Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
111K subscribers
4.25K photos
4.98K videos
763 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Жасорат мактаблари кириш имтиҳонлари учун рухсатномалар аризачиларнинг шахсий кабинетига жойлаштирилди

❗️Ҳурматли ота-оналар!

💻2026/2027-ўқув йили учун Жасорат мактабларнинг 5-синфига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномалар аризачиларнинг ariza.piima.uz сайтидаги шахсий кабинетига жойлаштирилди.

🎓 Жасорат мактабларга ҳужжат топширган талабгорлардан рухсатномани ariza.piima.uz орқали юклаб олишингизни сўраймиз.

☝️Маълумот учун, тест имтиҳонлари жорий йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍3
⚡️Ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синфи учун кириш имтиҳонлари 29 июнь куни 2 сменада ташкил этилади

❗️Ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синфига жами 109 560 нафар талабгор ўқувчи ҳужжат топширган.


✅Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятида 5-синф учун ҳужжат топширган талабгор ўқувчилар сони имтиҳон ўтказиладиган биноларнинг умумий сиғимидан ошиб кетганлиги сабабли:

➡️ Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан ҳужжат топширган талабгорлар Урганч шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида;

➡️ Қува туманидан ҳужжат топширган талабгорлар Андижон шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида кириш имтиҳонларини топширадилар.

🔴Маълумот учун, мазкур талабгор ўқувчилар ҳужжат топширган бошқа (Президент, Жасорат, таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар) мактабларнинг имтиҳонларини ўз ҳудудидаги белгиланган биноларда топширадилар.

☎️Қўшимча маълумотлар учун Чалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
#Биласизми
⚡️Педагог ходимлар учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ташкил этилади

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги "Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 867-сон қарори қабул қилинган.

✅Унга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси — таълим ташкилоти) йўлга қўйилиши;

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Олий тоифали ўқитувчилар учун магистратурада масофавий ўқиш имконияти яратилди

🏢 Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган олий малака тоифасига эга ўқитувчиларни мақсадли магистратурага қабул қилиш тизими жорий этилади.

✅Янги тартибга кўра:

➡️ ўқиш жараёнлари устозларнинг ишидан ажралмаган ҳолда, масофавий таълим шаклида амалга оширилади;

➡️ 2026-2027-ўқув йилидан бошлаб Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида йўлга қўйилади;

➡️ мақсадли магистратурага қабул олий таълим ташкилотларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;

➡️ педагоглар магистратурани тугатгандан со'нг 3 йил давомида умумий ўрта таълим ташкилотида ишлаб бериш мажбуриятини оладилар.

☝️Эслатма: Олий тоифали ўқитувчилар ҳукуматнинг 2026 йил 24 июнидаги 322-сонли қарорига мувофиқ мақсадли магистратурага қабул қилинган тақдирда, уларга нисбатан хотин-қизларнинг тўлов-контракт пулини давлат бюджетидан қоплаб бериш шартлари татбиқ этилмайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16😢2🤣2👍1🔥1
#Биласизми
⚡️Президент мактабига қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун ўқитувчисига мукофот пули тўлаб берилади

❓Савол:

Ўқувчиси Президент мактабига қабул қилинган бошланғич синф ўқитувчисига мукофот пули берилишидан хабарим бор. Агар бир ўқитувчининг икки нафар ўқувчиси бир вақтда Президент мактаби ўқишга кирса, у ҳар бир ўқувчиси учун рағбатлантириладими?

✅Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон Қарори 1-иловаси билан "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Мазкур Низомнинг 32-бандида Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши белгиланган.

Шунга кўра, ўқувчиси Президент мактабига қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун ўқитувчисига базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир маротабалик мукофот пули тўлаб берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27👍3🔥1
⚡️Ижод мактаблари имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномалар шахсий кабинетларга жойлаштирилди

❗️Диққат! Ҳурматли ота-оналар!

✅2026/2027-ўқув йили учун:

➡️ Ижод мактаблари (3-босқич), 7-, 8-, 9-, 10-синфларга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатномалар аризачиларнинг ariza.piima.uz сайтидаги шахсий кабинетига жойлаштирилди!

💻Ижод мактабларига ҳужжат топширган талабгорлардан рухсатномани ariza.piima.uz орқали юклаб олишингизни сўраймиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#Биласизми
⚡️С1 даражаси бор талабаларга мактабларда ишлашга рухсат этилади

🔰Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:

🔸Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

🔸рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

🗓 2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

🔍 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.

