КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»
Табароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди..»
Ҳоким ва Баззор ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса жаннат конларидандир:
(Али (р.а) .дан)
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи
Имом Хатиб ривояти
(Али (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ён қўшнисининг очлигини била туриб, қорни тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ён қўшнисининг очлигини била туриб, қорни тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди»
Баззор ва Табароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим»
(Анас (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёмонликлардан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди»
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар қўшниларингиз сиз ҳақингизда яхши фикр билдирсалар, билингки, сиз яхши одамсиз, агар улар сиз ҳақинггизда ёмон фикр билдирсалар, билингки, сиз ёмон одамсиз»
Ибн Можа ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни ери бўлиб уни сотмоқчи бўлса, аввал қўшнисига таклиф қилсин»
1.агар касал бўлса зиёрат қиласан,
2.вафот этса (қабристонгача) кузатасан,
3.қарз сўраса берасан,
4.айби очилиб қолса беркитасан,
5.яхшилик етса табриклайсан,
6.мусибат етса ҳамдардлик билдирасан,
7.бинойингни биноси устидан кўтармайсан, агар шундай қилсанг шамолни тўсиб қўясан,
8.қозонингни ҳиди билан озор бермайсан, лекин овқатингдан сузиб берсанг зарари йўқ»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни ери бўлиб уни сотмоқчи бўлса, аввал қўшнисига таклиф қилсин»
Ибн Можа ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қўшнини ҳаққи,
(Ибн Аббос (р.а).дан)
1.агар касал бўлса зиёрат қиласан,
2.вафот этса (қабристонгача) кузатасан,
3.қарз сўраса берасан,
4.айби очилиб қолса беркитасан,
5.яхшилик етса табриклайсан,
6.мусибат етса ҳамдардлик билдирасан,
7.бинойингни биноси устидан кўтармайсан, агар шундай қилсанг шамолни тўсиб қўясан,
8.қозонингни ҳиди билан озор бермайсан, лекин овқатингдан сузиб берсанг зарари йўқ»
Табароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, банда то ўзи учун яхши кўрган нарсани қўшнисига ҳам яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди»
Муслим ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга жаннатга дохил этадиган амални ўргатинг», деган эди, «Муҳсин (яхшилик қилувчи) бўл», дедилар. «Муҳсинлигимни қандай биламан?» деб сўраган эди, у зот ﷺ «Қўшниларингдан сўра, агар сени муҳсин дейишса, демак, муҳсинсан. Борди-ю сени ёмон дейишса, демак ёмонсан», дедилар»

Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дан сўрашди: Ё Расулуллоҳ фалончи аёл кечалари туриб намоз ўқийди, кундузлари рўзадор юради. Бироқ уни тили жуда узун қўни – қўшниларига озор беради. у зот ﷺ Унда яхшилик йўқ. У аёл дўзахда бўлади – дедилар ....»
Аҳмад ва Ҳоким ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб бориб, туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб шу ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Кимки (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади»

Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади...»
(Зубайр ибн Аввом (р.а).дан)
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Молингни эҳсон қил. Уни санама. Агар санайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқни санаб беради. Молингни ўзингда сақлаб ушлаб турма. Агар сақлайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқингни бермасдан ушлаб туради»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бир дона хурмо қиймати баробаридаги ҳалол касби орқали топган нарсасини садақа қилса – чунки Аллоҳ фақат ҳалол нарсанигина қабул қилади – албатта, Аллоҳ ўнг томони билан, яъни ниҳоятда хурсандлик ила қабул қилади. Кейин унинг эгасини худди сизлардан бирингиз тойчоғини тарбия этганидек тарбия қилади. Ҳаттоки у тоғ каби бўлади»

Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир яхшилик садақадир»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор мусулмон киши кўчат ўтқазадиган бўлса, ундан ейилса ҳам, ўғирланса ҳам, камайтирилса ҳам, эгасига садақа бўлади»,
(Жобир (р.а).дан)
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар»
(Жобир (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти
(Адий ибн Ҳотам (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қирқта хислат бор, уларнинг энг олийси – сутини соғиб ичиш учун эчкисини бермоқликдир. Кимки мана шу хислатлардан бирортасига савоб умидида ва ваъда қилинган нарсага ишонган ҳолда амал қилса, Аллоҳ таоло жаннатга киритади»

Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ Ҳар бир мусулмонга садақа (қилиш) лозим», деганларида, «Агар уни топа олмаса-чи?» деб айтишди. Расулуллоҳ ﷺ «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ ﷺ «Ёмонликдан ўзини тийсин. Шундай қилиши ҳам садақадир»
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади»
(Абу Мусо (р.а).дан)
Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одам боласи, ўзингдан ортиб қолган молингни сарф қилсанг, ўзинг учун яхшидир. Сарф қилмасанг, ўзинг учун ёмондир. Етарли молинг бўлса шикоят қилма. Сарфни оилангдан бошла. Бергувчи баланд қўл олгувчи паст қўлдан яхшироқдир»
(Уқба ибн Омир (р.а).дан)
Муслим ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Махфий ҳолатда берилган садақа Оллоҳнинг ғазабини қайтаради»
1.Садақа берган одамнинг моли камайиб қолган эмас.
2.Зулмга сабр қилган кишининг обрўсини Оллоҳ зиёда қилади.
3.Бошқалардан сўраган одамга Оллоҳ камбағаллик эшигини очиб қўяди»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Махфий ҳолатда берилган садақа Оллоҳнинг ғазабини қайтаради»
Тобароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мол-дунёингизни закот бериш билан сақлаб қолинглар! Беморларингизга садақа бериб даво истанглар!...»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Учта нарса устида қасам ичиб айтаман:
1.Садақа берган одамнинг моли камайиб қолган эмас.
2.Зулмга сабр қилган кишининг обрўсини Оллоҳ зиёда қилади.
3.Бошқалардан сўраган одамга Оллоҳ камбағаллик эшигини очиб қўяди»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа 70 та ёмонликнинг эшигини ёпади»
Табароний ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... садақага муҳтож қариндошлари бўла туриб, бегонага қилинган садақани Оллоҳ қабул қилмайди»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... садақага муҳтож қариндошлари бўла туриб, бегонага қилинган садақани Оллоҳ қабул қилмайди»
Табароний ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо»
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тиламчиликда қанчалик ёмонлик борлигини билганингизда эди, бирор киши биров олдига бориб, ҳеч нарса сўрамаган бўларди»
(Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а).дан)
Насоий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Худди сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради»
(Оиз ибн Амр (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти
(Муъоз ибн Жабал (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шубхасиз, садақа Аллоҳнинг ғазабидан ва ёмон ўлимдан сақлайди»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шубхасиз, садақа Аллоҳнинг ғазабидан ва ёмон ўлимдан сақлайди»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг соғломлигида берган бир дирҳам садақаси, ўлими пайтида берадиган юз дирҳам садақасидан яхшироқдир»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа ҳужжат ва далилдир (яъни имони борлигига)»
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти
(Абу Молик Ашъарий (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар! Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳга тавба қилинглар. Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳ таолони кўп зикр қилишлик, Яширин ҳамда ошкора садақани кўпайтириш ила Аллоҳ билан ўзларингизни ўрталарингизни боғлаб олинглар. Шундай қилсангиз; ризқланасизлар, ёрдам бериласизлар ва мукофотланасизлар»

Ибни Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Киши молининг қанчасини инфоқ қилган бўлса, ўша ўзиникидир. Инфоқ қилмай йиғиб қўйгани эса меросхўрлариникидир»Имом Бухорий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. бахиллик ва хасисликдан сақланинглар. Чунки у сизлардан аввалги умматларнинг ҳалокатга учрашига ва қон тўкишларига ҳамда ҳаром нарсаларни ҳалол қилиб олишларига сабаб бўлган эди»

Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда тонг оттирганида икки фаришта тушади. Улардан бири: «Аллоҳим, инфоқ қилувчиларга ўрнини қоплайдиган нарса ато эт», дейди. Иккинчиси: «Аллоҳим, хасис, зиқналарга талофот бергин», дейди»
(Жобир (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ бир қавмга яхшиликни хоҳлаб қолса, у қавмнинг ишларини Оллоҳ ҳаким кишиларга топшириб қўяди. Мол дунёларини эса саховатли кишилар қўлида қилиб қўяди. Шунингдек, Оллоҳ бир қавмга ёмонликни хоҳлаб қолса, Оллоҳ уларнинг ишларини бефаҳм кишиларнинг қўлига топшириб қўяди. Мол-дунёларини эса бахил кишиларнинг қўлларида қилиб қўяди»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Саховатли инсон Оллоҳга, инсонларга ва жаннатга яқин, дўзахдан эса узоқ бўлади. Бахил инсон эса Оллоҳдан, инсонлардан ва жаннатдан узоқ, дўзахга эса яқин бўлади. Саховатли жоҳил кимса бахил обид кимсадан Оллоҳга маҳбуброқдир»
(Ҳасан (р.а).дан)
Имом Термизий ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ сенга мол ато этса, Аллоҳнинг сенга берган неъмати ва каромати устингда кўринсин»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ сенга мол ато этса, Аллоҳнинг сенга берган неъмати ва каромати устингда кўринсин»
Хоким ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаққимни барчасини оламан ундан бирор нарса қолдирмайман», деб айтиш кишини бахил эканига кифоя қилади»
Дайламий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
(Абу Умома (р.а).дан)
Имом Термизий ривоятиКУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сахийлик жаннат дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни жаннатга етаклайди. Бахиллик дўзах дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни дўзахга бошлайди»

