ZAMON.UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
116K subscribers
57.1K photos
14.1K videos
3 files
68.5K links
Zamon.uz сайтининг расмий канали

Реклама ва мурожаат: +998970015995

Тезкор хабарлар: @zamonuzb
Instagram: https://www.instagram.com/zamon.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/zamonuzb/
YouTube: https://www.youtube.com/@zamonuzrasmiy
Download Telegram
Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.

Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/czt/

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/czu/

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алифбо такомиллаштирилди: узоқ йиллик баҳсларга узил-кесил нуқта қўйилди!

Ёдингизда бўлса, 2023 йил 11 декабр куни пойтахтимизда жадидлар мероси ва ғояларига бағишланган йирик халқаро илмий конференсия бўлиб ўтган эди. Ўша тарихий тадбирда Президент Администрасияси раҳбари Саида Мирзиёева зиёлиларимиз ва кенг жамоатчилик олдида чиқиш қилиб, миллат саводхонлиги йўлида энг муҳим қадамлардан бири ҳақида гапирганди: “Алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур!”

Мана, ниҳоят ўша кутилган онлар етиб келди, берилган ваъда ва белгиланган мақсад амалга ошди! “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

Хўш, алифбо нима учун такомиллаштирилмоқда? Амалдаги алифбода айрим ҳарф бирикмалари ва айниқса, тескари вергул белгиси матн териш, маълумотларни қидириш ҳамда рақамли платформаларда ишлашда доимий ноқулайликлар туғдириб келаётган эди. Энди бу муаммолар тарихда қолади.

Энг асосийси, «Бир товуш — бир ҳарф» тамойилини мустаҳкамлайди. Ёшларимиз ва катталар учун ўқиш ва ёзиш жараёнини кескин соддалаштиради. Боғча ва мактабдаги болаларнинг савод чиқаришини осонлаштиради. Ўзбек тилининг рақамли муҳитдаги (интернет, дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги) имкониятларини кенгайтиради. Қардош туркий халқлар билан маданий ва илмий алоқаларни янада ривожлантиришга катта ёрдам беради.

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўз фабрикасида ишлаб чиқарилган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан танишди. Йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 840 та иш ўрни яратилган. Маҳсулотлар кўргазмаси давомида тадбиркор давлат раҳбарига шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилган кийимни тақдим этди.

“Инсон меҳнат қилса, албатта, натижаси ҳам бошқача бўлади. Мана шу янги авлод тадбиркорларимиз билан ҳозир мутлақо бошқа даражага чиқяпмиз, улар нафақат қўшимча қиймат занжири яратяпти, балки “яшил” технологиялар билан экологияга ғамхўрлигини ҳам намоён этмоқда”, — деди давлат раҳбари.


Telegram | Live | Youtube | Instagram
Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/czw/

Telegram | Live | Youtube | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт соҳасига 50 трлн сўм ажратилади — вазир

Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов Самарқандда ўтаётган саммит доирасида журналистларга берган интервьюсида соҳага давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ миқдорини маълум қилди. Шунингдек, у болалар саломатлигини асрашга қаратилган тиббий лойиҳалар ҳақида ҳам сўз юритди.

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/czr/

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/czs/

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Ўзбекистонда доллар курси тушди

🇺🇸 доллар 11 965,51 сўм (-46,79)
🇪🇺 евро 13 466,99 сўм (-58,03)
🇷🇺 рубль 145,33 сўм (-0,13)

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Баъзи шифокорлар пул топиш мақсадида кераксиз дориларни ёзиб беришади" — Абдулла Азизов

Фармацевтика агентлиги директори айрим шифокорлар беморларга 10–15 турдаги дори воситаларини ёзиб бериши ва бу орқали даромад топишини танқид қилди. У «Нима учун шунча кўп дори ёзиш керак?» деган саволни ўртага ташлаб, бундай амалиётга чек қўйиш ечимини ҳам таклиф қилди.

Масъул биологик фаол қўшимчалар ва рецептсиз бериладиган дори воситалари нархлари мониторинг қилинмагани ҳам уларни ёзиш ҳолатлари кўпайишига сабаб бўлганини тан олди.

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/crL/

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/czz/

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/czA/

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/czB/

Telegram | Live | Youtube | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 ZAMON.UZ ДАЙЖЕСТИ:
21 ОКТЯБРЬ
ТАФСИЛОТЛАРИ

🔺Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади.

🔺 Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди.

🔺 Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин.

🔺Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади.

🔺 Ҳовли тагида ва йўл четидаги яширин “бойлик”: 5,5 кг опий фош этилди.

🔺 Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ.

🔺 АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио.

🔺 Дунё ва Ўзбекистонда содир бўлаётган бошқа янгиликларни Zamon.uz’нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида биринчилардан бўлиб кузатиб боринг!

Telegram | Live | YouTube | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ҳаво илиқ: ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20–25° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21–23° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13–18° илиқ бўлади.

Telegram | Live | Youtube | Instagram