Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
753 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Чет тилидан бўладиган имтиҳон учун рухсатномалар тақдим этилди

📣 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича август ойида бўлиб ўтадиган имтиҳон саналари эълон қилинди.


✅Унга кўра:

✍️ имтиҳоннинг ёзма қисми — 24 август куни;

🎙 гапириш кўникмасини баҳолаш босқичи — 25 августдан 4 сентябргача (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) ўтказилади.

🆔 Талабгорлар my.gov.uz сайтининг "Менинг аризаларим" бўлимидан рухсатномани юклаб олишлари ва ундан имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини билишлари мумкин.

⏰ Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

🆔 Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади. 

⛳Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация):

➡️ https://telegra.ph/chet-tili-08-20-4

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15
Vazir jamg'armasi g'oliblari.pdf
342 KB
#Файл
⚡️Вазир жамғармаси ғолиблари аниқланди

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан, вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган 1 696 нафар малакали педагог кадрлар рўйхати тасдиқланди.

✅Танлов ғолиблари:

🔹 умумий ўрта таълим мактабларидан — 1 400 нафар;
🔹 ихтисослаштирилган таълим муассасаларидан — 98 нафар;
🔹 мактабгача таълим ташкилотларидан — 198 нафар.

📌Эслатиб ўтамиз, ғолибларга 2026 йил центабр ойидан 2027 йил май ойига қадар, жами 9 ой давомида қуйидаги миқдорда устама тўланади:

➡️умумтаълим ташкилотлари педагогларига — Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 5,5 баравари,

➡️мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига — Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2 баравари.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤31👍1
#Биласизми
⚡️1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд бўлади

✅1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:

➡️ Ўқувчи сумкаси;
➡️ 12 дона дафтар;
➡️ Расм дафтари;
➡️ Акварел бўёқлари;
➡️ Рангли қоғоз;
➡️ Қаламдон;
➡️ Шарикли ручка;
➡️ Рангли қалам;
➡️ 2 дона оддий қалам;
➡️ Пластилин;
➡️ Елим;
➡️ 2 дона ўчирғич.

❗️“Президент совғаси” вазирликнинг электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16😁2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Умумий ўрта таълимнинг янги давлат таълим стандартлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Умумий ўрта таълимнинг такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Муҳокама 15 кун давом этади.

Шу вақт мобайнида соҳа мутахассислари, педагоглар, ота-оналар ва бошқа фуқаролар dts.rtmuzedu.uz платформаси орқали ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдиришлари мумкин.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍1🔥1😢1
⚡️Ўқишни кўчириш имтиҳони бўйича 1-кун натижалари эълон қилинди

📣 Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича 2026 йил 19 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

✅Тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz сайтидаги "Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат) Натижа" бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда билишлари мумкин.

☝️Изоҳ: Мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган талабгорларнинг натижалари ОТМлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍1🔥1
MMTV 187 buyruq va unga ilovalar.pdf
272.4 KB
⚡️Педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидалари

Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг 2024 йил 12 июндаги "Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 187-сонли буйруғи имзоланган.

🗂Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18
#Биласизми
⚡️Алгебра ва геометрия фанлари 7-синфларда ҳам 1-6-синфлардаги каби математика фани сифатида ўқитилади

Бу ҳақида 2024 йил 4 сентябрда ҳудудларга ММТВнинг 7-синфларда математика фанининг ўқитилиши бўйича 02-28-1280-сонли юқоридаги хати юборилган эди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
#Фото
⚡️Ўқитувчилар мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилиши ҳақида вазирлик топшириқ берди

2026/2027-ўқув йили олдидан педагогларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши билан боғлиқ муҳим тартиб эслатилди. Қонунчиликка мувофиқ бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқига эга педагоглардан ушбу хизмат учун пул ундирилмаслиги ҳақида топшириқ берилди.

📸Юқоридаги фотодаги кўрсатмага кўра, мактабгача ва мактаб таълимининг ҳудудий бўлинмалари тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг тегишли маълумотлар билан бирга рўйхатини шакллантириши ва ушбу рўйхатни тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасаларига тақдим этиши керак.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3❤26😁5
5-ilova.pdf
810.2 KB
#Файл
⚡️2026-2027-ўқув йилига мўлжалланган вариатив ўқув режалари

ММТВнинг 2026 йил 26 июндаги 227-сонли буйруғи.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
Vakant-2026.pdf
823.8 KB
⚡️Абитуриентлар учун вакант жойлар рўйхати эълон қилинди

2026-2027-ўқув йили қўшимча танлов учун вакант ўринлар мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати шакллантирилди.

Рўйхатда КУНДУЗГИ, КЕЧКИ ва МАСОФАВИЙ таълим шакллари бўйича ОТМларнинг умумий қабул параметрлари доирасида қолган вакант (бўш) ўринлар тақсимоти келтирилган.

