Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Абитуриентлар учун ОТМга кириш тест синовлари ўтган йилгидек бўлади

Мезонлар ўтган йилги қабулдек бўлади, ҳеч нарса ўзгармаган. Яъни жами 5 та фан, 90 та савол. Максимал балл — 189.

✅Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

1) Она тили
(ўзбек, рус, қорақалпоқ) — 10 та савол;
2) Математика — 10 та савол;
3) Ўзбекистон тарихи — 10 та савол.

✅ 30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

✅2 та мутахассислик фанидан:

1-фан:
30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл;
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл.

✅ 60 та савол учун жами 156,0 балл.

✅Умумий 5 та фан бўйича 90 та савол учун жами 189,0 балл.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍3🔥1
⚡️Қонунчилик палатасида алифбо ислоҳоти бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

✅Унга кўра:

➡️ Амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига алифбо 28 та ҳарф ҳамда 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлиши белгиланмоқда. Айрим ҳарфларнинг қўлланилишига ҳам аниқлик киритилади.

➡️ Қонун кучга киргунига қадар расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта, қимматли қоғозлар ўз кучида қолади. Шунингдек, давлат ташкилотларининг пешлавҳалари, рамзий белгилари ва бошқа атрибутларидан ҳам белгиланган муддатгача фойдаланилади.

➡️ Мазкур ёндашув давлат органлари ва ташкилотларида амалда фойдаланилаётган ҳужжатлар ва бошқа воситаларни бирданига алмаштириш харажатларининг олдини олишга қаратилган.

❓Алифбода нималар ўзгаради?


➡️ Иккита символ билан ёзиб келинадиган 4 ҳарф ўзгармоқда. Улар битта символ билан ёзиладиган шаклга ўтказилади:

➡️ Gʻ gʻ  →  Ğ ğ
➡️ Oʻ oʻ  →  Ö ö
➡️ Sh sh  →  Ş ş
➡️ Ch ch  →  Ç ç

➡️Шунингдек, “ng” ҳарфидан воз кечилмоқда.

☝️Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15😢7👍1
#Биласизми
⚡️Мустақилликнинг 35 йиллик байрами “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида нишонланади

❗️Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги кенг нишонланади.


“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–120-сон, 01.04.2026 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ғоявий-бадиий концепция ва дастур тасдиқланди.

📘 Қарорга кўра, 2026 йил 1 августга қадар ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва эришилган ютуқларга бағишланган “Мустақиллик зафарномаси” махсус китоб-альбоми тайёрланади.

📑 2026 йил апрель ойидан ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35, #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

📜 2026 йил апрель ойидан “35 йиллик Истиқлол йилномаси” рукнида мустақиллигимизнинг тарихий босқичлари, эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишларини ёритувчи туркум ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар тайёрлаш ва телеканалларда намойиш этилиши таъминланади.

✅2026 йил август–сентябрь ойларида хориждаги ватандошлар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида “Мустақил Ўзбекистон – ғурурим, ифтихорим” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11😁1
⚡️Абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

➡️ Рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетдан юклаб олиш мумкин. 6-Фанлар мажмуаси деган саҳифанинг юқорисида "АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ" деган ёзув пайдо бўлган.

➡️ Ёки шахсий кабинетга кирмасдан, шунчаки my.uzbmb.uz/allow/бачелор-allow саҳифаси орқали паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

📋 Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

❗️Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍1
⚡️"Жасорат мактаблари"га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи 17 июль куни бўлиб ўтади

❗️Ҳурматли ота-оналар!

➡️ Жорий йилнинг 17 июль куни "Жасорат мактаблари"га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқич — жисмоний тайёргарлик синовлари бўлиб ўтади!

➡️ Жараёнлар 17 июль куни соат 8:00 да мазкур манзилларда бошланади.

❗️Маълумот учун: ушбу синовларда ҳар бир ўқувчига 5 тадан жисмоний машқ берилади ҳамда “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларининг турлари ва мезонларига мувофиқ 50 баллик тизим асосида баҳоланади.

☝️Бу муҳим: талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1,5 соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан келишлари шарт.

📞 Қўшимча маълумотлар учун қисқа телефон рақами: 1206

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍2🔥1
⚡️Ўзбекистонда илк бор ўзказилаётган IChO 2026 бошланишига 2 кун қолди

❗️10–19 июль кунлари Тошкент шаҳри дунёнинг энг иқтидорли ёш кимёгарларини бир майдонга жамлайди.


