Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
111K subscribers
4.25K photos
4.98K videos
763 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
#Биласизми
❓Мактабларни таъмирлашга маблағлар қаердан ажратилади?

🔰 Қонунчиликка кўра, 2022 – 2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.

✅Унга кўра, мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

➡️ ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;

➡️ Давлат бюджети маблағлари;

➡️ халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари;

➡️ ҳомийлик хайриялари, хусусий шериклар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари маблағлари.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
#Фото
❓Фан ўқитувчилари emaktab.uz тизимида қандай тартибда 4-чоракни ёпишлари керак?

✅10-11-синфлар:

➡️ 0.5 ва 1 соатлик дарслар учун:

➖ 3-4-чорак ўртача балларнинг ўртача баҳоси 4-чорак устунига киритилади;
➖ 2-ярим йиллик устунига 4-чорак баҳолари кўчириб қўйилади йиллик устунига биринчи ва иккинчи ярим йиллик баҳоларнинг ўртача баҳоси қўйилади;
➖ имтихон йўқ фанлардан имтихон устунига "Х" белгиси(автоматик қўйилади қўйилади;
➖ имтихони бўлса, йиллик билан имтихон баҳосининг ўртача натижа устунига қўйилади;
➖ натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.

➡️ 2 ва ундан ортиқ соатли дарс учун:

➖ 3-4-чорак баҳоларининг ўртача баҳоси 2-ярим йиллик устунига киритилади;
➖ йиллик устунига биринчи ва иккинчи ярим йиллик баҳоларнинг ўртачаси қўйилади;
➖ имтихон йўқ фанлардан имтихон устунига катта "Х" белгиси (автоматик қўйилади) қўйилади;
➖ имтихон бўлса, йиллик билан имтихон баҳосини ўртача баҳоси натижа устунига қўйилади;
➖ натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.

Ҳамкасбларингизга ҳам улашинг.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22👍1🔥1
⚡️Айрим педагогларга самолёт ва поезд чиптаси учун чегирма берилиши мумкин

Ўзбекистонда рейтинги энг юқори 100 та мактаб, 100 та боғча, 20 та техникум ва 10 та олийгоҳ педагогларига ички йўналишлардаги самолёт ва поезд чипталарига йилда бир марта 15 фоизгача чегирма бериш тартиби йўлга қўйилиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. “Афросиёб” ва “Жалолиддин Мангуберди” каби юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар истисно қилиняпти.

➡️ Ўзбекистонда педагогларга мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поезд чиптаси нархига чегирма берилиши мумкин. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

➡️ Мазкур ташаббусни 2025 йил сентябр ойида президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган эди.

✅Қарор лойиҳага кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги педагогларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун авиа ва темир йўл чиптасига йилда бир марта чегирма бериш тартибини доимий асосда жорий этиш таклиф этилмоқда:

➡️ республика рейтингида юқори юзталикка (топ-100) кирган умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига;
➡️ топ-20 таликка кирган техникумлар педагогларига;
➡️ топ-10 таликка кирган олий таълим ташкилоти педагогларига.

➡️ Бунда самолёт ва поезднинг (юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд бундан мустасно) эркин сотувда бўлган эконом-класс, плацкарт ёки купе типидаги вагон чипта нархининг тариф қисмига 15 фоиз чегирма берилади. Бунда саёҳат бевосита (бошқа йўналишларга ўтказишсиз бориш ва келиш учун) амалга оширилади.

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги рейтингга кирган таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan airways компанияларига доимий равишда тақдим этиб боради. Таълим ташкилоти раҳбари томонидан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш истагини билдирган ҳар бир педагогга иш жойи ва лавозими тўғрисидаги маълумотнома берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤29😢10👍2🎉2
⚡️Расман: Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май – чоршанба кунига тўғри келади

❗️Қурбон ҳайити муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча учун кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади.

➡️ 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити;

➡️ 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;

➡️ 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;

➡️ 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;

➡️ 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22👍8💯2🎉1
So‘nggi qo‘ng‘iroq ssenariysi 2025-2026-o‘quv yili.pdf
1.4 MB
⚡️"Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари 25 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00 га қадар "Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори" шиори остида ташкил этилади

Бу ҳақида 2026 йил 18 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Умумий ўрта таълим муассасаларида 2025-2026-ўқув йилини якунлаш ва "Юксак маърифатли авлод  — Учинчи Ренессанс пойдевори" шиори остида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ташкил этиш тўғрисида"ги юқоридаги хати имзоланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22👍5🔥3😁3😢1🎉1
⚡️Ўқувчиларни ёзги таътил кунларида назорат қилиб бориш учун синф раҳбарларидан кафолат хати олиш бўйича кўрсатма берилмаган

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қуйидагича РАСМИЙ МУНОСАБАТ берди:

➡️ Ижтимоий тармоқлар орқали ўқувчиларни ёзги таътил кунларида назорат қилиб бориш ҳамда бу борада ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш бўйича умумтаълим мактаблари синф раҳбарларидан кафолат хати талаб қилинаётганлиги хусусида хабарлар тарқалмоқда.

