Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
110K subscribers
4.23K photos
4.98K videos
753 files
12.9K links
📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал

☑️ Биз сизга тақдим этамиз:

🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Реклама учун: @talimads
Download Telegram
❓Нега айнан Эркинжон Турдимов?

➡️ Таълим соҳасига раҳбар танлаш масаласи кун тартибига чиққанда, кўпчилик соф академик ёки назариётчи кадрларни кутган бўлиши мумкин. Аммо бугун тизимга фақат дастур ёзадиган эмас, уни ҳимоя қила оладиган ва ислоҳотларни охиригача етказадиган одам керак эди.
Эркинжон Турдимовнинг бу лавозимга келиши тасодиф эмас — бу соҳадаги энг оғриқли нуқталарга берилган стратегик жавоб.

✅Бу қарор ортида турган асосий омиллар:

▫️Соҳа обрўси ва ўқитувчи қадри:

➡️ Йиллар давомида таълим тизими энг кўп танқид қилинадиган, аммо энг кам ҳимояланган бўғин бўлиб қолди. Турдимовнинг бошқарув услуби ва халқ орасидаги қатъий имижи биринчи навбатда соҳанинг йўқотилган вазнини, муаллим ва олимнинг жамиятдаги ўрнини қайтаришга хизмат қилади.

▫️Ташқи аралашувларга нуқта қўйиш:

➡️ Сир эмас, мактаб ва олийгоҳлар узоқ вақт давомида ҳар ким ўз манфаати ёки тадбири учун ишлатадиган «ёрдамчи куч»га айланиб қолган эди. Бундай тизимсизликни тўхтатиш учун ҳар қандай маҳаллий босим ва «тепадан» келадиган норасмий топшириқларга очиқчасига «йўқ» дея оладиган сиёсий ирода керак.

▫️Босимларга муносиб жавоб:

➡️ Ҳар қандай чуқур ислоҳот эски тизим манфаатдорларининг қаршилигига учрайди. Эркинжон Турдимов турли вилоятлардаги раҳбарлик фаолияти давомида мураккаб вазиятларда муросасиз қарорлар қабул қила олиши, коррупция ва бюрократияга қарши кескин позицияси билан танилган. Таълимга айнан шундай иммунитет зарур эди.

➡️ Бугун таълим соҳасига шунчаки мутахассис эмас, тизимни ҳимоя қилувчи «қалқон» ва ўз сўзига эга қатъиятли ижрочи керак эди.

➡️ Турдимов тайинлови — таълимни иккинчи даражали соҳадан давлатнинг ҳақиқий устунига айлантириш йўлидаги жиддий сигнал.
Манба

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤44👍44😁5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞🎞🎞
⚡️DARSLARINGIZGA BIZNING BOT ORQALI TAYYOR HOLDA BORING

Dars uchun kerakli ko‘rgazmali qurollar, taqdimot, test va tezis tayyorlayman deb ko‘p vaqt sarflayapsizmi? 😫

🚀Bularning barchasiga bu bot orqali osongina yechim topasiz!

🤖@korgazmali_qurollarbot orqali:

🖼 Ko‘rgazmalar — darslaringizni yanada qiziqarli qiling (To‘plamda: rasm, chizma, krossvord, test, tarqatma materiallar);
📊 Taqdimotlar — tayyor va sifatli prezentatsiyalar;
📝 Testlar — fanlarga oid tayyor testlar;
📄 Tezislar — konspekt o‘rniga tayyor materiallar.

⏱ Vaqtingizni tejang;
📚 Darslaringizni boyiting;
💡 Kerakli materialni tezda tayyorlang!

✅Hoziroq botga kiring:

➡️ @korgazmali_qurollarbot
➡️ @korgazmali_qurollarbot

❤️ O‘qituvchi uchun vaqt — eng qimmat resurs!

