Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
753 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
⚡️Фарзанд – Сизники, унинг ҳуқуқлари эса ўзиники: болани мактабга юбормасликнинг қандай ҳуқуқий оқибатлари бор?

Қонунчиликда боланинг таълим олиш ҳуқуқи ва бу ҳуқуқни амалда рўёбга чиқариш борасида давлатнинг, шу жумладан ота-оналарнинг мажбуриятлари белгиланган. Фарзандини мактабга юбормаганларга қандай жавобгарлик бор? Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул? Hudud24.uz қуйида таълим олиш ҳуқуқи ва унга тўсқинлик қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот беради.

✅1. Ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга

➡️ Конституциянинг 50-моддасига кўра, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

➡️ 77-моддада эса ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, деб белгиланган.

➡️ “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга кўра давлат боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим олишини кафолатлайди.

➡️ Демак, боланинг бепул таълим олишини давлат кафолатлаб, таъминлаб бермоқда. Ота-оналар эса боланинг ўз вақтида таълим олиши учун шароит яратиб бериши лозим.

✅2. Боланинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай меҳнат – мажбурий меҳнат деб баҳоланади

➡️ Конституциянинг 44-моддасига кўра, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланган.

➡️ Демак, ҳеч бир шахс боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиб, уни ишлатиши мумкин эмас. Яъни болани ўқиш вақтида турли ҳашарларга ёки бошқа ишларга жалб қилиш Конституция билан тақиқланган.

✅3. Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул?

➡️ Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганиш ва уни бартараф қилиш учун – мактаб, ҳокимлик, мактабгача ва мактаб таълими органлари ҳамда Миллий гвардия масъул.

➡️ Юқоридаги органлар болаларни дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориши ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриши керак.

❓Бу қандай бўлади?

➡️ Дарсга келмаётган бола билан индивидуал иш олиб борилади, ота-онаси мактабга чақиртирилади, зарурат бўлганида боланинг уйига борилади, хуллас, боланинг дарс қанташишини таъминлаш чораси кўрилади.

➡️ Бола дарсга ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс сабабли келмаётган бўлса, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.

✅4. Боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиш учун – ЖАВОБГАРЛИК бор

➡️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик белгиланган.

✅Унга кўра қуйидагилар жавобгарликка сабаб бўлади:

➡️ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши – БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима;

➡️ юқоридаги ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса – БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима;

➡️ болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима;

➡️ таълим олишга тўсқинлик қилиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йилда такрор содир этилса – БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸 #огоҳликка_чақирамиз
⚡️Фарзандингизга шубҳали шахслардан қандай ҳимояланиш кераклигини ўргатинг

🎞 Юқоридаги видеода фарзандингизга уқтиришингиз зарур бўлган бугунги давр талаблари санаб ўтилган.

😀 Огоҳлик эҳтиёткорликдан бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🤣1
⚡️Педагог ходимлар фақат 2 та ҳолатда малака оширишга жалб этилмайди

❓Савол:

Педагог ходим қандай ҳолларда малака оширишга жалб этилмайди?

✅ Жавоб:

➡️ Ходим, унинг меҳнат таътили ёки вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги даврида малака оширишга жалб қилинмайди.

☑️ Қўшимча:

➡️ Ходимларнинг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади.

➡️ Малака ошириш курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга курсни ташкил қилган таълим муассасаси томонидан давлат намунасидаги электрон генерация қилинган ва электрон имзо ёки унинг муқобил шаклдаги ҳужжатни тасдиқловчи воситалар (QR-код, штрихкод) билан тасдиқланган ҳужжат (сертификат) берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Мактаб ўқувчилари билан ҳайдовчиларга қарата ишланган таъсирли видеолавҳа

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15🔥3
⚡️Телефонга қарам бўлган бола миясининг ривожланиши сусаяди – мутахассис

Болалар психологи Жанар Сеитмағамбет замонамиз муаммосига айланиб улгурган телефонга қарамлик сабаблари ва ундан қутулиш йўлларини айтиб берди.

✅Бола уч ёшга тўлгунча умуман гаджет берилмаслиги керак, деди қозоғистонлик болалар психологи Жанар Сеитмағамбет «Бугин LIVE» дастурига берган интервюсида ва телефонга қарамликдан қандай қутулишни тушунтирди.

