Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
ММТВ нинг 121 сон буйругига илова +.pdf
305.4 KB
⚡️2026-2027-ўқув йили учун "Қизил" тоифадаги мактаблар рўйхати, мазкур мактабларга бориб ишлаган ўқитувчига 100 фоизгача махсус устама ҳақ тўланади

«Қизил мактаблар» бу — таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар ҳисобланиб, уларнинг рўйхати ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан эълон қилинади.

Ўқитувчи бошқа бир ҳудуддан бориб мана шундай рўйхатга киритилган мактабда ишласа уларнинг ойлик маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.

✅ Бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларга қуйидагича миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:

👉 Бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

➡️ Бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устама.

Бошқа ҳудуддан «Қизил мактаблар»га жалб этилган педагогларга фаолият олиб борган даврига, бироқ 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида хизмат уй-жойлари ёки туман (шаҳар)лар маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пуллик компенсация тўлаб берилиши ҳам таъминланади.

Агар педагог ходим амалда ишлаётган иш жойида директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган бўлса, бу устамалар таълим сифати паст бўлган мактабда иш бошлаган тақдирда ҳам бир ўқув йили давомида сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, қизил тоифадаги мактабга бориб ишламоқчи бўлган ўқитувчи тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга ва биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши, камида бир йил педагогик иш стаж ҳамда амалда фаолият юритаётган мактаби «Қизил мактаблар» рўйхатида бўлмаслиги керак.

🗂 Қизил тоифадаги мактаблар рўйхати билан юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26💯2
⚡️Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади

❗️Вазирлар Маҳкамаси қарори (175-сон, 16.04.2026 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


💸 Киритилган қўшимчаларга кўра, таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслар учун қуйидаги давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгиланди:

🔹 кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари;

🔹 муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари;

🔹 умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш бўйича давлат хизматлари;

🔹 тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш бйўича давлат хизматлари;

🔹 расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари ва бошқалар.

📝 Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директор ва директор ўринбосарлари 5 йилда 1 маротаба ишдан ажралган ҳолда, Маданият вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган менежерлик ўқув курсларида ўқитилиши белгиланди.

⏭️ Бундан ташқари, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлардаги ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ва ўқувчилар ўқишини кўчириш тартиби белгиланди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤34👍8😁2🔥1
⚡️Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

❗️Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрель куни соат 14:00 да бошланади.


➡️ Субсидия ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.

➡️ Ушбу дастур доирасида субсидия олиш учун ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши ва кредит тарихи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши керак.

➡️ Ариза берувчи ёки турмуш ўртоғи номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги, шунингдек камида 15 йиллик педагогик стажга ҳамда олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши талаб этилади.

➡️ Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади.


✅Дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати:

• Агробанк
• Алоқабанк
• Асакабанк
• Asia Alliance Bank
• БРБ
• Hamkorbank
• Ипак йўли банки
• Ипотекабанк
• МКБанк
• ОФБ
• Трастбанк
• Туронбанк
• Халқ банки
• Ўзмиллийбанк
• ЎзСҚБ

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16🔥1
#Фото
⚡️Якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари

11-синф битирувчилари 3 та мажбурий ва 2 та (Математика (Чуқурлаштирилган) вариантини танлаган ўқувчилар учун 1 та) танлов фанларидан имтиҳонлар топширишлари керак бўлади.

Математика фанидан 11-синф битирувчилари берилган 2 та вариантдан бирини танлашлари мумкин.

✅Бунда:

➡️ Математика (Асосий): Умумтаълим дастуридаги асосий билим ва кўникмалар баҳоланади.
➡️ Математика (Чуқурлаштирилган): Умумтаълим чуқурлаштирилган дастуридаги билим ва кўникмалар баҳоланади.

❗️11-синфда ўқувчининг ихтиёрига кўра танлов фанлар якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин унинг аризасига кўра танланади

☝️Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактаблари учун давлат тили имтиҳонини қорақалпоқ тилида топшириш тавсия этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19🔥3👍1
⚡️Эртага, 20 апрель ЎЗБЕК ТИЛИ, ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТ ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 20-21 апрель (2 кун): Ўзбек тили (Давлат тили), Она тили ва адабиёт (Ўзбек синфлар учун);

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20👍2🔥1
Kelajak soati 9-11-sinf 31-mavzu.pdf
1.2 MB
#Файл
⚡️«Келажак соати» дарсининг машғулот сценарийси

31-мавзу: Миллий ўзлик

Ўтказилиш вақти: 2026 йил 20 апрель

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍2🔥2
⚡️Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар қабул қилиш бошланди

❗️Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрель куни соат 14:00 да бошланди.


➡️ Субсидия ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.

➡️ Ушбу дастур доирасида субсидия олиш учун ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши ва кредит тарихи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши керак.

➡️ Ариза берувчи ёки турмуш ўртоғи номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги, шунингдек камида 15 йиллик педагогик стажга ҳамда олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши талаб этилади.

➡️ Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади.


✅Дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати:

• Агробанк
• Алоқабанк
• Асакабанк
• Asia Alliance Bank
• БРБ
• Hamkorbank
• Ипак йўли банки
• Ипотекабанк
• МКБанк
• ОФБ
• Трастбанк
• Туронбанк
• Халқ банки
• Ўзмиллийбанк
• ЎзСҚБ

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
❓Энг яхши мактаб — уйингизга энг яқин мактаб(ми)?

Ҳар йили ёз яқинлашиши билан фарзанди 1-синфга чиқадиган ота-оналарда "ширин ташвиш" бошланади. Кимдир ишхонасига яқин, кимдир "номдор", яна кимдир биноси муҳташам мактабни қидиради.