Байҳақий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хеч бир бузғунчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки хислат мўминда жам бўлмайди: бахиллик ва бадхулқлик»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ кимга мол берса-ю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга икки каллали улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади сўнгра икки чаккасидан тишлаб туриб мен молингман мен сен тўплаган хазинангман дейди»
(Абу Саид (р.а).дан)
Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга одамларнинг энг ёмони хақида хабар берайми? у шундай киши-ки Аллохни номи билан (бирор нарса) сўралса бермайдиган кишидир»Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар (тиланчига) берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар (тиланчига) берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..»
Имом Термизий ривояти📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ «Овқат улашиб, (камбағалларни) таомлантирмоғинг ҳамда таниган ва танимаган кишиларга салом бермоғинг», дедилар
(Умми Бужайд (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз...»
Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бева ва мискин аҳволидан хабар олиб ёрдамлашувчи киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди. Намозда қоим ва рўзада доим бўлган кишига ўхшаш, деб ҳисоблайман»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки заифни, яъни етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман»
Имом Насаий ривояти
(Абу Шурайҳ Хувайлид (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат (илм) ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса»
(Абу Дардо Уваймир (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма»
Имом Муслим ривояти.
(Абу Зарр (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳни восита қилиб сизлардан паноҳ тиласа, унга паноҳ бериб ҳимоя қилинглар. Ким Аллоҳни восита қилиб бирор нарса сўраса, ўша сўраган нарсасини беринглар....»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳни восита қилиб сизлардан паноҳ тиласа, унга паноҳ бериб ҳимоя қилинглар. Ким Аллоҳни восита қилиб бирор нарса сўраса, ўша сўраган нарсасини беринглар....»
Абу Довуд ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қалбинг мулойим бўлиб, ҳожатинг бароридан келишини яхши кўрасанми? Унда етимларга раҳм қилиб, бошини силаб, уларга ўз таомингдан едир. Шунда қалбинг юмшаб, ҳожатинг бароридан келади»
(Ибн Умар (р.а).дан)
Табароний ривояти.📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен жаннат эшигини биринчи бўлиб очувчи шахсман. Фақат бир аёл мендан илдамроқ эканини кўраман. Ундан: «Сен кимсан?» деб сўрайман. У: «Мен етимларимга қараб ўтирган аёлман», дейди»
(Абу Дардо (р.а).дан)
Абу Яъло ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади»
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум (жаннат шароби)дан суғоради»
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг (кўпчилиги) камбағаллар эканини кўрдим...»
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмонга ибодат қилинг. (камбағалларга) Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз»Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг энг ёмони бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар таклиф қилинмаган (зиёфат) таомдир»
(Абдуллоҳ ибн Амр(р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, босиқликни ўзингга лозим тут. Шунда Аллоҳ сенга чиқиб кетадиган йўлни кўрсатади»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, босиқликни ўзингга лозим тут. Шунда Аллоҳ сенга чиқиб кетадиган йўлни кўрсатади»
Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким сабр қилса, Оллоҳ уни сабрли қилиб қўяди. Инсонга сабр қилишдан ўзга яхши ва кенгроқ неъмат берилган эмас»
Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дўзах (нафс хоҳлайдиган) шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат (нафс хоҳламайдиган) кароҳиятли нарсалар билан ўраб қўйилгандир»
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ Ашаж Абдулқайсга дедилар: «Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша хислатингни яхши кўради. Ҳалимлик ва босиқлик»
Имом Муслим ривояти.
(Ибн Аббос (р.а).дан)КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ ﷺ: «ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ ﷺ «ғазаб қилмагин», дедилар.
📚Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ ﷺ: «ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ ﷺ «ғазаб қилмагин», дедилар.
Имом Бухорий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини босиб олган киши кучлидир»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Бухорий ва Муслим ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Қулларимдан бирининг танини, молини ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд номаи аъмолини очмоқдан уялгайман»
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Имом Термизий ривояти📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Мўмин қулимни бирор дардга дучор этганимда уни зиёрат қилгани келганларга Мендан шикоят этмаса, унга шифо бергайман. Сўнгра эти ўрнига аввалгидан кўра хайрли эт, қони ўрнига аввалгидан кўра хайрли қон бергайман. Энди у покиза ҳолда ишини бошлагай»
(Анас (р.а) .дан)
Байҳақий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)