Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
753 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
Boshlang‘ich_ta’lim_o‘qituvchilariga_milliy_sertifikat_berish.pdf
1.2 MB
⚡️Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди

❗️Ҳукумат қарори (411-сон, 29.07.2026 й.) билан “Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
🔘 Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб В+ ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатга эга бўлган, бошланғич синфларда дарс берувчи бошланғич таълим мутахассислигига эга ўқитувчиларга:
 
➖ Давлат бюджети маблағлари  ҳисобидан, сертификатнинг амал қилиш муддати давомида, тегишли таълим тилига мос равишда барча фанлар бўйича лавозим маошига ҳар ойда 15 фоиз миқдорида қўшимча устама тўлаб борилади.

🏛 Низомга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.
 
💸 Малака имтиҳонида иштирок этиши учун талабгордан рўйхатдан ўтишда, ариза берилган кундаги БҲМнинг1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
 
📖 Малака имтиҳони натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:
 
▫️ 70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даражали;
▫️ 65 – 69,9 балл олган талабгорга А даражали;
▫️ 60 – 64,9 балл олган талабгорга B+ даражали;
▫️ 55 – 59,9 балл олган талабгорга B даражали;
▫️ 50 – 54,9 балл олган талабгорга C+ даражали;
▫️ 46 – 49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади.
 
✅ Талабгорнинг бошланғич синфлардаги тегишли фанлар мазмуни доирасидаги билим даражаси, ўқитиш методикаси ва педагогик маҳорати тест синовлари орқали баҳоланади.
 
🔎 Талабгор сертификат олиш мақсадида малака имтиҳонида қатнашиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон шаклда ариза бериб, рўйхатдан ўтади.
 
📩 Малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга 1 иш куни ичида QR-кодли сертификатнинг электрон шакли ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юборилади.
 
📄 Талабгор малака имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ваколатли органга апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

📚 Шунингдек, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш тартиби жорий этилиши белгиланди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍4🔥1
⚡️Академик лицейларга кириш учун ўтказилган тест натижалари (мандат) эълон қилинди

✅2026/2027-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ (мандат) эълон қилинди.


➡️ Якуний натижаларни вазирликнинг my.edu.uz ва  my.gov.uz расмий веб-сайтидан “Шахсий кабинет”га кириш орқали билиш мумкин.

☝️Эслатма: Ўқувчи тўплаган бали асосида устуворлик бўйича танлаган академик лицейга ўқишга қабул қилинади.

✅Устуворлик бўйича батафсил шарҳ:

➡️ https://gov.uz/edu/news/view/199876

❗️Маълумот учун, белгиланган тартибга мувофиқ, кириш тест синови натижасидан норози бўлган ўқувчилар якуний натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида my.edu.uz орқали электрон шаклда (шахсий кабинетидан) апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10🔥1
⚡️Эртага, 1 август 1-синфга қабулнинг иккинчи босқичи бошланади

Ўзбекистонда 2026-2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари 20 июндан старт олади. Бу йил мактабларга 795 мингдан ортиқ болани қабул қилиш режалаштирилган.

✅Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, 1-синфга қабул жараёнлари бу йил ҳам икки босқичда амалга оширилади:

➡️ Биринчи босқич 20 июндан 31 июлгача давом этади. Бу даврда аризалар боланинг яшаш манзилига бириктирилган микроҳудуд доирасида қабул қилинади.

➡️ Иккинчи босқичда эса микроҳудуддан ташқари қабул жараёнлари ташкил этилади. Бунда ўқувчиларни қабул қилиш мактаблардаги бўш ўринлар ва таълим муассасасининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

➡️ Вазирликнинг таъкидлашича, «Таълим тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади. Шу боис 2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул қилинадиган болалар 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган бўлиши лозим.

➡️ 6 ёшли болалар учун эса мажбурий бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолият юритади.

☝️Қайд этилишича, мактабларга онлайн қабул жараёнлари Ҳукуматнинг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламент асосида амалга оширилади.

