Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
#Эслатма
⚡️Ҳашар муносабати билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас, токи ходим ўзи рози бўлмас экан...

Жорий йилнинг 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилган эди.

Одатда, ҳашар муносабати билан ходимларнинг 1 кунлик иш ҳақи ушлаб қолиниб, “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилишига одатланиб қолганмиз. Яъни ҳеч ким ходимлардан сўраб ҳам ўтирмайди, шунчаки бухгалтерлар ёппасига 1 кунлик иш ҳақини ўтказади, тамом.

Кўпчилик ходимлар эса буни сезмайди ҳам, ой охирига борганда сал камроқ ойлик чиқади, ўзи шунақа чиқибди-да ойлигим, деб ўйлашади.

Бироқ, бир нарсани унутмаслигимиз лозимки, ҳашар муносабати иш ҳақидан ушлаб қолиниши мутлақо ихтиёрийдир.

МКнинг 269-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар назарда тутилмаган.

Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Кўп ҳолатларда шунчаки ташкилот ходимлари жамоаси номидан битта протокол қилиниб, худдики ўша мажлисда ҳамма ходим қатнашгану, ҳашарга 1 кунлик иш ҳақини беришга рози бўлгани ҳақида ёзиб қўйилади. Лекин ходимлар буни билмайди ҳам. Аслида бу ҳам нотўғри, бунақа усул билан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонуний!

Ҳашар - бу ўзбекона удум, миллий урф-одатимиз. Имконингиз бўлса, ҳашарда албатта қатнашинг, атрофимизни ободонлаштириш, тозалаш ишларида фаол бўлинг. Кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга ёрдам қўлини чўзинг, улардан ҳол-аҳвол сўранг. Жамоатчилик ишларида бефарқ бўлманг.

Аммо 1 кунлик иш ҳақингизни "Маҳалла" хайрия фондига ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзингиз ҳал қилинг. Бу сизнинг мутлақ ихтиёрингиз. Чунки сиз у пулни ҳалол ишлаб топгансиз, ўзгалар сиздан сўрамасдан уни ишлатишга ҳаққи йўқ. Шуни билиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди.

P. S.: Март ойи иш ҳақингиздан ҳашарга ушлаб қолинмадими?:))

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍6🔥1
❓Ўқувчиларга таълим муассасасининг биноси ва унинг ҳудудида қўйиладиган талабларни биласизми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 18 январдаги 18-сон буйруғига 4-илова билан “Умумий ўрта таълим муассасасининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари” тасдиқланган.

✅Унга кўра таълим муассасасининг биноси ва унинг ҳудудида ўқувчиларга қўйиладиган талаблар:

➡️ дарс жадвалида кўрсатилган фанлар бўйича барча дарсликлар ва ўқув қуроллари сиғадиган ўқувчи учун мос бўлган сумкадан фойдаланиш;

➡️ таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, мактаб уставида белгиланган ўқувчилар либосида келиш;

➡️ тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирган ҳолда тутиш;

➡️ таълим муассасасининг барча хоналари, зина ва йўлаклари, шунингдек, спорт ва фаоллар залларини тоза тутиш, турли хил чиқиндилар ташламаслик;

➡️ чиқиндиларни муассасанинг биноси ва ҳудудидаги махсус белгиланган идишларга ташлаш;

➡️ таълим муассасасининг мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) ва ўқув жиҳозлари (компьютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, синфхоналардаги стенд ва баннерлар)га зарар етказмаслик; 

➡️ ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга эса ҳурмат кўрсатиш;

➡️ Зўравонликдан тийилиш: уриш-жанжал, ҳақорат, таҳдид, масхара қилиш, кибербуллингдан воз кечиш;

➡️ Мактублар, ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш;

➡️ ўқитувчилар ва таълим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;

➡️ таълим муассасаси йўлакларида тинчликни сақлаш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16
#Эслатма
⚡️Бугун она тили фанидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг, эртага эса тўлов қилишнинг оҳирги куни

📆3 апрель куни она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш якунланади.

💴 Тўлов қилишнинг оҳирги куни эса 4 апрель ҳисобланади.

✍️ Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 25-26 апрель кунлари ўтказилади.

💻Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

✅Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:

➡️ https://my.gov.uz/uz/service/891

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍1
⚡️Мустақилликнинг 35 йиллик байрами “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида нишонланади

❗️Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги кенг нишонланади.