🖤Botdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan yuqoridagi videoda tanishishingiz mumkin.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9🔥2👍1
kelajak soati 5-8-sinf.pdf
261.3 KB
#Файл
⚡️"Келажак соати" дарсининг 12 октябрь кунидаги машғулот сценарийси

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍4
⚡️Ҳурматли педагоглар, мурожаатларингиз ҳолатини мунтазам текшириб боринг!

💎 "Педагог" платформасида юборилган аризалар ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилади. Агар мурожаатда камчилик ёки аниқлаштириш талаб қилинадиган маълумотлар аниқланса, ариза “Қайта таҳрирлаш” ҳолатига юборилиши мумкин.

⚠️ Бундай ҳолатларда айрим педагоглар аризасини қайта таҳрирлашга юборилганини сезмай қолиши мумкин.

❓Нима қилиш керак?

➡️ “Мурожаатларим” бўлимига киринг;
➡️ Юборган аризангиз ҳолатини текширинг;
➡️ Агар “Қайта таҳрирлаш” ҳолати кўрсатилган бўлса, аризанинг “Батафсил” бўлимига киринг;
➡️ Ушбу бўлимда ишчи гуруҳ томонидан қолдирилган изоҳ ва аниқланган камчиликлар билан танишинг;
➡️ Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, аризани қайта таҳрирланг ва юборинг.

☝️Эслаб қолинг: Аризангиз “Қайта таҳрирлаш” ҳолатига тушган бўлса, бу рад этилганини англатмайди. Ишчи гуруҳ изоҳида кўрсатилган камчиликларни тузатиб, мурожаатни таҳрирлаб юборишингиз мумкин.‌‌

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
⚡️Эркинжон Турдимов: Таълимдаги ҳар бир ўзгариш ёшлар ҳаётида сезилиши керак

❗️Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди.


✅Мулоқотда:

➡️ Ёшлар, ўқувчи ва талабаларни қийнаётган масалаларни ўрганиш, уларнинг дардини эшитиш, сифатли таълим олиши учун янада яхши шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

➡️ Бола боғчага бориши, ўқувчи мактабда пухта билим олиши, талаба эса эгаллаган билими ва касби билан ҳаётда ўз ўрнини топиши керак. Шу мақсадда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, ёшларни касбга тайёрлаш ва илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

➡️ Ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва нуфузини юксалтириш, унинг меҳнати қадрланиши, ўз устида ишлаши ва бор эътиборини таълимга қаратиши учун муносиб шароит яратиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

➡️ Эркинжон Турдимов муаммоларни санаб ўтиш билан чекланмасдан, ҳар бири бўйича амалий ечим қилиш зарурлигини таъкидлади. Ходимларга ўқувчи, талаба ва педагог ҳаётида ижобий ўзгариш берадиган аниқ таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤37👍13🔥4😁2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
⚡️“Таълимга бекорга энг ишонган кадримни олиб келмадим” — Шавкат Мирзиёев нега Эркинжон Турдимовни таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинлагани ҳақида

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20❤17🔥2😁1
#Фото
⚡️Таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасида 12 нафар штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилади, унинг 5 та штат бирлиги Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимидан, 7 та штат бирлиги эса Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларининг қайта ташкил этилиши ҳисобига шакллантирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14
⚡️Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти ўқитувчилари учун тоифа тестлари янги тартибда ўтказилади

✅Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун:

➡️ Биринчи босқичда – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогнинг мутахассислик фани (35 та) ва касб стандарти (5) бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади (40 тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

➡️ Иккинчи босқичда – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).

✅Умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун:

➡️ Биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

➡️ Иккинчи босқич – Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон (4 та топшириқ 20+15+15+10 жами 60 балл шаклида ўтказилади).

☝️Хабар берилганидек, жорий йилнинг 25 октябрь куни умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун тоифа тестлари ўтказилади. Бу аттестациянинг биринчи босқичи бўлиб, мазкур босқичда педагогларга жами 40 та (мутахасисслик бўйича 35 та + касбий стандартлар бўйича 5 та) тест саволи берилади.

