Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Бугун 2026–2027-ўқув йили учун техникумларга ҳужжатлар қабули бошланади
 
2026 йил 1 июлдан бошлаб техникумларга ОНЛАЙН қабул жараёнлари бошланади.

✅9-синф битирувчилари учун:

➡️ 570 та техникумга ҳужжат топшириш имконияти мавжуд бўлиб, мазкур муассасаларда 166 та касб-ҳунар турлари ўргатилади.

➡️ Умумий квоталар сони — 202 657 та.

Аризалар 1-20 июль кунлари қабул қилинади.

✅11-синф битирувчилари учун:

➡️ 641 та техникумга ҳужжат топшириш мумкин, бу ерда 276 та касб ва мутахассислик йўналишлари мавжуд.

➡️ Умумий квота — 134 570 та, шундан 61 298 таси давлат гранти

Аризалар 10 августдан 10 сентябргача қабул қилинади.
 
➡️ Шунингдек, 14 та Илғор касбий маҳорат техникумларида 27 та касб ва мутахассислик ўргатилади.

➡️ Умумий квота — 1 760 та қабул ўрни, шундан 1 640 таси давлат гранти
 
🌐Аризаларни my.edu.uz платформаси орқали онлайн юборишингиз мумкин.

📊 Маълумот ўрнида: жорий йилда 34 фоиз 9-синф битирувчиларини техникумларга жалб этиш режалаштирилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15🔥1😁1
#Биласизми
⚡️Бир ярим ставка дарс олган ўқитувчиларнинг бир ставкадан ортиқ бўлган дарслари вакант сифатида қайд этилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-иловасига «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди», - деган банд қўшилган.

Яъни, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига бир ярим ставкагача ажратилган дарс соатлари вакант дарс соат сифатида туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бериладиган ҳар ойлик ҳисоботларга киритилмайди. Шу сабабли бир ярим ставка дарс олган ўқитувчилар “Энди дарсимни олиб қўйишади” деган хадикда бўлмаса ҳам бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24
⚡️Техникумларда дуал таълим ўқувчиларига стипендия тўлаш тартиби бўйича низом тасдиқланди

✅Унга кўра:

➡️ 2026/2027-ўқув йилидан техникумларда дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш амалиёти йўлга қўйилади.

✅Бунда:

➡️ ҳар бир дуал таълим ўқувчисига фанларни ўзлаштириш натижаларидан қатъи назар БҲМнинг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади;

➡️ фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари 85 фоиздан юқори ёки касблар бўйича республика/хорижий танловлар ғолиби бўлган ўқувчиларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида стипендия тайинланади.

➡️ Стипендия тайинлаш ва тўлаш жараёнлари махсус электрон платформа орқали амалга оширилади.

✅Бунда эса:

➡️ дуал таълим жараёнида техникумнинг гуруҳ раҳбари ва корхона (ташкилот) томонидан бириктирилган устоз ўқувчиларнинг кунлик давоматини платформага мунтазам киритиб боради;

➡️ платформага киритилган давомат маълумотлари ўқувчиларни баҳолаш ҳамда стипендия тайинлаш бўйича хулоса чиқаришда инобатга олинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14💯1
⚡️Юриспруденция йўналишларига IQ тест топшириш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сон қарори билан, Ҳукуматнинг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга IQ тест ўтказиш тартибини белгиловчи
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бунда, IQ тест юриспруденция таълим йўналиши бўйича Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда ўтказилади.

Рўйхатдан ўтиш жараёнларида ҳуқуқ соҳасида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси билан бирга IQ тестдан ўтишни танлаган абитуриентлар учун IQ тест синовлари ТДЮУ томонидан IQ тест олувчи ҳамкор хорижий ташкилот билан ўзаро шартнома асосида ҳар йили 10 июлга қадар ўтказилиши белгиланган.

IQ тест синовларини ўтказиш ва натижаларни баҳолаш хорижий ташкилот талабларига асосан амалга оширилади.

Фақатгина, IQ тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентларга ОТТ ва бакалавриат таълим йўналишини танлаш жараёнида бошқа мос йўналишлар билан бирга ТДЮУнинг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларини танлаш имконияти яратилади.

🗒 Маълумот учун, мазкур таълим йўналишларига танловда чет тиллари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
⚡️4 июнь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва унинг ҳудудлардаги филиалларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 4 июль куни республика бўйлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва унинг ҳудудлардаги филиалларига кириш имтиҳонлари ўтказилади.

✅Имтиҳонлар қуйидаги вақтларда ташкил этилади:

🖱️ 1-смена — соат 8:00;
🖱️ 2-смена — соат 11:30;
🖱️ 3-смена — соат 17:00.


