Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
753 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
#Фото
❓Мактабларда жорий этилган “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирлари қайси кунларда ташкил этилади?

✅Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун фанлар кесимида “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирлари ташкил этиладиган кунлар қуйидагича белгиланади:

➡️ Душанба: Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари;
➡️ Сешанба: Филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари;
➡️ Чоршанба: Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан – Science) ўқитувчилари;
➡️ Пайшанба: Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари;
➡️ Жума: Хорижий тиллар ўқитувчилари;
➡️ Шанба: Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ўқитувчилари

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12😢3
⚡️Қадрли юртдошлар, ҳурматли устозлар ва азиз ўқувчи-ёшлар!

Барчангизни халқимиз учун энг улуғ ва энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этаман!

Бугун давлатимиз раҳбари томонидан таълимга қаратилаётган юксак эътибор, мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида ҳам улуғ бир мақсад мужассам — фарзандларимизнинг бахтли келажагини таъминлаш, уларни билимли, мустақил фикрлайдиган, Ватан тақдирига дахлдор авлод этиб тарбиялаш.

Ҳурматли устозлар!

Ҳар бир фарзанднинг қалбида илмга меҳр уйғотиш, унинг истеъдодини юзага чиқариш, ҳаётда ўз йўлини топишига кўмаклашишдек улуғ вазифани сидқидилдан адо этиб келмоқдасиз. Ўқувчиларимизнинг ҳар бир ютуғида сизнинг билимингиз, сабр-тоқатингиз ва фидокорона меҳнатингиз бор. Бунинг учун барчангизга чуқур миннатдорлик билдираман.

Азиз ўқувчилар!

Сизларнинг ҳар бир ютуғингиз биз учун қувонч ва фахрдир. Бугун олаётган билимингиз, қилаётган изланишларингиз ва олдингизга қўяётган мақсадларингиз эртага нафақат ўз ҳаётингизни, балки Ватанимиз келажагини ҳам белгилайди. Ўз кучингизга ишонинг, билим олишдан ва изланишдан ҳеч қачон тўхтаманг.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини, албатта, барчамиз биргаликда яратамиз!

Азиз юртдошлар!

Шу қутлуғ айёмда ҳар бир хонадонга тинчлик, файз-у барака ва фаровонлик тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат билан, Эъзоза Каримова Мактабгача ва мактаб таълими вазири

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍2🔥2💯1
#Эслатма
⚡️Эртага, 2 сентябрь барча мактабларда янги 2026/2027-ўқув йили бошланади

Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги – 2026/2027-ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (чоршанба куни) бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5
2026_2027_ўқув_йили_учун_синфларни_комплеклаш_ҳамда_тарификация.pdf
3.1 MB
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-2027-ўқув йили учун синф комлектлари ва тарификация рўйҳатларини шакллантириш бўйича ҚЎШМА ХАТИ.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤7👍2🔥1
⚡️Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари ва устоз-мураббийларни Билимлар куни билан табриклади

“Аждодларимиздан мерос бўлган табаррук заминимизни бутун қалбингиз, юрагингиз билан севинг, халқимиз ва Ватанимизга чексиз садоқат туйғулари билан яшанг!

Шу йўлда меҳрибон устозларингиз, ота-оналарингизни энг яқин дўст ва маслаҳатчи деб билинг!

Сизларга янги ўқув йилини аъло баҳолар билан бошлаб, ҳар бир ўқув чорагини муваффақиятли якунлашни, сиҳат-саломатлик, омад ва зафар ёр бўлишини тилайман”, — дейилади давлатимиз раҳбари табригида.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤46👍7💯2🔥1😢1🎉1🤣1
⚡️Бугун, 2 сентябрь Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этган кун

Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти.

Ислом Каримов (1938–2016 й.й.) – ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган.

У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди.

Биринчи Президент Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилган.

Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари Самарқандда (2017 йил 2 сентябрь), Қаршида (2018 йил 30 январь) ҳамда Москвада (2018 йил 18 октябрь) очилган.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройи, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1❤45😢5🔥1🎉1
#Кайфият_учун
⚡️Бугун аксарият 1-синф ўқувчиларининг мактабга бориш ва мактабдан қайтишдаги ҳолати (Фото)

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁33❤6
⚡️Магистратура мандати чиқди

2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича my.edu.uz электрон тизими ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Талабгорлар натижаларни my.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5😢2👍1
Forwarded from SAGA learning centre
⚡️SAGA O‘QUV MARKAZIDA YANGI O‘QUV YILI UCHUN QABUL BOSHLANDI...

✅ SAGA o‘quv markazi abituriyent va o‘quvchilar uchun YANGI O‘QUV YILIGA keng masshtabdagi QABULNI boshladi.

✅Bunda abituriyent va o‘quvchilar yangi (noldan boshlanadigan) guruhlarga

➡️ MATEMATIKA;
➡️ FIZIKA;
➡️ BIOLOGIYA;
➡️ KIMYO;
➡️ TARIX;
➡️ ONA TILI VA ADABIYOT;
➡️ INGLIZ TILI;
➡️ RUS TILI;
➡️ KOREYS TILI

fanlaridan qabul qilinadi hamda milliy va xalqaro sertifikat darajasigacha tayyorlanadi. (Tayyorgarligi borlar uchun avvalroq boshlangan guruhlar ham mavjud).

✅Prezident maktablari uchun:

➡️ MATEMATIKA;
➡️ INGLIZ TILI;
➡️ BIOLOGIYA;
➡️ TANQIDIY FIKRLASH;
➡️ MUAMMONI YECHISH.

✅Bolalar uchun:

➡️ MATEMATIKA;
➡️ INGLIZ TILI;
➡️ RUS TILI;
➡️ MENTAL ARIFMETIKA.

Kurslarimiz ham mavjud.

☝️Diqqat qiling: yangi guruhlarda darslar 7- va 8-sentabrdan boshlanadi. Yangi guruhlarda o‘quvchilar qabuli soni cheklangan, 14- va 15-sentabrgacha davom etadi.

Birinchi sinov darslarimiz uchun ro'yxatdan o'ting va keyingi yil muvaffaqiyatingiz rejasini tuzing!

✅Darslar sifati kafolatlanadi.

⌛️ Kursga ro‘yxatdan o‘tish uchun o‘quv markazi qabulxonasiga murojaat qiling yoki quyidagi raqamlarga bog‘laning.

☎️✈️ +998990632020
☎️✈️ +998948960090

✅SAGA o‘quv markazidagi kurslarga onlayn ro‘yxatdan o‘tish uchun ➡️ MANA BU YERNI bosing.

📍Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy, "SAGA" o‘quv markazi.

📍Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi).

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib
boring
: 💬Telegram |  📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
#Биласизми
⚡️Дарсга кеч қолган ўқувчига emaktab.uz да дарсга кечикканлик белгисини ҳам, олган баҳосини ҳам қўйиш мумкин

✅Синф раҳбари томонидан «Бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига кунлик белгилар қуйидаги тартибда қўйиб борилади:

s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

✅Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.

Кечиккан ўқувчи баҳоланиши ҳам мумкин. Бунда kq (Масалан: kq5, kq4) белгисидан кейин олган баҳоси қўйилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10😁1
#Биласизми
⚡️Мактабга кираётганда барча ўз телефони овозини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт, дарсга киришдан олдин эса телефонни ўчириб қўйиш талаб этилади

Таълим жараёнида хусусан, мактабларда мобиль телефонлар тақиқланиши ёки ундан фойдаланиш тартибларига қатъий талаблар белгиланиши керакми деган мавзу бўйича юртимиздаги ва хорижий давлатлардаги мактабларда мобиль телефондан фойдаланиш тартиблари ўрганиб чиқилди.

❗️Юртимизда мактабларда мобиль телефондан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли Қарори билан тасдиқланган Низоми асосида тартибга солинади.

Мактабга кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ходим ва бошқа шахслар ўз телефони овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни "овозсиз" режимга ўтказиши) шарт.