📑 Жисмоний тарбия ва мусиқага маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг иккинчи босқичи, яъни амалий (ижодий) синовлари кейинги кунларда ўтказилади.

📝Тез кунларда жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг иккинчи босқичи ўтказиш жадвали ҳам эълон қилинади.

🗓Маълумот учун, жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичи бошқа-бошқа саналарда ўтказилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17😁3🔥2😢1
⚡️Telegram орқали Эркинжон Турдимов номидан юборилаётган «текширув» ҳақидаги хабарлар сохталиги айтилди

Таълим ва илм-фан вазирлиги Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – вазир Эркинжон Турдимов номидан Telegram орқали юборилаётган хабарлар сохта эканини маълум қилди.

Сохта хабарларда вазирлик олимлар фаолияти бўйича ички текширув ўтказаётгани ва фуқаролар билан ДХХ майори боғланиши айтилган. Вазирлик бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

✅Фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш ва қуйидагиларга амал қилиш сўралмоқда:

➡️ номаълум аккаунтларга шахсий маълумотларни юбормаслик;

➡️ паспорт маълумотлари, SMS-кодлар ва бошқа махфий маълумотларни бермаслик;

➡️ шубҳали хабарларни бошқаларга тарқатмаслик;

➡️ вазир ёки вазирлик номидан келган хабарларни расмий ахборот каналлари орқали текшириш.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
⚡️Эркинжон Турдимов: Олий таълимда асосий мезон — сифатли билим, пухта эгалланган касб ва ёшларнинг келажаги

❗️Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим йўналишига масъул раҳбарларнинг тизимдаги мавжуд ҳолат, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар юзасидан тайёрлаган тақдимотлари билан танишди.

✅Тақдимот давомида:

➡️ Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

➡️ Шунингдек, талабалар учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг чуқур билим олиши, хорижий тилларни ўрганиши, танлаган касбини пухта эгаллаши, назарий билимларини амалиётда қўллай олиши ҳамда ўқишни тамомлагач, ўз мутахассислиги бўйича иш топишига кўмаклашиш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.

➡️ Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, профессор-ўқитувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам эътибор марказида бўлди.

➡️ Асосий мақсад — олий таълимни шунчаки диплом берадиган тизим эмас, балки ёшларни мустақил фикрлайдиган, чуқур билимга ва пухта касбий тайёргарликка эга, ўз соҳасининг етук мутахассиси этиб тарбиялайдиган муҳитга айлантириш.

➡️ Тақдимотлар давомида мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган вазифаларни амалий натижалар билан боғлаш зарурлигига алоҳида урғу берилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22👍2
⚡️Фан олимпиадасида баллар тенг бўлган тақдирда, тестларнинг юқори балл бериладиган қисми бўйича кўп балл тўплаган ўқувчи устунликка эга бўлади

➡️ Тест натижаларига кўра, ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб (1-, 2-, 3-ўринлар) аниқланади ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ташкилий қўмита томонидан учинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.

➡️ Тест натижаларига кўра, ғолиб ўринлар учун бир нечта иштирокчиларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, берилган тест топшириқларининг юқори балл бериладиган қисми бўйича кўп балл тўплаган ўқувчи устунликка эга бўлади (яъни, 3-ўнликдан (21-30-саволлар) юқори балл тўплаган номзод устунликка эга бўлади. Агар у ҳам тенг бўлса, 2-ўнлик (11-20-саволлар) таҳлил қилинади).

➡️ Ҳар бир қисм бўйича ҳам баллар тенг бўлган тақдирда ўқувчиларга
ҳакамлар ҳайъати томонидан қўшимча 3 та очиқ тест (жавоби ёзиладиган) берилади ва ғолиб аниқланади.

➡️ Барча фанлардан тест топшириқлари ММТВ томонидан тузилади ва махфийлиги таъминланган ҳолда жойларга етказилади.