“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–120-сон, 01.04.2026 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ғоявий-бадиий концепция ва дастур тасдиқланди.

📘 Қарорга кўра, 2026 йил 1 августга қадар ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва эришилган ютуқларга бағишланган “Мустақиллик зафарномаси” махсус китоб-альбоми тайёрланади.

📑 2026 йил апрель ойидан ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35, #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

📜 2026 йил апрель ойидан “35 йиллик Истиқлол йилномаси” рукнида мустақиллигимизнинг тарихий босқичлари, эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишларини ёритувчи туркум ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар тайёрлаш ва телеканалларда намойиш этилиши таъминланади.

✅2026 йил август–сентябрь ойларида хориждаги ватандошлар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида “Мустақил Ўзбекистон – ғурурим, ифтихорим” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16😁2
#Биласизми

❗️ "Эл-юрт умиди" стипендиясини олиш тартиби қандай?


🖼Батафсил юқоридаги инфографикада👆

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍2🔥1
#Биласизми
⚡️Дарсга кеч қолган ўқувчига emaktab.uz да дарсга кечикканлик белгисини ҳам, олган баҳосини ҳам қўйиш мумкин

✅Синф раҳбари томонидан «Бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига кунлик белгилар қуйидаги тартибда қўйиб борилади:

s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

✅Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.

Кечиккан ўқувчи баҳоланиши ҳам мумкин. Бунда kq (Масалан: kq5, kq4) белгисидан кейин олган баҳоси қўйилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍1🔥1
⚡️Мактаб ёшидаги болаларнинг ўқишда диққатини жамлаши учун 5 та эрталабки одат

Тонгги одатлар нафақат кунни қандай бошлашни белгилайди, балки боланинг мактабдаги фаоллиги, кайфияти ва диққатини жамлаши учун ҳам муҳим пойдевор ҳисобланади. Улар фарзандингизнинг кун давомида ўзига ишончини оширади ҳамда тетик ҳис қилишига ёрдам беради.

✅Қуйида болаларга мактабда диққатни жамлаш ва ўқув фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган 5 та эрталабки одатларни келтирамиз:

1. Тонгни бир стакан сув билан бошлаш

Сув организмни уйғотади, мияни фаол ишлашга ундайди. Эрталаб ичилган бир стакан тоза сув боланинг ҳушёрлигини оширади ва концентрациясини яхшилайди. Бу оддий одат, аммо жуда фойдали.

2. Ўз вақтида уйғониш

Фарзандимизга яна 10-15 дақиқалик ухлаб олиши учун имкон бериш бу меҳрибонлик эмас, балки кун тартибини бузишдир. Бундай қилиш болага фойда келтирмаслиги мумкин, чунки кеч уйғонган ўқувчи тонгда кўп шошилади, бирор нарсасини унутади ва стрессга тушади. Шунинг учун болани ўз вақтида ётқизиб, эрталаб эса доимий тартибда уйғонишини одатга айлантириш муҳим.

3. Фойдали ва мазали нонушта

Нонушта — барча ёшдаги одамларнинг, жумладан ўсиб бораётган болалар организми учун муҳим энергия манбаи. У нафақат очликни қондиради, балки ақлий фаолликни ҳам қўллаб-қувватлайди. Оқсил, мураккаб углеводлар ва фойдали ёғлардан иборат нонушта фарзандингизнинг бутун куни самаралироқ бўлишига ҳисса қўшади.

4. Тонгда гаджетлардан воз кечиш

Телефон ва планшетлар боланинг диққатини чалғитади. Айниқса эрталаб, ўқиш ва янги билимларни эгаллашдан аввал телевизор кўриш уларнинг фаолликни пасайтиради ва мияни тўғри ишга тайёрламайди. Энг яхши вариант — эрталабки соатларни экранларсиз ўтказиш.

5. Енгил жисмоний тарбия

Бадантарбия — организмни уйғотувчи энг табиий усуллардан бири. 5-10 дақиқалик машқлар қон айланишини яхшилайди, мияни кислород билан бойитади ва кунни фаол кайфиятда бошлашга ёрдам беради.

