Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
753 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Тошкент шаҳридаги айрим хусусий мактабларнинг 2026/2027-ўқув йили учун нархлари:

➖ Global Elite School — ойига 3,1 млн сўмдан 4,1 млн сўмгача.

➖ Wisdom School — ойига 4,4 млн сўм.

➖ Intello School — ойига 4,5 млн сўмдан 6 млн сўмгача.

➖ Salam International School — ойига 4,5 млн сўмдан 7 млн сўмгача.

➖ Evrika — ойига 4,6 млн сўмдан 6,2 млн сўмгача.

➖ Lumos Mind — ойига 4,8 млн сўм.

➖ UK School of Tashkent — ойига 5 млн сўм.

➖ Nshtein School — ойига 5 млн сўм.

➖ Wise School — ойига 5 млн сўм.

➖ Rahimov School — ойига 5,1 млн сўмдан 6,5 млн сўмгача.

➖ Little Harvard — ойига 5,2 млн сўмдан 7 млн сўмгача.

➖ «Вселенная знаний» — ойига 5,3 млн сўм.

➖ Cool Kids — ойига 5,5 млн сўм.

➖ Al Beruniy International School — (маълумот текширилиши керак).

➖ International Goldstars School — ойига 5,9 млн сўмдан 8,7 млн сўмгача.

➖ Euroasia School — ойига 6 млн сўм.

➖ Humo School Academy — ойига 6 млн сўмдан 7 млн сўмгача.

➖ Oriental School of Tashkent — ойига 6 млн сўм.

➖ Vosiq International School — ойига 6,592 млн сўмдан 8,652 млн сўмгача.

➖ Mezon Inspiring School — ойига 6,9 млн сўм.

➖ Smart School — давлат дастури бўйича ойига 6,9 млн сўм; Cambridge дастури — ойига $825–1 050.

➖ «Школьная Академия» — ойига 7 млн сўм.

➖ Profi School — ойига 7,222 млн сўмдан 10 млн сўмгача.

➖ Happy Time — ойига 7,8 млн сўм.

➖ Diplomat International School — ойига 7,9 млн сўмдан 9,8 млн сўмгача.

➖ Sehriyo — ойига 7,9 млн сўм.

➖ Wunderkind Study — ойига 8,4 млн сўм.

➖ Bek School Future Education — ойига 8,5 млн сўм.

➖ Oxbridge International School — ойига 8,5 млн сўмдан 25 млн сўмгача.

➖ Intellect — ойига 8,6 млн сўм.

➖ Leader School — ойига 9,6 млн сўмдан 12,5 млн сўмгача.

Йиллик тўловли мактаблар:

➖ International Talent Academy — йилига 133,5 млн сўмдан 207,5 млн сўмгача.

➖ Westminster International School — йилига 155,05 млн сўмдан 262,3 млн сўмгача.

➖ The British School — йилига 173,28 млн сўмдан 328,444 млн сўмгача.

➖ Invento the Uzbek International School — йилига 178,8 млн сўмдан 246 млн сўмгача.

➖ Cambridge International School — йилига 208,818 млн сўмдан 323,001 млн сўмгача.

➖ Tashkent International School — йилига $23 000 дан $33 000 гача.

Эслатма: айрим мактабларда нарх синф, таълим дастури, таълим тили ёки филиалга қараб фарқ қилади. Кириш ва рўйхатдан ўтиш бадаллари ўқиш тўловидан алоҳида бўлиши мумкин.

Маълумотлар 2026 йил 6 август ҳолатига.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25😱6
3735_Тоифа_татбиқ_этилиши_тўлдирилган+боғча.pdf
450.1 KB
#Биласизми
⚡️Педагог ходимларнинг малака тоифалари қайси фан(лар)га татбиқ этилиши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 17.12.2024 йилдаги 03-14-3735-сонли хати билан "Умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг олган малака тоифалари фанлар кесимида татбиқ этилиши бўйича" МАЪЛУМОТ тақдим этилган.