➡️ Одам қандайдир ҳаракатга дарров одатланиб қолмайди. Қарамлик бир хил ҳаракатни қайта-қайта бажаришдан келиб чиқади. Болаларда телефонга қарамликни аниқлаш усуллари мавжуд. Агар сўраганда ҳеч қандай қийинчиликсиз телефонни қайтариб берса, унда қарамлик йўқ. Агар у йиғлаб, телефондан ажралишни истамаса, унда хавф бор, деди Жанар Сеитмағамбет.

✅Болалар психологининг айтишича, бундай вазиятда ота-оналар бевосита аралашиши керак.

➡️ Виртуал олам реал ҳаётдан устун бўлса, ота-она, бобо-буви, ака-ука эътибор бермаса, бола ўша виртуал дунёга кириб боради. Шунинг учун, қарамликдан қочиш учун боланинг ҳаётини чиройли ташкил қилиш керак. Ҳозирги пайтда виртуал олам болаларни ота-онасидан узоқлаштирмоқда. Чунки ота-оналар боланинг ҳаётини қизиқарли тарзда ташкил эта олмайди. Ота-она нима қилса, бола ўшани такрорлайди, деди у.

✅Мутахассис, шунингдек, болалар қайси ёшдан гаджетлардан фойдаланишни бошлаши тавсия этилишига тўхталди.

➡️ Болага уч ёшга тўлгунча умуман гаджет берилмаслиги керак. 11 ёшга тўлгунга қадар, унга фақат алоқа учун тугмачали телефонни бериш лозим. Чунки бу ёшга қадар бола миясининг олд қисми, психоэмоционал ривожланиши, ирода кучи шаклланади, деди студия меҳмони.

✅Психолог гаджетлардан кўп фойдаланиш боланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

➡️ Боланинг психоэмоционал ҳолати ҳали барқарорлашмаган пайтда, у гапириш ва мулоқот қилишни ўрганиши керак. Телефондан бош кўтармайдиган боланинг сўз захираси оз бўлади. Сўз захираси оз бола тасаввур қила олмайди ва чиройли иншо ёза олмайди. Фақат гаплашганда, мулоқотда бўлганда ва сўз бойлигини ривожлантирганда, бола очилиб, чиройли гапира олади. Виртуал дунё жуда тез ҳаракат қилади. Қисқа видеолар, турли ҳис-туйғуларга тўла маълумотлар боланинг миясига зўр беради. Натижада, бола доимо безовта бўлади ва келажакда диққатини жамлай олмайди. Чунки унинг мияси узоқ вақт давомида кўп маълумотларга эътибор беришга одатланмаган, деди мутахассис.

✅Жанар Сеитмағамбет болани қарамликдан қандай қутқариш кераклигини ҳам тушунтириб берди.

➡️ Телефонни бутунлай олиб қўйиш ярамайди. Болаларга кунига атиги 1-2 соат фойдаланишга рухсат бериш яхшироқдир. Қолган вақтни севимли машғулотларига ва дўстлар билан мулоқотга бағишлаш керак. Мен ўзим 15 йил олдин онгли равишда уйда телевизордан воз кечдим. Кечқурун китоб ўқишни одат қилиб олдим. Фарзандларим ҳам буни кўриб, худди шу одатини давом эттирмоқда. Телефонга берилиб кетган боладан дарҳол уни олиб қўйиш тўғри эмас. Вақтни аста-секин қисқартириш ва янги одатларни шакллантириш орқали уни телефондан узоқлаштириш керак. Энг муҳими, бола билан илиқ суҳбатлашиш ва у нимани қидираётганини, нимани хоҳлашини тушунишга ҳаракат қилишдир, деб хулоса қилди болалар психологи.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17🤣2
#Фото
⚡️Сергелидаги 300-мактаб экани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги 300-мактабга оид ушбу маълумот тарқалмоқда.

Қизиқ жиҳати — мактабда 3-синф ва 5-синфларнинг ҳар бирида 22 тадан синф борлиги қайд этилган, яъни, фақат 3- ва 5-синфларнинг ўзида жами 44 та синф!

Бу рақам айрим кичик мактабларда таҳсил олаётган жами ўқувчилар сонидан ҳам кўп бўлиши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁27❤18👍9😱8🔥1
⚡️Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги қайд этилганди.

Бунда мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Маълумот учун, ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-51-сонли фармони билан педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди.

Яъни, эндиликда педагог ва раҳбар ходимларга "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача миқдорида мукофот пули берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍17🔥5🤣3
#Биласизми
⚡️Аттестация тести икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали ўтказилади

2024 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий этилди.

✅Унга кўра, Аттестация икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

✅Тест синовларини бажариш учун:

➡️ математика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология, физика фанлари учун — 120 дақиқа;

➡️ қолган барча фанлар учун — 90 дақиқа вақт ажратилади.

✅ Малака синовларининг:

➡️ биринчи босқичида – мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та (мутахассислик фанидан 35 та, педагогнинг касбий стандартларидан 5 та) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест 2 балл билан баҳоланади. Тест синовлари учун жами 80 балл берилади;

➡️ иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Тошкентдаги мактаблардан бирида оммавий жанжал содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида юзага келган жанжал акс этган юқоридаги видео тасвир тарқалди.

✅Мазкур ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди:

➡️ Ўрганиш давомида 2026 йил 7 сентябрь куни соат тахминан 13:20 да мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида аввал юзага келган келишмовчилик сабабли жанжал содир бўлгани аниқланди.

➡️ Ҳолат юзасидан ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди. Қолган иштирокчиларнинг ота-оналарига тегишли тартибда расмий огоҳлантириш берилди.

➡️ Шунингдек, ўқувчилар билан профилактик-тарбиявий ишлар олиб борилиб, уларни мактабнинг ички назоратига олиш бўйича тегишли чоралар белгиланди. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мактаб масъуллари, ота-оналар ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида профилактик тадбирлар кучайтирилди.

➡️ Ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар бўйича тиббий муассасалардан хабар келиб тушмаган, шунингдек, туман ИИО ФМБ ТБМда мазкур ҳолат юзасидан мурожаат қайд этилмаган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14😁9😱4
⚡️Кузги аттестация учун синов топшириқлари спецификацияси тасдиқланган

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан жорий йилнинг август-декабрь ойларида умумтаълим ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини аттестациядан ўтказишга доир синов материаллари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.


✅Мазкур синов топшириқлари спецификацияси билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

➡️ Биология
➡️ ЧҚБТ
➡️ Давлат ва ҳуқуқ асослари
➡️ Дефектология
➡️ Физика
➡️ География
➡️ Информатика ва ахборот технологиялари
➡️ Иқтисодий билим асослари
➡️ Жисмоний тарбия
➡️ Кимё
➡️ Логопедия
➡️ Математика
➡️ Мусиқа маданияти
➡️ Ўзбек тили
➡️ Она тили ва адабиёти
➡️ Психология
➡️ Рус тили ва адабиёти
➡️ Рус тили (хорижий тил сифатида)
➡️ Тарбия
➡️ Тарих
➡️ Тасвирий санъат
➡️ Технология (сервис)
➡️ Технология (дизайн)
➡️ Бошланғич таълим
➡️ Қардош тиллар
➡️ Хорижий тиллар
➡️ МТТ дефектология
➡️ МТТ директор ўринбосарлари
➡️ МТТ жисмоний тарбия
➡️ МТТ логопедия
➡️ МТТ мусиқа раҳбарлари
➡️ МТТ психология
➡️ МТТ тарбиячиси

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍1🔥1
❓Агар ўқувчингиз дарсга 20 минут кечикиб келса қандай йўл тутасиз?

✅Грузин педагоги Шалва Александрович Амонашвили дарсга кечикиб келган ўқувчиларига қараб:

“Болажоним келдингми, дарсга кир, тўғрисини айтсам сенсиз дарсни бошлашим қийин бўлиб турганди. Келганинг яхши бўлибди”,- дер экан.

Ўқувчи неча бор кечикса ҳам улуғ грузин муаллими болани урушмас, унга психологик йўл билангина таъсир қиларкан. Ўқувчилар ҳам унинг дарсларига кечикмасликка ҳаракат қилар эканлар.

Шалва Александрович Амонашвили педагогикада инсон шахсиятини гуманизм услубияти билан тарбиялаш концепцияни яратган эди.

Энг қизиғи Шалва Александровичнинг ўзи мактаб даврида намунали ўқувчилар сирасига кирмаган, лекин Она тили ва адабиёт фан ўқитувчисининг педагогик маҳорати туфайли у мактабни аъло баҳога тамомлади.

❗️Ҳурматли ўқитувчи, сиз кеч қолган ўқувчингизни тарбиялашда қандай усуллардан фойдалангансиз? Ўз тажрибангиз билан изоҳларда ўртоқлашинг.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18👍5😁4
#Биласизми
❓Ўқитувчи меҳнатига қўшимча ҳақ: дафтар текширганлик учун қайси фанларга пул тўланади?

Ўқитувчилар бажарадиган асосий функциялар қаторида дарс ўтиш, ўқувчилар билан ишлаш, журнал тўлдириш билан биргаликда синфдаги ҳар бир ўқувчининг дафтарини текшириш деган муҳим вазифа ҳам бор. Бироқ ўқувчиларнинг ишларини ёзма тарзда баҳолаш ҳамма фанлар учун ҳам хос эмас.

✅Фақат қуйидаги фанларга дафтар текширгалик учун қўшимча ҳақ тўланади:

➡️ Бошланғич синфларда: алифбе, она тили, ўзбек тили, рус тили, математика, 2-4 синфларда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к);

➡️ Юқори синфларда: она тили, адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к), математика, алгебра ва геометрия;

Дафтар текширганлик учун ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1 млн 360 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қўшимча ҳақ тўланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
⚡️Мактаб ўзгарганда ота-оналар ўқувчининг emaktab.uz тизимидаги логинини янги мактаб администраторига тақдим этиши керак

❓Савол:

Яшаш жойимиз ўзгараётганлиги туфайли ўғлимни бошқа мактабга ўтказган эдик. Боланинг мактаби emaktab.uz платформасида қандай ўзгартирилади?

✅Жавоб:

Ўқувчини эски мактабидаги аккаунтини янги таълим муассасасига ўтказиш учун ота-она янги мактабга ҳужжатларни топшириш вақтида боланинг emaktab.uz тизимидаги логини маълумотларини янги мактаб администраторига тақдим этиши лозим.

Ўқувчи ходимлар томонидан янги таълим ташкилотига логини бўйича қабул қилингандан сўнг, профильида янги ташкилотга кириш таклифи келади. Кейин эса "Хавфсизлик" ёрлиғидаги шахсий профиль созламаларида ушбу таклифни қабул қилиш керак бўлади.

Шундан сўнг боланинг emaktab.uz платформасидаги профили янги мактабга кўчирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
Forwarded from SAGA learning centre
⚡️SAGA O‘QUV MARKAZIDA YANGI O‘QUV YILI UCHUN QABUL DAVOM ETMOQDA...

✅ SAGA o‘quv markazida YANGI O‘QUV YILI UCHUN BARCHA FAN YO‘NALISHLARI BO‘YICHA QABUL davom etmoqda. Bunda abituriyent va barcha yosh toifasidagi o‘quvchilar yangi noldan boshlanadigan guruhlarga, tayyorgarligi borlar esa o‘zlariga mos guruhlarga qabul qilinadi.

✅Nima uchun aynan SAGA o‘quv markaziga kelib o‘qishingiz kerak? Biz sizga quyidagi 6 ta sababni keltirib o‘tamiz:

➡️ 1. Markazimiz Angor tumanidagi eng ko‘p xalqaro va milliy sertifikatga ega o‘qituvchilar jamoasiga ega;
➡️ 2. Olti yillik tajriba va barqaror faoliyat;
➡️ 3. Har yili abituriyentlarimizning 85% dan ortig‘i talabalik baxtiga erishib kelayotganligi;
➡️ 4. Natijaga tezroq chiqish: o‘quvchilarning cefr, ielts va milliy sertifikatlarga nisbatan tezroq erishayotganligi;
➡️ 5. Doimiy ravishda DTM standartidagi test va Mock imtihonlarining olinishi;
➡️ 6. Markazimiz barcha yosh toifadagi o‘quvchilarning kelib-ketishi uchun qulay joylashuvga, yaxshi muhit va sharoitga ega ekanligi.

Shoshiling: O‘z tengdoshlaringizdan orqada qolib ketmay, kurslarimizga ro‘yxatdan o‘ting.

⌛️ Kurslarimizga ro‘yxatdan o‘tish uchun o‘quv markazi qabulxonasiga murojaat qiling yoki quyidagi raqamlarga bog‘laning:

☎️ +998948960090
☎️ +998990632020

✅SAGA o‘quv markazidagi kurslarga onlayn ro‘yxatdan o‘tish uchun ➡️ MANA BU YERNI bosing.

📍Manzil: Surxondaryo viloyati Angor tumani Navro'z mahallasi At-Termiziy ko'chasi 29-uy, "SAGA" o‘quv markazi.