ОТМлар, таълим йўналишлари, таълим шакли, таълим тили кесимида амалга оширилган вакант ўринлар тақсимоти ва фанлар мажмуаси билан юқорида берилган PDF файл орқали батафсил танишиш мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Вакант ўринларга қўшимча танлов учун рўйхатдан ўтиш бошланган

📣 Абитуриентлар диққатига!

🎥 Олий таълим муассасалари, таълим йўналишлари, таълим шакллари ва таълим тиллари кесимидаги вакант ўринлар учун қўшимча танловда иштирок этишда рўйхатдан ўтиш тартиби бўйича видеоқўлланма тайёрланди.

📹Ушбу босқич танловда иштирок этувчиларни мазкур видеоқўлланма билан танишиб чиқишлари тавсия этилади.

🖤Видеоқўлланмани Youtube орқали кўриш (HD форматда).

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6😢1
❓Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Президент фармонига кўра, 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.

Шунга мувофиқ, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябр), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябр) дам олади.

🟡 29 август, шанба – одатий иш ёки дам олиш куни
🔴 30 август, якшанба – одатий дам олиш куни
🔴 31 август, душанба – барча учун қўшимча дам олиш куни
🔴 1 сентябр, сешанба – Мустақиллик байрами куни

☝️2 сентябр, чоршанба – барча учун одатий иш куни. Мактабларда ҳам катта эҳтимол билан 2 сентябрь куни дарслар бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍1🔥1
⚡️Кузги аттестация учун синов топшириқлари спецификацияси тасдиқланди

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан жорий йилнинг август-декабрь ойларида умумтаълим ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини аттестациядан ўтказишга доир синов материаллари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
✅Мазкур синов топшириқлари спецификацияси билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

➡️ Биология
➡️ ЧҚБТ
➡️ Давлат ва ҳуқуқ асослари
➡️ Дефектология
➡️ Физика
➡️ География
➡️ Информатика ва ахборот технологиялари
➡️ Иқтисодий билим асослари
➡️ Жисмоний тарбия
➡️ Кимё
➡️ Логопедия
➡️ Математика
➡️ Мусиқа маданияти
➡️ Ўзбек тили
➡️ Она тили ва адабиёти
➡️ Психология
➡️ Рус тили ва адабиёти
➡️ Рус тили (хорижий тил сифатида)
➡️ Тарбия
➡️ Тарих
➡️ Тасвирий санъат
➡️ Технология (сервис)
➡️ Технология (дизайн)
➡️ Бошланғич таълим
➡️ Қардош тиллар
➡️ Хорижий тиллар
➡️ МТТ дефектология
➡️ МТТ директор ўринбосарлари
➡️ МТТ жисмоний тарбия
➡️ МТТ логопедия
➡️ МТТ мусиқа раҳбарлари
➡️ МТТ психология
➡️ МТТ тарбиячиси

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК!

❗️2026 йил 29 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг 411-сон қарори билан бошланғич синф ўқитувчилари учун янги сертификат тизими жорий этилди.


➡️ 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб бошланғич синф ўқитувчилари “Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати тўғрисида” сертификатини олиш учун малака имтиҳонларида иштирок этишлари мумкин.

🎓 Сертификат даражалари:
А+ | А | Б+ | Б | C+ | C

⏳ Сертификатнинг амал қилиш муддати — 3 йил.

➡️ Бошланғич синфларда дарс берувчи ва бошланғич таълим мутахассислигига эга педагоглар Б+, А ёки А+ даражадаги сертификатни қўлга киритса, сертификат амал қилган давр мобайнида лавозим маошига ҳар ой 15% қўшимча устама олади.

❓Имтиҳонда нималар баҳоланади?

✅Талабгорларнинг:

➡️ бошланғич синф фанлари бўйича билим даражаси;
➡️ ўқитиш методикаси;
➡️ педагогик маҳорати баҳоланади.

➡️ Имтиҳон топшириқларининг фанлар таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри, баҳолаш мезонлари ва ўтказиш муддатлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги  томонидан тасдиқланиб, расмий веб-сайтда эълон қилинади.

💳 Сертификат имтиҳони учун тўлов — БҲМнинг 1,5 баравари.

Ижтимоий рейестрнинг “камбағал оила” тоифасига киритилган оилалар аъзолари ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун белгиланган тўловга 50% чегирма қўлланилади.


🌐 Ариза ЙИДХП (my.gov.uz) орқали топширилади.

📊 Имтиҳон натижалари якунлангандан сўнг 21 иш кунидан кечиктирмай ЙИДХП орқали эълон қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14
#Биласизми
⚡️​Бугунги кунда ўқитувчи томонидан фақатгина 1 та ҳужжат — синф журнали юритилади

Бу ҳақида "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандида ёзиб қўйилган.

✅Унга кўра:

➡️ Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

➡️ 15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон шаклда) юритилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍3