Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
111K subscribers
4.25K photos
4.98K videos
763 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
Pedagogik faoliyat bilan bogʻliq lavozimlar roʻyxati.pdf
926.7 KB
#Файл
⚡️Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхати тасдиқланди

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим муассасаларида педагогик фаолият билан боғлиқ ҳисобланган 465 та лавозимнинг расмий рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатдан профессор, доцент, катта ўқитувчи, кичик ўқитувчи, методист, тарбиячи, йўриқчи, услубчи ва бошқалар педагогик лавозимлар ўрин олган.

Педагог ходим атамасига умумий таъриф бериш билан бирга, педагогик фаолиятга оид лавозимлар рўйхатини алоҳида тасдиқлаш ҳуқуқий ноаниқликларнинг олдини олади. Чунки айнан шу рўйхат кимлар педагог ҳисобланиши, уларга бериладиган имтиёз ва кафолатлар, шунингдек, педагогик стажни белгилаб беради. Акс ҳолда, турли ташкилотлар мазкур тушунчани турлича талқин қилиши натижасида амалиётда муаммолар юзага келиши мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17👍1🔥1
Ustama, 823-sonli VM qarori (yangi) .doc
322.5 KB
#Файл
⚡️Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар 823-қарор асосида тайинланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сонли Қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тайинланади.

🗂Қарор матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
⚡️Президенти соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” Миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” тегишли қарори қабул қилинди.

✅Унга кўра:

➡️ Ҳар йили умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади.

➡️ Танлов ҳар йили 3 босқичда мактаблар ўқувчилари ўртасида ташкил этилади.

➡️ Ҳар бир мактабдан фақат битта терма жамоа иштирок этади.  Жамоа 8–10-синфнинг 5 нафар ўқувчиси ва 1 нафар физика фани ўқитувчисидан иборат бўлади.

➡️ Республика босқичида 1-ўринни эгаллаган мактабга Давлат бюджети ҳисобидан муҳандисликка оид лабораторияларни жиҳозлаш ҳамда ўз ичига олган инновацион технопарк ташкил этиш учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

➡️ Шунингдек, танловнинг республика босқичи ғолиблари учун хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

➡️ Бундан ташқари, инновацион технопаркка эга бўлган мактабларда меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра физика фани ўқитувчисига тенглаштирилган 1 та штат бирлигида лаборант лавозими жорий этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
​#Биласизми
⚡️Мактаблар битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсатгичи бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги даражаси шу муассасани битираётган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши, касб-ҳунар танлаб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши кўрсатгичи билан баҳоланмоқда.

Шу боис ҳам Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (собиқ ХТВ) мактаб битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсатгичи бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйган.

🔰 Бунда:

🟢 мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил”;

🟡 10 фоиздан 30 фоизгача битирувчиси ОТМга қамраб олинган мактаблар “сариқ”;

🔴 битирувчиси умуман ОТМга кирмаган ва 10 фоизгача кирган мактаблар “қизил” рангларда таснифланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍1🔥1😁1
⚡️Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш тартиби белгиланди
 
❗️Ҳукумат қарори (299-сон, 11.06.2026 й.) билан “Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
 
🏛 Регламентга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Агентлик) ушбу соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.
 
📝 Ариза берувчи ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ЯИДХП ёки Агентликнинг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради.
 
⛔️ Қуйидагилар аризани рад этишга асос бўлади:
 
🔹 сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани;
 
🔹 сўровномада нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани;
 
🔹 белгиланган миқдордаги тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани.
 
🗒 Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ишчи орган томонидан ҳар йили 15 июлдан 6 августгача кўриб чиқилади ҳамда аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
 
📜 Бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабарнома юборилади.
 
⏭️ Ўқишни кўчириш бўйича QR-кодли имтиҳон натижаси ваколатли орган томонидан ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг 1 ҳафта ичида ариза берувчига юборилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13🔥2👍1
⚡️Президент соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади

❗️Ҳукумат қарори (300-сон, 11.06.2026 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 
🔰 Мазкур Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ўртасида “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танловини ташкил этиш тартибини белгилайди.
 
