Кун Хадислари
3.85K subscribers
207 photos
5 videos
1 file
4 links
Download Telegram
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин. Чунки Аллоҳ кимни аҳдини зое қилган ҳолда топса, уни юзи ила жаҳаннам оловига ташлайди»
Имом Муслим ривояти
(Жундуб ибн Абдуллоҳ (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар....»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аср намозини қазо қилиб қўйган киши худди аҳли оиласи ва мол-дунёсидан айрилган кабидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен ўтин териб келишни буюришга қасд қилсам. Бас, ўтин териб келинса. Кейин намоз ўқишга буюрсам, у намозга азон айтилса, кейин бир кишига буюрсам, у одамларга намоз ўқиб берсаю мен бунга хилоф қилиб, жамоатга келмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мунофиққа бомдод ва хуфтондан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»
Бухорий ва Муслим  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда бир хона бор. Уни ичидан усти устидан ичи кўринади. Аллоҳ ўша хонани очларга таом улашганларга, сўзини мулойим қилганларга, рўза тутиб юрувчиларга, кечаси одамлар ухлаганида намоз ўқувчиларга тайёрлаб қўйган»
Имом Термизий  ривояти
(Али (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошлар билан алоқани боғланглар. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Намоз диннинг устунидир. Намоз барча яхшиликни калитидир»
Имом Тобароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин.
1.Намозни вақти кирганда,
2.жанозани ҳозир бўлганда
3.эрсиз аёл, тенгини топганда»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Намоз жаннатнинг калитидир»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳузайфа (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким қирқ кун “такбири таҳрима”ни имом билан топиб жамоат билан намоз ўқиса, унга иккита омонлик ёзилади: дўзахдан омонлик ва мунофиқликдан омонлик”
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сиздан бирортангиз ухласа, шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни уриб: «Сенга узун кеча бор, ухла!» дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, ўзи тетик, руҳи пок бўлади. Агар ундай қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб, ўрнидан туради»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади»
Муслим ривояти
(Усмон ибн Аффон (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Жаброил алайҳиссалом Набий ﷺга: «Мўминнинг шарафи тунги қиём
(таҳажжуд намози), иззати одамлардан беҳожат бўлишидир», деди
Имом Хоким ривояти
(Саҳл ибн Саъд (р.а).дан
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қачон масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли эканига гувоҳлик беринглар.....»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саид Худрий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ вафот этган касалликларида: «Намоз ва қўл остингиздагилар (га эътибор беринг)», деб шу даражада кўп айтдилар ҳатто ўша сўзлар билан оғизлари тўлиб тошди»
Ибн Можжа ривояти
(Умму Салама (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Солиҳ
(яхши) амалларга шошинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин ҳолатида тонг оттириб, кофир ҳолатида кечлатади. Ва мўмин ҳолатида кечлатиб, кофир ҳолатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг озгина матосига сотиб юборади»
Муслим  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:
1. умрини қандай ўтказгани,
2. ёшлигида қандай ишлар қилгани,
3. бойликни қаердан топгани,
4. бойликни қаерга сарфлагани
5. билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «... Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан», деди»
Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОИЛАНИ БУЗИШГА ҲЕЧ КИМНИ ҲАҚҚИ ЙЎҚ

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло «Агар банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар Менга юриб келса, Мен унга тез югуриб бораман» , деди»
Бухорий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги зиён топиб, бебаҳра қолишади. Сиҳат-саломатлик ва бўш вақт»
Бухорий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ўлган одамга уч нарсаси – аҳли, моли ва амали эргашади. Иккитаси – аҳли ва моли қайтиб келиб, амали (у билан бирга) қолади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар банда касал ёки мусофир бўлиб (бажараётган амалларини қила олмаса), унга муқим ва соғломлик пайтида амал қилганидек савоб ёзилади»
Бухорий ривояти
(Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳидоятга чақирса, эргашувчи кишининг савобидек унга ҳам ажр бўлади.
(Бу билан амал қилган кишининг) савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. (Бу билан амал қилган кишининг) гуноҳидан бирор нарса камаймайди»
Муслим  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.... Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан ўзингни сақла, энг яхши ибодат қилувчилардан бўласан. Аллоҳ таоло сенга бўлиб берган нарсасига рози бўл, бой одамлардан бўласан. Қўшнингга яхши муомала қил, чин мўмин бўласан. Ўзинг учун яхши кўрган нарсаларни бошқалар учун ҳам яхши кўргин, чин мусулмон бўласан. Кўп кулишга одат қилма, кўп кулги қалбни ўлдиради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ Пок, У покликни ёқтиради. Оллоҳ Озода, У озодаликни ёқтиради. Оллоҳ олижаноб, олижанобликни ёқтиради. Оллоҳ мурувватли. У мурувватни ёқтиради. Уй-жойларингизни покиза тутинглар. Уй-жойингизларни ифлос тутишингларда яҳудийларга ўхшаб қолманглар!»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲГА ТУХМАТ ҚИЛМА❗️

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менга олти нарсага кафил бўлсаларинг, мен сизларга жаннатга кафил бўламан.
1.Гапирсаларинг тўғри сўзланглар,
2.ваъда қилсанглар вафо қилинглар,
3.сизларга омонат берилса, адо қилинглар,
4.жинсий аъзоларингни
(гунох ишлардан) сақланглар,
5.кўзларингни
(гуноҳ нарсаларга тушишидан) асранглар
6.қўлларингни
(бошқага озор етказишдан тийинглар».
Имом Ахмад  ривояти
(Убода ибн Собит (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дан, қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. У зот ﷺ «Агар оз бўлса ҳам давомлиси», дедилар»
Бухорий ва Муслим  ривояти
(Оиша (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, одамлар ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди»
Имом Байҳақий ривояти
(Ибн Амр ибн Осс (р.а)дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким кўзи ожиз кишини қирқ қадам етакласа, Аллоҳ етакловчи кишига жаннатни вожиб қилади»
Ибн Адий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Яхшилик чиримайди, гуноҳ унутилмайди, Дайён (жазо¬мукофот берувчи Аллоҳ ) ўлмайди. Истаганингдек бўл, қандай қилсанг, сенга ҳам шундай қилинади»
Имом Байҳақий ривояти
(Абу Қилоба (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ «Бугун ким рўзадор ҳолда тонг оттирди?» Абу Бакр (р.а): “Мен” дедилар. «Бугун ким жанозага қатнашди?» деб сўрадилар Расулуллоҳ ﷺ Яна Абу Бакр (р.а): “Мен” дедилар. Расулуллоҳ ﷺ «Бугун ким мискинга таом берди?» деб сўрадилар. Бу сафар ҳам Абу Бакр (р.а): “Мен” дедилар. Расулуллоҳ ﷺ «Бугун ким касални бориб кўрди?» дедилар. Бу гал ҳам Абу Бакр (р.а): “Мен” дедилар. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Кимда ушбу нарсалар жам бўлса, албатта, жаннатга киради» дедилар»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)