🗂Хат ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍1🔥1
⚡️https://pedagog.uzedu.uz платформасида бўш иш ўринлари эълон қилинмоқда

📣 Ҳурматли педагоглар!

🔍 Иш излаяпсизми?

💬 Агар сиз мактабгача ёки умумий ўрта таълим ташкилотида ишлашни истасангиз, Педагог платформаси орқали эълон қилинаётган бўш иш ўринлари билан танишинг.

📍 Сиз ўзингизга мос ҳудуд, туман ёки таълим муассасасини танлаб, бўш иш ўринларига онлайн ариза юборишингиз мумкин.

🔜 Саралаш жараёнлари шаффоф ва холис мезонлар асосида амалга оширилади. Ўз билимингиз ва салоҳиятингизни намоён этиб, муносиб иш ўрнига эга бўлиш имкониятидан фойдаланинг!

❗️ Эслатма: Ушбу имконият ҳақида ҳамкасбларингиз ва иш излаётган танишларингизга ҳам хабар беринг. Эҳтимол, айнан сиз уларга янги иш топишда ёрдамчи бўлишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍1🔥1
⚡️Дарс тақсимоти ўқитувчиларнинг қуйидаги устуворлиги кетма-кетлигида амалга оширилади

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (Адлия вазирлигидан 2025 йил 28 октябрь куни 3271-1-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинди.


✅Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

➡️ Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар (аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

➡️ Дарс берадиган фанидан педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчилар (сертификатнинг белгиланган даражаси ва амал қилиш муддатига кўра);

➡️ Биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

➡️ Иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);

➡️ Олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

➡️ Қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар (ўқитувчида қайта тайёрлаш мутахассислиги бўйича мазкур банднинг иккинчи – олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда тааллуқлилигига кўра тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлган ўқитувчилар билан тенг устуворликка эга бўлади);

➡️ Ўриндошлик асосида ишлаётган олий маълумотли ўқитувчилар;

➡️ Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналиши бўйича учинчи ва ундан юқори курс талабалари;

➡️ Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар (фақат бошланғич синфларда дарс берувчи ўқитувчилар учун);

➡️ Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

➡️ Бошланғич синфларда ўқитиладиган фанлар бўйича дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчиларнинг бошланғич таълим мутахассислигига эгалиги ёки тегишинча ушбу фанни бошланғич синфларда ўқитиш методикаси бўйича таълим олганлиги инобатга олинади.

➡️ Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👍7😁2😢2
⚡️Мактаб ёшидаги болаларнинг ўқишда диққатини жамлаши учун 5 та эрталабки одат

Тонгги одатлар нафақат кунни қандай бошлашни белгилайди, балки боланинг мактабдаги фаоллиги, кайфияти ва диққатини жамлаши учун ҳам муҳим пойдевор ҳисобланади. Улар фарзандингизнинг кун давомида ўзига ишончини оширади ҳамда тетик ҳис қилишига ёрдам беради.

✅Қуйида болаларга мактабда диққатни жамлаш ва ўқув фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган 5 та эрталабки одатларни келтирамиз:

1. Тонгни бир стакан сув билан бошлаш

Сув организмни уйғотади, мияни фаол ишлашга ундайди. Эрталаб ичилган бир стакан тоза сув боланинг ҳушёрлигини оширади ва концентрациясини яхшилайди. Бу оддий одат, аммо жуда фойдали.

2. Ўз вақтида уйғониш

Фарзандимизга яна 10-15 дақиқалик ухлаб олиши учун имкон бериш бу меҳрибонлик эмас, балки кун тартибини бузишдир. Бундай қилиш болага фойда келтирмаслиги мумкин, чунки кеч уйғонган ўқувчи тонгда кўп шошилади, бирор нарсасини унутади ва стрессга тушади. Шунинг учун болани ўз вақтида ётқизиб, эрталаб эса доимий тартибда уйғонишини одатга айлантириш муҳим.