⏰ Талабгорлар ҳамда уларнинг ота-оналаридан кириш имтиҳонлари ўтказиладиган манзилга белгиланган вақтдан камида 1 соат аввал етиб келишлари талаб этилади!


✅Имтиҳон қуйидаги фанлардан ўтказилади:

🖱️математика — 30 та топшириқ, шундан 10 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган;
🖱️инглиз тили — 15 та топшириқ.

❗️Ҳар бир талабгорга жами  45 та тест топшириғини бажариши учун 105 дақиқа вақт ажратилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍1
#Биласизми
⚡️Бугун, 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасдиқланган кун

🔰 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

📌 Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

▶️ Жиноят кодексига асосан, Давлат гербига ҳурматсизлик қилиш БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
🎒Фарзандингизни ўз қўлингиз билан мактабдан совутиб қўйманг! (Ота-оналар йўл қўядиган энг катта хато)

Айни қабул вақтида кўпчилик ота-оналар фарзандининг келажаги учун энг яхшисини хоҳлаб, аммо эътибордан четда қоладиган бир жиддий хатога йўл қўйишади. “Мактабда ўзи ўрганиб кетади”, “Зеҳни ўткир, ёшлигидан қўшимча тил билса, фойда” деган ўй билан болани у умуман тушунмайдиган тильдаги синфга жойлаштиришади. Бироқ, билмай қилинган бу қарор боланинг бутун таълим ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

❓Нима учун таълим тилини тўғри танлаш ўта муҳим?

➡️ Фанларни ўзлаштиришдаги тўсиқ: 1-синфда бола нафақат ўқиш ва ёзишни, балки математика ҳамда табиий фанларни ҳам англаши, мантиқий фикрлашни ўрганиши керак. Ўқитувчисини тушунмаса, у фанни қандай ўзлаштиради? Тилни билмаса, уй вазифаларини қандай бажаради? Бу жараёнда сиз унга қандай ёрдам бера оласиз?

➡️ Психологик зарба: Психологларнинг таъкидлашича, 1-синф — шундоқ ҳам бола учун катта стресс. Янги муҳит, янги тартиб, нотаниш жамоа. Бу стресс устига “тил тўсиғи” ҳам қўшилса, бола хато қилишдан ва савол беришдан қўрқадиган бўлиб қолади.

➡️ Ўзига ишончнинг синиши: Боланинг ичидаги улкан салоҳият ва иқтидор фақатгина шу тилни тушунмаслик комплекси сабабли юзага чиқмай, сўниб қолади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍1🔥1
Буйруқ_лойиҳаларини_бош_ҳисобчи_билан_келишиш_бўйича_кўрсатма_хат.pdf
299.4 KB
#Файл
⚡️Умумтаълим муассасалари директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар
(ҳар ойлик устама, мукофотлаш ва моддий ёрдам бериш) бўйича буйруқ лойиҳаларини бош ҳисобчи билан келишиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича кўрсатма хат юборилди


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1
Моддий_ёрдам_бериш_бўйича_кўрсатма_хат.pdf
837.3 KB
#Файл
⚡️Умумтаълим муассасалари ходимларига тиббиёт муассасаси шифокори томонидан касалликнинг енгил, ўрта ва оғир даражаси аниқ белгиланган ҳолларда директор жамғармасида ажратилган маблағлар доирасида моддий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатма хат юборилди

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
❓Мактаб сумкасини қандай танлаш керак? – мутахассис тавсиялари

🗣Республика болалар ортопедия маркази директори Акбар Тиляковга кўра, нотўғри танланган ва фойдаланилган рюкзаклар келгусида сколиоз каби касалликларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

🔺Мутахассис буларнинг олдини олиш учун 7 та муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозимлигини айтган.

🔺Биринчидан, мактаб сумкаси боланинг орқа қисмига қулай жойлашадиган ўлчамда, тасмалари елка қисмига ботмайдиган, кенг ва юмшоқ ёстиқчали қопламалар билан таъминланган бўлиши лозим.

🔺Иккинчидан, сумка матоси сув ўтказмайдиган, орқа астари эса юпқа бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, сумка ичидаги қаттиқ буюмлар, китоблар жилдининг бурчаклари кураклар ҳамда бел соҳасида оғриқ ва жароҳатларни келтириб чиқариш хавфи бор.

🔺Учинчидан, рюкзакларни икки елкага баравар осиш тавсия этилади. Бу оғирликнинг тана бўйлаб мувозанатли тақсимланишига хизмат қилади ва умуртқа поғонаси эгрилиги билан боғлиқ патологиялар келиб чиқишидан асрайди.

🔺Тўртинчидан, мактаб сумкаси белдан пастга тушмаган ҳолатда, лекин ундан 5 сантиметрдан кам бўлмаган узунликда тақиб юрилиши мақсадга мувофиқ.

