Бир куни Афанди:—Хотин, таниш муллабаччалар келишди, ошни катта қил,— деди.Хотини тажанг бўлиб ўшқирди:—Уйингизда сичқонлар ҳасса таяниб юрибдику, нимангизга меҳмон бошлаб келдингиз?Афанди меҳмонлар олдига чиқиб деди:—Хотиним беҳисиз ош яхши бўлмайди дея ётибди. Улмай-нетмай кузга етиб олсак, хотиним отасиникига бориб беҳи олиб келади. Ош дам егунча бир айланиб келинглар! (© https://latifa.uz/show/233)