3. Фойдали ва мазали нонушта

Нонушта — барча ёшдаги одамларнинг, жумладан ўсиб бораётган болалар организми учун муҳим энергия манбаи. У нафақат очликни қондиради, балки ақлий фаолликни ҳам қўллаб-қувватлайди. Оқсил, мураккаб углеводлар ва фойдали ёғлардан иборат нонушта фарзандингизнинг бутун куни самаралироқ бўлишига ҳисса қўшади.

4. Тонгда гаджетлардан воз кечиш

Телефон ва планшетлар боланинг диққатини чалғитади. Айниқса эрталаб, ўқиш ва янги билимларни эгаллашдан аввал телевизор кўриш уларнинг фаолликни пасайтиради ва мияни тўғри ишга тайёрламайди. Энг яхши вариант — эрталабки соатларни экранларсиз ўтказиш.

5. Енгил жисмоний тарбия

Бадантарбия — организмни уйғотувчи энг табиий усуллардан бири. 5-10 дақиқалик машқлар қон айланишини яхшилайди, мияни кислород билан бойитади ва кунни фаол кайфиятда бошлашга ёрдам беради.

❗️Хулоса ўрнида: Фарзандингиз эрталабки одатларини тўғри ташкил қилиш орқали сиз унинг мактабдаги муваффақияти учун мустаҳкам пойдевор яратасиз. Юқоридаги 5 та оддий қадам орқали ҳар бир тонгни фойдали, тинч ва ижобий бошлаш имконияти туғилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23👍4💯2😢1
⚡️Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадада олтин медаль қўлга киритди

Жанубий Кореяда бўлиб ўтган XXI Халқаро стандартлар олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари муносиб иштирок этиб, олтин медаль соҳиби бўлди.

Бу натижа ёшларимизнинг стандартлаштириш соҳасидаги билим ва салоҳияти, изланиши ҳамда халқаро майдондаги рақобатбардошлигини яна бир бор намоён этди.

Ғолиб ўқувчилар, уларнинг устозлари ва ота-оналарини ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз!

🇺🇿 Ўзбекистон ёшлари — халқаро майдонда яна бир ғалаба!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥19❤14🎉5🤣2
⚡️Мандат эртага, 15 август куни соат 08:00 да эълон қилинади

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤12🎉2🔥1
⚡️ЯКУНИЙ ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ (МАНДАТ) ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

📝 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

✅Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.

1️⃣ my.uzbmb.uz сайти орқали:

my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт церийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали:

mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3️⃣ Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги telegram ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

👉@bmba_natija_bot
👉@bmba_natija_1bot
👉@bmba_natija_2bot

4️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

тест натижалари қайдномаси
олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍2🔥1😁1
⚡️Ўқишдан йиқилган абитуриентларда вакант ўринларга ўқишга кириш имконияти бўлади

❗️Ҳукумат қарори билан “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 578-сонли қарорга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.


✅Унга кўра:

➡️ Кириш имтиҳонларида иштирок этиб, минимал балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга вакант (бўш) ўринлар қолган йўналишларда танловда иштирок этиш имконияти берилади.

✅Бу жараён қуйидагича амалга оширилади:

➡️ имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг бир ҳафта ўтиб, фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлган вакант йўналишларга бир ҳафта муддатда рўйхатдан ўтилади;
➡️ абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига (рейтингга) қатъий риоя қилинган ҳолда бўш ўринларга базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинади;
➡️ БМБА томонидан шакллантирилган қайдномалар олий таълим ташкилотларига буйруқ расмийлаштириш учун асос бўлади.

