🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿
1.7K subscribers
801 photos
1.08K videos
126 files
622 links
O'zbekiston Respublikasi xududida transport va axoli uchun kerak bo'ladigan yo'l belgilari haqida malumot berib boramiz. Bizdan uzoqlashmang...

📌Hamma ma'lumot kanalda bor‼️⁉️

Admin: @Raxbar
Download Telegram
#савол_жавоб
❗️МАЪМУРИЙ ЖАРИМАГА ТУШГАН ҲАЙДОВЧИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА 30 ЁКИ 50 ФОИЗЛИК ИМТИЁЗ БЕРИЛМАЙДИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен яқинда автомашинамда жаримага тушган эдим. Мен менга қўлланган жаримани 15 кун ўтмасдан ярмини тўладим, лекин менга 50 фоизлик чегирма берилмади. Энди яна қолган ярмини тўлашим керакми. Ўзи қандай ҳолларда бундай бўлиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

➖ 1) транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарганда;

➖ 2) Кема ҳайдовчилари кичик ҳажмдаги кемаларни алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ҳолдаги шахсларга топширганда ёки унинг ўзи шундай ҳолатда бошқарганда;

➖ 3) Транспорт воситалари ҳайдовчилари алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганда;

➖ 4) Алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйилганда;

➖ 5) жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

➖ 6) худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

✏️ Кўрсатиб ўтилган манашу ҳолатлардан бири Сизда кузатилган бўлса, демак шу сабаб билан Сизга 50 фоизлик чегирма қўлланмаган бўлиши мумкин.

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Gai hodim to’xtatganda

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

Ер остидан ёки ер устидан транспорт воситаларининг бурилиш ва қайрилиб олиш йўналишини кўрсатувчи белги ҳақида

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилган!

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🚘 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган айрим янги йўл белгилари бўйича изоҳ

📗 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилган

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!
👍5👏1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ойлик, пенсия, нафақалар оширилади


"Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-108-сон, 12.08.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.

🔘Бунда:

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.

✅ Шунингдек, 2024 йил 1 октябрдан:

🔸бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

🔸бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;

🔸меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

🔸базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
@yolbelgi
1👍2❤1
2024 йил 1 октябрдан БХМ миқдори ошиши муносабати жарималар ҳам ошмоқда. 

• Хавфсизлик камарини тақмаслик: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Биринчи тиббий ёрдам тўплами, жилет, ўт ўчириш мосламаси, огоҳлантириш учбурчаги ва техник кўрик йўқлиги учун жарима: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Автомобилни ҳужжатсиз бошқариш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Автомобилни суғуртасиз ҳайдаш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Қизил чироқдан ўтиш: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Рухсат этилмаган жойда тўхташ: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Автомобиль бошқарув пайти қўл телефонида суҳбатлашиш ва фойдаланиш: 1 млн 125 минг сўм  (ҳозир 1 млн 20 минг сўм);

• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20 км/соат): 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм (ҳозир 3 млн 60 минг сўм);

• Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм (ҳозир 3 млн 400 минг сўм);

• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш (ҳозир 8 млн 500 минг сўм);

• Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 9 млн 375 минг сўм (ҳозир 8 млн 500 минг сўм).

• Бир йил ичида такроран Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 7 млн 500 минг сўм (ҳозир 6 млн 800 минг сўм).

@yolbelgi
1👎7👍6❤2
Эртадан жарималар миқдори ошади

1 октябрдан бошлаб ойлик, БҲМ ва жарималар миқдори ҳам ошади. Жарималар миқдори қанчага ошишини билиб олинг.

@Yolbelgi
❤3👍2👎1🤡1
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

👇👇👇
@yolbelgi
1👍11❤1🥰1
🎉 Hurmatli do'stlar, @Yolbelgi kanali obunachilari! 🎉

Sizni kirib kelayotgan Yangi yil bilan chin qalbimizdan tabriklaymiz! 🥳 2025 yil sizga muvaffaqiyat, omad va faqat ijobiy his-tuyg'ular olib kelsin! 🎄✨

Yangi yilingiz bilan va 2025 yilda ko'rishguncha! 🎁💼
Iliqlik bilan, @Yolbelgi jamoasi.
10👍13❤2👏2😁1
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

⚠️ Қонунчиликка кўра, қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади:

🔸 пиёдаларнинг ўтиш жойларида;

🔸 туннелларда;

🔸 кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);

🔸 темир йўл кесишмаларида;

🔸 йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

@yolbelgi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5❤3🥰2👏2
Haydovchilik guvohnomasi ichun imtihonlar narxi keskin qimmatlashdi

6-yanvar 2026-yildan O‘zbekistondagi Yagona imtihon markazlarida haydovchilik guvohnomasi uchun imtihon topshirish narxlari keskin oshdi.

Endi nazariya va amaliy imtihonning birinchi topshirilishi jami 3 mln so‘m (har biri 1,5 mln), qayta topshirish esa har bir imtihon uchun 1,6 mln so‘m turadi. Avval birinchi topshirish 2 mln so‘m, qayta topshirish 1,2 mln so‘m edi. Narxlar taxminan 50 foizga oshgan.

Avvalroq bunday oshirishlar rad etilgan edi, hozir esa narxlar rasman tasdiqlandi. Yangi tariflar sababi hozircha izohlanmagan.

@yolbelgi
👎42❤7🍌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шикастланган давлат рақам белгиларини янгисига алмаштириш тартиби ҳақида

@Yolbelgi
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Damas haydovchisi 61,5 jarima balli to’pladi. Qiziq tomoni 119 ta qoidabuzarlikning hammasi 1-apreldan shu kungacha foto-video qayd etish moslamalari orqali aniqlangan holat.

@Yolbelgi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Транспорт воситасини онлайн равишда жарима майдонидан чиқариш тартиби ҳақида🎥

@yolbelgi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
YOʻL HARAKATI QOIDALARINI BUZGANLIK UCHUN JARIMALAR 1-SENTYABRDAN OSHADI! ⚠️🚗
1-sentyabrdan eʼtiboran Oʻzbekistonda bazaviy hisoblash miqdori (BHM) 7 foizga oshib, 440 000 soʻm etib belgilanmoqda. Shu sababli, yoʻl harakati qoidabuzarliklari uchun jarima miqdorlari ham yangilanadi.

@Yolbelgi