Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.24K photos
4.98K videos
753 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️“Тақдиримизни фақат муаллим ҳал қилади” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда ўзбек шахматчиларининг кечаги ғалабаларида устозларнинг ҳам катта ҳиссаси борлигини таъкидлади.

“Шахматда бизнинг қаҳрамонларимиз нимага натижа қилди, деган саволга ҳам жавоб битта. Муаллимларнинг қилган меҳнати кечаги ғалабаларимизга олиб келди десак, бу ҳам адолатдан бўлади.

Сизлар ҳал қилувчи кучсизлар. Сизлар Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги пойдеворини қўйяпсизлар десам, бу ҳам адолатдан бўлади. Ўн марта қайтаришдан чарчамайман: тақдиримизни фақат муаллим ҳал қилади”, — деди Президент.


Давлат раҳбари учрашув иштирокчилари ва ҳудудлардан мулоқотга қўшилган барча устозларни байрам билан табриклаб, уларнинг бахти ва келажаги учун бор куч ва имкониятлар сафарбар қилинишини маълум қилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Педагогларга 100 млн сўмгача мукофот ва янги имтиёзлар берилади

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир қатор янгиликларни эълон қилди.

🔵хорижий ва миллий сертификат олган педагогларнинг имтиҳон харажатлари 100 фоиз қоплаб берилади;

🔵Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Менделеев каби халқаро ва минтақавий олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган педагогларга тўғридан-тўғри олий тоифа берилади;

🔵бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади;

🔵келаси йилдан 4-синфлар ўртасидаги олимпиаданинг туман босқичи ғолиблари компьютер билан тақдирланади.

Уларни тайёрлаган устозларга эса натижага қараб туман босқичида 10 млн сўм, вилоят босқичида 50 млн сўм, республика босқичида 100 млн сўм мукофот берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади

Янги ўқув йилидан бошлаб 100 та мактабнинг биттадан синфида математика, информатика ва табиий фанларни тўлиқ инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи педагогларининг ойлик маошига 100 фоиз устама тўланади.

Давлат раҳбари бу ташаббус болаларнинг чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширишини таъкидлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25👍11
✨Бугун, 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"

Шу муносабат билан илм улашиш йўлида умрини бахшида қилаётган барча ўқитувчи ва мураббийларимизни чин қалбдан муборакбод этамиз!

Доимо элнинг ардоғида бўлиб, ота-оналар ҳурматига сазовор бўлиш барчангизга насиб этсин!

Ўқувчиларга таълим бериш йўлида АЛЛОҲ барчангизга соғлик-саломатлик, сабр-тоқат, куч-қувват ато этсин!

Ҳа айтганча, устозларингизни табриклаш эсингиздан чиқмасин. 😊

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸📸 #Табрик
«Мен сизларга кўп ойлик тилайман»

Хурматли устозлар жажжи ўқувчингиздан байрам табригини қабул қилиб олинг😊😊😊

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Муаллимлар, мактаб директорлари Янги Ўзбекистонда ҳал қилувчи куч — Президент

“Ҳар бир соҳада адолат, ҳалоллик ва поклик бўлса, ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак, биз кутган натижалар карра-карра кўпаяди” — Президент.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18🎉7
#Биласизми

❗️ Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар:


🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактабда ўрнак кўрсатган педагог ходимлар рағбатлантирилади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади.

🔹Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤19👍2🔥2
⚡️Аттестация учун тўловни амалга ошириш муддати 5 октябрь соат 23:59 га қадар узайтирилди

Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборган педагоглар диққатига!

Хабарингиз бор, 2026 йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси учун мурожаат юбориш жорий йил 1 октябрда тўхтатилган.

❗️Педагогларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида навбатдан ташқари аттестациясида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 5 октябрь соат 23:59 га қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤9🔥1
#Маълумот_учун
⚡️Мактабларда I чоракнинг охирги дарси 3 ноябрь куни бўлади

Мактабларда таътил муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан белгиланган.

✅Қарорга кўра:

➡️ кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун давом этади;

👉
@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍3
⚡️Давлат хавфсизлик хизмати академиясига ўқишга кириш учун номзодларни рўйхатга олиш бошланди

👨‍💻 2027-2028-ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича номзодларни дастлабки саралаб олиш босқичи учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди.

🆔 Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш тест синовларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.uzbmb.uz сайти орқали жорий йил 1 октябрдан 20 октябргача (шу куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

📆 Номзодларни саралаб олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади ва номзодлар мазкур қарор билан тасдиқланган низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга жавоб беришлари лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
⚡️Янги демо тестлар эълон қилинди!

