Бир ўсмир йигит уйидагилардан беркитиб сигарет чекар экан.Ўқишга отланиб чиққан йигит қараса, гугурт уйида қолиб кетибди. Сигаретни лабига қистирибди-да, кўчадагилардан “олов” сўрай бошлабди.Йигитча бир одамни юзига қарамасдан, сигаретни ёқиб олишга гугурт сўраса, юзига шапалоқ тушибди.— Ёндими? – дебди ҳалиги киши.Йигит қараса, рўпарасида адаси турганмиш.— Ёниш ҳам гапми? Чақмоқ чиқди, - деган экан ўсмир йигит. (© https://latifa.uz/show/4490)