🧪58-Халқаро кимё олимпиадаси IChO 2026 тарихда илк бор Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда ўтказилади. Ушбу нуфузли халқаро олимпиада мамлакатимизнинг илм-фан ва таълим соҳасидаги салоҳиятини намоён этувчи муҳим воқеалардан биридир.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤4
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий таклифлар боти иш бошлади

📣 Ҳурматли юртдошлар, қадрли ҳамкасблар!


✅Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қуйидаги расмий таклифлар боти иш бошлади:

➡️ @uzedu_taklif_bot

➖ Мазкур бот орқали тизим фаолиятига доир ўзингизни қизиқтирган барча таклиф ва мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин. Барча таклифлар вазирлик масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилади.

☝️Таклифлар жорий йилнинг 25 июлига қадар қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14
⚡️“Перевод” учун ўтиш баллари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғига асосан, 2026/2027-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш мақсадида ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари белгиланди.

✅Билим, таълим соҳалари ва таълим йўналишлари бўйича тасдиқланган ўтиш баллари қуйидагича:

▪️Ҳуқуқ — 165 балл;
▪️Сиёсатшунослик — 140 балл;
▪️Халқаро муносабатлар — 140 балл;
▪️Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар —140 балл;
▪️Соғлиқни сақлаш — 132 балл;
▪️Санъат, Ижтимоий фанлар, Журналистика, Бизнес ва бошқарув — 105 балл;
▪️Транспорт хизматлари — 104 балл;
▪️Таълим, Гуманитар фанлар, Тиллар, Атроф-муҳит, Математика ва статистика, АКТ, Ижтимоий таъминот — 94 балл;
▪️Биологик фанлар, Физика, Хизмат кўрсатиш — 80 балл;
▪️Муҳандислик, Ишлаб чиқариш, Архитектура — 75 балл;
▪️Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, Меҳнат муҳофазаси — 70 балл;
▪️Ветеринария — 60 балл.

🚫 Муҳим эслатма, хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотларидан республика давлат олий таълим ташкилотларининг мос ёки турдош бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍3
⚡️15 июлдан ўқишни кўчириш (перевод) учун аризалар қабули бошланади

❗️Жорий йил 15 июлдан хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар учун онлайн ариза топшириш жараёни бошланади.
 
Аризалар 15 июлдан 5 августга қадар (шу куни ҳам) ЯИДХП ёки Агентликнинг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади. Аризаси тасдиқланган талабалар мутахассислик фанлари бўйича махсус синов имтиҳонларида иштирок етади.
 
✅Талаба қуйидаги маълумотларни киритиши талаб этилади:

➡️ талабанинг ФИШ, паспорт ёки ID-карта ҳамда ЖШШИР маълумотлари;
 
➡️ телефон рақами ва электрон почта манзили.

✅Ҳозирги (ўқиётган) ОТТ ҳақида маълумотлар:

➡️ ОТТ жойлашган давлат ва олийгоҳ номи;
 
➡️ таълим йўналиши номи ва коди, таълим шакли ҳамда тугатган курси;
 
➡️ академик маълумотнома (транскрипт) — баҳолар варақаси.
 
✅Кўчирмоқчи бўлган ОТМ ҳақида маълумотлар:

➡️ мақсадли ОТМ номи, йўналиш номи, коди, таълим шакли ва тили;
 
➡️ имтиҳон топшириш ҳудуди (қайси вилоятда тест бермоқчилигингиз);
 
➡️ имтиёз берувчи миллий ёки халқаро сертификатлар (агар мавжуд бўлса)

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
⚡️Абитуриентлар учун ОТМга кириш учун тест синовлари 14 июлдан бошланади

❗️Жорий йилда республика бўйича жами 664 минг 609 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган.


⏰ Тест синовлари кунига 2 сменада ёпиқ павильонларда ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар рухсатномани юклаб олишлари ҳамда қоғозга чоп этиб қўйишлари сўралади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
240_сонли_МТЭХ_буйруғи_03_07_2026.pdf
24.2 MB
⚡️ММТБларининг махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 3 июлдаги "Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 240-сонли буйруғи имзоланди.

🗂Буйруқ матни ва иловалари билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
⚡️“Йил ўқитувчиси” танловининг учинчи босқичи учун тавсия этилган адабиётлар рўйхати

❗️Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови ўтказиб келинмоқда.


