Бўлғуси рафиқаси билан учрашувга отланган йигитга холаси ақл ўргатяпти: — Сен қизга албатта 3 та савол беришинг керак. Биринчи савол рўзғорга оид бўлиши шарт. Иккинчиси оила, учинчиси эса фалсафий бўлсин, тушундими жиян, бўш келма! Куёв учрашувга борганида холасини айтганларига амал қилиб сўради: — Кечирасиз, сиз макаронни яхши кўрасизми? — Йўқ. — Укангиз-чи, у макаронни яхши кўрадими? — Мени укам йўқ. — Нима деб ўйлесиз, агарда укангиз бўлганида макаронни яхши кўрган бўлармиди?! (© https://latifa.uz/show/107)