Афанди бир кеча шам ёқиб хотини билан гаплашиб ўтирган эди, бирдан шамол туриб, шамни ўчирди. Уй қоп-қоронғи бўлиб қолди.— Чап тарафингизда гугурт бор, олиб шамни ёқиб юборинг,—деди хотини.— Ие, қизиқмисан, хотин? Қоронғида чап тарафни қаёқдан билиб бўлади, дейсан! (© https://latifa.uz/show/1228)