📁 Масъуллар ота-оналарга қабул жараёнлари бошланиши арафасида зарур ҳужжатларни олдиндан тайёрлаб қўйиш ҳамда расмий ахборот манбаларини кузатиб боришни тавсия қилмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍1🔥1
⚡️Эртага, 1 август август-декабрь ойлари аттестацияси учун рўйхатдан ўтиш бошланади

📣 Ҳурматли педагоглар!

➡️ 2026 йил 1 август куни — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака (тест) синовларида педагог кадрларнинг иштирок этиши учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади.

➡️ Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 2026 йил 1 октябрга қадар давом этади.

✅Мурожаатлар:

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг pedagog.uzedu.uz платформаси;

➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

➡️ Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22
⚡️Мактаб мавсуми яқин: Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича шифокор тавсиялари

🗓 Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, олдимизда — куз фасли. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак. 

❓Хўш, бунинг учун шифокорлар ота-оналарга қандай тавсиялар беради?


👩🏻‍⚕️Ноиба АЗИМОВА, педиатр-шифокор:

▶️ — Иммун тизими — организмни турли микроб ва инфекциялардан ҳимояловчи қалқон, — дейди мутахассис. — Ўғил-қизларнинг тез-тез бетоб бўлиши, хасталик кўп қайталаниши — уларда иммунитет заифлиги белгиси.

📌 Бунга кўпинча мактаб ўқувчилари танасида витаминлар танқислиги, ёмон уйқу, нотўғри овқатланиш ва доимий психологик стресс сабаб бўлади.

🔎 Чунки мактаб ёшидаги ўғил-қизлар организми маълум ритмларга мослашади. Шу боис болани ёшлигиданоқ режимга кўниктирган маъқул. Бу — иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим омил.

🕰 Бошланғич синф ўқувчилари кечқурун соат 21:00 да уйқуга ётиб, эрталаб соат 7:00 да туриши мақсадга мувофиқ. Каттароқ ёшдаги болалар учун ётиш вақти бир соат – 22:00 гача сурилиши мумкин.

📲🚫 Ухлашдан аввал компьютер, планшет ёки телефондан фойдаланиш уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Бу эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади. Оқибатда болада турли касалликларга мойиллик пайдо бўлади.

🔬Қолаверса, меъёрий ҳордиқ иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм жараёни жадаллашиб, кичкинтойлар айни шу соатларда яхши ўсади.

🥙 Яна бир муҳим тавсия: бола кунига камида 4 марта таомланиши, яъни соат 7:30-8:00 да нонушта, 10:30-11:30 да иссиқ нонушта, 14:00-15:00 да тушлик қилиши,  19:00-19:30да кечки овқат танаввул қилиши мақсадга мувофиқ.

🍔❌ Фаст-фуд, тезпишар таомлар, газланган ичимликлар, “снек”лар, турли ширинликлар ўқувчилар организмини табиий витамин ва минераллардан маҳрум қилишидан ташқари, ҳар жиҳатдан соғлом ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

🍎🥒 Йодланган ош тузи, сархил мева-сабзавотлар истеъмоли, сув баланси фарзандларимиз  саломатлиги учун муҳим. Иммунитетни оширишда табиий антиоксидант вазифасини ўтовчи асал ва вирусларга қарши самарали курашадиган саримсоқ пиёзнинг фойдаси катта. 

🥕🥔 А витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошка, грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда қўл келадиган Е витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар рационида бўлиши мақсадга мувофиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤27😢1
⚡️Иш ҳақлари 7 фоизга оширилди

❓Сизга энди қанча ойлик маоши ҳисобланади?

☝️Буни
қуйидаги телеграм бот орқали билиб олишингиз мумкин.

✅БОТ МАНЗИЛИ:


👉 @MOLIYACHI_BOT
👉 @MOLIYACHI_BOT


Юқоридаги ботга киринг ва сўралган амалларни бажаринг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёни бошланди

🖤1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёнига доир видеоқўлланма билан юқорида танишишингиз мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Бугундан тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланди

✅Педагоглар малака тоифасини олиш учун мурожаатларни қуйидаги усулларда юборишлари мумкин:

➡️ pedagog.uzedu.uz (ёки pedkadr.uzedu.uz) платформаси орқали ONE ID тизими орқали шахсий кабинетга кириб, керакли маълумотларни тўлдирасиз.