✅Шунингдек, 74-бандга қуйидаги ўзгартиришлар киритилган:

➡️ аввал айрим қарорлар Давлат комиссияси ҳисобидан қабул қилинган бўлса, эндиликда бу ваколат олий таълим ташкилоти ректори (директори) ҳисобига ўтказилди. Яъни, масъулият ва қарор қабул қилиш бевосита ОТМ раҳбари зиммасига юклатилди;
➡️ 74-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташланди, яъни у энди амалда қўлланилмайди;
➡️ олдинги учинчи ва тўртинчи хатбошилар эндиликда мос равишда – иккинчи ва учинчи хатбоши деб қайта рақамланди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍7🔥1
​#Биласизми
⚡️Битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил” тоифадаги мактаблар сифатида таснифланади

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги даражаси шу муассасани битираётган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши, касб-ҳунар танлаб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши кўрсатгичи билан баҳоланмоқда.

Шу боис ҳам Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (собиқ ХТВ) мактаб битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсатгичи бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйган.

🔰 Бунда:

🟢 мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил”;

🟡 10 фоиздан 30 фоизгача битирувчиси ОТМга қамраб олинган мактаблар “сариқ”;

🔴 битирувчиси умуман ОТМга кирмаган ва 10 фоизгача кирган мактаблар “қизил” рангларда таснифланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍3🤣1
⚡️“Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

❗️Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль-август ойларида “Жасорат мактаблари”га кириш учун икки (тест, жисмоний тайёргарлик) босқичли имтиҳонлар бўлиб ўтган эди.


✅Мазкур синовлар якуний натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

➡️ https://api-portal.gov.uz/uploads/9/2026/08/15/29b23055-9f1b-2f30-4653-9be0889b91a8_media_.pdf

✅Изоҳ: рўйхатдаги алоҳида ранг белгилари қуйидаги маънони англатади:

🟢 яшил ранг — ўқишга қабул қилинган;
⚪️ оқ ранг — ўқишга киришга тавсия этилмаган.

🔺Бугун соат 23:00 дан бошлаб, натижаларни “Шахсий кабинет” орқали ҳам билиб олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍4🔥1
⚡️Рус тили фанидан миллий тан олинган сертификат ҳамда ТРКИ сертификати учун имтиёз берилишида қандай фарқлар мавжуд?

✅Савол:

Мен таълим тили ўзбек тили бўлган синфларга Рус тили фанидан дарс бераман. Яқинда ТРКИ халқаро сертификатидан С1 даражани қўлга киритдим.

Рус тили фанидан миллий тан олинган сертификат ҳамда ТРКИ сертификати учун имтиёз берилишида қандай фарқлар мавжуд?


✅Жавоб:

➡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сонли Фармонининг 9-бандига мувофиқ, ТРКИ сертификати учун 50 фоиз миқдорида устама тўланади. Мазкур қарорга кўра, Миллий тан олинган сертификатга (рус тили ва адабиёти) эга ҳамда таълим тили ўзбек тили (ёки бошқа қардош тилларда) бўлган синфларга Рус тили фанидан дарс берувчи педагогларга 20 фоиз миқдорида устама тўланади.

➡️ Миллий тан олинган рус тили ва адабиёти сертификатидан  Б+ ва ундан юқори натижа қайд этган педагоглар, мажбурий аттестация даври келганда, мурожаат юборишда —мажбурий малака синов турини танлаб ариза юборганда, биринчи босқич синовларидан максимал балл тақдим этилади.

➡️ Ушбу имтиёз ТРКИ сертификатига нисбатан татбиқ этилмайди.

☝️Асос: Вазирлар Маҳкамасининг ВМ-572-сонли қарори.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20
📸📸
Абитуриентлар томонидан энг кўп берилаётган 8 та саволга Хушнудбек жавоблари:

✅1-қисм:

1️⃣ Магистратура жавоби қачон чиқади?
2️⃣ Ўқишга кирганлар ҳам биринчи йўналишга супер-контракт қила оладими?
3️⃣ Тиббиёт йўналишларига супер-контракт ёпилдими?
4️⃣ Нега имтиёзим қўшилмади?

