Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган мактаб ўқувчилари ЙТҲга учради. Бир бола вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Асака туманидаги 14-мактаб ўқувчилари «Андижон полкаси» тадбиридан қайтаётган вақтда ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, ҳодиса оқибатида бир нафар ўқувчи вафот этган, қолганлари эса жонлантириш бўлимига ётқизилган. Воқеа ўқувчилар тадбирдан қайтаётганида эмас, унга бораётганида юз берган.

Андижон вилояти ЙҲХБ хабарига кўра, ЙТҲ 23 июнь куни содир бўлган. Асака тумани халқ таълими бўлими томонидан Андижон шаҳрида ўтказиладиган тадбирга тайёргарлик кўриш учун бориб-келадиган ўқувчиларга алоҳида автобус ажратилган. Аммо бир гуруҳ ўқувчи ўзбошимчалик билан Damas автомобилида кетаётган бўлган. Йўлда автомобил «ЗИЛ» юк машинаси билан тўқнашган. Ўқувчилар шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, улардан бир нафари вафот этган. Қолган ўқувчиларнинг ҳолати яхши, дейилади расмий ахборотда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13😢12👍1
⚡️Олий тоифали ўқитувчилар учун мақсадли магистратура жорий этилди

❗️Ҳукуматнинг 2026 йил 24 июндаги 322-сонли қарори билан мактабларда ишлаётган олий тоифали ўқитувчилар учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура тизими йўлга қўйилди.


✅Қарорнинг асосий мазмуни ва шартлари қуйидагича:

❓Таълим шакли қандай бўлади?

➡️ Олий тоифали ўқитувчилар магистратурада ишдан ажралмаган ҳолда, масофавий (онлайн) таълим шаклида ўқийдилар.

❓Қайси ОТМда ўқитилади?

➡️ 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб бундай ўқитиш тизими Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида ташкил этилади.

✅Ишлаб бериш мажбурияти:

➡️ Мақсадли магистратурани тугатган ўқитувчилар ўқишдан сўнг 3 йил давомида умумий ўрта таълим ташкилотида (мактабда) ишлаб бериш мажбуриятини олади.

✅Хотин-қизлар учун контракт пули тўлаб берилмайди:

➡️ Ушбу қарор асосида мақсадли магистратурага қабул қилинган олий тоифали ўқитувчиларга (хотин-қизларга) давлат бюджети ҳисобидан тўлов-контракт маблағларини қоплаб бериш тартиби (447-сонли қарор) татбиқ этилмайди.

✅Қабул тартиби:

➡️ Қабул параметрлари ҳар йили эҳтиёждан келиб чиқиб Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади ва ўқишга қабул қилиш белгиланган умумий тартибга мувофиқ амалга оширилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Узоқ кутилган имконият: Боғчалардаги ўрта махсус маълумотли педагоглар дуал таълим асосида ўқитилади

Мактабгача таълим ташкилотларида ишлайдиган узоқ йиллик тажрибага эга, лекин олий маълумоти бўлмаган ходимларимиз ўзлари учун таълим олиш имконияти яратилишини сўраб кўп мурожаат қилишарди. Президентимиз томонидан улар учун катта имконият яратилди. 2026-2027-ўқув йилидан бошлаб педагогика олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналишида бакалавр босқичида дуал таълим шакли (1+5) йўлга қўйилди.

Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият олиб бораётган (камида уч йиллик тажрибага эга) ўрта-махсус маълумотли ходимлар ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.  Энди сиз 1 кун педагогика олий таълим ташкилотида назарий таълим оласиз ва 5 кун давомида одатдаги амалий фаолиятингизни давом эттираверасиз.

☝️Маълумот учун: жорий ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги 15 та педагогика олий таълим муассасаларининг мактабгача таълим йўналишида дуал таълим йўлга қўйилди.

Бугун Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажриба асосида бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ҳам еълон қилинди. Батафсил танишиб чиқинг. Қўшимда саволларингиз бўлса Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг +998 (71) 202-44-21 рақамларига қўнғироқ қилиб жавоб олишингиз мумкин.

Биз янги ўқув йили, ушбу таълим дастурини муваффақиятли йўлга қўйиш учун тизимли ишларимизни аллақачон бошлаганмиз. Мазкур имкониятдан фойдаланишга бел боғлаган барча педагогларга омад тилайман.

Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари – Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ректори.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21
#Биласизми
⚡️Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади

⛔️Қонунчиликка кўра, педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.

