Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
#Биласизми
⚡️Президент мактабига қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун ўқитувчисига мукофот пули тўлаб берилади

❓Савол:

Ўқувчиси Президент мактабига қабул қилинган бошланғич синф ўқитувчисига мукофот пули берилишидан хабарим бор. Агар бир ўқитувчининг икки нафар ўқувчиси бир вақтда Президент мактаби ўқишга кирса, у ҳар бир ўқувчиси учун рағбатлантириладими?

✅Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон Қарори 1-иловаси билан "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Мазкур Низомнинг 32-бандида Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши белгиланган.

Шунга кўра, ўқувчиси Президент мактабига қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун ўқитувчисига базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир маротабалик мукофот пули тўлаб берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Таълим тизимида ўқитувчидан кўра кўпроқ ойлик оладиган одам бўлиши мумкин эмас

"Танаффус" подкасти меҳмони иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Барногул Санокулова "Таълим тизимида ўқитувчидан кўра кўпроқ ойлик оладиган одам бўлиши мумкин эмас. Вазир ўқитувчидан кўра кўп ойлик олаётганини мен тушунмайман", -деб айтмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤34👍3
⚡️Чет тили (CEFR) имтиҳони натижалари эълон қилинди

📱 2026 йил 14 февралдан мартга қадар бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинди.

👨‍💻Тест натижалари my.gov.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар "Менинг аризаларим" бўлимидан ўз натижалари билан танишишлари мумкин.

📱Тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўз сертификатларини my.gov.uz сайти орқали электрон тарзда юклаб олиши мумкин.

❗️Ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар 3 кун ичида my.gov.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин. Апеллация шикояти икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍3
⚡️Абитуриентлар учун ОТМга кириш тест синовлари ўтган йилгидек бўлади

Мезонлар ўтган йилги қабулдек бўлади, ҳеч нарса ўзгармаган. Яъни жами 5 та фан, 90 та савол. Максимал балл — 189.

✅Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

1) Она тили
(ўзбек, рус, қорақалпоқ) — 10 та савол;
2) Математика — 10 та савол;
3) Ўзбекистон тарихи — 10 та савол.

✅ 30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

✅2 та мутахассислик фанидан:

1-фан:
30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл;
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл.

✅ 60 та савол учун жами 156,0 балл.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍4
#Фото
⚡️Умумтаълим фанларидан 2026 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган сертификат имтиҳонлари

❗️Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март ва апрель ойларида ўтказилади.

👨‍💻Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

📍Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

📆 Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14🎉2🔥1
#Фото
⚡️2026 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари

❗️Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март, апрель ва май ойларида ўтказилади.


👨🏻‍💻Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

📍Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

📆Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17👍1
⚡️“Опен бюджет”да берилган овозлар учун ҳеч қандай пул маблағлари тўланмайди

Ҳурматли фуқаролар!


Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий телеграм ботлари орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф этиш ҳолатлари кенг тарқалиб, турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.

📥 Хусусан, ваъда қилинган маблағлар берилмаётгани бўйича фуқаролар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юзлаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

❌ Ушбу ҳолатда учинчи шахслар лойиҳаларга овоз тўплаш мақсадида пул маблағлари ёки моддий қийматиликлар ваъда қилган ҳолда фуқаролардан овоз тўплаб, кейинчалик мукофотларни бермаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.

✅ Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш фақатгина “Очиқ бюджет” ахборот портали, портальнинг Андроид ва IOS тизимларида ишловчи мобиль иловалари ҳамда телеграмдаги расмий бот орқали амалга оширилади.

Бунда, амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмаслиги билан бир қаторда ҳеч қандай моддий рағбатлантиришлар ҳам назарда тутилмаган.

‼️Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни 20 март куни соат 23:59 га қадар давом этади.

❗️Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг. Шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга тақдим этманг. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍1🔥1
Ommalashtirish tartibini tasdiqlash to‘g‘risidagi buyruq.pdf
5.4 MB
#Файл
⚡️Методик ишларни оммалаштиришнинг янги тартиби тасдиқланди

❗️ММТВ нинг 2026 йил 27 февралдаги 84-сонли буйруғи билан ўқитувчилар иш тажрибасини оммалаштиришнинг янги тартиби тасдиқланди.


Эндиликда методик ишлар аввал мактаб миқёсида Педагогик кенгаш қарори билан оммалаштирилади. Бу жараён 20 мартгача амалга оширилиши керак. Шундан сўнг методик иш оммалаштириш.avloniy.uz платформасига жойлаштирилиб, кейинги босқичга юборилади. Платформага юклашнинг охирги муддати 10 апрель ҳисобланади.

