Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
111K subscribers
4.25K photos
4.98K videos
763 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Абитуриентлар учун ОТМга кириш учун тест синовлари 14 июлдан бошланади

❗️Жорий йилда республика бўйича жами 664 минг 609 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган.


⏰ Тест синовлари кунига 2 сменада ёпиқ павильонларда ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар рухсатномани юклаб олишлари ҳамда қоғозга чоп этиб қўйишлари сўралади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
240_сонли_МТЭХ_буйруғи_03_07_2026.pdf
24.2 MB
⚡️ММТБларининг махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 3 июлдаги "Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 240-сонли буйруғи имзоланди.

🗂Буйруқ матни ва иловалари билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
⚡️“Йил ўқитувчиси” танловининг учинчи босқичи учун тавсия этилган адабиётлар рўйхати

❗️Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови ўтказиб келинмоқда.


✅Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган “Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра:

➡️ танловнинг учинчи босқичида номзодларнинг маънавий-маърифий фаолияти самарадорлиги ҳамда китобхонлиги баҳоланиши белгиланган.

✅Мазкур босқичда қуйида тавсия этилаётган ижтимоий-сиёсий ҳамда бадиий адабиётлардан фойдаланишингиз мумкин:

1. "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси"
2. "Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни"
3. "Ўзбекистон Республикасининг "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуни"
4. "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари"
(Ш.Мирзиёев)
5. "Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон"
(Ш.Мирзиёев)
6. "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси"
(Ш.Мирзиёев)
7. "Соҳибқирон"
(Абдулла Орипов)
8. "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ"
(Абдулла Авлоний)
9. "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён"
(Абдулла Қодирий)
10. "Навоий"
(Ойбек)
11. "Кеча ва кундуз"
(Чўлпон)
12. "Икки эшик ораси"
(Ўткир Ҳошимов)
13. "Уфқ"
(Саид Аҳмад)
14. "Асрга татигулик кун"
(Чингиз Айтматов)
15. "Мартин Иден"
(Жек Лондон)
16. "Қўрқма"
(Жавлон Жовлиев)
17. "Отамдан қолган далалар"
(Тоғай Мурод)
18. "Юлдузли тунлар"
(Пиримқул Қодиров)
19. "Улуғбек хазинаси"
(Одил Ёқубов)
20. "Алкимёгар"
(Пауло Коело)


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍4🔥1
⚡️Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабга кириш имтиҳонини қайта ўтказиш сўралмоқда

Ижтимоий тармоқда «Имтиҳон қайта ўтказилишини сўраймиз». Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабга кириш тест саволлари тарқалиб кетгани айтилмоқда.

Қаршидаги ихтисослаштирилган мактабга кириш имтиҳони 1-сменасида фойдаланилган тестлар тарқалиб кетди. Ота-оналар улар 2 ва 3-сменалардаги билан бир хиллигини айтиб, имтиҳон қайта ўтишини сўрамоқда. Агентлик эса ишга оид ҳужжатлар судга юборилганини билдирди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9😁4
⚡️“Х-вариант” масаласи бўйича жиноят иши қўзғатилди, 13 киши ҳибсга олинди — Ҳиндистон

Имтиҳон саволларининг олдиндан сиздирилиши таълим тизимидаги энг жиддий қонунбузарликлардан бири ҳисобланади. Бундай ҳолатлар айрим давлатларда кенг кўламли терговлар, ҳибсга олинишлар ва ҳатто парламент даражасидаги муҳокамаларгача олиб чиқилади. Ҳиндистонда юз берган “Х-вариант” можароси бунга яққол мисол бўлди.

Ҳиндистонда имтиҳондан олдин айрим шахслар қўлида бўлган файллар билан ҳақиқий имтиҳон саволлари ўртасида 29 фоизлик ўхшашлик аниқлангач, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ишга алоқадорликда гумон қилинган 13 киши, жумладан, давлат хизматчилари ва репетиторлик фаолияти билан шуғилланувчи шахслар ҳибсга олинди. Ушбу масала парламентда ҳам бир неча бор муҳокама қилинди, вазир эса бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берди.

Ўзбекистонда ҳам тарих фанидан ўтказилган “Миллий сертификат” тест синовлари олдидан ҳам худди шунга ўхшаш ҳолат рўй берганди. Бунда имтиҳондан олдин тарқалган материаллардан бирида ҳақиқий имтиҳон саволлари билан 66 фоиз, яна бирида эса 43 фоиз мослик қайд этилганди.

Шунингдек, Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактабга кириш тест саволлари тарқалиб кетгани ҳам айтилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👍6🔥3😢3
Turdosh_bakalavr_2026.pdf
673.5 KB
#Файл
⚡️2026/2027-ўқув йили учун талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича турдош бакалавриат йўналишлари рўйхати тасдиқланди

❗️Йўналишлар жами 34 та турдош гуруҳларга ажратилди.


☝️Маълумот учун, кўчириш ёки қайта тиклашга ариза топширганларнинг илгари таълим олган йўналишлари (мутахассисликлари) амалдаги классификаторга мувофиқлаштирган ҳолда инобатга олинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
⚡️Сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди

❗️2025 йилда бундай имкониятдан 678 нафар абитуриент фойдаланган.