⚠️ Педагогни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш:

➖ БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (41 млн 200 минг сўмдан 61 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12🔥5😢1
⚡️ОТМга кириш учун қабул тугади. Тўловга яна 1 кун қўшиб берилди

Бугун — 26 июнь ОТМларга тўлов қилиш учун яна бир кун қўшиб берилди. Агар сиз тўловдан озод тоифага кирмасангиз, бугун ҳам тўлов қилишингиз мумкин. 

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍2🔥2
⚡️Ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топширган талабгорлар учун рухсатномалар юборилди

🔴 Диққат! Ҳурматли ота-оналар!

✅2026/2027-ўқув йили учун ихтисослаштирилган мактабларнинг:

➡️ 6-синфига (аниқ фанлар йўналиши);
➡️ 7-синфига (табиий фанлар йўналиши);
➡️ 8-синфига (аниқ ва табиий фанлар йўналишлари);
➡️ 10-синфига (аниқ ва табиий фанлар йўналишлари) кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномалар аризачиларнинг ariza.piima.uz сайтидаги шахсий кабинетига жойлаштирилди!

❗️Ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топширган талабгорлардан рухсатномани ariza.piima.uz орқали юклаб олишингизни сўраймиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🎉1
⚡️Педагогика соҳасида мақсадли магистратурага 2025 йилдан кейин олий тоифа олган педагоглар ҳужжат топшириши мумкин

❓Савол:

Қарорда халқаро стандартлар асосида олинган малака сертификати деганда кимлар назарда тутилган?

✅Жавоб:

Таъкидлаш жоизки, олий тоифали ўқитувчилар учун педагогика соҳасида мақсадли магистратурага 2025 йилдан кейин олий тоифа сертификатини олган педагоглар ҳужжат топшириши мумкин. Чунки айнан шу даврдан бошлаб 70 фоизли устама тўланадиган, халқаро стандартлар асосида малака сертификати бериш амалиёти йўлга қўйилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍3🤣1
Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Педагогика соҳасида мақсадли магистратурага 2025 йилдан кейин олий тоифа олган педагоглар ҳужжат топшириши мумкин ❓Савол: Қарорда халқаро стандартлар асосида олинган малака сертификати деганда кимлар назарда тутилган? ✅Жавоб: Таъкидлаш жоизки, олий…
⚡️Педагогика соҳасида мақсадли магистратурага кириш учун чет тили сертификати ҳам керак

❓Савол:

Педагогика соҳасида мақсадли магистратурага кириш учун чет тили сертификати мажбурийми?

✅Жавоб:

Ҳа, чет тили сертификати мажбурий ҳисобланади. Янги қарорда олий тоифали педагогларни чет тили сертификатидан озод қилиш бўйича ҳеч қандай истисно назарда тутилмаган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁15❤7🎉1
⚡️Ўзбекистонда ҳам 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаш режа қилинмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримованинг айтишича, ушбу масала бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйиш кўзда тутилмоқда.

“Биз ҳам ҳозир ушбу масалани ўйлаяпмиз. Бу бўйича депутатларимиз ва сенаторларимиз билан ҳам гаплашдик. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўймоқчимиз. Бу тартиб бизда ҳам бўлиши керак, деб ўйлайман”, — дейди амалдор.


📱У болаларни телефондан тўлиқ воз кечтиришнинг имкони йўқлиги, аммо ундан фойдаланиш маданиятини шакллантириш муҳимлигини қайд этди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50❤4🔥2😱1
⚡️Жасорат мактаблари кириш имтиҳонлари учун рухсатномалар аризачиларнинг шахсий кабинетига жойлаштирилди

❗️Ҳурматли ота-оналар!

💻2026/2027-ўқув йили учун Жасорат мактабларнинг 5-синфига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномалар аризачиларнинг ariza.piima.uz сайтидаги шахсий кабинетига жойлаштирилди.

🎓 Жасорат мактабларга ҳужжат топширган талабгорлардан рухсатномани ariza.piima.uz орқали юклаб олишингизни сўраймиз.

☝️Маълумот учун, тест имтиҳонлари жорий йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍3
⚡️Ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синфи учун кириш имтиҳонлари 29 июнь куни 2 сменада ташкил этилади

❗️Ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синфига жами 109 560 нафар талабгор ўқувчи ҳужжат топширган.


✅Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятида 5-синф учун ҳужжат топширган талабгор ўқувчилар сони имтиҳон ўтказиладиган биноларнинг умумий сиғимидан ошиб кетганлиги сабабли:

➡️ Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан ҳужжат топширган талабгорлар Урганч шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида;

➡️ Қува туманидан ҳужжат топширган талабгорлар Андижон шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида кириш имтиҳонларини топширадилар.