✅2-қисм:

5️⃣ Олтинчи йўналишга онлайн ариза топшириладими?
6️⃣ Қорақалпоғистон ёшлари учун бу йил ҳам қўшимча квота борми?
7️⃣ 56,7 баллдан кам балл олганлар супер-контракт қила оладими?
8️⃣ Нега талабалар турар жойига 1-курслар ариза топшира олмаяпти?

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17
⚡️Навбатдан ташқари аттестацияда педагог паст балл олса, мавжуд молиявий имтиёзлар ва устамалар бекор қилинмайди

❓Савол:

Мен баҳорги аттестацияда мажбурий тартибда иштирок этганман. Унда 86 балл тўплаб, 70 фоизлик махсус устамани қўлга киритганман.

Кузги аттестацияга малака тоифамни яна бир поғонага кўтариш учун ҳужжат топширмоқчиман. Агар бу сафар имтиҳонда 86 баллдан кам тўпласам,  70%лик устамам бекор қилинадими?

✅Жавоб:

➡️ Амалдаги қонунчиликка кўра, навбатдан ташқари аттестацияда педагог паст балл олса, унинг амалдаги тоифаси ҳам, унга бириктирилган мавжуд молиявий имтиёзлари ва эришилган устамалари бекор қилинмайди.

➡️ Сиз кузги малака синовларига навбатдан ташқари шаклда иштирок этиб, 86 баллдан паст натижа қайд этсангиз ҳам, 70 фоизлик устама белгиланган муддат (2 йил) тугагунга қадар тўлаб берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍2🔥2
⚡️ОТМга кириш имтиҳонлари натижасидан норози бўлганлар 24 августга қадар апелляция бериш мумкин

📥 Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда бугун, 15 августдан 24 августга қадар (10 кун давомида) беришлари мумкин.

🔰 Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

📄 Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

🪪 Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига (ёки хабарномада белгиланган жойга) келиши керак.

🗓️ Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 19 августдан бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8
⚡️Таълим муассасасининг раҳбар ходимига бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозимини қўшиб олиб боришига йўл қўйилади

❓Савол:

Умумтаълим мактабларининг 0,5 ставка штат бирлигидаги раҳбарлари (маънавий-маърифий ҳамда ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари) неча соатгача дарс олиши мумкин ва иш ҳақи қай тартибда тўланади?

✅Жавоб:

Умумтаълим муассасалари раҳбар ходимларига дарс соатларини ажратиш меъёрлари Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низом асосида тартибга солинган.

Ушбу Низомнинг 14-бандига кўра таълим муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади ҳамда улар меҳнатига соатбай ҳақ тўланади.

Меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 22 апрелда 3157-сон билан рўйхатга олинган Қарор билан тасдиқланган “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари”га кўра белгиланиб, умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тегишли базавий лавозим маошларига нисбатан 1,2 фоизда ҳисоблаб чиқарилади ҳамда унинг таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11🔥2👍1😱1
⚡️Президент мактабларининг асосий имтиҳон натижалари эълон қилинди

❗️17 июль куни ўтказилган Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг асосий натижаларини қуйидаги ҳаволалар орқали аниқлаш мумкин.


✅Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-саҳифаси:

➡️ https://www.cambridgeinternational.org/presidential-schools-results-J26/

✅Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги портали:

➡️ https://ariza.piima.uz/

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
❓Мактаб директори бўлиш учун нималар талаб қилинади?

Мактаб директори лавозими — катта масъулият, лидерлик ва бошқарув кўникмаларини талаб қиладиган муҳим вазифа.

Менежерлик сертификатини олиш ва Директорлар кенгашидан суҳбатдан ўтиш тартиби қандай?

🖤Батафсил юқоридаги видеода билиб олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7
Maʼnaviy_maʼrifiy_tadbirlar,_psixolog_ish_rejasi@mmtv_uz,_@xtv_uz.pdf
26.8 MB
#Файл
⚡️2026-2027 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар режаси ҳамда психологнинг йиллик иш режаси тасдиқланди

Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида ММТВнинг 2026 йил 6 августдаги 288-сонли буйруғи

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6