Ихлос
📜"Менинг ҳаққим (савобим) Аллоҳнинг зиммасидадир", Юнус сураси, 72 оят.
Бир ҳаким зотдан: «Бахилликдан-да қабиҳроқ нима бор?» дея сўрашганда «Яхшилик қилувчининг миннати», дея жавоб берган экан.
Қилаётган ҳар ишингизда Аллоҳнинг розилиги диққат марказингизда бўлсин.
Бировдан мукофот кутманг.
Мақтов, олқишларга интизор бўлманг.
Одамлар розилигини кўзлаб қилган ҳар ишингиз шунинг учунгина бўлади.
Аллоҳ йўлида қилган амалларингиз Аллоҳ учун бўлади.
Шамсуддин Муҳаммад ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги гапи жуда қўрқинчли: «Ихлос қилмасанг (амалинг Аллоҳ учун бўлмаса), ўзингни уринтириб ўтирма!»
▫️Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан.
@xazrati_usmon

❤1
ТАВСИЯ
"Ибн Умар розияллоҳу анҳуни ривоятларига кўра Расулуллоҳ айтдиларки:
- Ким дуоси қабул бўлишини ва дард-ғамларнинг кетишини хоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин".
"Сунани Термизий"дан.
Аҳволи танг, муҳтожликдан қийналаётган кимсага кўрсатилган ёрдам Аллоҳ наздида мақбул амаллардандир. Аллоҳ бундай хайрсевардан рози бўлади. Мукофот сифатида уни дард-ғамидан, муаммосидан халос қилади. Қилган дуоларини қайтармайди, қабул этади.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

❤2
Делфин миннатдорчилиги!
Машҳур италян ғаввоси (дайвери) Энцо Майорка қизи Россана билан Сиракуза яқинидаги денгизда сузиб юрган эди. Қизи қайиқда кузатиб турар, Энцо эса сув остига шўнғиётганди.
Тўсатдан у орқасидан кимдир аста туртганини ҳис қилди. Ўгирилиб қаради-ю, қаршисида делфинни кўрди. Энцо тезда англади: бу жонивор ўйнагиси келаётгани йўқ, балки унга ниманидир уқтиришга, ёрдам сўрашга ҳаракат қиляпти. Делфин сув қаърига шўнғиди, Энцо эса унинг ортидан кетди.
Тахминан 4 метр чуқурликда у ташлаб кетилган балиқчилар тўрига ўралашиб қолган яна бир делфинни кўрди. Вазият жиддий эди. Энцо зудлик билан юзага чиқиб, қизидан ғаввослар пичоғини беришни сўради. Бир неча дақиқа ичида ота-киз делфинни тўрлардан халос қилишга улгуришди. Озод бўлган делфин сўнгги нафаси билан худди одамникидек «фарёд» урди (буни Майорканинг ўзи кейинчалик «деярли инсоний ҳайқириқ» деб таърифлаган). Маълумки, делфинлар сув остида кўпи билан 10 дақиқа чидаши мумкин, ундан узоқ қолса — чўкиб кетади.
Ҳолдан тойган ва ҳали ҳам шокда бўлган делфинни Энцо, Россана ва нажот сўраб келган шериги биргаликда сув юзига олиб чиқишди. Шунда кутилмаган мўъжиза юз берди: қутқарилган делфин аслида ургочи делфин бўлиб, у сув юзига чиққач, зудлик билан болалади!
Шундан сўнг, оила боши бўлмиш делфин Энцонинг атрофида айланиб сузди, кейин эса унга яқинлашиб, худди миннатдорчилик ўпичидек, аста ёноғига тегиб қўйди... Ва оиласи билан сузиб кетди.
Бу воқеадан қаттиқ таъсирланган Энцо Майорка шундай деган эди:
«Инсоният табиатни ҳурмат қилишни ва ҳайвонот олами билан тиллашишни ўрганмас экан, ҳеч қачон ўзининг Ер юзидаги ҳақиқий вазифаси нима эканлигини англаб етолмайди».
Фридайвернинг ўзи ҳақида бир неча сўз:
Энцо Майорка — бир неча бор жаҳон рекордларини ўрнатган италиялик машҳур фридайвер (сув остига нафас қайтариб шўнғиш устаси).
Барча мутахассислар бир овоздан: «Бунинг асло иложи йўқ!» деб турган бир пайтда, Энцо 51 метр чуқурликка шўнғишга муваффақ бўлди.
Бироқ бу ҳали чегара эмас эди. Биринчи навбатда ўзидан, сўнгра рақибларидан устун келиш иштиёқи билан ёнган фридайвер аввал 70 метрлик, кейин эса 90 метрлик маррани маҳв этди.
Унинг спортдаги фаолиятининг энг юқори чўққиси (апогейи) эса 101 метр чуқурликка шўнғиши бўлди.
Энцо Майорка бутун ҳаёти давомида жонли табиатни асраб-авайлаш учун курашди. Буюк фридайвер 2016 йилда, 86 ёшида вафот этди.