🔴Маълумот учун, мазкур талабгор ўқувчилар ҳужжат топширган бошқа (Президент, Жасорат, таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар) мактабларнинг имтиҳонларини ўз ҳудудидаги белгиланган биноларда топширадилар.

☎️Қўшимча маълумотлар учун Чалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
#Биласизми
⚡️Педагог ходимлар учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ташкил этилади

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги "Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 867-сон қарори қабул қилинган.

✅Унга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси — таълим ташкилоти) йўлга қўйилиши;

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Олий тоифали ўқитувчилар учун магистратурада масофавий ўқиш имконияти яратилди

🏢 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган олий малака тоифасига эга ўқитувчиларни мақсадли магистратурага қабул қилиш тизими жорий этилади.

✅Янги тартибга кўра:

➡️ ўқиш жараёнлари устозларнинг ишидан ажралмаган ҳолда, масофавий таълим шаклида амалга оширилади;

➡️ 2026-2027-ўқув йилидан бошлаб Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида йўлга қўйилади;

➡️ мақсадли магистратурага қабул олий таълим ташкилотларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;

➡️ педагоглар магистратурани тугатгандан со'нг 3 йил давомида умумий ўрта таълим ташкилотида ишлаб бериш мажбуриятини оладилар.

☝️Эслатма: Олий тоифали ўқитувчилар ҳукуматнинг 2026 йил 24 июнидаги 322-сонли қарорига мувофиқ мақсадли магистратурага қабул қилинган тақдирда, уларга нисбатан хотин-қизларнинг тўлов-контракт пулини давлат бюджетидан қоплаб бериш шартлари татбиқ этилмайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16😢2🤣2👍1🔥1
#Биласизми
⚡️Президент мактабига қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун ўқитувчисига мукофот пули тўлаб берилади

❓Савол:

Ўқувчиси Президент мактабига қабул қилинган бошланғич синф ўқитувчисига мукофот пули берилишидан хабарим бор. Агар бир ўқитувчининг икки нафар ўқувчиси бир вақтда Президент мактаби ўқишга кирса, у ҳар бир ўқувчиси учун рағбатлантириладими?

✅Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон Қарори 1-иловаси билан "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Мазкур Низомнинг 32-бандида Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши белгиланган.

Шунга кўра, ўқувчиси Президент мактабига қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун ўқитувчисига базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир маротабалик мукофот пули тўлаб берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27👍3🔥1
⚡️Ижод мактаблари имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномалар шахсий кабинетларга жойлаштирилди

❗️Диққат! Ҳурматли ота-оналар!

✅2026/2027-ўқув йили учун:

➡️ Ижод мактаблари (3-босқич), 7-, 8-, 9-, 10-синфларга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномалар аризачиларнинг ariza.piima.uz сайтидаги шахсий кабинетига жойлаштирилди!

💻Ижод мактабларига ҳужжат топширган талабгорлардан рухсатномани ariza.piima.uz орқали юклаб олишингизни сўраймиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#Биласизми
⚡️С1 даражаси бор талабаларга мактабларда ишлашга рухсат этилади

🔰Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:

🔸Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

🔸рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

🗓 2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

🔍 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.

📘2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23
⚡️Бугун, 30 июнь — Ёшлар куни

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан меҳнати, ҳаракати орқали муваффақиятга эришган кўп сонли ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Айтишларича, бугун Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашиб, улар билан мулоқот қилиши кутилмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8😢1
⚡️Фарзандларингизни ҳалоллик, қонунларга ҳурмат, тенг рақобат ва ўз билимига ишониш руҳида тарбиялашингизни сўраймиз

Жорий йилнинг 29 июнь куни Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари жараёнида Қашқадарё вилоятида 5-синф учун 1-вариант имтиҳонлари тест топшириқларининг имтиҳон ўтказилаётган ҳудудидан олиб чиқилгани ҳамда учинчи шахсларга тарқатилгани аниқланди.

✅Ҳолат юзасидан ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги РАСМИЙ МУНОСАБАТ берди:

➡️ Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилди. Ҳозирда ҳолат ваколатли органлар томонидан қонунчиликка мувофиқ ўрганилмоқда.

➡️ Дастлабки ўрганишлар ушбу ҳолат белгиланган тартибни бузган айрим шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида юзага келганини кўрсатмоқда.

Бир кунда турли сменаларда имтиҳон топшираётган барча талабгорлар учун шаффоф ва адолатли баҳолаш тамойилини ҳамда валидлигини таъминлаш мақсадида тест вариантларининг тузилиши, когнитив даражаси спецификацияга мос бўлиши халқаро баҳолаш амалиётига асосланган жараён ҳисобланади.


