КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули! Менга бир амалнинг хабарини берингки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирсин», деди. Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳга ибодат қиласан, Унга бирор нарсани шерик қилмайсан, намозни адо этасан, закотни берасан ҳамда силаи раҳм қиласан», деб айтдилар.
1.қариндошлик алоқаларини узувчига
2.ёмон қўшнига»

Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошларга етишинг (алоқа қилинг). Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло икки тоифа кишига қиёмат куни қарамайди:
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а).дан)
1.қариндошлик алоқаларини узувчига
2.ёмон қўшнига»
Дайламий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ га «Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» дейилди. «Онангга, отангга, опасинглингга, ака-укангга. Сўнгра уларга яқин келадиган яқинингга. Бу вожиб ҳақдир ва силаи раҳмдир», дедилар»
(Анас (р.а).дан)
Абу Довуд ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»
Табароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди..»
Ҳоким ва Баззор ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса жаннат конларидандир:
(Али (р.а) .дан)
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи
Имом Хатиб ривояти
(Али (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ён қўшнисининг оч-наҳорлигини била туриб, қорни тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ён қўшнисининг оч-наҳорлигини била туриб, қорни тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди»
Баззор ва Табароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим»
(Анас (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёмонликлардан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди»
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар қўшниларингиз сиз ҳақингизда яхши фикр билдирсалар, билингки, сиз яхши одамсиз, агар улар сиз ҳақинггизда ёмон фикр билдирсалар, билингки, сиз ёмон одамсиз»
Ибн Можа ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни ери бўлиб уни сотмоқчи бўлса, аввал қўшнисига таклиф қилсин»
1.агар касал бўлса зиёрат қиласан,
2.вафот этса (қабристонгача) кузатасан,
3.қарз сўраса берасан,
4.айби очилиб қолса беркитасан,
5.яхшилик етса табриклайсан,
6.мусибат етса ҳамдардлик билдирасан,
7.бинойингни биноси устидан кўтармайсан, агар шундай қилсанг шамолни тўсиб қўясан,
8.қозонингни ҳиди билан озор бермайсан, лекин овқатингдан сузиб берсанг зарари йўқ»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни ери бўлиб уни сотмоқчи бўлса, аввал қўшнисига таклиф қилсин»
Ибн Можа ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қўшнини ҳаққи,
(Ибн Аббос (р.а).дан)
1.агар касал бўлса зиёрат қиласан,
2.вафот этса (қабристонгача) кузатасан,
3.қарз сўраса берасан,
4.айби очилиб қолса беркитасан,
5.яхшилик етса табриклайсан,
6.мусибат етса ҳамдардлик билдирасан,
7.бинойингни биноси устидан кўтармайсан, агар шундай қилсанг шамолни тўсиб қўясан,
8.қозонингни ҳиди билан озор бермайсан, лекин овқатингдан сузиб берсанг зарари йўқ»
Табароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, банда то ўзи учун яхши кўрган нарсани қўшнисига ҳам яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди»
Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга жаннатга дохил этадиган амални ўргатинг», деган эди, «Муҳсин (яхшилик қилувчи) бўл», дедилар. «Муҳсинлигимни қандай биламан?» деб сўраган эди, у зот ﷺ «Қўшниларингдан сўра, агар сени муҳсин дейишса, демак, муҳсинсан. Борди-ю сени ёмон дейишса, демак ёмонсан», дедилар»

Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дан сўрашди: Ё Расулуллоҳ фалончи аёл кечалари туриб намоз ўқийди, кундузлари рўзадор юради. Бироқ уни тили жуда узун қўни – қўшниларига озор беради. у зот ﷺ Унда яхшилик йўқ. У аёл дўзахда бўлади – дедилар ....»
Аҳмад ва Ҳоким ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб бориб, туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб шу ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Кимки (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади»

Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади...»
(Зубайр ибн Аввом (р.а).дан)
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Молингни эҳсон қил. Уни санама. Агар санайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқни санаб беради. Молингни ўзингда сақлаб ушлаб турма. Агар сақлайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқингни бермасдан ушлаб туради»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бир дона хурмо қиймати баробаридаги ҳалол касби орқали топган нарсасини садақа қилса – чунки Аллоҳ фақат ҳалол нарсанигина қабул қилади – албатта, Аллоҳ ўнг томони билан, яъни ниҳоятда хурсандлик ила қабул қилади. Кейин унинг эгасини худди сизлардан бирингиз тойчоғини тарбия этганидек тарбия қилади. Ҳаттоки у тоғ каби бўлади»

Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир яхшилик садақадир»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор мусулмон киши кўчат ўтқазадиган бўлса, ундан ейилса ҳам, ўғирланса ҳам, камайтирилса ҳам, эгасига садақа бўлади»,
(Жобир (р.а).дан)
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар»
(Жобир (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти
(Адий ибн Ҳотам (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қирқта хислат бор, уларнинг энг олийси – сутини соғиб ичиш учун эчкисини бермоқликдир. Кимки мана шу хислатлардан бирортасига савоб умидида ва ваъда қилинган нарсага ишонган ҳолда амал қилса, Аллоҳ таоло жаннатга киритади»

Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ Ҳар бир мусулмонга садақа (қилиш) лозим», деганларида, «Агар уни топа олмаса-чи?» деб айтишди. Расулуллоҳ ﷺ «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Ёмонликдан ўзини тийсин. Шундай қилиши ҳам садақадир»
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади»
(Абу Мусо (р.а).дан)
Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одам боласи, ўзингдан ортиб қолган молингни сарф қилсанг, ўзинг учун яхшидир. Сарф қилмасанг, ўзинг учун ёмондир. Етарли молинг бўлса шикоят қилма. Сарфни оилангдан бошла. Бергувчи баланд қўл олгувчи паст қўлдан яхшироқдир»
(Уқба ибн Омир (р.а).дан)
Муслим ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Махфий ҳолатда берилган садақа Оллоҳнинг ғазабини қайтаради»
1.Садақа берган одамнинг моли камайиб қолган эмас.
2.Зулмга сабр қилган кишининг обрўсини Оллоҳ зиёда қилади.
3.Бошқалардан сўраган одамга Оллоҳ камбағаллик эшигини очиб қўяди»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Махфий ҳолатда берилган садақа Оллоҳнинг ғазабини қайтаради»
Тобароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мол-дунёингизни закот бериш билан сақлаб қолинглар! Беморларингизга садақа бериб даво истанглар!...»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Учта нарса устида қасам ичиб айтаман:
1.Садақа берган одамнинг моли камайиб қолган эмас.
2.Зулмга сабр қилган кишининг обрўсини Оллоҳ зиёда қилади.
3.Бошқалардан сўраган одамга Оллоҳ камбағаллик эшигини очиб қўяди»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа 70 та ёмонликнинг эшигини ёпади»
Табароний ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... садақага муҳтож қариндошлари бўла туриб, бегонага қилинган садақани Оллоҳ қабул қилмайди»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... садақага муҳтож қариндошлари бўла туриб, бегонага қилинган садақани Оллоҳ қабул қилмайди»
Табароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо»
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тиламчиликда қанчалик ёмонлик борлигини билганингизда эди, бирор киши биров олдига бориб, ҳеч нарса сўрамаган бўларди»
(Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а).дан)
Насоий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Худди сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради»
(Оиз ибн Амр (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти
(Муъоз ибн Жабал (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шубхасиз, садақа Аллоҳнинг ғазабидан ва ёмон ўлимдан сақлайди»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шубхасиз, садақа Аллоҳнинг ғазабидан ва ёмон ўлимдан сақлайди»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг соғломлигида берган бир дирҳам садақаси, ўлими пайтида берадиган юз дирҳам садақасидан яхшироқдир»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа ҳужжат ва далилдир (яъни имони борлигига)»
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти
(Абу Молик Ашъарий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар! Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳга тавба қилинглар. Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳ таолони кўп зикр қилишлик, Яширин ҳамда ошкора садақани кўпайтириш ила Аллоҳ билан ўзларингизни ўрталарингизни боғлаб олинглар. Шундай қилсангиз; ризқланасизлар, ёрдам бериласизлар ва мукофотланасизлар»

Ибни Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Киши молининг қанчасини инфоқ қилган бўлса, ўша ўзиникидир. Инфоқ қилмай йиғиб қўйгани эса меросхўрлариникидир»Имом Бухорий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)