Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
733 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
#Биласизми
⚡️Педагог ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади

Иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

Бундай ходимларнинг рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, бироқ ушбу моддада белгиланган иш вақтининг давомийлигидан ошмайдиган тарзда белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22👍5🔥2
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг шахсий йиғма жилди ҳужжатлари ўқувчини мактабга қабул қилинган кунидан битиргунига қадар юритилади

✅Бунда қуйидаги ҳужжатлар жамланади:

➡️ Мактабга қабул қилиш ҳақида ота-она (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг аризаси;
➡️ Ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома паспорт ёки ID-карта нусхаси;
➡️ Ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг паспорт ёки ID-карта нусхалари;
➡️ Тиббий маълумотнома;
➡️ Баҳолар табели (10-11-синф ўқувчилари учун 9-синфда берилган таянч маълумот тўғрисида шаҳодатнома).

☝️Изоҳ: Ўқувчининг шахсий йиғма жилди ҳужжатлари синф раҳбари томонидан юритилиб, ҳар ўқув йили бошида хатловдан ўтказилади. Ўқувчининг шахсий йиғма жилд ҳужжатлари ўқувчи мактабни тамомлаганидан сўнг 3 йил муддатда мактабда сақланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
“Калламиз ишламаса ҳам фарзандларимиз билан бирга дарс қилишимиз керак” — Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов болаларни ўқитиш ҳақида

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32❤5🔥3💯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
❓Пенсионер ўқитувчиларга дарс бериш шартми?

Пенсионер ўқитувчиларга дарс бериш масаласи ҳар йили кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади. Кимдир уларга дарс бермаслик керак деса, бошқалар уларнинг тажрибасидан фойдаланиш кераклигини айтади.

🖤Халқ таълими инфо ушбу саволга юқоридаги видеода қонуний асослар билан жавоб беришга ҳаракат қилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤10😁1💯1
❓Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Президент фармонига кўра, 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.

Шунга мувофиқ, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябр), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябр) дам олади.

🟡 29 август, шанба – одатий иш ёки дам олиш куни
🔴 30 август, якшанба – одатий дам олиш куни
🔴 31 август, душанба – барча учун қўшимча дам олиш куни
🔴 1 сентябр, сешанба – Мустақиллик байрами куни

☝️2 сентябр, чоршанба – барча учун одатий иш куни. Мактабларда ҳам катта эҳтимол билан 2 сентябрь куни дарслар бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20👍6🔥1
Oliy_ta’limdan_keyingi_talim_kvotalari_2027.pdf
1.1 MB
#Файл
⚡️2027 йил учун олий таълимдан кейинги таълим квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 11 августдаги 337-сон буйруғи билан қабул квоталари тасдиқланди.

✅Жами квоталар сони — 4 840 та.

Ушбу квоталар республикадаги 234 та илмий ва таълим ташкилотлари кесимида тақсимланди.

✅Квоталар қуйидагича белгиланган:

🔹 стажёр-тадқиқотчиликка — 400 та;
🔹 таянч докторантурага — 3 900 та;
🔹 докторантурага — 540 та.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
⚡️Навбатдан ташқари аттестация синовларида иштирок этиш учун тўлов миқдори БҲМнинг 100 фоизидан 50 фоизга туширилган

Педагог кадрлар аттестациясининг навбатдаги мажбурий ҳамда касбий сертификатлаш синовларида биринчи марта иштирок этиш бепул!

Маълумки, навбатдан ташқари педагог кадрлар аттестацияси ҳамда касбий сертификатлаш синовларига мурожаат юборишда давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилар эди.

🏢 Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сон қарорига асосан, эндиликда педагогларга ушбу йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида этиб белгиланди!


✅Педагоглар мурожаат юборишда қуйидаги усуллардан фойдаланишлари мумкин:

➡️ Вазирликнинг расмий pedagog.uzedu.uz платформаси орқали;
➡️ Давлат хизматлари марказлари орқали;
➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
⚡️Б2 сертификати йўқ хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш таклиф этилди, лойиҳа муҳокамаси бугун тугайди

📄Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳага кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 9-бандига янги норма киритилиши таклиф этилмоқда.

✅Унга кўра:

➡️ Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари учун талаб этиладиган тегишли сертификатга эга бўлмаган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

➡️ Хорижий тил ўқитувчиларининг камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлиш талаби амалдаги ҳукумат қарорида аввалдан белгиланган. Муҳокамага қўйилган лойиҳа эса ушбу талаб бажарилмаган тақдирда қўлланиладиган ҳуқуқий нормани аниқлаштирмоқда.

➡️ Лойиҳа 2026 йил 12 августга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Якуний қарор муҳокама натижаларига кўра қабул қилинади.