📁 Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаблар ҳар йили 1 январдан 1 февралга қадар махсус платформада рўйхатдан ўтади ҳамда мактаб терма жамоаси таркибини белгилайди.
 
🔎 Танлов 3 босқичда ўтказилади:
 
🔹 туман босқичи – ҳар йили 1 апрелгача тумандаги мактаб терма жамоалари ўртасида;
 
🔹 ҳудудий босқич– ҳар йили 1 июлгача туман босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлган мактаб терма жамоалари ўртасида;
 
🔹 республика босқичи – ҳар йили 1 октябргача ҳудудий босқичда 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлган мактаб терма жамоалари ўртасида.
 
💸 Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан мукофотланади:
 
🔸 туман (шаҳар) босқичида 1-ўрин – БҲМнинг 200 баравари, 2-ўрин – БҲМнинг 150 баравари, 3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;
 
🔸 ҳудудий босқичда 1-ўрин – БҲМнинг 300 баравари, 2-ўрин – БҲМнинг 250 баравари, 3-ўрин – БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
 
🔸 республика босқичида 1-ўрин – БҲМнинг 600 баравари, 2-ўрин – БҲМнинг 450 баравари, 3-ўрин – БҲМнинг 300 баравари миқдорида.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍1🔥1😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Фарзандингиз 1-синфга чиқадими? Унда юқоридаги видео айнан сиз учун

▶️Қабул жараёнлари бўйича ота-оналар учун барча муҳим маълумотларни юқоридаги видео орқали маълумот олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Мактаб битирувчилари шаҳодатномаларини онлайн юклаб олиши мумкин

Шаҳодатномаларни юклаб олиш учун e-shahodatnoma.uz ахборот тизимига сўралган маълумотлар киритилиб, қидирув тугмаси босилади.

🎞 Шаҳодатномани юклаб олиш бўйича бўйича йўриқнома билан юқоридаги видеода батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14
#Диққат_эслатма
⚡️Ҳужжатлар қабули бугун соат 23:59 да якунланади

✅Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги қуйидаги мактаблар учун:

➡️ Президент мактабларига;

➡️ Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 5-, 6-, 7-синфларига

Ҳужжатлар қабули бугун, 14 июнь соат 23:59 да якунланади!

➡️ Ҳужжат топшириш онлайн тарзда амалга оширилади.

➡️ Ариза топшириш ariza.piima.uz ҳаволаси орқали амалга оширилади.

➡️ Қабул муддати тугагач, аризалар қабул қилинмайди.

☎️Ҳужжат топширишда барча маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритишни унутманг. Саволлар юзага келганда, Агентликнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилинг.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍1🔥1
⚡️​«Қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади

❓ Савол:

Битирувчи ўқувчилар фанлардан ўтказиладиган якуний аттестация имтиҳонида белгиланган тартибларни бузса ёки "қониқарсиз" баҳо олса, шундай ўқувчиларга мактаб маъмурияти қандай чора кўриши мумкин?

✅ Жавоб:

🖊 "Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги Низомга мувофиқ:

➡️ Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

➡️ Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади. ("Қониқарсиз" баҳо олган ҳисобланади)

➡️ Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

➡️ Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
⚡️Эртага, 16 июнь ижод мактабларининг 1-босқич имтиҳонлари бўлиб ўтади

❗️Ижод мактабларига имтиҳон босқичларини қуйида билиб олишингиз мумкин.


✅Она тили ва адабиёт йўналишига:

➡️ 1-босқич: ижодий матн яратиш;
➡️ 2-босқич: ижодий суҳбат;
➡️ 3-босқич: она тили ва адабиёт фанидан 20 та тест, инглиз тили фанидан 15 та тест ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича 15 та тест.

✅Хорижий тил йўналишига (Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби):

➡️ 1-босқич: ижодий матн яратиш (хорижий тильда);
➡️ 2-босқич: ижодий суҳбат (хорижий тильда);
➡️ 3-босқич: хорижий тильдан 20 та тест, она тили ва адабиёт фанидан 15 та тест ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича 15 та тест.

