Бир йигит 17 ёшида уйланибди. У 25га кирганда боласи 7 ёшга кирибди. Кунлардан бирида боласини мактабдан олиб қайтаётса, йўлни нариги тарафида 3 та кетворган қиз келаётганмиш. Шунда у боласига қараб:— Ўғлим, мен ҳозир анави қизларни олдига борганимда дадамас, ака деб чақиргин, хўп-ми? Яна ёмон тушунмагин, - деса.Боласи:— Хўп, дада сиз ҳижолат бўлманг, ўзи ҳар кун кўчада ойимни опа деб ўрганиб кетдим, - дермиш. (© https://latifa.uz/show/520)