👏4❤1🏆1
Боланинг энг катта душмани - унга Аллоҳни танитмаган, фақат дунё учун улғайтирган ота-онадир!
@xazrati_usmon
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу@xazrati_usmon
❤2😢2
#Солиҳлар_гулшани
Қуръон билан ҳамнафас
Қатода ҳақида Абу Мутиъ шундай деди: «У Қуръонни етти кунда бир марта хатм қиларди. Рамазон ойи келса, ҳар уч кунда бир марта хатм қиларди. Охирги ўн кунлигида эса ҳар куни бир хатм қиларди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:

ҚИЙШИҚ ТИШЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ:Тишларим қийшиқлиги ҳамда қозиқ тишим лабимдан билиниб тургани учун тишларимга брикет қўйдириб тўғрилатганман. Ҳадисларда тиш орасини кенгайтирганга лаънат айтилган экан. Ичимга шубҳа тушди. Мен нотўғри иш қилдимми?
ЖАВОБ: Сиз нотўғри иш қилмагансиз. Тўғри, Пайғамбаримиз алайҳисалом инсон хилқатини ўзгартиришдан қайтарганлар. Лекин у қайтариш соғлом аъзони зийнат учун ўзгартиришга тегишли. Носоғлом аъзони тузатиш, ўз ҳолатига келтириш учун қилинган даво чоралари ман қилинган иш эмас. Чунки, шариатда айбни кетказиш жоиз. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: "Килоб уруши куни Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун ясаб олди. Аммо у сасиб кетди. Шунда, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тилладан бурун ясаб олди", дейилган.
Аммо бор чиройга яна чирой қўшиш мақсадида амалиёт қўллаш ножоиз. Бу мавзуда батафсил жавоб берилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👏1
Ҳикмат
📜"Бас, Раббинг улар вояга етиб, Раббингнинг раҳмати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди", Каҳф сураси, 82-оят.
Аллоҳга ишонинг.
Сабабини билмасангиз-да, неъматларнинг келишида ҳикмат бор эканига ишонинг.
Негалигини англамасангиз-да, маҳрумлик раҳмат эканига ишонинг.
Вақт-соати келганда биласиз, Аллоҳнинг сизга раво кўргани сиз ўзингизга раво кўрганингиздан чандон яхшироқ эканини...
Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан.
▫️Изоҳ: "Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Роббинг тарафидан раҳмат ўлароқдир", Каҳф сураси, 82-оят.

