Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.97K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
Kelajak soati 5-8-sinf 28-mavzu.pdf
148.1 KB
#Файл
⚡️«Келажак соати» дарсининг машғулот сценарийси

28-мавзу: Ўзбек маданияти

Ўтказилиш вақти: 2026 йил 30 март

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Педагог кадрлар малака тоифа аттестациясини ўтказишда фойдаланиладиган платформа такомиллаштирилди

Педагог кадрларнинг малака тоифаси аттестациясини ўтказиш жараёнида фойдаланиладиган платформада синов иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор янги имкониятлар жорий этилди.


🖤БАТАФСИЛ ЮҚОРИДАГИ ВИДЕОЛАВҲАДА.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍5🔥1
⚡️Яшил техникумларни муваффақиятли битирган Б2 даражали сертификатга эга ўқувчилар бакалавриатга 2-босқичдан қабул қилинади

❗️“Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–110-сон, 25.03.2026-й.) қабул қилинди.


✅Унга кўра:

➡️ 2026–2027 йиллар давомида республиканинг ҳар бир ҳудудида ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайдиган 14 та “яшил” техникум фаолияти йўлга қўйилади. 2030 йилгача ушбу тизим орқали 10 минг нафар экологик йўналишдаги кадрлар тайёрлаш режалаштирилган.

➡️ 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб “яшил” техникумлар қайта ташкил этилиб, таълим жараёни Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурлар асосида йўлга қўйилади.

➡️ Қарорга кўра, “яшил” техникумни муваффақиятли битирган инглиз тилидан B2 даражага эга битирувчилар GPA натижаларига қараб университетнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍3😁2
​⚡️Мактаб битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар ОТМга киришда имтиёз тақдим этмайди

❓ Савол:

​Иқтидорли мактаб ўқувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берадими?

✅ Жавоб:

Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиши олий ўқув юртига киришида алоҳида имтиёз тақдим этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

☝️ Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида алоҳида имтиёзли баллар берилмасада, ўқувчилар ўз билимини кўрсата олиши лозим. Қолаверса, олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19🔥2
⚡️Фарзандларингиз яхши баҳо олишса, жуда яхши, албатта. Бироқ сиз кутганингиздек бўлмаса, уларни ўзига бўлган ишонч ҳиссидан маҳрум қилманг

Сингапурдаги мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналарига бутун интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйган мактубни битди. Унда раҳбар ҳаттоки энг қайсар ота-онанинг қалбига йўл топа олувчи жуда муҳим ҳақиқатларни баён қилган.

✅All Singapore Stuff нашри ана шу хатни тақдим этди:

"Қадрли ота-оналар, тез кунларда фарзандларингизнинг имтиҳонлари бошланади. Уларнинг имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишларидан хавотирда эканлигингизни яхши биламан.

Бироқ, илтимос, ёдингизда бўлсин: бу имтиҳонда ўқувчилар орасида математикани батафсил тушуниш зарурати бўлмаган рассом, тарих ва адабиёт фанларига эҳтиёжи йўқ тадбиркор, кимё фани керак бўлмаган мусиқачи, шунингдек физикадан кўра жисмоний тарбия фани муҳим аҳамият касб этувчи спортчи бўлади.

Фарзандларингиз яхши баҳо олишса, жуда яхши, албатта. Бироқ сиз кутганингиздек бўлмаса, уларни ўзига бўлган ишонч ҳиссидан маҳрум қилманг.

Болаларга ҳаммаси яхши, бу шунчаки имтиҳон эканини айтинг. Улар ҳаётда ундан-да аҳамиятли нарсалар учун яралишган.

Илтимос, шундай қилинг ва уларнинг дунёни забт этишини кузатинг. Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзуси ва истеъдодини олиб қўймайди.

Энг эзгу тилаклар билан, мактаб директори".


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Мактаб директори бўлиш учун нималар талаб қилинади?