➡️ Жойларга етказилган тест топшириқларининг махфийлигини таъминлаш, жараёнларнинг шаффоф, адолатли ва барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ташкил этиш, олимпиада жараёнларини (топшириқларни қоғозга чиқариш вақтида, иштирокчилар тест топшираётган вақтида, ҳакамлар ҳайъати ишларни текшираётган вақтда) ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Youtube) жонли тарзда намойиш қилинишига туман (шаҳар) ММТБ мудирлари шахсан масъул ҳисобланади.

➡️ Барча ҳудудларда олимпиада жараёнлари бир вақтда бошланади.

➡️ Топшириқлар иштирокчиларга ўзбек ёки рус тилларида берилади. Чет тиллар ва қардош тиллар бундан мустасно. Қорақалпоғистон Республикасида туман (шаҳар) босқичи учун топшириқлар қорақалпоқ тилига таржима қилиниши мумкин. Бунда таржима қўлёзма шаклда ўқувчиларга тақдим этилишига рухсат берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
⚡️Асосий фан олимпиадаси иштирокчилари учун рухсатномалар эълон қилинди
 
❗️Асосий фан олимпиадасининг II — туман (шаҳар) босқичи 15 октябрдан бошланиши муносабати билан барча ўқувчиларнинг рухсатномаларини olimpiada.uzedu.uz платформаси орқали юклаб олиш мумкин.

Рухсатномасиз олимпиаданинг II босқичида иштирок этишга рухсат берилмайди!

✅ЭСЛАТМА:

➡️ Ўқувчилар имтиҳонга шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари лозим.
➡️ Ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган ўқувчилар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.
➡️ Бошқалардан кўчиришга уриниш ёки уларга халақит бериш имтиҳондан четлаштиришга сабаб бўлади.
➡️ Шпаргалка, ҳар қандай мобиль алоқа воситалари, калькулятор, луғат ва китоблардан фойдаланиш тақиқланади.
 
❗️Барча ўқувчилар ва масъул устозлардан ушбу талабларни инобатга олиш ҳамда рухсатномаларни ўз вақтида юклаб тавсия этилади!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
📣ҲУРМАТЛИ ФИЗИКА, КИМЁ ВА БИОЛОГИЯ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ!

🔬 Лаборатория ва амалий машғулотларни самарали ташкил этиш, дарс жараёнларини янада кўргазмали ва қизиқарли ўтказиш мақсадида 7-, 8-синфлар учун физика, кимё ва биология фанларидан тайёрланган видеоқўлланмалардан фойдаланиш имконияти яратилди!

📚 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўқитувчилари томонидан тайёрланган ва малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан фойдаланишга тавсия этилган видеоқўлланмалар vt.piima.uz платформасига жойлаштирилди.

✅Видеоқўлланмаларда:

➖тажрибаларни бажариш босқичлари;
➖лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш тартиби;
➖натижаларни таҳлил қилиш усуллари;
➖хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича тавсиялар ёритилган.

🎓 Мазкур видеоқўлланмалар ўқитувчилар учун қўшимча методик манба, ўқувчилар учун эса назарий билимларни мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларни ривожлантириш воситаси бўлиб хизмат қилади.

🤝 Ҳурматли устозлар!
Сизларни дарс жараёнларида видеоқўлланмалардан кенг фойдаланишга чорлаймиз!


✅Видеоқўлланмалар билан танишиш:

➡️ vt.piima.uz

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10
#Фото
⚡️Эртага, 15 октябрь асосий фан олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи бошланади

Фан олимпиадалари маркази томонидан 2026 йил 15–27 октябрь кунлари ўтказиладиган асосий фан олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи жадвали эълон қилинган.

Жадвалда 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари учун олимпиада ўтказиладиган фанлар, саналар, сменалар, бошланиш вақтлари ҳамда тест синовларига ажратилган вақт кўрсатилган.