✅Лойиҳа муҳокасида қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин:

➡️ https://regulation.adliya.uz/project/10653/33288?contentLang=uz

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤31😢21👍13😱6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Фарзандингиз 1-синфга чиқадими? Унда юқоридаги видео айнан сиз учун

▶️Қабул жараёнлари бўйича ота-оналар учун барча муҳим маълумотларни юқоридаги видео орқали маълумот олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19
⚡️Тошкент шаҳридаги айрим хусусий мактабларнинг 2026/2027-ўқув йили учун нархлари:

➖ Global Elite School — ойига 3,1 млн сўмдан 4,1 млн сўмгача.

➖ Wisdom School — ойига 4,4 млн сўм.

➖ Intello School — ойига 4,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача.

➖ Salam International School — ойига 4,5 млн сўмдан 7 млн сўмгача.

➖ Evrika — ойига 4,6 млн сўмдан 6,2 млн сўмгача.

➖ Lumos Mind — ойига 4,8 млн сўм.

➖ UK School of Tashkent — ойига 5 млн сўм.

➖ Nshtein School — ойига 5 млн сўм.

➖ Wise School — ойига 5 млн сўм.

➖ Rahimov School — ойига 5,1 млн сўмдан 6,5 млн сўмгача.

➖ Little Harvard — ойига 5,2 млн сўмдан 7 млн сўмгача.

➖ «Вселенная знаний» — ойига 5,3 млн сўм.

➖ Cool Kids — ойига 5,5 млн сўм.

➖ Al Beruniy International School — (маълумот текширилиши керак).

➖ International Goldstars School — ойига 5,9 млн сўмдан 8,7 млн сўмгача.

➖ Euroasia School — ойига 6 млн сўм.

➖ Humo School Academy — ойига 6 млн сўмдан 7 млн сўмгача.

➖ Oriental School of Tashkent — ойига 6 млн сўм.

➖ Vosiq International School — ойига 6,592 млн сўмдан 8,652 млн сўмгача.

➖ Mezon Inspiring School — ойига 6,9 млн сўм.

➖ Smart School — давлат дастури бўйича ойига 6,9 млн сўм; Cambridge дастури — ойига $825–1 050.

➖ «Школьная Академия» — ойига 7 млн сўм.

➖ Profi School — ойига 7,222 млн сўмдан 10 млн сўмгача.

➖ Happy Time — ойига 7,8 млн сўм.

➖ Diplomat International School — ойига 7,9 млн сўмдан 9,8 млн сўмгача.

➖ Sehriyo — ойига 7,9 млн сўм.

➖ Wunderkind Study — ойига 8,4 млн сўм.

➖ Bek School Future Education — ойига 8,5 млн сўм.

➖ Oxbridge International School — ойига 8,5 млн сўмдан 25 млн сўмгача.

➖ Intellect — ойига 8,6 млн сўм.

➖ Leader School — ойига 9,6 млн сўмдан 12,5 млн сўмгача.

Йиллик тўловли мактаблар:

➖ International Talent Academy — йилига 133,5 млн сўмдан 207,5 млн сўмгача.

➖ Westminster International School — йилига 155,05 млн сўмдан 262,3 млн сўмгача.

➖ The British School — йилига 173,28 млн сўмдан 328,444 млн сўмгача.

➖ Invento the Uzbek International School — йилига 178,8 млн сўмдан 246 млн сўмгача.

➖ Cambridge International School — йилига 208,818 млн сўмдан 323,001 млн сўмгача.

➖ Tashkent International School — йилига $23 000 дан $33 000 гача.

Эслатма: айрим мактабларда нарх синф, таълим дастури, таълим тили ёки филиалга қараб фарқ қилади. Кириш ва рўйхатдан ўтиш бадаллари ўқиш тўловидан алоҳида бўлиши мумкин.

Маълумотлар 2026 йил 6 август ҳолатига.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25😱6
3735_Тоифа_татбиқ_этилиши_тўлдирилган+боғча.pdf
450.1 KB
#Биласизми
⚡️Педагог ходимларнинг малака тоифалари қайси фан(лар)га татбиқ этилиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 17.12.2024 йилдаги 03-14-3735-сонли хати билан "Умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг олган малака тоифалари фанлар кесимида татбиқ этилиши бўйича" МАЪЛУМОТ тақдим этилган.

🗂Хат ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍1🔥1
⚡️https://pedagog.uzedu.uz платформасида бўш иш ўринлари эълон қилинмоқда

📣 Ҳурматли педагоглар!

🔍 Иш излаяпсизми?