Шунингдек, дарс машғулотларидан олдин телефонни ўчириб қўйиш талаб этилади.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”да ҳам ўқувчиларнинг мактаб ҳудудида телефондан фойдаланмасликлари билан боғлиқ талаблар белгиланган.

❓Хорижий тажриба қандай?

➡️ Қатор хорижий давлатларда, жумладан, Австралия, Франция, Чехия, Испания, Бангладеш каби давлатларда мактаб ўқувчилари дарс пайтида мобиль қурилмаларидан фойдаланишга чекловлар ўрнатилган.

➡️ Бельгия ва Буюк Британияда мобиль телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш масаласи ҳар бир мактабнинг кузатув ва васийлик кенгашлари қарори асосида қабул қилинади.

➡️ Таълим олиш жараёнига салбий таъсири боис Жанубий Корея мактабларида мобиль алоқа воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланган.

➡️ Лондон Иқтисодиёт мактаби тадқиқотига кўра, смартфонлар тақиқланган мактабларда тест натижалари кўрсаткичлари 6 фоизга яхшиланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5😁2
#Биласизми
❓Ота-она фарзандини мактабга юборишни истамаса, қандай чора кўриш мумкин?

Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди:

✅Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик.

➡️ Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш  — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Ушбу модданинг 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
⚡️Мактаб ўқувчиларига нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш мумкин эмас

✅Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»га кўра педагогларга қўйиладиган талаблар:

➡️ ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

➡️ ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

➡️ ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

➡️ ўқувчилар чет элга чиқиб кетган тақдирда, бу ҳақида ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

➡️ ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

➡️ таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

➡️ ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

➡️ таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

➡️ бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

➡️ ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш;

➡️ мазкур қоидаларни ҳафтанинг душанба кунларида ўтказиладиган “Келажак соати” дарсларида ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15🤣5👍1🔥1
⚡️Мактабда ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига риоя этилиши керак

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

✅Унга кўра таълим-тарбия жараёни иштирокчилари таълим муассасасида қуйидагиларга амал қилишлари лозим:

➡️ педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари;

➡️ ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига риоя этишлари;

➡️ турли хил зўравонлик ва камситувчи (буллинг) хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;

➡️ педагог ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келишлари;

➡️ таълим муассасасининг ҳудуди ва йўлакларида тартиб билан юришлари;

➡️ бир-бири билан саломлашишлари, бунда, ўқувчилар педагогларга, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари (ушбу ҳолатларда қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар ёки хотин-қизлар биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина уларга жавобан қўл узатишлари тавсия этилади);

➡️ педагог ва техник ходимлардан иш вақтида касб этикаси ҳамда мактабнинг устави билан тасдиқланган талабларга кўра кийинишлари;

➡️ кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

➡️ кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12😁1
#Маълумот_учун
⚡️Талабаларга турар жой ижараси учун пул берилади

🔰 Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган.

▶️ Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (412 минг сўм);
🔹қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (206 минг сўм).

❗️Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

📝 Ариза бериш учун талаба белгиланган шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки ОТМининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топшириши лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍1
⚡️Кузги аттестация учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 1 октябрь кунига қадар давом этади

❗️Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари жорий йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этишлари учун 1 августдан 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин бўлади.

✅Мурожаатлар:

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг pedkadr.uzedu.uz ва pedagog.uzedu.uz платформаси;

➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

➡️ Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5
❓Ўқувчилар ўртасида асосий олимпиада нечта босқичда ўтказилади ва ғолиблар қандай рағбатлантирилади?

✅ВМнинг қарорига кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича қуйидаги олимпиадалар ташкил этилади:

➡️ асосий олимпиада;
➡️ қўшимча республика олимпиадалари;
➡️ онлайн олимпиада;
➡️ нуфузли халқаро олимпиадалар;
➡️ минтақавий халқаро олимпиадалар.

✅Жумладан, асосий олимпиадалар тегишли фанлардан икки гуруҳга ажратилган ҳолда 4 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

➡️ 1-босқич – мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар миқёсида сентябрь ойида;
➡️ 2-босқич – туман (шаҳар) миқёсида октябрь ойида;
➡️ 3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябрь ойида;
➡️ 4-босқич – республика миқёсида барча фанлардан апрель-май ойларида.