Мактаб директори лавозими — катта масъулият, лидерлик ва бошқарув кўникмаларини талаб қиладиган муҳим вазифа.

Менежерлик сертификатини олиш ва Директорлар кенгашидан суҳбатдан ўтиш тартиби қандай?

🖤Батафсил юқоридаги видеода.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12😁2👍1🔥1💯1
⚡️Ютуқ жамғармаси 2 миллиард сўмлик олимпиадада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда

❓Кимлар учун? 10–11-синф мактаб ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар техникумлари (1–2-босқич).

✅Фанлар:

➡️ Математика;
➡️ Физика;
➡️ Дастурлаш ва киберхавфсизлик.

✅Ғолиб ва совриндорлар учун:

➡️ 100%, 70% ва 50% имтиёз асосида имтиҳонсиз Ал-Хоразмий университети талабаси бўлиш имконияти
🌐 Fibonacci халқаро олимпиадаси гранд финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма;
➡️ МААБ Инноватион академиясидан 750 млн сўмлик грант имкониятлари;
➡️ Қимматбаҳо совғалар, сертификатлар.

✅Босқичлар:

➡️ 13 апрель — Онлайн саралаш;
➡️ 17-18 апрель — Ҳудудий босқич;
➡️ 7–8 май — Финал (Ал-Хоразмий университетида).

✅Рўйхатдан ўтиш:

➡️ https://edux.center/

✅Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма:

➡️ https://youtu.be/Ii3P4err0U4

📆Рўйхатдан ўтиш 10 апрелгача давом этади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16🔥2👍1
⚡️2026 йил 1 апрелдан бошлаб Мактабгача таълим ва тарбия тизими янада такомиллаштирилади

❗️Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.


✅2026 йил 1 апрелдан (Тошкент шаҳри бундан мустасно):

➡️ мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги тадбиркорлик субъектлари ушбу ҳудудлардаги таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларидан бошқа жойларда қуввати 150 ўриндан кам бўлмаган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этадиган бўлса (давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно);

➡️ бунда 7 йилгача муддатга (йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада) 5 миллиард сўмгача кредит маблағлари мактабгача таълим ташкилотини 18 ойгача бўлган муддат ичида қуриш шарти билан берилади (давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно);

➡️ 2026 йил 1 апрелдан 2030 йил 1 январга қадар — республиканинг барча ҳудудларида қуриладиган янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларига ижтимоий солиқ ставкаси нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензия олгандан кейин уч йил давомида 5 фоиз этиб белгиланади;

➡️ ушбу имтиёз фақат кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан қўлланилади (давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно);

✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 февралдаги тегишли қарори билан 2026 йил 1 апрелдан:

➡️ маъмурий бошқарув жиҳатдан Нукус шаҳри таркибига кирувчи “Қаратау” ва “Бестобе” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловига 50 фоиз камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади;

➡️ солиқ имтиёзлари янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида ташкил этиладиган нодавлат боғчаларга ҳам қўлланилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19🎉1
⚡️“Йил ўқитувчиси” танловининг иккинчи босқич апелляция натижалари маълум қилинди

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг февраль ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Йил ўқитувчиси” танловининг иккинчи босқич синовлари бўлиб ўтди.

📊 Унда танловнинг дастлабки босқичи натижаларига кўра саралаб олинган 624 нафар педагог иштирок этди. Мазкур босқичда номзодларнинг ўз фанидан дарс ўтиш маҳорати белгиланган мезонлар асосида баҳоланди.

✅Жумладан:

➡️ ҳакамлар ҳайъати томонидан — 60 баллик тизимда;
➡️ тегишли туман (шаҳар)да фаолият юритувчи педагоглар томонидан (овоз бериш орқали) — 40 баллик тизимда баҳолаш амалга оширилди.

➡️ Танлов иштирокчиларининг очиқ дарслари бўйича қўйилган баҳолар юзасидан келиб тушган апелляция мурожаатлари жорий йилнинг 5 март санасидан бошлаб 3 (уч) иш куни давомида қабул қилинди.