💬 Агар сиз мактабгача ёки умумий ўрта таълим ташкилотида ишлашни истасангиз, Педагог платформаси орқали эълон қилинаётган бўш иш ўринлари билан танишинг.

📍 Сиз ўзингизга мос ҳудуд, туман ёки таълим муассасасини танлаб, бўш иш ўринларига онлайн ариза юборишингиз мумкин.

🔜 Саралаш жараёнлари шаффоф ва холис мезонлар асосида амалга оширилади. Ўз билимингиз ва салоҳиятингизни намоён этиб, муносиб иш ўрнига эга бўлиш имкониятидан фойдаланинг!

❗️ Эслатма: Ушбу имконият ҳақида ҳамкасбларингиз ва иш излаётган танишларингизга ҳам хабар беринг. Эҳтимол, айнан сиз уларга янги иш топишда ёрдамчи бўлишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍1🔥1
⚡️Дарс тақсимоти ўқитувчиларнинг қуйидаги устуворлиги кетма-кетлигида амалга оширилади

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (Адлия вазирлигидан 2025 йил 28 октябрь куни 3271-1-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинди.


✅Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

➡️ Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар (аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

➡️ Дарс берадиган фанидан педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчилар (сертификатнинг белгиланган даражаси ва амал қилиш муддатига кўра);

➡️ Биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

➡️ Иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

➡️ Олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

➡️ Қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар (ўқитувчида қайта тайёрлаш мутахассислиги бўйича мазкур банднинг иккинчи – олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда тааллуқлилигига кўра тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлган ўқитувчилар билан тенг устуворликка эга бўлади);

➡️ Ўриндошлик асосида ишлаётган олий маълумотли ўқитувчилар;

➡️ Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналиши бўйича учинчи ва ундан юқори курс талабалари;

➡️ Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар (фақат бошланғич синфларда дарс берувчи ўқитувчилар учун);

➡️ Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

➡️ Бошланғич синфларда ўқитиладиган фанлар бўйича дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчиларнинг бошланғич таълим мутахассислигига эгалиги ёки тегишинча ушбу фанни бошланғич синфларда ўқитиш методикаси бўйича таълим олганлиги инобатга олинади.

➡️ Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👍7😁2😢2
⚡️Мактаб ёшидаги болаларнинг ўқишда диққатини жамлаши учун 5 та эрталабки одат

Тонгги одатлар нафақат кунни қандай бошлашни белгилайди, балки боланинг мактабдаги фаоллиги, кайфияти ва диққатини жамлаши учун ҳам муҳим пойдевор ҳисобланади. Улар фарзандингизнинг кун давомида ўзига ишончини оширади ҳамда тетик ҳис қилишига ёрдам беради.

✅Қуйида болаларга мактабда диққатни жамлаш ва ўқув фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган 5 та эрталабки одатларни келтирамиз:

1. Тонгни бир стакан сув билан бошлаш

Сув организмни уйғотади, мияни фаол ишлашга ундайди. Эрталаб ичилган бир стакан тоза сув боланинг ҳушёрлигини оширади ва концентрациясини яхшилайди. Бу оддий одат, аммо жуда фойдали.

2. Ўз вақтида уйғониш

Фарзандимизга яна 10-15 дақиқалик ухлаб олиши учун имкон бериш бу меҳрибонлик эмас, балки кун тартибини бузишдир. Бундай қилиш болага фойда келтирмаслиги мумкин, чунки кеч уйғонган ўқувчи тонгда кўп шошилади, бирор нарсасини унутади ва стрессга тушади. Шунинг учун болани ўз вақтида ётқизиб, эрталаб эса доимий тартибда уйғонишини одатга айлантириш муҳим.

3. Фойдали ва мазали нонушта

Нонушта — барча ёшдаги одамларнинг, жумладан ўсиб бораётган болалар организми учун муҳим энергия манбаи. У нафақат очликни қондиради, балки ақлий фаолликни ҳам қўллаб-қувватлайди. Оқсил, мураккаб углеводлар ва фойдали ёғлардан иборат нонушта фарзандингизнинг бутун куни самаралироқ бўлишига ҳисса қўшади.

4. Тонгда гаджетлардан воз кечиш

Телефон ва планшетлар боланинг диққатини чалғитади. Айниқса эрталаб, ўқиш ва янги билимларни эгаллашдан аввал телевизор кўриш уларнинг фаолликни пасайтиради ва мияни тўғри ишга тайёрламайди. Энг яхши вариант — эрталабки соатларни экранларсиз ўтказиш.

5. Енгил жисмоний тарбия

Бадантарбия — организмни уйғотувчи энг табиий усуллардан бири. 5-10 дақиқалик машқлар қон айланишини яхшилайди, мияни кислород билан бойитади ва кунни фаол кайфиятда бошлашга ёрдам беради.

❗️Хулоса ўрнида: Фарзандингиз эрталабки одатларини тўғри ташкил қилиш орқали сиз унинг мактабдаги муваффақияти учун мустаҳкам пойдевор яратасиз. Юқоридаги 5 та оддий қадам орқали ҳар бир тонгни фойдали, тинч ва ижобий бошлаш имконияти туғилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23👍4💯2😢1
⚡️Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадада олтин медаль қўлга киритди

Жанубий Кореяда бўлиб ўтган XXI Халқаро стандартлар олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари муносиб иштирок этиб, олтин медаль соҳиби бўлди.

Бу натижа ёшларимизнинг стандартлаштириш соҳасидаги билим ва салоҳияти, изланиши ҳамда халқаро майдондаги рақобатбардошлигини яна бир бор намоён этди.

Ғолиб ўқувчилар, уларнинг устозлари ва ота-оналарини ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз!

🇺🇿 Ўзбекистон ёшлари — халқаро майдонда яна бир ғалаба!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥19❤14🎉5🤣2
⚡️Мандат эртага, 15 август куни соат 08:00 да эълон қилинади

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤12🎉2🔥1
⚡️ЯКУНИЙ ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ (МАНДАТ) ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

📝 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

✅Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.

1️⃣ my.uzbmb.uz сайти орқали:

my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали:

mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3️⃣ Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги telegram ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

👉@bmba_natija_bot
👉@bmba_natija_1bot
👉@bmba_natija_2bot

4️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

тест натижалари қайдномаси
олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍2🔥1😁1
⚡️Ўқишдан йиқилган абитуриентларда вакант ўринларга ўқишга кириш имконияти бўлади

❗️Ҳукумат қарори билан “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 578-сонли қарорга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.


✅Унга кўра:

➡️ Кириш имтиҳонларида иштирок этиб, минимал балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга вакант (бўш) ўринлар қолган йўналишларда танловда иштирок этиш имконияти берилади.

✅Бу жараён қуйидагича амалга оширилади:

➡️ имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг бир ҳафта ўтиб, фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлган вакант йўналишларга бир ҳафта муддатда рўйхатдан ўтилади;
➡️ абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига (рейтингга) қатъий риоя қилинган ҳолда бўш ўринларга базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинади;
➡️ БМБА томонидан шакллантирилган қайдномалар олий таълим ташкилотларига буйруқ расмийлаштириш учун асос бўлади.

✅Шунингдек, 74-бандга қуйидаги ўзгартиришлар киритилган:

➡️ аввал айрим қарорлар Давлат комиссияси ҳисобидан қабул қилинган бўлса, эндиликда бу ваколат олий таълим ташкилоти ректори (директори) ҳисобига ўтказилди. Яъни, масъулият ва қарор қабул қилиш бевосита ОТМ раҳбари зиммасига юклатилди;
➡️ 74-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташланди, яъни у энди амалда қўлланилмайди;
➡️ олдинги учинчи ва тўртинчи хатбошилар эндиликда мос равишда – иккинчи ва учинчи хатбоши деб қайта рақамланди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍7🔥1
​#Биласизми
⚡️Битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил” тоифадаги мактаблар сифатида таснифланади

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги даражаси шу муассасани битираётган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши, касб-ҳунар танлаб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши кўрсатгичи билан баҳоланмоқда.

Шу боис ҳам Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (собиқ ХТВ) мактаб битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсатгичи бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйган.

🔰 Бунда:

🟢 мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил”;

🟡 10 фоиздан 30 фоизгача битирувчиси ОТМга қамраб олинган мактаблар “сариқ”;

🔴 битирувчиси умуман ОТМга кирмаган ва 10 фоизгача кирган мактаблар “қизил” рангларда таснифланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍3🤣1
⚡️“Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

❗️Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль-август ойларида “Жасорат мактаблари”га кириш учун икки (тест, жисмоний тайёргарлик) босқичли имтиҳонлар бўлиб ўтган эди.


✅Мазкур синовлар якуний натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

➡️ https://api-portal.gov.uz/uploads/9/2026/08/15/29b23055-9f1b-2f30-4653-9be0889b91a8_media_.pdf

✅Изоҳ: рўйхатдаги алоҳида ранг белгилари қуйидаги маънони англатади:

🟢 яшил ранг — ўқишга қабул қилинган;
⚪️ оқ ранг — ўқишга киришга тавсия этилмаган.

🔺Бугун соат 23:00 дан бошлаб, натижаларни “Шахсий кабинет” орқали ҳам билиб олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍4🔥1