✅Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган “Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра:

➡️ танловнинг учинчи босқичида номзодларнинг маънавий-маърифий фаолияти самарадорлиги ҳамда китобхонлиги баҳоланиши белгиланган.

✅Мазкур босқичда қуйида тавсия этилаётган ижтимоий-сиёсий ҳамда бадиий адабиётлардан фойдаланишингиз мумкин:

1. "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси"
2. "Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни"
3. "Ўзбекистон Республикасининг "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуни"
4. "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари"
(Ш.Мирзиёев)
5. "Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон"
(Ш.Мирзиёев)
6. "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси"
(Ш.Мирзиёев)
7. "Соҳибқирон"
(Абдулла Орипов)
8. "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ"
(Абдулла Авлоний)
9. "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён"
(Абдулла Қодирий)
10. "Навоий"
(Ойбек)
11. "Кеча ва кундуз"
(Чўлпон)
12. "Икки эшик ораси"
(Ўткир Ҳошимов)
13. "Уфқ"
(Саид Аҳмад)
14. "Асрга татигулик кун"
(Чингиз Айтматов)
15. "Мартин Иден"
(Жек Лондон)
16. "Қўрқма"
(Жавлон Жовлиев)
17. "Отамдан қолган далалар"
(Тоғай Мурод)
18. "Юлдузли тунлар"
(Пиримқул Қодиров)
19. "Улуғбек хазинаси"
(Одил Ёқубов)
20. "Алкимёгар"
(Пауло Коело)


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍4🔥1
⚡️Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабга кириш имтиҳонини қайта ўтказиш сўралмоқда

Ижтимоий тармоқда «Имтиҳон қайта ўтказилишини сўраймиз». Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабга кириш тест саволлари тарқалиб кетгани айтилмоқда.

Қаршидаги ихтисослаштирилган мактабга кириш имтиҳони 1-сменасида фойдаланилган тестлар тарқалиб кетди. Ота-оналар улар 2 ва 3-сменалардаги билан бир хиллигини айтиб, имтиҳон қайта ўтишини сўрамоқда. Агентлик эса ишга оид ҳужжатлар судга юборилганини билдирди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9😁4
⚡️“Х-вариант” масаласи бўйича жиноят иши қўзғатилди, 13 киши ҳибсга олинди — Ҳиндистон

Имтиҳон саволларининг олдиндан сиздирилиши таълим тизимидаги энг жиддий қонунбузарликлардан бири ҳисобланади. Бундай ҳолатлар айрим давлатларда кенг кўламли терговлар, ҳибсга олинишлар ва ҳатто парламент даражасидаги муҳокамаларгача олиб чиқилади. Ҳиндистонда юз берган “Х-вариант” можароси бунга яққол мисол бўлди.

Ҳиндистонда имтиҳондан олдин айрим шахслар қўлида бўлган файллар билан ҳақиқий имтиҳон саволлари ўртасида 29 фоизлик ўхшашлик аниқлангач, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ишга алоқадорликда гумон қилинган 13 киши, жумладан, давлат хизматчилари ва репетиторлик фаолияти билан шуғилланувчи шахслар ҳибсга олинди. Ушбу масала парламентда ҳам бир неча бор муҳокама қилинди, вазир эса бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берди.

Ўзбекистонда ҳам тарих фанидан ўтказилган “Миллий сертификат” тест синовлари олдидан ҳам худди шунга ўхшаш ҳолат рўй берганди. Бунда имтиҳондан олдин тарқалган материаллардан бирида ҳақиқий имтиҳон саволлари билан 66 фоиз, яна бирида эса 43 фоиз мослик қайд этилганди.

Шунингдек, Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабга кириш тест саволлари тарқалиб кетгани ҳам айтилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👍6🔥3😢3
Turdosh_bakalavr_2026.pdf
673.5 KB
#Файл
⚡️2026/2027-ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича турдош бакалавриат йўналишлари рўйхати тасдиқланди

❗️Йўналишлар жами 34 та турдош гуруҳларга ажратилди.


☝️Маълумот учун, кўчириш ёки қайта тиклашга ариза топширганларнинг илгари таълим олган йўналишлари (мутахассисликлари) амалдаги классификаторга мувофиқлаштирган ҳолда инобатга олинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
⚡️Сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди

❗️2025 йилда бундай имкониятдан 678 нафар абитуриент фойдаланган.