⏰  Апелляция комиссияси қарорлари pedagog.uzedu.uz махсус платформадаги шахсий кабинетлари орқали номзодларга етказилди.

➡️ Танловнинг учинчи босқичини ўтказиш муддатлари ва шартлари бўйича қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
#Маълумот_учун
❓Қайси иловалар орқали фоизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин?

Ҳозирда Aliance Pay иловаси орқали ойига 10 млн сўмгача ўтказмаларни комиссиясиз амалга ошириш мумкин.

Hamkor, BRB, Mavrid, Open bank ва SelloPay иловалари 5 млн сўмгача комиссиясиз лимит беради.

Davr Mobile иловасидан 3,5 млн сўмгача, Milliy ва My Turon иловаларидан 3 млн сўмгача ўтказмаларни бепул амалга ошириш мумкин.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍2
#Биласизми
⚡️Ўқувчилар дарсларга тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиши шарт

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 18 январдаги 18-сон буйруғига 4-илова билан “Умумий ўрта таълим муассасасининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари” тасдиқланган.

✅Унга кўра ўқувчиларга дарс машғулотлари вақтида қуйиладиган талаблар:

➡️ тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
➡️ дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
➡️ ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда  қўлини кўтариб рухсат сўраш;
➡️ санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.

✅Танаффус вақтида қуйиладиган талаблар:

➡️ ўз ўқиш жойини тоза сақлаш ва тартибга келтириш;
➡️ навбатдаги дарс бўладиган синф хонасига ўз вақтида ўтиш; 
➡️ фан ўқитувчисининг кўрсатмаси бўйича синфни келгуси дарсга тайёрлаш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17👍7🔥1😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
68 ёшида SAT имтиҳонидан энг юқори балл олган ўқитувчи ҳақида лавҳа

Тошкент шаҳридаги 235-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Муҳаббат Гулманова 68 ёшида халқаро SAT сертификатини қўлга киритиб, 50 фоизлик устама ҳам оладиган бўлибди, қойил.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🔥11❤6🎉1
⚡️Эртага, 3 апрель она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг оҳирги куни

📆Эртага, 3 апрель куни она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш якунланади.

💴 Тўлов қилишнинг оҳирги куни эса 4 апрель ҳисобланади.

✍️ Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 25-26 апрель кунлари ўтказилади.

💻Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

✅Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:

➡️ https://my.gov.uz/uz/service/891

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди

Ҳодиса 2 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 2-сонли умумтаълим  мактабида содир бўлган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11😱8❤4😢4
#Эслатма
⚡️Ҳашар муносабати билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас, токи ходим ўзи рози бўлмас экан...

Жорий йилнинг 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилган эди.

Одатда, ҳашар муносабати билан ходимларнинг 1 кунлик иш ҳақи ушлаб қолиниб, “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилишига одатланиб қолганмиз. Яъни ҳеч ким ходимлардан сўраб ҳам ўтирмайди, шунчаки бухгалтерлар ёппасига 1 кунлик иш ҳақини ўтказади, тамом.

Кўпчилик ходимлар эса буни сезмайди ҳам, ой охирига борганда сал камроқ ойлик чиқади, ўзи шунақа чиқибди-да ойлигим, деб ўйлашади.

Бироқ, бир нарсани унутмаслигимиз лозимки, ҳашар муносабати иш ҳақидан ушлаб қолиниши мутлақо ихтиёрийдир.

МКнинг 269-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар назарда тутилмаган.

Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Кўп ҳолатларда шунчаки ташкилот ходимлари жамоаси номидан битта протокол қилиниб, худдики ўша мажлисда ҳамма ходим қатнашгану, ҳашарга 1 кунлик иш ҳақини беришга рози бўлгани ҳақида ёзиб қўйилади. Лекин ходимлар буни билмайди ҳам. Аслида бу ҳам нотўғри, бунақа усул билан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонуний!

