Бир киши боғига кирса, бир тўда болалар дарахтга чиқиб олиб мева тераётган экан:— Ҳой болалар, қани тез тушинглар-чи! Бўлмаса дадаларинга айтиб бераман, - деса, болалар:— Ҳечқиси йўқ. Дадамиз бизни уришмайдилар! Чунки дадамизнинг ўзлари нариги шоҳда ўтирибдилар, - дермиш. (© https://latifa.uz/show/2118)