➡️ 2026/2027-ўқув йили учун жами 677 907 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди, деб хабар берди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги. Шундан 451 744 нафарини (66,6 %) жорий йил битирувчилари, 226 163 нафари (33,4 фоиз)ни таълим муассасаларини аввалги йилларда тамомлаган фуқаролар ташкил этган.

➡️ Абитуриентларнинг 365 196 нафари (53,9 фоиз)ни аёллар, 312 711 нафари (46,1 фоиз)ни эса эркаклар ташкил этади. Қайд этилишича, тест синовларида 664 609 нафар абитуриент иштирок этади.

➡️ Рўйхатдан ўтишда абитуриентлар томонидан юкланган халқаро сертификатлар текширилиб, уларнинг 24 526 таси тасдиқланган. Умумтаълим фанлари бўйича 193 186 нафар, чет тиллари бўйича эса 125 354 нафар миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриент рўйхатдан ўтган.

➡️ Жорий йилда барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 12 997 нафар абитуриент тест синовларидан озод қилиниб, бевосита танлов босқичига ўтказилган. 2025 йилда бундай имкониятдан 678 нафар абитуриент фойдаланган эди.

❗️Тест синовлари 10 кун давомида ўтказилади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍1
⚡️Педагог платформасида “Бўш иш ўринлари” бўлими ишга туширилди

Эндиликда Педагог платформаси орқали давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларидаги мавжуд бўш иш ўринлари (вакансиялар) билан танишиш ва уларга онлайн ариза топшириш мумкин.

✅Янги бўлим имкониятлари:

➡️ Фан ва ҳудуд бўйича мос вакансияларни қидириш;
➡️ Танланган вакансияга онлайн ариза юбориш;
➡️ Иш қидириш жараёнини соддалаштириш;
➡️ Вақтни тежаш ва ишга қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш.

✅Педагоглар платформадаги шахсий кабинети орқали республика бўйлаб мавжуд очиқ вакансиялар билан танишишлари мумкин:

➡️ https://pedagog.uzedu.uz

☝️Эслатма: Янги ташкил этилаётган ҳамда фаолият юритаётган ихтисослаштирилган мактаблардаги бўш иш ўринлари учун ҳужжатлар қабули аввалгидек қуйидаги платформа орқали давом этмоқда:

➡️ https://vacancy.piima.uz

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
⚡️https://pedagog.uzedu.uz платформасига 700 дан ортиқ бўш иш ўрни эълон қилинган

📣 Ҳурматли педагоглар!

🔍 Иш излаяпсизми?

💬 Агар сиз мактабгача ёки умумий ўрта таълим ташкилотида ишлашни истасангиз, Педагог платформаси орқали эълон қилинаётган бўш иш ўринлари билан танишинг.

✅ Айни пайтда платформада 700 дан ортиқ бўш иш ўрни эълон қилинган.

📍 Сиз ўзингизга мос ҳудуд, туман ёки таълим муассасасини танлаб, бўш иш ўринларига онлайн ариза юборишингиз мумкин.

🔜 Саралаш жараёнлари шаффоф ва холис мезонлар асосида амалга оширилади. Ўз билимингиз ва салоҳиятингизни намоён этиб, муносиб иш ўрнига эга бўлиш имкониятидан фойдаланинг!

❗️ Эслатма: Ушбу имконият ҳақида ҳамкасбларингиз ва иш излаётган танишларингизга ҳам хабар беринг. Эҳтимол, айнан сиз уларга янги иш топишда ёрдамчи бўлишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍3😱2🔥1🎉1
⚡️Боғчалар вақтинча ёпишилиши мумкин

Аномал иссиқ кунларда боғчаларни вақтинча ёпиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу борада ҳокимликлар, Санэпидқўмита ва “Ўзгидромет” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤9🔥2
⚡️“Долзарб 90 кун” тадбирлари 1 августга қадар тўхтатилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жорий йил 13 июлдаги 04-39-2385-сонли хатига асосан умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган соғломлаштириш майдончалари фаолияти, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган тадбирларни ҳамда мактаблардаги “Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида режалаштирилган турли лойиҳаларни амалга ошириш жорий йилнинг 1 августига қадар вақтинчалик тўхтатилди.

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, яқин кунларда ҳарорат 41–43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 44–46 даражагача кўтарилиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳолига, айниқса хавф гуруҳига кирувчи фуқароларга эҳтиёткорлик чораларига қатъий амал қилиши тавсия қилинган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤5🔥4😁2
⚡️Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-саралаш босқичи натижалари эълон қилинмоқда

Жорий йилнинг 25 июнь куни ўтказилган Президент мактабларининг 1-саралаш босқичи имтиҳон натижалари Cambridge халқаро таълим ташкилоти томонидан эълон қилинди.