🔺Бешинчидан, рюкзакнинг умумий оғирлиги бола вазнининг 10-15 фоизидан ошмаслиги керак. Бу меъёр кичик ёшдаги ўқувчилар учун тахминан 3-5 килограмм, ўрта синфдаги болажонлар учун 6-8 килограммга тенг.

🔺Олтинчидан, сумкага ўқув қуроллари ва жиҳозларини жойлаштириш ҳам муҳим жараён. Жумладан, оғир нарсалар рюкзак ўртасига, енгиллари ҳар икки томонига мувозанатли солингани маъқул.

🔺Еттинчидан, катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай рюкзаклардан фойдаланиш болажонларнинг зинапоя ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг тегишли фармони билан мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олинади. Шунга мувофиқ, 2024/2025 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10😢1
⚡️Ўқиш бошқа тилда олиб бориладиган мактаблабларда 1-синф учун қабулда суҳбат ўтказилади

❓Савол:

Ўқиш бошқа тилда олиб бориладиган тиллар бўйича суҳбат ўтказиладими?

✅Жавоб:

Ҳа, ўқиш бошқа тилда (рус, инглиз) бўладиган мактабларда 1-синфга қабул қилишда бола билан суҳбат жараёнида боланинг танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга эканлиги ўрганилади.

Бола танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа мактабга жойлаштириш чорасини кўради.

Боланинг бошқа тилдаги кўникмасини ўрганиш бўйича саволнома Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиниши ва ҳар йили 20 июнгача мактаб биносига осиб қўйилиши шарт.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18
⚡️Касбий (ижодий) ва IQ имтиҳонлари учун рухсатномалар эълон қилинди

Касбий (ижодий) имтиҳонлар ва
Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларига IQ бўйича имтиҳон топширувчи абитуриентлар учун рухсатномалар эълон қилинди.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар республика бўйича 62 та олий таълим ташкилотида ўтказилади.

📋 Касбий (ижодий) ҳамда IQ имтиҳонларининг аниқ санаси, вақти ва манзили кўрсатилган рухсатномалар абитуриентларнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетида эълон қилинди.

❗️Абитуриентлардан шахсий кабинети орқали касбий (ижодий) ҳамда IQ имтиҳони рухсатномаларини юклаб олиш ва имтиҳон ўтказиладиган жойга белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб бориш сўралади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
⚡️2025 йилги Президент мактабларининг 1-босқич ўтиш баллари (ҳудудлар кесимида)

Хабарингиз бор, Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг саралаш босқичи (1-босқич) жорий йилнинг 25 июнь куни ўтказилди.
 
✅Амалдаги тартибга кўра:

➡️ 1-босқич натижалари имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб 20 кун ичида эълон қилинади. Шунга кўра, натижалар 15 июлгача эълон қилиниши керак.
 
➡️ Маълумот учун, 2026/2027-ўқув йили учун Президент мактабларига 60 169 та ариза келиб тушган бўлиб, ҳар бир ўринга ўртача 179 нафар талабгор даъвогарлик қилмоқда. Энг юқори рақобат Фарғона вилоятида (6 690 нафар талабгор), энг паст кўрсаткич эса Навоий вилоятида (1 790 нафар талабгор) қайд этилган.
 
➡️ Таққослаш учун, ўтган ўқув йилида Президент мактабларига 49 924 та ариза топширилган ва бир ўринга ўртача 148 нафар талабгор тўғри келган.
 
➡️ 2025/2026-ўқув йили Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи якунларига кўра шаклланган минимал ўтиш баллари эса юқоридаги расмда келтирилган.

☝️Эслатиб ўтамиз, Президент мактабларига қабул тартибига кўра, ҳар бир мактаб бўйича энг юқори балл тўплаган 480 нафар талабгор иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍1
⚡️Дарс тақсимотида қўлланиладиган ўқитувчиларнинг устуворлиги кетма-кетлигига ўзгартиришлар киритилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (Адлия вазирлигидан 2025 йил 28 октябрь куни 3271-1-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинди.

✅Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

➡️ олий малака тоифасига эга ўқитувчилар (аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

➡️ дарс берадиган фанидан педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчилар (сертификатнинг белгиланган даражаси ва амал қилиш муддатига кўра);

➡️ биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

➡️ иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

➡️ олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

➡️ қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар (ўқитувчида қайта тайёрлаш мутахассислиги бўйича мазкур банднинг иккинчи – олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда тааллуқлилигига кўра тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлган ўқитувчилар билан тенг устуворликка эга бўлади);

➡️ ўриндошлик асосида ишлаётган олий маълумотли ўқитувчилар;

➡️ олий таълим муассасаларининг педагогика йўналиши бўйича учинчи ва ундан юқори курс талабалари;

➡️ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар (фақат бошланғич синфларда дарс берувчи ўқитувчилар учун);

➡️ олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

➡️ Бошланғич синфларда ўқитиладиган фанлар бўйича дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчиларнинг бошланғич таълим мутахассислигига эгалиги ёки тегишинча ушбу фанни бошланғич синфларда ўқитиш методикаси бўйича таълим олганлиги инобатга олинади.