📘2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23
⚡️Бугун, 30 июнь — Ёшлар куни

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан меҳнати, ҳаракати орқали муваффақиятга эришган кўп сонли ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Айтишларича, бугун Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашиб, улар билан мулоқот қилиши кутилмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8😢1
⚡️Фарзандларингизни ҳалоллик, қонунларга ҳурмат, тенг рақобат ва ўз билимига ишониш руҳида тарбиялашингизни сўраймиз

Жорий йилнинг 29 июнь куни Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари жараёнида Қашқадарё вилоятида 5-синф учун 1-вариант имтиҳонлари тест топшириқларининг имтиҳон ўтказилаётган ҳудудидан олиб чиқилгани ҳамда учинчи шахсларга тарқатилгани аниқланди.

✅Ҳолат юзасидан ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги РАСМИЙ МУНОСАБАТ берди:

➡️ Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилди. Ҳозирда ҳолат ваколатли органлар томонидан қонунчиликка мувофиқ ўрганилмоқда.

➡️ Дастлабки ўрганишлар ушбу ҳолат белгиланган тартибни бузган айрим шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида юзага келганини кўрсатмоқда.

Бир кунда турли сменаларда имтиҳон топшираётган барча талабгорлар учун шаффоф ва адолатли баҳолаш тамойилини ҳамда валидлигини таъминлаш мақсадида тест вариантларининг тузилиши, когнитив даражаси спецификацияга мос бўлиши халқаро баҳолаш амалиётига асосланган жараён ҳисобланади.


☝️Эслатиб ўтамиз, ҳар бир сменада қолланилган тест топшириқлари мазмунан мустақил ишлаб чиқилади. Саволлар ҳамда жавоб вариантлари такрорланмайди ва ҳар бир вариант алоҳида шакллантирилади.

❗️Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни ҳалоллик, қонунларга ҳурмат, тенг рақобат ва ўз билимига ишониш руҳида тарбиялашингизни сўраймиз. Имтиҳон материалларини ноқонуний олиб чиқиш, тарқатиш ёки улардан ноқонуний фойдаланиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.


📃Маълумот учун: кириш имтиҳонлари республика бўйлаб бир вақтда бошланиб, бир вақтда якунланади.

🎓 Агентлик барча кириш имтиҳонларининг очиқ, шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш ҳамда ҳар бир талабгорнинг билимини холис баҳолаш тамойилига қатъий амал қилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍1
⚡️Президент мактаблари имтиҳонида қалам ишлатишда қанақадир коррупция ёки қинғирлик мақсади йўқ

❓Савол:

Нега Президент мактаблари имтиҳонида жавоблар қаламда ёзилади, ручкада эмас?

✅Жавоб:

Бугун, 25 июнь куни юртимиздаги Президент мактабларида имтиҳонлар бўлиб ўтди. Бир неча йилдан буён бўладиган ушбу имтиҳон жараёнларида ҳар йили ота-оналар нима учун ўқувчилар жавобларни қаламда бўяётганига қизиқишади ва буни ҳаттоки коррупция аломати деб ўйлашади.

Гарчи ҳар йили бунга тушунтириш берилсада, ўйлайманки, яна бир бор изоҳ бериш зарар қилмайди.

Гап шундаки, Президент мактабларига кириш имтиҳонларини Буюк Британиянинг Cambridge Assessment ташкилоти ўтказади. Ўзлари савол тузади, жавобларни ҳам ўзлари йиғиб олади, ўзлари текшириб, натижаларини сайтида чиқаради.

Жавобларни қаламда белгилаш талаби айнан Cambridge Assessment ташкилоти томонидан қўйилган. Бизникилар оладиган имтиҳонларнинг барчасида ручка ишлатилади.

❓Нега қалам талаби қўйилган?

Чунки бу психологларнинг талаби ва тавсияси. Ручка ишлатиш ёш болаларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши мумкин, сабаби хато қилиб қўйса, ручкани ўчириб бўлмайди, бу эса болаларда стрессни келтириб чиқаради, хато қилишдан қўрқиб қолади. Шу сабабли нафақат Британия, балки дунёнинг кўплаб давлатларидаги мактабларда қаламдан фойдаланиш қабул қилинган. Айниқса бошланғич синфларда. Чунки қалам болаларга эркинлик ва хотиржамлик беради. Агар хориж фильмларига эътибор берсангиз, талабалар ва ҳаттоки катта ёшли инсонлар ҳам кўпинча қаламда ёзаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Умуман олганда бизда ҳам, ҳеч бўлмаса, бошланғич синфларда қаламдан фойдаланишга ўтиш керак. Шунақа маданиятни шакллантиришимиз лозим. Ручкани бутунлай тақиқлаш керак.