Ризқ эшиги
Мусо алайҳиссалом замонида бир камбағал эр-хотин яшар, йиллар давомида қашшоқликда кун кечирарди.
Бир куни хотини эрига:
– Мусо Аллоҳнинг пайғамбари эмасми? – деди.
– Ҳа, шундай, – деди эри. – Унинг ҳузурига бориб, аҳволимизни айтайлик. Раббига бизнинг ҳақимизда дуо қилса, балки Аллоҳ таоло бизга ҳам бойлик ато этар. Шунда қолган умримизни фаровонликда ўтказармидик?!
Эртаси куни улар Мусо алайҳиссалом ҳузурига бориб, аҳволларини баён қилди. Мусо алайҳиссалом муножот қилиб, уларнинг ҳақига дуо қилди. Шунда Аллоҳ таоло ваҳий юборди:
– Эй Мусо, уларга айтгин, Мен уларни бой қиламан, аммо фақат бир йилга. Бир йилдан сўнг яна аввалги ҳолларига қайтишади.
Мусо алайҳиссаломдан бу хабарни эшитган эр-хотин ўзларида йўқ хурсанд бўлишди. Орадан кўп ўтмай, уларнинг ризқлари кутилмаган томонлардан келиб, қавмининг бой кишисига айланди.
Бир куни хотин эрига бундай деди:
– Эсингизда бўлса, бу бойлик бир йилгагина. Эри бош ирғаб:
– Унда, кел, шу неъматлардан муҳтожларга улашайлик. Улар қилган яхшилигимизни эслаб, бизни дуо қилишар, – деди.
Шу мақсадда улар карвонлар кўп ўтадиган йўл юзида катта уй қуриб, ундан еттита эшик очди. Сўнгра кечаю кундуз йўловчиларни кутиб олиб, уларни меҳмон қилишарди. Шу тарзда бир йил ўтди. Улар эҳсон қилишдан тўхтамади. Лекин уларнинг бойлиги камаймас эди.
Мусо алайҳиссалом ажабланиб, Раббига муножот қилди:
– Эй Раббим, Сен уларга фақат бир йил, деган эдинг. Муддат ўтса-да, ҳануз бойлиги камаймаслигидан ажабланяпман.
Аллоҳ таоло марҳамат қилди:
– Эй Мусо, Мен уларга ризқ эшикларидан биттасини очдим. Улар эса бандаларимни ризқлантириш учун еттита эшик очдилар. Мен улардан ҳаё қилдим. Менинг бандам Мендан ҳам сахий бўладими?..
Субҳоналлоҳ! Аллоҳ ҳар бир сахийдан сахийроқ, ҳар бир раҳмлидан раҳмлироқдир!..

❤5😢1
СРОК...
Биласизми...
Ота-онанинг дуоларини “яроқлилик муддати” бўлмайди. Улар бу ҳаётдан кетишсада, уларнинг дуоларининг баракоти бутун умр давомида сенга ҳамроҳлик қилиб қолади.
🤲🌿🌿🤲🌿🌿🤲

❤4👍4
Инсонни икки нарса ёндиради:
1. Дўстидан келган хиёнат.
2. Душманидан келган марҳамат.
Мавлоно Румий (қ.с.)
@xazrati_usmon
1. Дўстидан келган хиёнат.
2. Душманидан келган марҳамат.
Мавлоно Румий (қ.с.)
@xazrati_usmon
👏3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дунё_қорилари.
Қалби очиқ қоридан Воқиа сурасидан гўзал тиловати.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@xazrati_usmon
Қалби очиқ қоридан Воқиа сурасидан гўзал тиловати.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
@xazrati_usmon
👍3
АЛЛОҲГА СОДИҚЛИК
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Ким рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилади», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Сиддиқ бўлиш катта бахт. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда сиддиқларни мадҳ этган. Каззоб бўлиш катта бадбахтлик. Аллоҳ таоло каззобларни ўз душмани деб эълон қилган.

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
#Кун_ҳикмати
Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб,
Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат...
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик:
Омонмисиз, қадрдонларим дея!
Янги ҳафта, янги кунингиз мазмунли ва баракали ўтсин!
🍂🍂🕌🍂🍂🕌🍂🍂🕌🍂🍂