➡️ Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤36👍7
#Биласизми
⚡️Болани мактабга қабул қилиш 3 ҳолатда рад этилиши мумкин

❓Савол:

Болани мактабга қабул қилиш рад этилиши мумкинми?

✅Жавоб:

Ҳа, мумкин, қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:

➡️ тиббий маълумотномада мактабда ўқиш тавсия этилмаган бўлса;

➡️ танлаган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;

➡️ берилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

Бошқа ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.


Камчиликлар бартараф қилинганиб қайта ҳужжат топшириш мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍2🔥1
#Биласизми
⚡️Бир нечта сертификати бор ўқитувчига устама фақат биттаси (юқорироғи) учун тўланади

❓Савол:

Мен Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактабларнинг бирида математика ва информатика фанидан дарс бераман. Малака тоифам иккинчи. Саволим, менда математика фанидан халқаро сертификат бор ва мен шу сертификат учун 50% устама олмоқдаман. Агар, мен математика фанидан миллий сертификат олсам, унга ҳам қўшилиб (50+20=70%) устама тўланадими?

✅Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-г кичик бандига кўра, умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

P.S. Бу ўқитувчига сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро сертификат учун 50% устама тўланади
дегани.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11😢1💯1
⚡️Техникум битирувчилари 2-курсдан талабаликка суҳбат асосида қабул бошланди

5 июлдан бошлаб техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар учун олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида 2-курсдан ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди.

📝 Аризалар 25 июлга қадар (шу куни ҳам) my.edu.uz платформаси орқали онлайн тарзда топширилади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида абитуриентлардан дипломнинг асл нусхаси талаб этилмайди — фақат шахсни тасдиқловчи маълумотларни киритиш кифоя бўлиб, зарур маълумотлар тизим томонидан автоматик равишда шакллантирилади.

❓Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига кимлар киради?


✅Ушбу тоифага техникумдаги ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари 5 (аъло) ва 4 (яхши) бўлган, бироқ баҳоларининг камида 50 фоизи 5 (аъло) (тиббиёт йўналишларида камида 85 фоизи) бўлган битирувчилар киради.

❓Кимлар талабаликка тавсия этилади?


📑Суҳбат натижаларига кўра, ОТТ комиссияси томонидан тасдиқланган якуний баҳолаш варақасида суҳбат комиссияси аъзолари қўйган балларнинг ўртача кўрсаткичи 67 балл ва ундан юқори бўлса, абитуриент суҳбатдан ўтган ҳисобланади ҳамда тўлов-контракт асосида 2-курсдан талабаликка тавсия этилади.

❗️Маълумот учун, ушбу тартиб олий ҳарбий, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, Тошкент давлат юридик университети, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди.

➡️ Ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
⚡️Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичи фикрлаш қобилиятини аниқлаш ва инглиз тилидан бўлади

❓Президент мактабларига қайси синфга неча нафар ўқувчилар қабул қилинади?

➡️ Президент мактабларига ҳар йили 2 та 5-синфга 24 нафар ўқувчилар қабул қилинади.

❓Ўқувчи Республикадаги хоҳлаган Президент мактабига ҳужжат топшира оладими?

➡️ Ҳужжатлар фақат номзод ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуд (вилоят)даги Президент мактабига топширилади.

❓Президент мактабларига имтиҳонлар қайси фанлардан бўлиб ўтади?

➡️ Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичи математика фанидан, 2-босқичи эса фикрлаш қобилиятини аниқлаш ва инглиз тилидан бўлиб ўтади. 

☎️ Янада кўпроқ маълумотларни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Call-маркази 1206 дан олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍2🔥1
⚡️“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилдаги 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

✅Бунда:

➡️ 15 июлдан 3 августгача лойиҳаларни киритиш;

➡️ 4–18 август кунлари лойиҳаларни саралаш;

➡️ 19–21 август кунлари тарғибот босқичи;

➡️ 22–31 август кунлари овоз бериш босқичи;

➡️ 1–10 сентябрь кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.

☝️Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1 сентябрь — Мустақилликнинг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍2🔥1
⚡️Бугундан абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланиши кутилмоқда

2026–2027-ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга 7 июлдан “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланади.

Абитуриентлар тест синовларига паспорт (ёки ID-карта) ҳамда “Абитуриент рухсатномаси” билан, рухсатномада кўрсатилган сана ва вақтда кечикмасдан етиб келишлари лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10