❓Лекин аслида танлов қандай бўлиши керак?

Болангизнинг тонги қандай бошланишини хоҳлайсиз? Тасаввур қилинг, узоқдаги "машҳур" мактабга бориш учун 7 ёшли бола камида бир соат аввал уйғониши керак. Уйқуга тўймаган кўзлар, шошилинч нонушта ва тирбандликдаги асабий йўл...

❓Нима учун ўз микроҳудудингиздаги мактабни танлаш афзал?

➡️ Соғлом режим: Бола уйқуга тўяди ва хотиржам нонушта қилади. Бу — билимни ўзлаштиришнинг биринчи шарти!

➡️ Вақт тежалиши: Йўлга сарфланадиган 1-2 соат вақтни бола дам олишга ёки севимли тўгарагига сарфлаши мумкин.

➡️ Хавфсизлик ва хотиржамлик: Йўлдаги тирбандликлар (эрталабки ҳамда кечки вақтлардаги) бошқа соҳа вакиллари ҳам таъсир қилиши ва узоқ масофа нафақат болани, балки ота-онани ҳам руҳий чарчатади. Яқин мактаб — бу хавфсиз муҳит демакдир.

➡️ Ижтимоий муҳит ва дўстлар: Бола ўз маҳалласидаги дўстлари билан бирга ўқийди, яқинлари олдида олдида ўзини яхшироқ ҳис қилади, ота-онанинг ҳам кўнгли тўқ бўлади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги барча мактаб раҳбарлари ва қадрли устозлар билан бирга ҳар бир болага ҳар бир мактабда сифатли таълим берилишини таъминлаш йўлида бор имкониятларни ишга солади.


❓Сиз қандай фикрдасиз? Фарзандингиз учун мактаб танлашда асосий мезонингиз нима?

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍7🔥1
⚡️IV чорак бўйича таълим сифати мониторинги май ойида қуйидаги синфлардан олинади

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11 октябрдаги 313-сонли буйруғи кўра, ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.

✅Бунда:

👉 2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

👉 5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари май ойида ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍2🔥1
#Биласизми
⚡️Йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарсликлар қандай тартибда тўланади?

🔰 Амалдаги қонунчиликка
қўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар ўқувчининг ота-онаси, шунингдек уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилар томонидан қуйидаги тартибда тўланади:

➡️ дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;

✅ Бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:

➡️ биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;

➡️ 2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;

➡️ 5 – 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорида.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍2🔥1
⚡️Эртага, 22 апрель РУС ТИЛИ фани ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 22 апрель (1 кун): Рус тили (Миллий мактабларда), рус тили ва адабиёти, тожик тили ва адабиёти, туркман тили ва адабиёти, қозоқ тили ва адабиёти, қирғиз тили ва адабиёти;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17
⚡️Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабалар наркотик тестдан ўтказилади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабаларни наркотик истеъмол қилган ёки қилмаганини аниқлаш бўйича тест ўтказиш режалаштириляпти.

Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов “Дарё” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤6😢1
⚡️Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди

🗓️Имтиҳонлари 2026 йил 25-, 26-, 27 апрель ҳамда 2-, 3-, 4-, 11-, 12,-13- ва 25 май кунлари ўтказилади.

📌Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

🆔 Имтиҳонларда иштирок этувчи талабгорлар рухсатномаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали юклаб олишлари мумкин.

✉️ Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, вақт ва манзил кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган сана ва вақтда етиб келишлари сўралади.

⏰Тест синови ўтказиладиган биноларга кириш:

➡️ 1-смена: 07:00– 08:15
➡️ 2-смена: 13:00 – 14:15

🪪 Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

👎Белгиланган вақтдан кечиккан талабгорлар: 1-смена учун соат 08:15 дан, 2-смена учун соат 14:15 дан кейин тест синовига киритилмайди ва улар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

❗️Изоҳ: Имтиҳон натижалари Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ имтиҳонлар тўлиқ якунлангандан сўнг 21 иш кунида (23 июнь куни) эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍2🔥1😱1💯1
Устама_тўланадиган_сертификатлар_рўйхати_.pdf
4.2 MB
#Файл
⚡️50 ва 20 фоизлик устама бериладиган миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати

Бу ҳақида масъул вазирликларнинг 29.05.2024 йилдаги "Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 3515-сонли қарори Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган.

Қарорга кўра Раш модели бўйича фан ўқитувчиларига А+, А ва Б+ даражадаги, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса минимум C ёки ундан юқори даражадаги сертификат учун устама берилади.

🗂Устама бериладиган сертификатлар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22💯1
⚡️Эртага, 23 апрель ЧЕТ ТИЛЛАРИ ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 23-25 апрель (3 кун): Инглиз тили (умумтаълим), француз тили (умумтаълим), корейс тили, немис тили (умумтаълим), хитой тили, япон тили;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍1
⚡️Ўқувчининг баҳосига ота-она ёки мансабдор шахслар аралашса...

Ўқувчиларни баҳолаш жараёнига аралашган ёки таъсир кўрсатган шахслар учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.

✅Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

➡️ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача; 

➡️ мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍5🔥1💯1
⚡️Эртага, 25 апрель ЧЕТ ТИЛЛАРИ ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 23-25 апрель (3 кун): Инглиз тили (умумтаълим), француз тили (умумтаълим), корейс тили, немис тили (умумтаълим), хитой тили, япон тили;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият_учун
⚡️Мана "Аттестация 2026" саволлари қандай тузилмоқда:))

P. S.: Юқоридаги видеодаги саволга жавобни ким топди, комментарияга ёзиб қолдиринг:))


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁60🤣29❤16😢7💯4😱1