа ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳалол касб қилиш фарздан кейинги фарздир»
Имом Байҳақий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳалол ризқ топаман деб, толиқиб тунаса гуноҳлари мағфират қилиниб тонг оттиради»
Ибн Асокир ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қаноатни лозим тутинглар! Қаноат туганмас молдир»
Табароний ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади»
Имом Аҳмад ривояти
(Савбон (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...бир одам қорнига ҳаром луқма еса, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди
...»
Имом Термизий ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳаммадан умидини узиб, фақат Аллоҳга умид боғласа, Аллоҳ таоло унинг ҳар турли эҳтиёжини ва ризқини кутмаган еридан етказади ҳамда бировларга муҳтож бўлишдан қутқаради. Ким умидини дунёга боғласа, Аллоҳ таоло уни дунёси билан ёлғиз ташлаб қўяди»
Байҳақий ривояти
(Имрон ибн Хусайн (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хамрдан сақланинглар. Зеро, у барча ёмонликнинг калитидир»
Имом Ҳоким ривояти
(ибн Аббос (р.а) дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар меҳмон бирор қавм ҳузурига кирса, ризқи билан киради. Агар у ердан чиқса, уларнинг гуноҳлари учун мағфират билан чиқади»
Имом Дайламий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уйларингизда Қуръон тиловатини кўпайтиринглар. Чунки Қуръон ўқилмайдиган уйда яхшилик озайиб, ёмонлик кўпаяди ҳамда аҳлига торлик келади»
Дорақутний ривояти.
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ростгўй савдогар Қиёмат куни Арш сояси остидадир»
Имом Дайламий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатгўй, ростгўй савдогар набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан (Қиёмат куни) биргадир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ судхўрлик ила еювчини, уни едиргувчини, унинг устида гувоҳ бўлувчини ва ёзув-чизув қилувчини лаънатладилар
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ёлғондан ичилган қасам савдо моли учун ҳалокат ва ҳунар-касб учун фалокатдир»
Имом Аҳмад ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ибодат ўн қисмдир. тўққизи ҳалол меҳнат қилиб пул топишдир»
Дайламий  ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Касбу ҳунар исташ ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир»
Табароний ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор киши қўли билан меҳнат қилиб, касби орқали еган таомидан яхшироқ таом ея олмайди»
Имом Бухорий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳалол таом еса ва суннатга амал қилса ва одамлар унинг ёмонлигидан омон бўлсалар, жаннатга киради...»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саид ал Худрий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло пора олувчини, пора берувчини ва ўртадаги востачини лаънатласин»
Имом Ахмад ривояти
(Савбон (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Касбларнинг энг яхшиси, кишининг ўз қўли билан қилган касбидир. Ҳамда хиёнатсиз ва ёлғонсиз бўлган савдодир»
Ахмад ва Хоким ривояти
(Рофиъ ибн Хадиж (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биз бирор ишга бошлиқ қилиб тайинлаган одам унга белгиланган маошдан ортиқ мол топса, у учун ҳаромдир»
Абу Довуд ривояти
(Бурайда ибн ал-Ҳусайб (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмон кишининг моли кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади. Акс ҳолда ҳалол бўлмайди»
Дорақутний ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Охират роҳати олдида дунёнинг роҳати худди сизлардан бирингиз бармоғини денгизга суққанда бирга илашиб чиққан сувга қарасин, ўша қанча бўлса, шу миқдордадир»
Имом Муслим ривояти
(Муставрид ибн Шаддод (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки водий тиллоси бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини қабр тупроғидан бошқа нарса тўлдира олмайди...»
Бухорий ва Муслим ривояти.
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ ҳузурида дунёнинг пашша қанотичалик қадри бўлганида эди, кофирларга бир ҳўплам сувни ҳам бермас эди»
Имом Термизий ривояти
(Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса бадбахтликдандир:
1.кўзнинг қуруқлиги,
2.қалбнинг қаттиқлиги,
3.орзу-ҳаваснинг узунлиги
4.дунёга ҳирс қўйиш»
Имом Баззор ривояти
(Анас (р.а) .дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Дунёга муҳаббат қўйма, Аллоҳ сени яхши кўради, одамларнинг нарсаларига кўз тикма, одамлар сени яхши кўришади»
Ибн Можа  ривояти
(Саҳл ибн Саъд Соидий (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:
1. умрини қандай ўтказгани,
2. ёшлигида қандай ишлар қилгани,
3. бойликни қаердан топгани,
4. бойликни қаерга сарфлагани
5. билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а) .дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ўзингиз номусли бўлсангиз, аёлингиз ҳам номусли бўлади»
Имом Хоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эркак киши бошқа эркакнинг авратига қарамасин. Аёл киши бошқа аёл кишининг авратига қарамасин...»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ аёлларнинг либосини киювчи эркакни ва эркакларнинг либосини киювчи аёлни лаънатладилар
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким зино қилса ёки маст қилувчи ичимлик сотса, Аллоҳ ундан иймонни худди киши бошидан либосини ечгани каби ечиб олади»
Имом Хоким ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Аёлларга қарайверманг, шунда ҳам сизларни аёлингизга қаралмайди...»
Имом Хоким ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким зино қилса, унинг ҳам (яқини) зино қилинади, агар ҳовлиси деворлари ичида бўлса ҳам»
Ибн Нажжор ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаж бойликка, Зино фақирликка сабаб бўлади»
Табароний ривояти 
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир аёл атир сепиб, унинг ҳидидан баҳраманд бўлишлари учун бир гуруҳ одамлар олдидан ўтса, ўша аёл зинокордир»
Насоий,Аҳмад, ва Ҳоким ривояти
(Абу Мусо Ашъарий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси қавмда фаҳш ишлар пайдо бўлиб, ҳатто уни ошкора қилишга ўтсалар, у қавмда вабо ва ўтган ота-боболарида бўлмаган касалликлар тарқалади»
Ибн Можа ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бирор жойда зино ва судхўрлик тарқалса, ўша ернинг аҳолиси ўзига Аллоҳнинг азобини чақиради»
Имом Хоким ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бир киши лой ёки балчиққа беланиб ётган тўнғизга тегиниши, ўзига ҳалол бўлмаган аёлнин елкасига елкасини тегишидан яхшироқдир»
Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирортангизга ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган мих қоқилиши яхшироқдир»
Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аёл киши авратдир, қачон (ташқарига) чиқса, шайтон (хурсанд бўлиб) кутиб олади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а) .дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч турли кўз борки, улар Қиёмат куни дўзахни кўрмайди.
1. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз.
2. Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўз.
3. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилган кўз»
Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а) .дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб бирор нарса ҳақида сўраса, кейин фолбин берган жавобга ишонса, ўша кишининг қирқ кун ўқиган намози қабул этилмайди»
Имом Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб у айтган нарсани тасдиқласа Мухаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки тумор осиб олса, Оллоҳ унинг ишини охирига етказмайди ва кимки тешик тош осиб олса, Оллоҳ уни ҳимоя қилмайди»
Имом Хоким ривояти
(Ақама ибн Омир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бирор нарса (тумор) осиб олса, ўшанга топшириб қўйилади»
Аҳмад ва Ҳоким ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бирон нарсага боғланса Аллоҳ таоло уни ташлаб қўяди»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Укайм (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ирим қилиш, шумланиш ширк амалидан бўлиб, ирим қилувчилар бизлардан эмас. Аммо Аллоҳ таоло иримни таваккул амали билан даф қилади»
Имом Бухорий ривояти