Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
111K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
Kelajak soati 9-11-sinf 31-mavzu.pdf
1.2 MB
#Файл
⚡️«Келажак соати» дарсининг машғулот сценарийси

31-мавзу: Миллий ўзлик

Ўтказилиш вақти: 2026 йил 20 апрель

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍2🔥2
⚡️Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар қабул қилиш бошланди

❗️Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрель куни соат 14:00 да бошланди.


➡️ Субсидия ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.

➡️ Ушбу дастур доирасида субсидия олиш учун ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши ва кредит тарихи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши керак.

➡️ Ариза берувчи ёки турмуш ўртоғи номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги, шунингдек камида 15 йиллик педагогик стажга ҳамда олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши талаб этилади.

➡️ Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади.


✅Дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати:

• Агробанк
• Алоқабанк
• Асакабанк
• Asia Alliance Bank
• БРБ
• Hamkorbank
• Ипак йўли банки
• Ипотекабанк
• МКБанк
• ОФБ
• Трастбанк
• Туронбанк
• Халқ банки
• Ўзмиллийбанк
• ЎзСҚБ

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
❓Энг яхши мактаб — уйингизга энг яқин мактаб(ми)?

Ҳар йили ёз яқинлашиши билан фарзанди 1-синфга чиқадиган ота-оналарда "ширин ташвиш" бошланади. Кимдир ишхонасига яқин, кимдир "номдор", яна кимдир биноси муҳташам мактабни қидиради.

❓Лекин аслида танлов қандай бўлиши керак?

Болангизнинг тонги қандай бошланишини хоҳлайсиз? Тасаввур қилинг, узоқдаги "машҳур" мактабга бориш учун 7 ёшли бола камида бир соат аввал уйғониши керак. Уйқуга тўймаган кўзлар, шошилинч нонушта ва тирбандликдаги асабий йўл...

❓Нима учун ўз микроҳудудингиздаги мактабни танлаш афзал?

➡️ Соғлом режим: Бола уйқуга тўяди ва хотиржам нонушта қилади. Бу — билимни ўзлаштиришнинг биринчи шарти!

➡️ Вақт тежалиши: Йўлга сарфланадиган 1-2 соат вақтни бола дам олишга ёки севимли тўгарагига сарфлаши мумкин.

➡️ Хавфсизлик ва хотиржамлик: Йўлдаги тирбандликлар (эрталабки ҳамда кечки вақтлардаги) бошқа соҳа вакиллари ҳам таъсир қилиши ва узоқ масофа нафақат болани, балки ота-онани ҳам руҳий чарчатади. Яқин мактаб — бу хавфсиз муҳит демакдир.

➡️ Ижтимоий муҳит ва дўстлар: Бола ўз маҳалласидаги дўстлари билан бирга ўқийди, яқинлари олдида олдида ўзини яхшироқ ҳис қилади, ота-онанинг ҳам кўнгли тўқ бўлади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги барча мактаб раҳбарлари ва қадрли устозлар билан бирга ҳар бир болага ҳар бир мактабда сифатли таълим берилишини таъминлаш йўлида бор имкониятларни ишга солади.


❓Сиз қандай фикрдасиз? Фарзандингиз учун мактаб танлашда асосий мезонингиз нима?

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍7🔥1
⚡️IV чорак бўйича таълим сифати мониторинги май ойида қуйидаги синфлардан олинади

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11 октябрдаги 313-сонли буйруғи кўра, ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.

✅Бунда:

👉 2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

👉 5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари май ойида ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍2🔥1
#Биласизми
⚡️Йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарсликлар қандай тартибда тўланади?

🔰 Амалдаги қонунчиликка
қўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар ўқувчининг ота-онаси, шунингдек уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилар томонидан қуйидаги тартибда тўланади:

➡️ дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;

✅ Бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:

➡️ биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;

➡️ 2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;

➡️ 5 – 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорида.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍2🔥1
⚡️Эртага, 22 апрель РУС ТИЛИ фани ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 22 апрель (1 кун): Рус тили (Миллий мактабларда), рус тили ва адабиёти, тожик тили ва адабиёти, туркман тили ва адабиёти, қозоқ тили ва адабиёти, қирғиз тили ва адабиёти;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17
⚡️Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабалар наркотик тестдан ўтказилади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабаларни наркотик истеъмол қилган ёки қилмаганини аниқлаш бўйича тест ўтказиш режалаштириляпти.

Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов “Дарё” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤6😢1
⚡️Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди

🗓️Имтиҳонлари 2026 йил 25-, 26-, 27 апрель ҳамда 2-, 3-, 4-, 11-, 12,-13- ва 25 май кунлари ўтказилади.

📌Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

🆔 Имтиҳонларда иштирок этувчи талабгорлар рухсатномаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали юклаб олишлари мумкин.

✉️ Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, вақт ва манзил кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган сана ва вақтда етиб келишлари сўралади.