❗️2026 йил кузги малака тоифаси аттестациясига тайёргарлик кўраётган педагоглар учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг demotest.uzedu.uz платформасига янги демо тестлар жойлаштирилди.

✅Демо тестлар педагогларга:

🔹 тест топшириқларининг формати билан танишиш;
🔹 ўз билимларини синаб кўриш;
🔹 аттестация жараёнига янада пухта тайёргарлик кўриш имконини беради.

✅Платформа:

➡️ demotest.uzedu.uz

🔔Малака синовига тайёргарлик жараёнида ушбу демо тестлардан фойдаланишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍3🔥1
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади мамлакатимизда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги даражага олиб чиқишдан иборат.

Шунингдек, таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш, мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача барча босқичларни ҳамда илмий фаолиятни қамраб олган ягона самарали бошқарув тизимини жорий қилиш, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш кўзда тутилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
❤18👍4😢1
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазири Каримова Эъзозхон Гапиржоновна лавозимидан озод этилди

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22❤16😢6
❓Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

✅Президентимизнинг икки вазирликни бирлаштиришдан кўзлаган асосий ғояси қуйидагилардан иборат:

➡️ Таълим ва илм-фан вазирлиги барча боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиши ва уларнинг операцион жараёнлари учун масъул бўлиши, таълим фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилаши, аккредитациялаш ва лицензиялаш билан шуғулланиши керак;

➡️ Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқадиган ўзига хос лаборатория вазифасини бажариши, уларни амалиётга жорий этиши, натижаларини кузатиши ва аниқланган камчиликлар асосида такомиллаштириб бориши керак. Бу ишлар Президентимиз белгилаб берган "ўзбек мактаби битирувчисининг портрети"га таянган ҳолда олиб борилади;

➡️ Президент Администрацияси ва унинг ҳузурида ташкил этиладиган алоҳида ишчи гуруҳ янги вазирликнинг тузилмасини ишлаб чиқади, иш жараёнларини қайта кўриб чиқади, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда ислоҳотнинг умумий стратегиясини белгилайди;

➡️ олий таълимда давлат аралашувини кескин қисқартириш, олийгоҳлар мустақиллигини кенгайтириш ва нодавлат сектор учун имкониятлар яратиш лозим, қайси олийгоҳ сифатли таълим бераётганини эса еркин рақобат ва бозор талаби кўрсатиши керак.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍3
ПФ-213.pdf
661.8 KB
#Файл
⚡️Ўзбекистон Республикаси «Таълим ва илм-фан вазирлиги»ни ташкил этиш тўғрисида ПФ-213-сон фармони

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7💯1
ПФ-213.pdf
661.8 KB
❓Таълим ва илм-фан вазирлиги қайси соҳаларда ягона давлат сиёсатини амалга оширади?

❗️Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.


✅Таълим ва илм-фан вазирлиги қуйидаги соҳаларда ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда  уларни ривожлантириш ва тартибга солиш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади:

➡️ мактабгача таълим ва тарбия;
➡️ умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
➡️ касбий таълим;
➡️ олий таълим;
➡️ олий таълимдан кейинги таълим;
➡️ кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
➡️ қўшимча ва норасмий таълим.

☝️Мактабгача ва мактаб татлими вазирлиги ҳамда Олий таълим,
фан ва инновациялар вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари
ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича
ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️Асосий олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) босқичи ўтказиладиган саналар аниқланди

❗️Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи жорий йилнинг 15-27 октябрь кунлари Республикамиз бўйлаб ўтказилади.


✅Олимпиада режа-графиги билан қуйида танишинг:

➡️ РЕЖА-ГРАФИК

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8
#байрам
⚡️Бугун ҳам ўқитувчилар куни, байрам куни экан

Бугун, 5 октябрь - "Бутунжаҳон ўқитувчилар куни" экан.

💐 Барчангизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин устозлар!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤36
#Биласизми
❓Ўқитувчилар учун меҳнат фаолияти давомида кийиниш маданиятига бўлган қандай намунавий талаблар белгиланган?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

✅Таълим муассаса уставида таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг меҳнат фаолияти давомида кийиниш маданиятига бўлган талаблар акс эттирилмаган бўлса, қуйидагилар намунавий талаб сифатида тавсия этилади:

➡️ эркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

➡️ аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани очиқ кўрсатиб турмайдиган юпқа (ҳарир) бўлмаган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, паст пошнали ёки пошнасиз поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

(Таълим муассаса Устави билан таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимлари формасининг ранги ва қўшимча белгиларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин).

➡️ умумэътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келадиган ёки спорт (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤19
⚡️Эъзозхон Гапиржановна Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Бунга қадар у мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣13❤8👍5