➡️ my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.

➡️ Давлат хизматлари марказлари орқали.

✅Жараён муддатлари:

➡️ Август–сентябрь — мурожаатлар қабул қилинади.
➡️ Октябрь–ноябрь — малака (тест) синовлари ўтказилади.
➡️ Декабрь — сертификатлар тарқатилади.

🖤Мурожаат юбориш бўйича видеоқўлланма билан юқорида танишишингиз мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍3🔥1
❓“Мактаб бозори” бошланади, форма сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?

✅Мактаб формаси қандай бўлиши кераклиги ҳақида 5 та муҳим саволга жавоблар:

➡️ 1. Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурийми?

• Йўқ, ўқувчилар учун ягона мактаб формаси мажбурий эмас.

• Ҳукумат қарори билан ягона мактаб формаси шакллари тасдиқланган. Мазкур форма амалиётга босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган, бироқ ҳали аниқ муддат кўрсатилмаган.

➡️ 2. Мактаб формасини сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?

• Ўқувчилар учун ягона мактаб формаси мажбурий бўлмасада, мактабда кийиладиган кийимлар учун умумий талаблар барча учун мажбурий.

• Ўқувчилар мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

• кийимлар ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

• қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан камида 5 – 15 см пастда бўлиши;

• ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;

• оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;

• кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши;

• кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

➡️ 3. Қизлар шим кийиши мумкинми?

Мактабларда қуйидагилар тақиқланади:

• ўғил болалар мактабга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишлари;

• қиз бола ўқувчилар мактабга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишлари.

• Об-ҳаводан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин.

• Қишда қизларга шим кийишга рухсат берилади.

➡️ 4. Мактаб формаси талабларига риоя этмаслик учун қандай чоралар қўлланилади?

Ўқувчиларнинг мактаб формаси талабларини бузганлиги учун қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:

• огоҳлантириш;

• кундалик дафтарига қайд этиш;

• тушунтириш олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;

• маҳалла ва мактаб йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

➡️ 5. Мактаб формаси сотиб олишда кимларга ёрдам кўрсатилади?

• “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг ўқувчи фарзандларига мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари сотиб олиш учун йилига бир марта субсидия берилади.

• Мазкур субсидияни олиш учун Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилиш лозим.

• Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларига ҳар йили ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар томонидан мактаб формаси сотиб олишда ёрдам кўрсатилади. Бу ёрдамни олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилиш керак.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22😢2
⚡️Ўқувчиларни бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш жараёни давом эттирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинган эди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2026 йил 1 августдан давом эттирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍3🔥3
⚡️Абитуриентларнинг тўлиқ рўйхати ва эгаллаган ўрнини кўриш имконияти очилди

Бунинг учун mandat.uzbmb.uz сайтига кириб, “Кенгайтирилган қидирув” саҳифасида керакли фанлар мажмуасини танлаш керак.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍2🔥1
#Биласизми
❓ Ўзингизга етарлича ойлик чиқиши учун неча соат дарс олишингиз керак?

Ўқитувчилар учун меҳнат таътили тугаб, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ҳам бошлаб юборилди. Ўқитувчиларни олдинда энг катта масала "Дарс тақсимоти" масаласи кутиб турибди.

Ўқитувчилар томонидан "Мана шунча ойлик олишим учун неча соат дарс олишим керак?", - деган мазмундаги саволлар ҳам кўп берилади.

☝️Келинг бу саволга жавобни, яхшиси ўзингиз билиб олинг. Бунинг учун қуйидаги телеграм ботга киринг ва сўралган амалларни киритинг.


