Андижон — туркий халқлар маданияти, санъати ва ижодий ҳамкорлиги марказига айланмоқда.
Хабарингиз бор, Андижон шаҳрида IV ТУРКСОЙ халқаро театр фестивали, ТУРКСОЙ театр раҳбарларининг учрашувлари, V Туркий дунё музейлари учрашуви ҳамда ТУРКСОЙ музейлар уюшмасининг V даврий йиғилишини ўтказиш белгиланган.
Айни дамда халқаро фестиваль доирасида XII ТУРКСОЙ театр раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Қирғизистон давлатларининг театр санъати соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
Мазкур нуфузли анжуман туркий халқларнинг бой маданий мероси ва саҳна санъати анъаналарини ўзаро уйғунлаштириш, ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда театр санъатининг истиқболларини белгилаш йўлидаги муҳим мулоқот майдонига айланмоқда.
Йиғилиш давомида театрлар ўртасида тажриба алмашиш, замонавий саҳна ижодининг долзарб масалалари, томошабин қалбига йўл топадиган, жамиятни ўйлашга ва мушоҳада қилишга ундайдиган асарларни яратиш борасидаги фикр-мулоҳазалар ўртага ташланмоқда. Шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан амалий таклифлар илгари сурилмоқда.
Зеро, театр — халқлар қалбини бирлаштирувчи, маънавиятни юксалтирувчи ва миллатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамловчи бебаҳо санъатдир.
Андижонда ўтаётган мазкур халқаро учрашув ҳам туркий халқлар ўртасидаги маданий ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, театр санъатини янги ижодий ғоялар ва ҳамкорлик ташаббуслари билан бойитишга хизмат қилади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Андижонда IV TURKSOY халқаро театр фестивалига тантанали старт берилди
Хабарингиз бор, Андижон шаҳрида IV TURKSOY халқаро театр фестивали, TURKSOY театр раҳбарларининг йиғилишлари, V Туркий дунё музейлари учрашуви ҳамда TURKSOY музейлар уюшмасининг V даврий йиғилишини ўтказиш белгиланган.
Бугун Андижонда IV TURKSOY халқаро театр фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Туркий халқларнинг бой маданияти, миллий қадриятлари ва театр санъатини ўзида мужассам этган мазкур халқаро тадбир санъат аҳлини бир даврага жамлади.
Маросимда сўзга чиққанлар театр санъати ва музейлар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда туркий дунё маданий меросини кенг тарғиб этишга қаратилган қатор учрашув ва тадбирларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, фестиваль иштирокчиларига ижодий муваффақият ва омад тиладилар.