✅Натижаларни қуйидаги усуллар орқали билишингиз мумкин:

➡️ portal.piima.uz сайти орқали;
➡️ ariza.piima.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали;
➡️ https://www.cambridgeinternational.org/preselection-results-J26/

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍1🔥1
⚡️"Жасорат мактаблари"га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи бошқа кунга кўчирилади

❗️Ҳурматли ота-оналар!


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 17 июль куни "Жасорат мактаблари"га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқич — жисмоний тайёргарлик синовлари бўлиб ўтиши белгиланган эди.

☀️ Айни кунларда юртимиз ҳудудига кириб келган аномал иссиқ об-ҳаво ҳароратини инобатга олган ҳолда, мазкур синов жараёнлари жорий йилнинг 5-6 август кунлари бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

💬 Эслатма: синов жараёнлари мазкур ➡️ манзилларда бўлиб ўтади.

📞 Қўшимча маълумотлар учун қисқа телефон рақами: 1206

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
"Тест материалларидан фойдаланиш" тартиби бўйича видеоқўлланма тайёрланди
 
🖤Мазкур видеоқўлланмада абитуриенлар учун муҳим маълумотлар мавжуд. Барча абитуриентларга видеоқўлланма билан танишиб чиқиш тавсия этилади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
⚡️Бугундан “Опен бюджет”нинг 2026 йилдаги 2-мавсуми учун лойиҳалар киритиш бошланади

✅Бунда:

➡️ 15 июлдан 3 августгача лойиҳаларни киритиш;

➡️ 4–18 август кунлари лойиҳаларни саралаш;

➡️ 19–21 август кунлари тарғибот босқичи;

➡️ 22–31 август кунлари овоз бериш босқичи;

➡️ 1–10 сентябрь кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.

☝️Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1 сентябрь — Мустақилликнинг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
⚡️Ўқувчилар учун ягона мактаб формаси талаби расман бекор қилинган

❓Савол:

Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурийми?

✅Жавоб:

Йўқ, ўқувчилар учун ягона мактаб формаси мажбурий эмас.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 558-сонли қарорида белгиланди.

Қарорда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинсин дейилган.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16👍2🔥1
⚡️Президент мактаблари имтиҳонларининг иккинчи босқичи 17 июль куни бўлиб ўтади

❗️Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-саралаш босқичидан ўтган талабгорлар диққатига!


🖌 Президент мактаблари имтиҳонларининг иккинчи босқичи 17 июль куни 1-сменада бўлиб ўтади.

✅Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи тест шаклида бўлиб, жами 130 дақиқа вақт ажратилади:

➡️ математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа;

➡️ инглиз тили фанидан грамматика (Grammar component) ва матн билан ишлаш (Reading component) бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилади.

🔴Эслатиб ўтамиз, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан ташқари (130 дақиқа), кириш имтиҳонининг жавоблар варағини тўлдириш учун қўшимча вақт берилмайди.

😩Талабгорлар имтиҳонга рухсатнома ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси билан келишлари керак.


☝️Бошқа ҳар қандай буюм олиб кириш тақиқланади.

🔴Муҳим эслатма: кириш имтиҳонлари соат 08:00 да бошланади. Барча талабгорлардан имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан олдин етиб келишлари сўралади. Кириш имтиҳонини қайта топшириш ёки бошқа кунга кўчириш имконияти мавжуд эмас.

Ҳар бир талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига SMS-хабарнома юборилади. Шундан сўнг, имтиҳон ўтказиладиган жой номи ва вақти тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган рухсатномани шахсий кабинетингиз орқали юклаб олишингиз мумкин.


📍Тошкент вилояти ўқувчилари учун имтиҳонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍1🔥1
#Фото
❓Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг сумкаси неча килограмм бўлиши керак?

Оғир сумка мактаб ўқувчиларининг ўсиши ва ривожланишига жиддий таъсир қилади, деб огоҳлантирди Санэпид қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси.

✅Мактаб ўқувчиларининг сумкаси оғирлиги:

➡️ 1-2-синфларда — 1,5 кг дан ортиқ эмас;
➡️ 3-4-синфларда — 2 кг дан ортиқ эмас;
➡️ 5-6-синфларда — 2,5 кг дан ортиқ эмас;
➡️ 7-8-синфларда — 3,5 кг дан ортиқ эмас;
➡️ 9-11-синфларда — 4 кг дан ортиқ эмас.

Ёшликда узоқ вақт оғир сумка кўтариб юриш сколиозга, умуртқа поғонасининг эгрилигига ва оёқларнинг қийшайиб ривожланишига олиб келади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
⚡️Биринчи кунги тест натижалари эълон қилинди

2026 йил 14 июль куни ўтказилган давлат олий ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови натижалари еълон қилинди.

🫁Тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари мумкин:

1️⃣my.uzbmb.uz сайтининг “Натижани олиш” бўлимидан паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3️⃣Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги Telegram ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

👉@bmba_natija_bot
👉@bmba_natija_1bot
👉@bmba_natija_2bot

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍1🔥1
⚡️Ўқувчиларни бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш жараёни вақтинча тўхтатилган

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2026 йил 1 августдан давом эттирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17👍4🔥1