✅БОТ МАНЗИЛИ:

👉 @MOLIYACHI_BOT
👉 @MOLIYACHI_BOT


P.S.: Хабарни барча ўқитувчи танишларингизга етказинг, зора ўзига керагидан ортиқча дарс оламан демас:)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍3🔥2
#Биласизми
❓Мактабларда синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун 1 сентябрдан бошлаб қанча ҳақ тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1 сентябрдан 1.360.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

✅Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

➡️ 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (359 040 сўм);

➡️ 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (429 760 сўм);

➡️ 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (501 840 сўм);

➡️ 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (572 560 сўм);

➡️ 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (718 080 сўм).

➡️ Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (116 680 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (239 360 сўм).

➡️ Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (239 360 сўм).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤45👍5🔥3😢1
⚡️Мактабларда ўқувчилардан китоблар учун ижара пули олинмайди, ижара пулини ўқувчиларга давлат тўлаб беради

✅2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликлари ўқувчиларга бепул тарқатиб бошланди.

➡️ Президент фармони (ПФ-79-сон, 26.05.2023 й) га кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинганлиги муносабати билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилган эди.

➡️ Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, Давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍13🔥1
❓Ойлик маошингизни 7 фоиз оширилган ҳолатда ҳисоблаб кўрдингизми?

☝️Буни
қуйидаги телеграм бот орқали ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.

✅БОТ МАНЗИЛИ:

👉 @OYLIK_HISOBLASHBOT
👉 @OYLIK_HISOBLASHBOT


Юқоридаги ботга киринг ва сўралган амалларни бажаринг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸 #Аччиқ_ҳақиқат
Зиёлилар жанги...

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁9❤5😢4🔥1
⚡️Узрли сабаб билан миллий сертификат имтиҳонига келмаган талабгорлар тўловини қайтариб олиши мумкин бўлади

❗️Энди чет тили ва умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳонига узрли сабаб билан қатнаша олмаган талабгорларнинг тўлови куйиб кетмайди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходими Жавлонбек Нурматов маълум қилди.

 
➡️ Маълум бўлишича, чет тили ва умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳонларида узрли сабаб билан иштирок эта олмаган талабгорлар учун янги тартиб жорий етилади.
 
✅Унга кўра:

➡️ Имтиҳонга узрли сабаб билан кела олмаган талабгорлар кейинги имтиҳонда қўшимча тўловсиз қатнашиши ёки тўлаган маблағини қайтариб олиши мумкин.
 
➡️ Мазкур тартиб касаллик, хизмат сафари ёки яқин оила аъзосининг вафоти каби узрли сабабларга эга бўлган талабгорларга нисбатан қўлланилади. Бунда ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши талаб этилади.
 
➡️ Шу билан бирга, имтиҳонга узрсиз келмаган, белгиланган вақтдан кечиккан ёки имтиҳон қоидаларини бузганлиги сабабли четлаштирилган талабгорларга ушбу тартиб татбиқ этилмайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍2
#Биласизми
⚡️Мактабларда дарслар директор томонидан эмас, балки педагогик кенгаш томонидан тақсимланади

Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари тақсимланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18😁6
⚡️Касбий сертификатлаш синовлари учун тўловни амалга ошириш муддати 4 августга қадар узайтирилди

❗️Навбатдан ташқари касбий сертификатлаш назорат синовларида иштирок этиш учун мурожаат юборган педагоглар диққатига!

➡️ Хабарингиз бор, навбатдан ташқари касбий сертификатлаш назорат синовларида қатнашиш учун мурожаат юбориш жорий йил 1 июлдан 31 июлга қадар давом этди.

✅Педагогларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида:

➡️ касбий сертификатлаш назорат синовлари учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 4 август куни якунига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.

☝️Маълумот учун: мазкур синов топшириқлари спецификацияси билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9🔥2💯1
#Биласизми
⚡️«Районо»ларнинг мактабларни текшириш ваколати тугатилган

Президентнинг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли фармони билан 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари тугатилган.

Юқоридаги тартибни инобатга олган ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 2 июлдаги 147-сонли буйруғи билан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг низоми ва лавозим йўриқномаларини қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19👍7🔥7