☝️Эслатиб ўтамиз, ҳар бир сменада қолланилган тест топшириқлари мазмунан мустақил ишлаб чиқилади. Саволлар ҳамда жавоб вариантлари такрорланмайди ва ҳар бир вариант алоҳида шакллантирилади.

❗️Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни ҳалоллик, қонунларга ҳурмат, тенг рақобат ва ўз билимига ишониш руҳида тарбиялашингизни сўраймиз. Имтиҳон материалларини ноқонуний олиб чиқиш, тарқатиш ёки улардан ноқонуний фойдаланиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.


📃Маълумот учун: кириш имтиҳонлари республика бўйлаб бир вақтда бошланиб, бир вақтда якунланади.

🎓 Агентлик барча кириш имтиҳонларининг очиқ, шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш ҳамда ҳар бир талабгорнинг билимини холис баҳолаш тамойилига қатъий амал қилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍1
⚡️Президент мактаблари имтиҳонида қалам ишлатишда қанақадир коррупция ёки қинғирлик мақсади йўқ

❓Савол:

Нега Президент мактаблари имтиҳонида жавоблар қаламда ёзилади, ручкада эмас?

✅Жавоб:

Бугун, 25 июнь куни юртимиздаги Президент мактабларида имтиҳонлар бўлиб ўтди. Бир неча йилдан буён бўладиган ушбу имтиҳон жараёнларида ҳар йили ота-оналар нима учун ўқувчилар жавобларни қаламда бўяётганига қизиқишади ва буни ҳаттоки коррупция аломати деб ўйлашади.

Гарчи ҳар йили бунга тушунтириш берилсада, ўйлайманки, яна бир бор изоҳ бериш зарар қилмайди.

Гап шундаки, Президент мактабларига кириш имтиҳонларини Буюк Британиянинг Cambridge Assessment ташкилоти ўтказади. Ўзлари савол тузади, жавобларни ҳам ўзлари йиғиб олади, ўзлари текшириб, натижаларини сайтида чиқаради.

Жавобларни қаламда белгилаш талаби айнан Cambridge Assessment ташкилоти томонидан қўйилган. Бизникилар оладиган имтиҳонларнинг барчасида ручка ишлатилади.

❓Нега қалам талаби қўйилган?

Чунки бу психологларнинг талаби ва тавсияси. Ручка ишлатиш ёш болаларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши мумкин, сабаби хато қилиб қўйса, ручкани ўчириб бўлмайди, бу эса болаларда стрессни келтириб чиқаради, хато қилишдан қўрқиб қолади. Шу сабабли нафақат Британия, балки дунёнинг кўплаб давлатларидаги мактабларда қаламдан фойдаланиш қабул қилинган. Айниқса бошланғич синфларда. Чунки қалам болаларга эркинлик ва хотиржамлик беради. Агар хориж фильмларига эътибор берсангиз, талабалар ва ҳаттоки катта ёшли инсонлар ҳам кўпинча қаламда ёзаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Умуман олганда бизда ҳам, ҳеч бўлмаса, бошланғич синфларда қаламдан фойдаланишга ўтиш керак. Шунақа маданиятни шакллантиришимиз лозим. Ручкани бутунлай тақиқлаш керак.

Хуллас, ушбу жумбоқнинг жавоби шунақа. Қалам ишлатишда қанақадир коррупция ёки қинғирлик мақсади йўқ.
Манба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25👍8🔥2
⚡️Эртага, 1 июль магистратурага кириш учун ҳужжатлар қабули бошланади

Магистратура мутахассисликларига қабул ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. Талабгорлар my.edu.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, ҳужжат топширишлари мумкин.
 
✅Амалдаги тартибга кўра, магистратура босқичига ҳужжат топширишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

➡️ олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ёки дипломдан кўчирма ҳамда унинг иловаси;

➡️ хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификат.

➡️ Магистратура қабулида хорижий тил сертификати даражаси йўналишга қараб Б1, Б2 ёки С1 этиб белгиланган ҳамда айрим тоифадаги абитуриентларга имтиёзлар қўлланилади.

➡️ College Board ташкилоти томонидан ўтказиладиган SAT халқаро имтиҳонида энг юқори баллнинг 75 фоизи — 1200 балл ва ундан юқори натижа қайд этган ҳамда тамомлаган бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош магистратура мутахассисликларига ҳужжат топшираётган талабгорлар қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

➡️ Шу билан бирга, кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўйича I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар магистратурага қабул қилинишда хорижий тил сертификатини тақдим этиши шарт эмас.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21