➡️ Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳудудий бўлинмалар ва таълим муассасаларига бу мазмундаги кўрсатма ёки тавсия берилмаганлигини маълум қиламиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30👍4🔥2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Тармоқларда видеоси тарқалаётган воқеа 19 май куни Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда рўй берган. ИИББга кўра, 9-синф ўқувчиси ўқитувчининг кўрсатмаларини бажармай, дарсга халал берган. Калтакланган бола жароҳат билан шифохонага мурожаат қилган. Ўқитувчига нисбатан жиноят иши очилди.

“Ўқувчи дарс жараёнида ўқитувчи томонидан берилган кўрсатмани бажармасдан, дарс машғулотлари ўтказилишига халақит берган. Жанжал вақтида ўқитувчи ўқувчига тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилган”, – дейилади хабарда.


Ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15😢11🔥3👍2😱1
Педагог_ходимларнинг_меҳнат_таътили_бўйича.pdf
286.6 KB
#Файл
⚡️Педагог ходимларнинг 2026 йил меҳнат таътили бўйича кўрсатма хат

Ҳудудларга "Педагогларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини режа-жадвалга асосан (навбат билан) ўз вақтида ва қонунчилик талаблари асосида амалга оширилишини таъминлаш бўйича" кўрсаьма хат юборилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Таниқли шоир Ботиржон Эргашев мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчига нисбатан жиноий иш очилганига мутлақо қарши эканлиги ҳақида ҳолатга муносабат билдирибди

🖤Шоирнинг фикр-мулоҳазаларини юқоридаги видеода томоша қилишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍148❤16🔥5
⚡️Ўқитувчилар бир вақтда ҳам ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача, ҳам услубий бирлашма раҳбарлиги учун 10 фоиз қўшимча устама олиши мумкин

❓ Савол:

➡️ Методик бирлашма раҳбари учун берилаётган 10 фоиз устама ўқитувчилар учун берилаётган 40 фоиз устаманинг таркибий қисмига кирадими? Ёки 40+10 ҳолатида тўланадими?

✅ Жавоб:

➡️ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандида умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари ўқитувчи сифатида ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган (40 фоизгача) устамага қўшимча равишда базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.

☝️Шунга кўра ўқитувчиларга бир вақтнинг ўзида Директор жамғармаси ҳисобидан ушбу Низом талаблари асосида 40 фоизгача ҳар ойлик устамага қўшимча равишда 10 фоиз услубий бирлашма раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ (жами: 40+10=50%) тўланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16👍1
#Фото
⚡️ДИҚҚАТ! ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ – 2026

❗️2025–2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида 9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари
2026 йил 26 майдан 15 июнгача ўтказилади.


📄 Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 102-сон буйруғи.

✅9-СИНФЛАР УЧУН:

➡️ Она тили ва адабиёт / Давлат тили;
➡️ Математика;
➡️ Ўзбекистон тарихи;
➡️ Жисмоний тарбия.

✅11-СИНФЛАР УЧУН:

✅Мажбурий фанлар:

➡️ Она тили ва адабиёт / Давлат тили;
➡️ Математика (асосий ёки чуқурлаштирилган)
➡️ Тарих.

✅Танлов фанлар:

➡️ Она тили ва адабиёти | 🔬 Биология | ⚡️ Физика 🧪 Кимё | ⚖️ Ҳуқуқ | 🌍 География | 🌐 Чет тили

☝️Эслатма: 11-синф ўқувчилари 3 та мажбурий ва 2 та танлов фанидан имтиҳон топширади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
🔔Ниҳоят, эртага, 25 май мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” чалинади ва 2025-2026-ўқув йили ҳам якунланади

✅Тавсияга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:

➡️ 25 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00 га қадар "Юксак маърифатли авлод  — Учинчи Ренессанс пойдевори" шиори остида ташкил этилиши белгиланган;

➡️ тадбирлар давомида намунали хулқли ва аъло баҳоларга ўқиган иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш, ўқувчиларнинг ота-оналарига "Миннатдорчилик хат"ларини топшириш;

➡️ тадбирларни хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда мактаб ҳовлисидаги соя, салқин ва очиқ майдонларда ташкил этиш;

➡️ мактаб раҳбарияти, синф раҳбарлари ҳамда ўқувчилар ота-оналарга ресторан, кафе ва хонадонларда "Битирув оқшомлари"ни ўтказмаслик, турли мақсадлар учун пул йиғмаслик тўғрисида тушунтириш ва қатъий огоҳлантириш бериш;

➡️ Шу билан бирга жорий йил 25-30 май кунлари барча ҳудудларда "Хайр боғча салом мактаб!" шиори остида мактабгача таълим ташкилотлари битирувчилари учун боғчаларда тантанали байрам тадбирларини ташкил этиш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15😢2
⚡️Ўқувчиларни бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш жараёни вақтинча тўхтатилган

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2026 йил 1 августдан давом эттирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
🔔 ХАЙР МАКТАБИМ...