✉️Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорларнинг аризада кўрсатилган телефон рақамларига СМС-хабарнома юборилди.

📍Имтиҳон ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган рухсатномани шахсий кабинетингиз орқали юклаб олишингиз мумкин.

💻Шахсий кабинетга ariza.piima.uz ҳаволаси орқали киришингиз мумкин.

☎️Call-марказ: 1206

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16😁1
#Биласизми
⚡️"Декрет"дан қайтган ўқитувчиларга таътилдан аввалги дарс соатлари берилади деган қоида йўқ

❓Савол:

Мен инглиз тили ўқитувчисиман. Яқинда туғруқ таътилидан қайтдим. Менга дарс тақсимоти таътилгача бўлган даврдаги каби тақсимланадими?

✅Жавоб:

Адлия вазирлиги томонидан 30.06.2020 йилда "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарор рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу Қарор билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандига мувофиқ, умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, тақсимот ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари бир қатор кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида амалга оширилади.

Шунингдек, Низомнинг 19-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар асосида тақсимланади.

❗️Бунда ходим декрет таътилидан қайтганда унинг дарслари қайта тақсимланади. Ўқитувчининг кўрсатгич натижалари юқори бўлса, (тоифа, сертификат ва ҳ.к) унга аввалгидан ҳам кўпроқ дарс соатлари ажратилиши мумкин.

Умуман олганда, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга фақат таътилдан аввалги дарс соатларигина берилади деган қоида йўқ.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
⚡️Янги ўқув йилидан “Юриспруденция” ҳамда “Давлат ва жамият бошқаруви” йўналишини тугатганларга ҳам мактабларда ҳуқуқ фанидан дарс беришга рухсат этилади

❗️ Ҳуқуқ фанидан давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.


🔰 Фармонга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан:

🔸 Университетга Университет ҳузуридаги академик лицей, юридик техникум битирувчилари ҳамда олий маълумотга эга шахслар учун улар танловига кўра кириш мумкин бўлган бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг махсус 3 йиллик таълим дастури жорий этилади;

🔸 Қашқадарё юридик техникуми негизида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ташкил этилади.

🏛 2026/2027 ўқув йилидан:

🔹 “Юриспруденция” ҳамда “Давлат ва жамият бошқаруви” таълим йўналишида бакалавр даражасига эга шахсларга қайта тайёрлов курсларидан ўтмасдан умумий ўрта таълим мактабларида давлат ва ҳуқуқ асослари фани бўйича дарс беришга рухсат этилади;

🔹 ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синови ташкил этилиб, унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.

✳️ 2026 йил 1 мартдан Университетда “Юриспруденция” бакалавриат таълим йўналишидан бошқа турдош таълим йўналишлари битирувчилари учун 2 йиллик магистратура мутахассислиги жорий қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19😁3👍2
⚡️Мактаб директорлигига ишга киритиш учун 10 минг доллар...

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шуъба бошлиғи мактаб директорлигига ишга киритишни ваъда қилиб, фуқародан 10 минг доллар талаб қилган. У шундан 8,5 минг долларини олган вақтида тезкор тадбирда ушланди. У 2011 йилда ҳам худди шундай жиноятлар учун судлангани маълум бўлди.

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁12❤10👍4
⚡️Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди

📝 2026 йил 25-, 26-, 27 апрель ҳамда 2-, 3-, 4-, 11-, 12,-13- ва 25 май кунлари она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанидан бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинмоқда.

📱 Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

✅Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

🔹 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл — Б+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл — Б даража;
🔹 50 - 54,9 балл — С+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл — С даража.

✅Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

🔸А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
🔸Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
🔸А+, А, Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23🎉1
⚡️2026-2027-ўқув йилида 5 600 дан ортиқ мактабларга 1-синфга қабул жараёнлари ОНЛАЙН тарзда ташкил этилади

Жорий йилда 135 та туман ва шаҳарлардаги 5 690 та мактабда онлайн қабул амалга оширилади. Бу барча мактабларнинг қарийб 60 фоизи демакдир.