➡️ 2026/2027-ўқув йили учун жами 677 907 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди, деб хабар берди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги. Шундан 451 744 нафарини (66,6 %) жорий йил битирувчилари, 226 163 нафари (33,4 фоиз)ни таълим муассасаларини аввалги йилларда тамомлаган фуқаролар ташкил этган.

➡️ Абитуриентларнинг 365 196 нафари (53,9 фоиз)ни аёллар, 312 711 нафари (46,1 фоиз)ни эса эркаклар ташкил этади. Қайд этилишича, тест синовларида 664 609 нафар абитуриент иштирок этади.

➡️ Рўйхатдан ўтишда абитуриентлар томонидан юкланган халқаро сертификатлар текширилиб, уларнинг 24 526 таси тасдиқланган. Умумтаълим фанлари бўйича 193 186 нафар, чет тиллари бўйича эса 125 354 нафар миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриент рўйхатдан ўтган.

➡️ Жорий йилда барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 12 997 нафар абитуриент тест синовларидан озод қилиниб, бевосита танлов босқичига ўтказилган. 2025 йилда бундай имкониятдан 678 нафар абитуриент фойдаланган эди.

❗️Тест синовлари 10 кун давомида ўтказилади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍1
⚡️Педагог платформасида “Бўш иш ўринлари” бўлими ишга туширилди

Эндиликда Педагог платформаси орқали давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларидаги мавжуд бўш иш ўринлари (вакансиялар) билан танишиш ва уларга онлайн ариза топшириш мумкин.

✅Янги бўлим имкониятлари:

➡️ Фан ва ҳудуд бўйича мос вакансияларни қидириш;
➡️ Танланган вакансияга онлайн ариза юбориш;
➡️ Иш қидириш жараёнини соддалаштириш;
➡️ Вақтни тежаш ва ишга қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш.

✅Педагоглар платформадаги шахсий кабинети орқали республика бўйлаб мавжуд очиқ вакансиялар билан танишишлари мумкин:

➡️ https://pedagog.uzedu.uz

☝️Эслатма: Янги ташкил этилаётган ҳамда фаолият юритаётган ихтисослаштирилган мактаблардаги бўш иш ўринлари учун ҳужжатлар қабули аввалгидек қуйидаги платформа орқали давом этмоқда:

➡️ https://vacancy.piima.uz

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
⚡️https://pedagog.uzedu.uz платформасига 700 дан ортиқ бўш иш ўрни эълон қилинган

📣 Ҳурматли педагоглар!

🔍 Иш излаяпсизми?

💬 Агар сиз мактабгача ёки умумий ўрта таълим ташкилотида ишлашни истасангиз, Педагог платформаси орқали эълон қилинаётган бўш иш ўринлари билан танишинг.

✅ Айни пайтда платформада 700 дан ортиқ бўш иш ўрни эълон қилинган.

📍 Сиз ўзингизга мос ҳудуд, туман ёки таълим муассасасини танлаб, бўш иш ўринларига онлайн ариза юборишингиз мумкин.

🔜 Саралаш жараёнлари шаффоф ва холис мезонлар асосида амалга оширилади. Ўз билимингиз ва салоҳиятингизни намоён этиб, муносиб иш ўрнига эга бўлиш имкониятидан фойдаланинг!

❗️ Эслатма: Ушбу имконият ҳақида ҳамкасбларингиз ва иш излаётган танишларингизга ҳам хабар беринг. Эҳтимол, айнан сиз уларга янги иш топишда ёрдамчи бўлишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍3😱2🔥1🎉1
⚡️Боғчалар вақтинча ёпишилиши мумкин

Аномал иссиқ кунларда боғчаларни вақтинча ёпиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу борада ҳокимликлар, Санэпидқўмита ва “Ўзгидромет” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤9🔥2
⚡️“Долзарб 90 кун” тадбирлари 1 августга қадар тўхтатилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жорий йил 13 июлдаги 04-39-2385-сонли хатига асосан умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган соғломлаштириш майдончалари фаолияти, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган тадбирларни ҳамда мактаблардаги “Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида режалаштирилган турли лойиҳаларни амалга ошириш жорий йилнинг 1 августига қадар вақтинчалик тўхтатилди.

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, яқин кунларда ҳарорат 41–43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 44–46 даражагача кўтарилиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳолига, айниқса хавф гуруҳига кирувчи фуқароларга эҳтиёткорлик чораларига қатъий амал қилиши тавсия қилинган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤5🔥4😁2