Ҳашар - бу ўзбекона удум, миллий урф-одатимиз. Имконингиз бўлса, ҳашарда албатта қатнашинг, атрофимизни ободонлаштириш, тозалаш ишларида фаол бўлинг. Кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга ёрдам қўлини чўзинг, улардан ҳол-аҳвол сўранг. Жамоатчилик ишларида бефарқ бўлманг.

Аммо 1 кунлик иш ҳақингизни "Маҳалла" хайрия фондига ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзингиз ҳал қилинг. Бу сизнинг мутлақ ихтиёрингиз. Чунки сиз у пулни ҳалол ишлаб топгансиз, ўзгалар сиздан сўрамасдан уни ишлатишга ҳаққи йўқ. Шуни билиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди.

P. S.: Март ойи иш ҳақингиздан ҳашарга ушлаб қолинмадими?:))

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍6🔥1
❓Ўқувчиларга таълим муассасасининг биноси ва унинг ҳудудида қўйиладиган талабларни биласизми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 18 январдаги 18-сон буйруғига 4-илова билан “Умумий ўрта таълим муассасасининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари” тасдиқланган.

✅Унга кўра таълим муассасасининг биноси ва унинг ҳудудида ўқувчиларга қўйиладиган талаблар:

➡️ дарс жадвалида кўрсатилган фанлар бўйича барча дарсликлар ва ўқув қуроллари сиғадиган ўқувчи учун мос бўлган сумкадан фойдаланиш;

➡️ таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, мактаб уставида белгиланган ўқувчилар либосида келиш;

➡️ тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирган ҳолда тутиш;

➡️ таълим муассасасининг барча хоналари, зина ва йўлаклари, шунингдек, спорт ва фаоллар залларини тоза тутиш, турли хил чиқиндилар ташламаслик;

➡️ чиқиндиларни муассасанинг биноси ва ҳудудидаги махсус белгиланган идишларга ташлаш;

➡️ таълим муассасасининг мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) ва ўқув жиҳозлари (компьютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, синфхоналардаги стенд ва баннерлар)га зарар етказмаслик; 

➡️ ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга эса ҳурмат кўрсатиш;

➡️ Зўравонликдан тийилиш: уриш-жанжал, ҳақорат, таҳдид, масхара қилиш, кибербуллингдан воз кечиш;

➡️ Мактублар, ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш;

➡️ ўқитувчилар ва таълим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;

➡️ таълим муассасаси йўлакларида тинчликни сақлаш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16
#Эслатма
⚡️Бугун она тили фанидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг, эртага эса тўлов қилишнинг оҳирги куни

📆3 апрель куни она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш якунланади.

💴 Тўлов қилишнинг оҳирги куни эса 4 апрель ҳисобланади.

✍️ Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 25-26 апрель кунлари ўтказилади.

💻Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

✅Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:

➡️ https://my.gov.uz/uz/service/891

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍1
⚡️Мустақилликнинг 35 йиллик байрами “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида нишонланади

❗️Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги кенг нишонланади.


“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–120-сон, 01.04.2026 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ғоявий-бадиий концепция ва дастур тасдиқланди.

📘 Қарорга кўра, 2026 йил 1 августга қадар ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва эришилган ютуқларга бағишланган “Мустақиллик зафарномаси” махсус китоб-альбоми тайёрланади.

📑 2026 йил апрель ойидан ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35, #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

📜 2026 йил апрель ойидан “35 йиллик Истиқлол йилномаси” рукнида мустақиллигимизнинг тарихий босқичлари, эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишларини ёритувчи туркум ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар тайёрлаш ва телеканалларда намойиш этилиши таъминланади.

✅2026 йил август–сентябрь ойларида хориждаги ватандошлар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида “Мустақил Ўзбекистон – ғурурим, ифтихорим” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16😁2