❗️Эндиликда Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида 1-синфга қабул 100 фоиз онлайн шаклда бўлиб ўтади.

✅Мазкур мактаблар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

➡️ https://api-portal.gov.uz/uploads/9/2026/06/16/721aa9bc-ad88-88b3-60db-8027b2d35d26_media_.pdf

☝️Эслатиб ўтамиз, 2026-2027-ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида товламачилик билан шуғулланганликда гумон қилинаётган уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинди. Улар орасида 15 ва 16 ёшли икки нафар мактаб ўқувчиси ҳам бор.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12🔥2
⚡️Аттестацияда иштирок этган педагогларнинг натижалари бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

Январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетида аттестация якунлари бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлибди.

Буни pedagog.uzedu.uz сайтидаги шахсий кабинетингизга кириш орқали кўришингиз мумкин.

Аттестациядан ўтган педагогларга тоифа сертификатлари ҳам тез кунларда шахсий кабинетларига юборилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍1🔥1💯1
⚡️Хорижий тил ўқитувчиларига Б2 сертификатини олиш учун 2026-2027-ўқув йилига қадар имконият берилган

✅Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги РАСМИЙ БАЁНОТ берган эди:

➡️ Айни кунларда умумтаълим мактабларининг тегишли тил сертификатига эга бўлмаган хорижий тил фани ўқитувчиларининг кейинги меҳнат фаолиятига доир масала барчанинг диққат марказида турибди.

➡️ Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги тегишли қарорида умумий ўрта таълим муассасалари хорижий тил ўқитувчиларининг камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши талаби кўрсатиб ўтилган.

➡️ Дастлаб 2024-2025-ўқув йилига қадар этиб белгиланган ушбу талаб муддати педагоглар ва кенг жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари асосида ҳозирга қадар бир неча бор узайтириб келинди.

❗️Ҳурматли педагоглар ва кенг жамоатчилик вакиллари!

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан, хорижий тил фани ўқитувчиларининг лавозим малака тавсифларига камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши асосий талаб сифатида киритилди.

☝️Маълумот учун: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ушбу педагогларнинг тегишли сертификат имтиҳонларига тайёргарлик кўришларида кўмаклашиш учун жойларда малакали мутахассислар иштирокида бепул (онлайн ва офлайн) ўқув машғулотлари ташкил этилди.

➡️ Бунинг натижасида 2025 йилнинг сентябрь-декабрь ойлари давомида 5 000 нафардан ортиқ педагоглар тегишли тил сертификатларини қўлга киритиб, ўқувчиларга сифатли таълим бериш билан бирга қўшимча моддий манфаатдорликка эришиб келмоқда (ҳозирга вақтда 39 минг нафардан ортиқ хорижий тил фани ўқитувчилари тегишли тил сертификатларига эга).

➡️ Вазирлик томонидан ушбу ўқув машғулотлари бундан кейин ҳам давомий ташкил этиб борилади ҳамда Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027-ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади.

➡️ Мазкур чоралар фарзандларимизнинг сифатли ва чуқур билим олишларини таъминлаш, уларнинг келгусида замонавий ва келажакка мос касбларни эгаллашларида муҳим аҳамият касб этиши, табиий.

❗️Қадрли педагоглар!

➡️ Сизлардан амалиётга жорий этилаётган мазкур чораларни чуқур англаган ҳолда, ўз касбий ва лавозим мажбуриятларингизга сидқидилдан ёндашишларингизни сўраб қоламиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30🔥2
⚡️Аттестациядан ўтган педагогларга тоифа сертификатларини бериш бошланди

Малака тоифаси «2026 йил январь-июнь» мавсуми синовларида иштирок этиб сертификатларни қўлган киритган талабгорлар учун сертификатларни генерация қилиш бошланди.

➡️ Талабгорлар сертификатларни pedagog.uzedu.uz платформасидаги шахсий кабинетидан "Сертификатларим" бўлимидан юклаб олиши мумкин.

➡️ "Ягона давлат хизматлари" портали орқали мурожаат юборганлар эса my.gov.uz порталидан ҳам юклаб олиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍2😁2🤣1