Командир сафдаги аскарларга:— Орангизда ким душман тарафга яширинча бориб, ҳужум режасини билиб кела олади?, - дебди.Сафдан бир грузин аскар чиқиб:— Мен бораман, - дебди.— Яхши, - дебди командир, — Биз сенга учта граната ва бошингга битта каска берамиз.— Менга аксинча, битта граната ва учта каска берақолинг, - деб аскар душман томонга кетибди.Орадан бир соат ўтибди, икки соат ўтибди ... Грузин аскардан хабар йўқ эмиш. Командир битта аскарни ортидан жўнатиб, — Қараб кел-чи, нима гап экан, - деб юборибди.Хабар олишга кетган аскар қайтиб келиб командирга:— Анави грузин сафдошимиз душманларни ўртасига ўтириб олиб, "Топ-чи граната қайси каскани тагида! Топа олмадинг. Ўртадаги каскани тагида ҳам эмас. Яна ўн минг пул ва ҳужум режасини бер буёққа" деб ўйнаб ўтирибди, - дермиш. (© https://latifa.uz/show/2115)