🏢 Барча фанлардан назорат турлари, шакллари, баҳолаш мезонлари ММТВ томонидан тасдиқланади.

📌 4-босқичда мактабларнинг 11-синф, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари қатнашади.

🏆 Ҳар бир фан йўналишида баллар кетма-кетлигида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади.

✅Асосий олимпиада ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

➡️ 3-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 6 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 4 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 3 баравари.

➡️ 4-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 12 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 8 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 6 баравари.

🧾 Шунингдек, 4-босқич ғолибларига ихтисослик фани бўйича давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва 3 йил давомида амал қилувчи электрон сертификатлар берилади.

🎓 Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мазкур сертификатни олган ўқувчиларга ихтисослик фан сифатида математика фанидан давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸 #огоҳликка_чақирамиз
⚡️Фарзандингизга шубҳали шахслардан қандай ҳимояланиш кераклигини ўргатинг

🎞 Юқоридаги видеода фарзандингизга уқтиришингиз зарур бўлган бугунги давр талаблари санаб ўтилган.

😀 Огоҳлик эҳтиёткорликдан бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#Биласизми
Мактабларда ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади

​❓Мактабларда таътил кунлари қандай белгиланган?


Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

✅Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

➡️ кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

➡️ қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

➡️ баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

➡️ ёзги таътил - 26 майдан бошланиб, 1 сентябрга қадар давом этади.

☝️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
⚡️Ўқувчиларни дарсдан чиқариб юбориш ёки дарсга киритмаслик каби ҳолатларга йўл қўйилмайди

✅Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг 2024 йил 12 июндаги "Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 187-сонли буйруғига кўра педагог-ходимларга қўйиладиган талаблар:

➡️ таълимий-тарбиявий фаолият ва дарсларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли олиб бориши;

➡️ мавзудан ташқари мавзуларга чалғимаслик;

➡️ тарбияланувчи ва ўқувчилар шахсини ҳурмат қилиш;

➡️ таълим муассасаларида юзага келадиган ҳарқандай муаммони қонун, ошкоралик ва демократик асосда ҳал қилиш;

➡️ маҳалла, жамоат жойларида ўзини юксак педагоглик мақомига муносиб тутиш;

➡️ доимий равишда ўз-ўзини шахсий ва касбий ривожлантириб бориш;

➡️ ўз йўналиши бўйича тарбияланувчи ва ўқувчиларга Давлат таълим стандартлари даражасида билим, кўникма ва компетенцияларни шакллантириш;

➡️ таълимий-тарбиявий фаолият ва дарсдан ташқари тадбирлар давомида тарбияланувчи ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда фаол иштирок этиш;

➡️ “Устоз-шогирд” анъанасига содиқ бўлиш;

➡️ ўзи яшайдиган маҳаллада маънавий-ахлоқий тарбия, “Маҳалла педагогикаси” муҳитини  яратиш, маҳалла ёшларини тарбиялашда касбий фидойилик, ташаббуслар кўтариб, “маҳалла еттилиги”га кўмаклашиш;

➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни гуруҳдошлари ва синфдошлари олдида муҳокама қилмаслик;

➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларни оммавий изза қилмаслик;

➡️ тарбияланувчи ва ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватнинг олдини олиш;

➡️ таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларга шахсан маънавий-ахлоқий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

➡️ таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган ҳар  қандай хулқдан тийилиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш;

➡️ бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

➡️ ёшлар орасида миллий қадриятлар, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремизм, радикализм таъсирларидан, “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш;

➡️ ўқувчиларни дарсдан чиқариб юбориш, дарсга киритмаслик каби ҳолатларга йўл қўймаслик;

➡️ таълимий-тарбиявий фаолият давомида тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлмаслик;

➡️ таълим-тарбия машғулотларида диний ташвиқот олиб бормаслик;

➡️ таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келмаслик;

➡️ таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмаслик;

➡️ таълим муассасаси ҳудуди ва биносида тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган тадбирларни ташкил этмаслик лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26😱5