✅Талабгор қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юклаши керак:

➡️ Мактаб миқёсида оммалаштирилганлиги тўғрисидаги Педагогик кенгаш қарори нусхаси;

✅Методик ишнинг электрон нусхаси:

➡️ PDF форматда;
➡️ DOCX форматда;

➡️ Талабгор тўғрисидаги маълумотнома (объективка) ҳамда мутахассислиги бўйича диплом нусхаси (зарур бўлса қайта тайёрлов сертификати билан);

➡️ Методик ишнинг плагиатга қарши тизимдан ўтганлиги ҳақидаги хулоса; (Масалан antiplagiat.avloniy.uz ёки бошқа плагиат текширув тизимлари. Методик ишнинг оригиналлик даражаси камида 70% бўлиши шарт)

➡️ Мутахассислар томонидан берилган ижобий тақриз нусхаси;

➡️ Муаллифларнинг ёзма розилиги нусхаси (агар методик иш бир нечта муаллиф билан ёзилган бўлса).

❗️Агар ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ва  белгиланган талабларга мос келмаса бундай методик ишлар кўриб чиқилмайди ва рад этилади.

Методик ишлар туман (шаҳар) ҳамда вилоят (Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида икки босқичли экспертиза асосида кўриб чиқилади.

✔️ 1-босқич — Техник экспертиза.

✅Ушбу босқичда қуйидагилар текширилади:

➡️ методик ишнинг белгиланган талабларга мослиги;
➡️ ҳужжатларнинг тўлиқлиги;
➡️ антиплагиат хулосасининг мавжудлиги;
➡️ платформага тўғри ва тўлиқ жойлаштирилганлиги.

Техник экспертиза Институт ҳамда ҳудудий педагогик маҳорат марказлари мутахассислари томонидан амалга оширилади. Техник экспертиза талабларига жавоб бермаган методик ишлар кейинги босқичга ўтказилмайди.

❗️Эндиликда барча методик ишлар плагиат хулосаси билан бирга платформага юкланиши мажбурий ҳисобланади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15
Kelajak soati 1-4-sinf 27-mavzu yil boshi navro‘z .pdf
2.4 MB
#Файл
⚡️“Келажак соати” дарсининг 1-4-синфлар учун машғулот сценарийси

27-мавзу: Йил боши – Наврўз

Бугун биз сиз билан баҳорнинг энг гўзал байрами – Наврўз ҳақида суҳбатлашамиз.


🖤➡️ 1-контент: “Наврўз келибон...” – караоке;
🖤➡️ 2-контент: Термиздаги “этно шаҳарча” бўйлаб саёҳат қилдик;
🖤➡️ 3-контент: Мучаллар тарихи;
🖤➡️ 4-контент: “4 ёшимдан бери дор устидаман” – дорбоз йигит ҳикояси;
🖤➡️ 5-контент: Элдор Асанов фарзандлари билан варрак ясади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍3🔥2
Kelajak soati 5-8-sinf 27-mavzu yil boshi navro‘z .pdf
3.1 MB
#Файл
⚡️“Келажак соати” дарсининг 5-8-синфлар учун машғулот сценарийси

27-мавзу: Йил боши – Наврўз

Наврўз бугунги кунда нафақат миллий байрам, балки халқни бирлаштирувчи катта маданий ҳодиса ҳамдир.


🖤 ➡️ 1-контент: “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!”.
🖤 ➡️ 2-контент: Мучаллар тарихи.
🖤 ➡️ 3-контент: Элдор Асанов фарзандлари билан варрак ясади.
🖤 ➡️ 4-контент: Термиздаги “этно шаҳарча” бўйлаб саёҳат қилдик.
🖤 ➡️ 5-контент: “4 ёшимдан бери дор устидаман” – дорбоз йигит ҳикояси.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
Kelajak soati 9-11-sinf 27-mavzu.pdf
1.3 MB
#Файл
⚡️“Келажак соати” дарсининг 9-11-синфлар учун машғулот сценарийси

27-мавзу: Йил боши – Наврўз

Қиш қанчалик совуқ бўлмасин, баҳор барибир келади. Қанчалик қийинчилик бўлмасин, ҳар доим янгиланиш, янгидан бошлаш мумкин.


🖤 ➡️ 1-контент: “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!”.
🖤 ➡️ 2-контент: Наврўз билан боғлиқ 4 қизиқарли факт – Шомирза Турдимов;
🖤 ➡️ 3-контент: Наврўз тарихи;
🖤 ➡️ 4-контент: Сўқоқдаги кўк сомса ҳикояси.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Карманада ҳоким ўқитувчиларни ҳокимликка йиғгани ва 1 соат турғизиб қўйгани айтилмоқда

Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими Шоҳрух Болтаев 9-мактабга ташриф буюриб, ўқувчиларга саволлар берган ва шеър айтишни сўраган. Ҳаяжонланган ўқувчилар жавоб бера олмаганидан сўнг, ҳоким мактабнинг барча ўқитувчиларини ҳокимликка олиб келишни буюргани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, 46 нафар ўқитувчи автобусда 30 км йўл босиб ҳокимликка келган ва у ерда қарийб бир соат тик туриб мажлисда қатнашган.

Ҳоким Kun.uzга берган изоҳида бу ҳаракатни туманда таълим сифатини оширишга қаратилган деб тушунтирган.

Айрим ўқитувчилар эса мактабда таълим натижалари яхши эканига қарамай, бундай муносабат уларни хафа қилганини билдирган.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23😢3😁1
⚡️Жорий йилги аттестация синовлари натижалари "Йил ўқитувчиси" танлови учун инобатга олинмайди

❓Савол:

Жорий йил январь-июнь ойларида ўтказилаётган аттестация синовлари натижалари ҳам "Йил ўқитувчиси" ҳамда "Вазир жамғармаси" танловларининг саралаш босқичи сифатида инобатга олинадими?

✅Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарорига кўра, "Йил ўқитувчиси" танлови 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган. Шу сабабли, жорий йилги аттестация синовлари натижалари 2028 йилда бўлиб ўтадиган "Йил ўқитувчиси" танлови учун инобатга олинмайди.

➖ Жорий йил баҳорги ва кузги аттестация синовларида умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган, таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар келгуси йилги "Вазир жамғармаси" танловининг икки босқичли саралаш жараёнларида номзод сифатида иштирок этади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍3
Eng yaxshi huquq o'qituvchisi. 26-qq. 2024. 15.08.pdf
1.4 MB
⚡️Ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида "Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси" танлови ўтказилади, 1-ўрин 30 млн сўм мукофот олади

Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактабларининг “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” танловини (кейинги ўринларда – танлов) ўтказиш тартибини белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ Танловда асосий иш жойи мактабда бўлган ўқитувчилар иштирок этади;
➡️ Танлов уч босқичда ўтказилади. (Тест, блиц савол-жавоб ва тақдимот)

✅Танловнинг республика босқичи ғолиблари қуйидагича пул мукофоти билан тақдирланади:

➡️ 1-ўрин — 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм;
➡️ 2-ўрин — 20 000 000 (йигирма миллион) сўм;
➡️ 3-ўрин — 10 000 000 (ўн миллион) сўм.

Танловда фаол ҳамда муносиб иштирок этган ўқитувчилар “Энг яхши тақдимот”, “Энг яхши нотиқ” каби номинациялар бўйича алоҳида тақдирланади.

☝️Эслатиб ўтамиз, танловда умумий ўрта таълим мактабларининг барча “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани ўқитувчилари ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига мурожаат қилиш орқали иштирок этишлари мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍3🔥3
Forwarded from SAGA learning centre
📣 SAGA O‘QUV MARKAZIDA TURLI DARAJADAGI O‘QUVCHILAR UCHUN INGLIZ TILI KURSLARIGA QABUL OCHIQ...

Bu siz uchun qulay imkoniyat. Joylar to‘lib qolmasidan kurslarimizga yoziling va ingliz tilini professionallardan o'rganishni boshlang.

⏰ Dars vaqtlari: DUSHANBA, CHORSHANBA, JUMA; (Darajangizga qarab mos guruhga joylanasiz).
👩‍🏫 O‘qituvchi: TO‘YLIYEVA MARJONA;
📈 Darajasi: IELTS 7.0+.

⏰ Dars vaqtlari: SESHANBA, PAYSHANBA, SHANBA; (Darajangizga qarab mos guruhga joylanasiz).
👨‍🏫 O‘qituvchi: XALILOV ALIBEK;
📈 Darajasi: IELTS 7.0+.

⏰ Dars vaqtlari: SESHANBA, PAYSHANBA, SHANBA; (Darajangizga qarab mos guruhga joylanasiz).
👩‍🏫 O‘qituvchi: XOLMIRZAYEVA TOJINOR;
📈 Darajasi: IELTS 7,5; CEFR C1.

Kutishni bas qiling va harakatga kirishing. Tanlov o'z qo'lingizda!

⌛️ Kursga yozilish uchun o‘quv markazi qabulxonasiga murojaat qiling yoki quyidagi raqamlarga bog‘laning.

☎️ +998948960090
☎️ +998990632020

📍Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy, "SAGA" o‘quv markazi.

📍Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi)

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib
boring
: 💬Telegram |  📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2🔥1
⚡️III чорак emaktab.uz электрон журналига баҳолар қўйиш тартиби

✅1–9-синф:

➡️ 0,5 ёки 1 соатлик дарслар — OZ;
➡️ 1,5 ва ундан ортиқ соатлик дарслар — Ўртача балл қиймати.

✅10–11-синф:

➡️ 0,5 ёки 1 соатлик дарслар — OZ;
➡️ 1,5 ва ундан ортиқ соатлик дарслар — Ўртача балл қиймати.

☝️Изоҳ: 0,5 ёки 1 соатлик дарсларга фақат “OZ” белгиси қўйилади, 1,5 ва ундан ортиқ соатлик дарсларга 3-чорак давомида олган баҳоларининг ўртача қиймати қўйилади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Вазирлик аттестация бўйича хабарларни асоссиз деб атади, аммо асослар етарли

Халқ таълими инфо навбатдан ташқари аттестация синовларида салбий натижа қайд этган айрим педагоглар мактаб раҳбарияти томонидан ишдан бўшатиш билан огоҳлантирилаётгани ҳақида мақола эълон қилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий муносабат билдириб, тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.

Аслида, xalqtaliminfo.uz'да эълон қилинган мақолада ҳолатга доир қатор далиллар келтирилиб, таҳририят ихтиёрида ҳолатни тасдиқловчи аудио ва видео материаллар мавжуд эканлиги айтилганди.

Аммо, шунга қарамай, вазирлик ўз муносабатида ушбу ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви ўтказилиши ёки айбдор шахсларни аниқлаш масаласига тўхталиб ўтмаган.

Шу сабабли, Халқ таълими инфо вазирликдан ҳолатга юзаки эмас, аксинча жиддийроқ эътибор қаратишини сўраган. Шунингдек, вазирлик ҳеч қандай асосга эга эмас деган мазмундаги баёнотига раддия сифатида ҳолатни тасдиқловчи дастлабки юқоридаги видеони илова қилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍3
9_SINF_BITIRUVCHILARI_KUNDUZGI_DUAL_ILG'OR_2026_2027_O‘QUV_YILI.pdf
668.8 KB
#Файл
⚡️Республика бўйича 14 та илғор касбий маҳорат техникумларига қабул квотаси тасдиқланди

❗️2026/2027 ўқув йили учун илғор касбий маҳорат техникумларга (умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари негизида) кундузги ва дуал таълим шаклидаги қабул параметрлари билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.


Республика бўйича 14 та илғор касбий маҳорат техникумга кундузги ва дуал таълим шакллари учун қабул квотаси тасдиқланди. Унга кўра, 1 300 нафар 9-синф битирувчиси давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

✅Шундан:

➡️ кундузги таълим шаклида — 1220 та;
➡️ дуал таълим шаклида — 80 та.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
TEXNIKUM_KVOTA_9_SINF_BITIRUVCHILARI_UCHUN_KUNDUZGI_DUAL_2026_2027.pdf
664.3 KB
#Файл
⚡️Республика бўйича 502 та техникумга қабул квотаси тасдиқланди

❗️2026/2027 ўқув йили учун техникумларга (умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари негизида) кундузги ва дуал таълим шаклидаги қабул параметрлари билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.


Республика бўйича 502 та техникумга кундузги ва дуал таълим шакллари учун қабул квотаси тасдиқланди. Унга кўра, 182 907 нафар 9-синф битирувчиси давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

✅Кундузги таълим шаклида — 129 027 та:

➡️ ўзбек тили — 122 356 та;
➡️ рус тили — 2 051 та;
➡️ қорақалпоқ тили — 4 620 та.

✅дуал таълим шаклида — 53 880 та:

➡️ ўзбек тили — 52 560 та;
➡️ рус тили — 150 та;
➡️ қорақалпоқ тили — 1 170 та.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10😁1
❓Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

✅Байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

➡️ 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;
➡️ 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;
➡️ 22 март (якшанба) – дам олиш куни;
➡️ 23 март (душанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍1🔥1