📍Mo'ljal: Angor tumani 1-sonli bog‘cha yoni (Marks chorrahasi).

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib
boring
: 💬Telegram |  📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍2🔥1
#Биласизми
⚡️Ўқитувчининг дарсига халақит берганлик учун жавобгарлик бор

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-прим 5-моддасига асосан таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш қуйидаги миқдорларда жаримага сабаб бўлади:

➡️ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;

➡️ мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📚 Манба: Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍5🔥1
Базавий тариф ставкалар 01.09.2026.pdf
132.5 KB
#Файл
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича 01.09.2026 йил ҳолатига базавий тариф ставкалар миқдори

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Ўзбекистондаги барча мактабларда дарсликлар 2031 йилгача тўлиқ янги алифбога ўтказилади

2027 йилдан бошлаб 1-синф дарсликлари янги алифбода чоп этилади. Қолган синфлар учун дарсликлар эса уларни қайта нашр этишнинг амалдаги даврийлиги асосида босқичма-босқич янгиланади.

2027–2031 йиллар давомида барча мактаб дарсликлари янги алифбога тўлиқ ўтказилади. Бу жараён дарсликларни янгилашнинг одатий цикли доирасида амалга оширилиши сабабли қўшимча маблағ талаб қилинмайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10😁5👍2😱1😢1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Ҳар бир идорада шунақа ходимлар бўлади...

P. S.: Менимча ҳар бир мактабда ҳам бор.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤10💯2🔥1
Olimpiada 1-bosqich materiallar.zip
979.2 KB
#Файл
⚡️Фан олимпиадалари 1-мактаб босқичи ҳар йили сентябрь ойида ўтказилади

Мактаб босқичида иштирок этувчи ўқувчилар учун барча фанлардан олимпиада саволлари ва тегишли материаллар жамланди.

Мазкур материаллардан олимпиадага тайёргарлик жараёнида фойдаланиш, ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда амалий машғулотлар олиб бориш мумкин.

❗️Эслатма: Фойдаланишдан аввал текшириб олиш тавсия этилади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Сиз билан ўқитувчи лавозими ҳақида гаплашяпмиз...

Иш берувчи: Ҳужжатларда ёзилишича, мижозлар билан ишлаш тажрибангиз катта экан.

Ходим: Шундай. Лавозим ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз.

Иш берувчи: Хўп. Гап шундаки мижоз битта бўлмайди, балки 30 нафардан кўп бўлади. Яна бир муҳим жиҳати, бир вақтнинг ўзида 30дан ортиқ мижоз билан ишлашга тўғри келади.

Ходим: Бир вақтнинг ўзида 30 кишими?!

Иш берувчи: Мижозлар инжиқ, хулқи оғир бўлиши ҳам мумкин. Иш вақтидан кейин ҳам йиғилишлар ўтказишингизга тўғри келади. Агар бирор ножўя гап айтсангиз, нафақат мижознинг ўзи билан балки қариндошлари билан ҳам юзма-юз бўлишга тўғри келади.

Иш берувчи: Ҳа, айтганча дам олиш кунлари умуман кўзда тутилмаган. Яна ҳар доим тик оёқда, тақдимот форматида ишлашингиз керак. Офисда иш вақтингиз тугагандан кейин материалларни ўзингиз билан олиб кетишингиз ва уйда ишни давом эттиришингиз шарт.

Ходим: Қ-қанақа материаллар?

Иш берувчи: Яна бир нарсани таъкидлашим керак, ижтимоий тармоқларда сизни диққат билан кузатишади. Нафақат мижознинг балки унинг қариндошлари, дўстлари, дўстларнинг қариндошларини ҳам диққат марказида бўласиз. Иш вақтида улгурмаган юмушларингизни тушликдан воз кечиб бажаришга тайёрмисиз? Муҳими, сизнинг ишингиз билан минглар одамларнинг тақдири боғлиқ.

Ходим: Менгача ҳам бу ерда одамлар ишлаган-ку, тўғрими?

Иш берувчи: Сизга қандай иш таклиф қилаётганимизни тасаввур қиляпсизми?

Ходим: Очиғи, унчалик эмас. Менимча қанақадир бошқарувчи лавозими бўлса керак. Ўзингиз айта қолинг.

Иш берувчи: Сиз билан ўқитувчи лавозими ҳақида гаплашяпмиз...

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢20❤16👍10