📌 Ўзингизга керакли фан бўйича олимпиада санаси ва вақтини қуйидаги интерактив жадвал орқали текширишингиз мумкин:

➡️ olimpiada-jadval.vercel.app

📤Маълумотни барча ўқувчилар ва устозларга улашинг!


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
⚡️Аттестация тести синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди. Унга кўра:

26 октябрь (1 кун)

Информатика ва ахборот технологиялари;


27-29 октябрь (3 кун)

Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар учун);
Ўзбек тили (Давлат тили);

❗️Ўзбек тили ва адабиёти фанидан тест синовлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти педагоглари учун 28 ноябрь (1 кун) куни бўлиб ўтади.


30-31 октябрь (2 кун)

Жисмоний тарбия (Умумтаълим);
Мусиқа маданияти;
(жисмоний тарбия (умумтаълим) ва мусиқа маданияти фанларидан кўришда нуқсони бўлган педагоглар учун ҳам тест синовлари шу куни бўлиб ўтади).


2-7 ноябрь (6 кун)

Бошланғич таълим;


9-10 ноябрь (2 кун)

Математика;


11 ноябрь (1 кун)

Физика;


12-13 ноябрь (2 кун)

Тарих;
Давлат ва ҳуқуқ асослари;
Тарбия;


14 ноябрь (1 кун)

Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун);
Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун);


16-17 ноябрь (2 кун)

Рус тили (миллий мактабларда);
Рус тили ва адабиёти;
Қозоқ тили ва адабиёти;
Қирғиз тили ва адабиёти;
Тожик тили ва адабиёти;
Туркман тили ва адабиёти;


18-20 ноябрь (3 кун)

Инглиз тили (Умумтаълим);
Француз тили (Умумтаълим);
Немис тили (Умумтаълим);
Хитой тили;
Япон тили;
Корейс тили;


21 ноябрь (1 кун)

Тасвирий санъат ва чизмачилик;
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик;
География;
Иқтисодий билим асослари;


23-24 ноябрь (2 кун)

Биология;
Кимё;


25 ноябрь (1 кун)

Психолог;
Ўқитувчи-дефектолог (Умумтаълим);
Ўқитувчи-логопед (Умумтаълим);
Ўзбекистон Бадиий академияси ва Маданият вазирлиги тасарруфидаги таълим ташкилотларининг педагоглари:
2-смена
Кўришда нуқсони бўлган педагоглар учун
(жисмоний тарбия (умумтаълим) ва мусиқа маданияти фанлари педагоглари бундан мустасно).


26-27 ноябрь (2 кун)

Инглиз тили (Мактабгача);
Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси;
Мактабгача таълим ташкилоти психологи;
Жисмоний тарбия (Мактабгача);
Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари);
Немис тили (Мактабгача);
Ўқитувчи-дефектолог (Мактабгача);
Ўқитувчи-логопед (Мактабгача);
Рус тили (Мактабгача);
Тарбиячи-методист (МТТ директор ўринбосари);


27-28 ноябрь (2 кун)

Қорақалпоқ тили (Давлат тили);
Қорақалпоқ тили ва адабиёти;


❗️Эслатма: Педагоглар малака тоифа (тест) синовларига фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг олиб келишлари со'ралади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22🔥3👍2💯1
⚡️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди

2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

✅Бу муддат:

➡️ бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;
➡️ ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;
➡️ ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

☝️1 ноябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍2
⚡️Тезкор: 4 та фандан миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш бошланди!

my.gov.uz одатдагидек ишлаяпти. Имкониятни бой берманг — ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍1🔥1
⚡️Миллий сертификат имтиҳонлари учун қабул жараёнлари 1 кунда якунланди

👨‍💻 2026 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган биология, кимё, математика ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида қатнашиш учун талабгорларни онлайн рўйхатга олиш жараёни ниҳоясига етди.

➡️ Жами келиб тушган аризалар: 213 414 та.
➡️ my.gov.uz портали орқали: 45 596 та.
➡️ MyGov иловаси орқали: 167 818  та.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15😁5😱4