Милиция бўлинмасида ярим кечаси телефон жиринглаб қолибди. Навбатчи трубкани кўтариб:— Милиция навбатчиси эшитади.Нариги томондан ваҳимага тўла, қўрқувдан қалтираган овоз келибди:—Тезда Толзор кўча 18-уйга наряд юборинглар. Уйда қора мушук юрибди. Важохати жуда ёмон.— Бир мушукни деб милицияни безовта қилдингми лаьнати! Бу ишинг учун жавобгарликка тортиласан. Кимсан ўзинг?— Тўтиман мен тўти! - дермиш трубкани у томонидан. (© https://latifa.uz/show/8241)