❗️Хулоса ўрнида: Фарзандингиз эрталабки одатларини тўғри ташкил қилиш орқали сиз унинг мактабдаги муваффақияти учун мустаҳкам пойдевор яратасиз. Юқоридаги 5 та оддий қадам орқали ҳар бир тонгни фойдали, тинч ва ижобий бошлаш имконияти туғилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍5🔥2
#Эслатма
⚡️Бугун она тили фанидан миллий сертификат имтиҳонига тўлов қилишнинг оҳирги куни

📆3 апрель куни она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш якунланди.

💴 Тўлов қилишнинг оҳирги куни эса бугун, 4 апрель ҳисобланади.

✍️ Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 25-26 апрель кунлари ўтказилади.

💻Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

✅Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:

➡️ https://my.gov.uz/uz/service/891

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍1🔥1
❓Малака (тест) синов куни талаб қилинадиган сўровномани қаердан олиш мумкин?

❓Савол:

Саволим шундан иборатки, аттестация куни паспорт ва сўровнома олиб келинсин дейилибди. Сўровнома деганда нима назарда тутилган? Уни қаердан олиш мумкин?

✅Жавоб:

Сўровномани шахсий кабинетдан "Мурожаат ҳақидаги илова файли" тугмачасини босиш орқали юклаб олиш мумкин!

📌 Сўровнома шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан электрон ёки босма равишда тақдим этилганда, аттестация жараёнига кириш учун рухсат берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Педагоглар аттестация куни қандай қоидаларга амал қилиши лозим?

✅Педагог кадрларнинг малака тоифаси тест синовлари бўйича видеойўриқнома тайёрланди.

🎞 Юқоридаги видеойўриқномада аттестация куни амал қилиш лозим бўлган қоидалар, белгиланган вақт ва имтиҳон тартиби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10🔥2
#Биласизми
⚡️​Устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади

❓ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар қандай тартибда белгиланади?

✅ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

✅ Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️ 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
➡️ 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
➡️ 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
➡️ 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
➡️ 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

✅ Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.

✅ Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.

☝️Умумтаълим муассасалари педагог, кутубхона ва психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21
Kelajak soati 9-11-sinf 29-mavzu.pdf
153.1 KB
#Файл
⚡️«Келажак соати» дарсининг машғулот сценарийси

29-мавзу: Соҳибқирон Амир Темур

Ўтказилиш вақти: 2026 йил 6 апрель

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍1😢1
#Биласизми
❓Тоифа тестларини бажариш учун қанча вақт ажратилади?

🖼 Юқоридаги фотода фан номлари бўйича тест учун ажратиладиган вақтлар билан батафсил танишишингиз мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
⚡️Эртага, 7 апрель кимё фани ўқитувчилари аттестация тестларини бошлаб беради

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 7 апрель (1 кун): Кимё;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган КИМЁ устозларига омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22👍6🔥1
⚡️Бугун, 8 апрель БИОЛОГИЯ фани ўқитувчилари аттестация тестларига киради

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 8 апрель (1 кун): Биология;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган БИОЛОГИЯ устозларига омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10🔥1
⚡️3 ёшгача фарзанди бор ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори 1-иловасига кўра "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган.

✅Низомнинг 6-бандига кўра қуйидагилар:

➡️ ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

➡️ ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътильда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

➡️ педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

❗️Демак, сиз ҳам фарзандингиз 3 ёшга тўлгунича мажбурий аттестацияга жалб этилмайсиз.

Ўз хоҳишингиз билан юқоридаги низом 4-бандига кўра бемалол навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишингиз мумкин.

Бунда Низом 48-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍4🔥2
⚡️Педагог платформасида аттестация натижаларингиз билан танишишингиз мумкин

✅Натижаларни кўриш учун қуйидаги босқичларни бажаринг:

➡️ "Педагог" платформасига киринг;
➡️ Тегишли мурожаатингизни очинг;
➡️ "Натижалар" қисмига ўтинг;
➡️ "Батафсил" тугмасини босинг.

☝️Эслатиб ўтамиз, тўғри жавоблар — яшил рангда, нотўғри жавоблар — қизил рангда, касбий стандарт саволлари — думалоқ шаклда кўрсатилган бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20👍5🔥2
⚡️Эртага, 9 апрель тарих, тарбия, ҳуқуқ ва мусиқа фани ўқитувчилари аттестация тестига киради

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 9-10 апрель (2 кун): Тарих, тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари, мусиқа;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган ТАРИХ, ТАРБИЯ, ҲУҚУҚ ВА МУСИҚА фани устозларига омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍2🔥1😢1🎉1