Эртага энг кўп янграйдиган Равшан Собиров ва "Сетора" гуруҳи ижросидаги "Хайр мактабим" қўшиғи клипини сизга тақдим этамиз. (Яна бир эшитиб кўринг:))

P. S.: Мазкур қўшиқ ва клип илк марта 2000 йил 25 май куни омма эътиборига ҳавола этилган, 26 йил бўлибди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👍4
Xayr maktabim (UZXIT.NET)
Ravshan Sobirov va Setora guruhi
🔔 ХАЙР МАКТАБИМ...

Бугун энг кўп янграйдиган Равшан Собиров ва "Сетора" гуруҳи ижросидаги "Хайр мактабим" қўшиғини MP3 форматда сизга тақдим этамиз. (Яна бир эшитиб кўринг:))

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12🔥2👍1
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади

➡️ Давлат раҳбарининг ҳар йили 25 май санасида мактабни битираётган ўғил-қизларга йўллайдиган табриги 2021 йилдан буён эзгу ва мустаҳкам анъанага айланди. Бу анъана ортида ёшларга бўлган юксак эътибор, уларнинг орзу-интилишларига ишонч ва келажакка дахлдорлик ҳисси мужассам.

➡️ Жаҳон тажрибасига назар ташланса, давлат раҳбарининг бевосита мактаб битирувчиларига қаратилган, ҳар бир ёшнинг қалбига етиб борадиган бундай самимий, батафсил ва илҳомлантирувчи мурожаати камдан-кам мамлакатлар сиёсий маданиятида учрайди. Шу жиҳатдан, ушбу табрик нафақат расмий мурожаат, балки ёш авлод билан очиқ ва ишончли мулоқот намунаси сифатида ҳам аҳамиятлидир.

➡️ Президент Шавкат Мирзиёев ўз табригида муҳим бир ҳақиқатни алоҳида таъкидлади: бугун чекка қишлоқдаги оддий мактабни битираётган ўқувчи ҳам эртага дунё тан оладиган олим ёки ихтирочи бўлиши мумкин. Бугун китоб ўқиётган бир қизалоқ эса эртага юрт тараққиётини янги босқичга олиб чиқадиган илмли фарзандларни тарбиялайди.

➡️ Бу фикрлар замирида бир муҳим ғоя мужассам — Янги Ўзбекистонда ҳар бир ёш учун имконият эшиклари очилмоқда, инсон қадри ва билим эса энг устувор қадриятга айланмоқда.

➡️ Шубҳасиз, бугунги табрик мустақил ҳаётга қадам қўяётган минглаб йигит-қизлар учун катта мотивация, эртанги кунга ишонч ва янги марралар сари руҳий таянч бўлиб хизмат қилади.

➡️ Табрик тўлиқ матни

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
#Фото
Ўқитувчиларнинг асабини еб "БИТИРУВЧИ" сўнгги қўнғироқ байраминг билан...

Ҳабикатурадан бугунги кун учун карикатура.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
🤣17❤4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸 #кайфият_учун
Бугун кўплаб устозларимиз ўқувчилари билан мана шундай ҳайрлашади

P. S.: Видеолавҳа кайфият учун:))


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁22❤6💯3🤣2🔥1
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍2🔥2
#Биласизми
⚡️Дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур

❓Савол:

Мактабларда таътил бўлган вақти ҳам ўқитувчи ишга чиқиши керакми?

✅Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 114-моддасига мувофиқ, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 125-моддасида иш берувчи ходимнинг ишлаган вақтини ҳисоблаб бориши шартлиги белгиланган. Иш берувчи ходимга бажарган иши учун ҳақ тўлайди (Меҳнат кодексининг 154-моддаси).

Қонунчиликка мувофиқ, умумий ўрта-таълим муассасалари педагог ходимлари ўз фаолиятини намунавий йиллик иш режа асосида амалга оширишади.

✅Педагоглар иш режаси икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиб, қуйидаги икки йўналишда шакллантирилади:

➡️ ўқув-тарбия жараёнига оид;
➡️ ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид.

Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада ҳар бир педагог ходимнинг лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўқувчиларни баркамол ва маънавий етук инсон этиб тарбиялаш мақсадида уларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳамда педагог ходимнинг ўз устида мустақил ишлаши назарда тутилади.

Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён умумий ўрта таълим муассасасида олиб борилишини инобатга олган ҳолда, мактабда дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍2🔥1