Афандининг хотини ўлиб, бир тул хотинга уйланди. Бу хотин бўлар-бўлмасга жанжал кўтарар...— Ўлган эрим ундоқ эди, бундоқ эди, — деб йиғлар эди. Афанди бир куни ундан баландроқ овоз чиқариб йиғлади. Хотин ҳайрон бўлиб сўради:— Мен-ку ўлган эримни эслаб йиғлаяпман, сиз нега йиғлайсиз?Афанди пиқ-пиқ йиғлаб туриб жавоб берди:— Агар ўша шўрлик эринг ўлмаганда, сен тул қолмаган бўлар эдингу, мен сенга уйланмаган бўлар эдим... (© https://latifa.uz/show/106)