Хуллас, ушбу жумбоқнинг жавоби шунақа. Қалам ишлатишда қанақадир коррупция ёки қинғирлик мақсади йўқ.
Манба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25👍8🔥2
⚡️Эртага, 1 июль магистратурага кириш учун ҳужжатлар қабули бошланади

Магистратура мутахассисликларига қабул ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. Талабгорлар my.edu.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, ҳужжат топширишлари мумкин.
 
✅Амалдаги тартибга кўра, магистратура босқичига ҳужжат топширишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

➡️ олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ёки дипломдан кўчирма ҳамда унинг иловаси;

➡️ хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро сертификат.

➡️ Магистратура қабулида хорижий тил сертификати даражаси йўналишга қараб Б1, Б2 ёки С1 этиб белгиланган ҳамда айрим тоифадаги абитуриентларга имтиёзлар қўлланилади.

➡️ College Board ташкилоти томонидан ўтказиладиган SAT халқаро имтиҳонида энг юқори баллнинг 75 фоизи — 1200 балл ва ундан юқори натижа қайд этган ҳамда тамомлаган бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош магистратура мутахассисликларига ҳужжат топшираётган талабгорлар қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

➡️ Шу билан бирга, кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўйича I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар магистратурага қабул қилинишда хорижий тил сертификатини тақдим этиши шарт эмас.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21
⚡️Бугун 2026–2027-ўқув йили учун техникумларга ҳужжатлар қабули бошланади
 
2026 йил 1 июлдан бошлаб техникумларга ОНЛАЙН қабул жараёнлари бошланади.

✅9-синф битирувчилари учун:

➡️ 570 та техникумга ҳужжат топшириш имконияти мавжуд бўлиб, мазкур муассасаларда 166 та касб-ҳунар турлари ўргатилади.

➡️ Умумий квоталар сони — 202 657 та.

Аризалар 1-20 июль кунлари қабул қилинади.

✅11-синф битирувчилари учун:

➡️ 641 та техникумга ҳужжат топшириш мумкин, бу ерда 276 та касб ва мутахассислик йўналишлари мавжуд.

➡️ Умумий квота — 134 570 та, шундан 61 298 таси давлат гранти

Аризалар 10 августдан 10 сентябргача қабул қилинади.
 
➡️ Шунингдек, 14 та Илғор касбий маҳорат техникумларида 27 та касб ва мутахассислик ўргатилади.

➡️ Умумий квота — 1 760 та қабул ўрни, шундан 1 640 таси давлат гранти
 
🌐Аризаларни my.edu.uz платформаси орқали онлайн юборишингиз мумкин.

📊 Маълумот ўрнида: жорий йилда 34 фоиз 9-синф битирувчиларини техникумларга жалб этиш режалаштирилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15🔥1😁1
#Биласизми
⚡️Бир ярим ставка дарс олган ўқитувчиларнинг бир ставкадан ортиқ бўлган дарслари вакант сифатида қайд этилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасига «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди», - деган банд қўшилган.

Яъни, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига бир ярим ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди. Шу сабабли бир ярим ставка дарс олган ўқитувчилар “Энди дарсимни олиб қўйишади” деган хадикда бўлмаса ҳам бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24
⚡️Техникумларда дуал таълим ўқувчиларига стипендия тўлаш тартиби бўйича низом тасдиқланди

✅Унга кўра:

➡️ 2026/2027-ўқув йилидан техникумларда дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш амалиёти йўлга қўйилади.

✅Бунда:

➡️ ҳар бир дуал таълим ўқувчисига фанларни ўзлаштириш натижаларидан қатъи назар БҲМнинг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади;

➡️ фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари 85 фоиздан юқори ёки касблар бўйича республика/хорижий танловлар ғолиби бўлган ўқувчиларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида стипендия тайинланади.

➡️ Стипендия тайинлаш ва тўлаш жараёнлари махсус электрон платформа орқали амалга оширилади.

✅Бунда эса:

➡️ дуал таълим жараёнида техникумнинг гуруҳ раҳбари ва корхона (ташкилот) томонидан бириктирилган устоз ўқувчиларнинг кунлик давоматини платформага мунтазам киритиб боради;

➡️ платформага киритилган давомат маълумотлари ўқувчиларни баҳолаш ҳамда стипендия тайинлаш бўйича хулоса чиқаришда инобатга олинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14💯1
⚡️Юриспруденция йўналишларига IQ тест топшириш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сон қарори билан, Ҳукуматнинг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга IQ тест ўтказиш тартибини белгиловчи
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бунда, IQ тест юриспруденция таълим йўналиши бўйича Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда ўтказилади.

Рўйхатдан ўтиш жараёнларида ҳуқуқ соҳасида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси билан бирга IQ тестдан ўтишни танлаган абитуриентлар учун IQ тест синовлари ТДЮУ томонидан IQ тест олувчи ҳамкор хорижий ташкилот билан ўзаро шартнома асосида ҳар йили 10 июлга қадар ўтказилиши белгиланган.

IQ тест синовларини ўтказиш ва натижаларни баҳолаш хорижий ташкилот талабларига асосан амалга оширилади.

Фақатгина, IQ тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентларга ОТТ ва бакалавриат таълим йўналишини танлаш жараёнида бошқа мос йўналишлар билан бирга ТДЮУнинг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларини танлаш имконияти яратилади.

🗒 Маълумот учун, мазкур таълим йўналишларига танловда чет тиллари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
⚡️4 июнь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва унинг ҳудудлардаги филиалларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 4 июль куни республика бўйлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва унинг ҳудудлардаги филиалларига кириш имтиҳонлари ўтказилади.

✅Имтиҳонлар қуйидаги вақтларда ташкил этилади:

🖱️ 1-смена — соат 8:00;
🖱️ 2-смена — соат 11:30;
🖱️ 3-смена — соат 17:00.


⏰ Талабгорлар ҳамда уларнинг ота-оналаридан кириш имтиҳонлари ўтказиладиган манзилга белгиланган вақтдан камида 1 соат аввал етиб келишлари талаб этилади!


✅Имтиҳон қуйидаги фанлардан ўтказилади:

🖱️математика — 30 та топшириқ, шундан 10 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган;
🖱️инглиз тили — 15 та топшириқ.

❗️Ҳар бир талабгорга жами  45 та тест топшириғини бажариши учун 105 дақиқа вақт ажратилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍1
#Биласизми
⚡️Бугун, 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасдиқланган кун

🔰 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

📌 Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

▶️ Жиноят кодексига асосан, Давлат гербига ҳурматсизлик қилиш БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
🎒Фарзандингизни ўз қўлингиз билан мактабдан совутиб қўйманг! (Ота-оналар йўл қўядиган энг катта хато)

Айни қабул вақтида кўпчилик ота-оналар фарзандининг келажаги учун энг яхшисини хоҳлаб, аммо эътибордан четда қоладиган бир жиддий хатога йўл қўйишади. “Мактабда ўзи ўрганиб кетади”, “Зеҳни ўткир, ёшлигидан қўшимча тил билса, фойда” деган ўй билан болани у умуман тушунмайдиган тильдаги синфга жойлаштиришади. Бироқ, билмай қилинган бу қарор боланинг бутун таълим ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

❓Нима учун таълим тилини тўғри танлаш ўта муҳим?

➡️ Фанларни ўзлаштиришдаги тўсиқ: 1-синфда бола нафақат ўқиш ва ёзишни, балки математика ҳамда табиий фанларни ҳам англаши, мантиқий фикрлашни ўрганиши керак. Ўқитувчисини тушунмаса, у фанни қандай ўзлаштиради? Тилни билмаса, уй вазифаларини қандай бажаради? Бу жараёнда сиз унга қандай ёрдам бера оласиз?

➡️ Психологик зарба: Психологларнинг таъкидлашича, 1-синф — шундоқ ҳам бола учун катта стресс. Янги муҳит, янги тартиб, нотаниш жамоа. Бу стресс устига “тил тўсиғи” ҳам қўшилса, бола хато қилишдан ва савол беришдан қўрқадиган бўлиб қолади.

➡️ Ўзига ишончнинг синиши: Боланинг ичидаги улкан салоҳият ва иқтидор фақатгина шу тилни тушунмаслик комплекси сабабли юзага чиқмай, сўниб қолади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍1🔥1
Буйруқ_лойиҳаларини_бош_ҳисобчи_билан_келишиш_бўйича_кўрсатма_хат.pdf
299.4 KB
#Файл
⚡️Умумтаълим муассасалари директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар
(ҳар ойлик устама, мукофотлаш ва моддий ёрдам бериш) бўйича буйруқ лойиҳаларини бош ҳисобчи билан келишиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича кўрсатма хат юборилди


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍1
Моддий_ёрдам_бериш_бўйича_кўрсатма_хат.pdf
837.3 KB
#Файл
⚡️Умумтаълим муассасалари ходимларига тиббиёт муассасаси шифокори томонидан касалликнинг енгил, ўрта ва оғир даражаси аниқ белгиланган ҳолларда директор жамғармасида ажратилган маблағлар доирасида моддий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатма хат юборилди

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1