❤3👍1
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан) Чоршанба
- 28 Октябр, 2026 й
- 17 Жумодул Аввал, 1448 ҳ
🌇 Қуёш вақти ⏰ 06:34
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:02
Азон Такбир
☪️ Бомдод ⏰ 05:20 | | 06:05
☪️ Пешин ⏰ 12:40 | | 12:50
☪️ Аср ⏰ 15:33 | | 15:43
☪️ Шом ⏰ 17:20 | | 17:20
☪️ Ҳуфтон ⏰ 18:31| | 18:41
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon
(Наманган вақти билан) Чоршанба
- 28 Октябр, 2026 й
- 17 Жумодул Аввал, 1448 ҳ
🌇 Қуёш вақти ⏰ 06:34
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:02
Азон Такбир
☪️ Бомдод ⏰ 05:20 | | 06:05
☪️ Пешин ⏰ 12:40 | | 12:50
☪️ Аср ⏰ 15:33 | | 15:43
☪️ Шом ⏰ 17:20 | | 17:20
☪️ Ҳуфтон ⏰ 18:31| | 18:41
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon
Ҳур
Сулаймон Дороний айтар эканлар. Бир кеча туш кўрсам, бир ҳур келди.”Нега ётурсан, магар мен сенга керак бўлмайманми?. Беш юз йилдирки жаннат ичида, мени сен учун безайдурлар. Сен эса ухлайсана? -деди. Уйгондим. Йиғладим. Таҳорат олиб, кечаси тонгга қадар намоз ўқидим. Қуёш чиққунича яна уйқу босди. Тушумда яна ўша ҳур келди. Аввалгидан хам гўзаллашган. Юзининг нури ва зиёси янада ошган. Сўрадимки, жамолингни нури янада ортибди, бу нимадандир. Ҳур айтди: - “Кўп йиғладинг, кўзингни ёшини олиб менинг юзимга суртдилар, бу гўзаллашганим шундандир” - деб жавоб берди.
(Тазкиратул Авлиё)
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

😢2❤1
Марҳамат
📜Солиҳ кишилардан бирига: «Менга Аллоҳнинг фазли карами ҳақида гапириб беринг», дейилди.
У зот: «Аллоҳ сенинг гуноҳ қилаётганингни кўриб туради, шунда қалбингни пушаймонликка тўлдиради.
Сўнгра сенга истиғфорни илҳом қилади ва сени мағфират қилади. Кейин сендан рози бўлади ва ёмонликларингни яхшиликларга алмаштириб қўяди", деди.
Аллоҳим, бизнинг аввалгию охирги гуноҳларимизни мағфират қил!

❤1😢1😍1
Эрталаб ҳаёлингизга келиши зарур бўлган энг биринчи фикр - Аллоҳга ҳамд айтиш ва Унинг неъматларига шукр қилиш бўлиши керак.
Муҳаммад Ғаззолий.
@xazrati_usmon
Муҳаммад Ғаззолий.
@xazrati_usmon
🍂Инсоннинг манфаатсизлиги зерикишлари миқдоричадир. Яъни кишида зерикишга мойиллиги қанчалар кучли бўлса у ўзини шунча кўп бефойда нарсалар билан чалғитишга уринади.
🍂Зерикканда албатта меҳмондорчилик ёки саёҳатга чиқиб айланиб келиш шартми, бошқа йўли йўқми зерикишдан қутулишнинг...
🍂Аёл кишига уй юмушларидан ортганда зерикишдан қочиш учун бадиий ёки, диний китоб ўқиши 10та фильм кўришдан, Қуръон ўқиши 100та меҳмондорчилик, оз-оздан бўлса-да Қуръон ёдлашга одатланиш 1000 та саёҳатдан кўра афзалроқ ва манфаатлироқдир.
🍂Баракали инсон ҳар қандай ишнинг бошида ўзига савол беради. Бу ишимнинг қайси дунёйим учун фойдаси кўпроқ, дея. Ва албатта охиратга тоши оғирроқ келадиганини танлайди.
🍂Дунё қисқа, амаллар оз, шундоқ ҳам боқий дунёйимиз манфаати учун кўп вақт йўқотдик. Қолган умримиз, вақтимизни охиратимиз учун фойдали қилиб, икки дунёйимиз учун умримизнинг баракали бўлишида барчамизга ҳафсала ва куч - қувват ато этсин.

👍2👏2
Инсон ўғил фарзанддами ёки қиз фарзанддами кўпроқ хайр борлигини билмайди. Бу ҳақда
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Ота-оналарингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам – уларнинг қайси бири сизга манфаат жиҳатидан яқинроқ эканини билмайсиз” (Нисо сураси, 11-оят).
Демак, динимизда ўғил ва қиз фарзандларнинг ҳар иккиси ҳам Аллоҳнинг неъмати бўлиб, уларнинг ҳар бирига меҳр-муҳаббат, эътибор ва ҳақ-ҳуқуқ борасида адолат билан муносабатда бўлиш ҳар бир ота-онанинг зиммасидаги шаръий бурч ҳисобланади.

❤3