⏰Тест синови ўтказиладиган биноларга кириш:

➡️ 1-смена: 07:00– 08:15
➡️ 2-смена: 13:00 – 14:15

🪪 Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

👎Белгиланган вақтдан кечиккан талабгорлар: 1-смена учун соат 08:15 дан, 2-смена учун соат 14:15 дан кейин тест синовига киритилмайди ва улар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

❗️Изоҳ: Имтиҳон натижалари Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ имтиҳонлар тўлиқ якунлангандан сўнг 21 иш кунида (23 июнь куни) эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍2🔥1😱1💯1
Устама_тўланадиган_сертификатлар_рўйхати_.pdf
4.2 MB
#Файл
⚡️50 ва 20 фоизлик устама бериладиган миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати

Бу ҳақида масъул вазирликларнинг 29.05.2024 йилдаги "Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 3515-сонли қарори Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган.

Қарорга кўра Раш модели бўйича фан ўқитувчиларига А+, А ва Б+ даражадаги, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса минимум C ёки ундан юқори даражадаги сертификат учун устама берилади.

🗂Устама бериладиган сертификатлар рўйхати билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22💯1
⚡️Эртага, 23 апрель ЧЕТ ТИЛЛАРИ ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 23-25 апрель (3 кун): Инглиз тили (умумтаълим), француз тили (умумтаълим), корейс тили, немис тили (умумтаълим), хитой тили, япон тили;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍1
⚡️Ўқувчининг баҳосига ота-она ёки мансабдор шахслар аралашса...

Ўқувчиларни баҳолаш жараёнига аралашган ёки таъсир кўрсатган шахслар учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.

✅Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

➡️ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача; 

➡️ мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍5🔥1💯1
⚡️Эртага, 25 апрель ЧЕТ ТИЛЛАРИ ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 23-25 апрель (3 кун): Инглиз тили (умумтаълим), француз тили (умумтаълим), корейс тили, немис тили (умумтаълим), хитой тили, япон тили;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият_учун
⚡️Мана "Аттестация 2026" саволлари қандай тузилмоқда:))

P. S.: Юқоридаги видеодаги саволга жавобни ким топди, комментарияга ёзиб қолдиринг:))


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁60🤣29❤16😢7💯4😱1
⚡️Қўшни Қозоғистонда Президент топшириғи билан ўқитувчилар аттестацияси бекор қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг бевосита топшириғига биноан, Қозоғистон бўйлаб педагоглар учун аттестация тести расман бекор қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон таълим вазири Жулдиз Сулейменова маълум қилди.

Вазир Жулдиз Сулейменова ушбу қарорни педагоглар жамоасига бўлган катта ишонч ва қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида баҳолади.

"Ҳурматли педагоглар! Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, фан билимини баҳолаш тести бекор қилинди. Менинг фикримча, бу қарор Президентнинг сизларга бўлган юксак эътибори ва катта ишончидан далолат беради. Барчангизни ушбу ижобий янгилик билан табриклайман!", - деган вазир.


➡️ Айни вақтда Қозоғистон Таълим вазирлиги педагогларни аттестациядан ўтказиш тизимига бир қатор ўзгаришлар киритмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади — педагоглар меҳнатини адолатли ва очиқ баҳолаш тизимини шакллантириш, ортиқча талаблар ҳамда асоссиз молиявий харажатларни қисқартиришдан иборат.

➡️ Янги аттестация тизими педагогларнинг иш натижаларига асосланади ва имкон қадар тушунарли ҳамда объектив форматга ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55❤16🔥5🤣2💯1
​#Биласизми
❓Олий таълим муассасаларига ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

✅Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

➡️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

➡️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

➡️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

➡️ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

➡️ “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

➡️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

➡️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

➡️ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

➡️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

➡️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

➡️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

➡️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

➡️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

➡️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

🔰Шунингдек:

➡️ Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

➡️ мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

➡️ эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

➡️ ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

➡️ иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

➡️ Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24
#Биласизми
⚡️Мактабларда ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади

​❓Мактабларда таътил кунлари қандай белгиланган?


Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

✅Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

➡️ кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

➡️ қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

➡️ баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

➡️ ёзги таътил - 26 майдан бошланиб, 1 сентябрга қадар давом этади.

☝️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30
⚡️Эртага, 28 апрель МАТЕМАТИКА фани ўқитувчилари билан аттестация тестлари давом эттирилади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари ўтказиладиган вақтлар белгиланган.

✅Унга кўра:

➡️ 27-28 апрель (2 кун): Математика;

Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини олиб келишлари сўралади.

Эртанги аттестация тести синовларида иштирок этадиган устозларга омад тилаймиз.


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍2
⚡️Ҳар йили 1 июлга қадар мактаб ходимлари учун устама миқдори белгиланади

❓ Савол:

Янги ўқув йили учун 823-қарор бўйича белгиланадиган устамага ҳужжатларни қачонгача топшириш керак?

✅ Жавоб:

➡️ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади;

➡️ Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27🔥1💯1